OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.31K subscribers
445 photos
426 videos
4 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
#Тезкор

⚡️🚀Озарбайжон Нахчеван шахрига хам ракета келиб тушгани айтилмоқда 😨

Эрондаги уруш қўшни давлатларни хам четлаб ўтмаяпти
⚡️Энди ойига 715 минг сўм топсангиз сиз камбағал эмассиз

Ўзбекистонда камбағалликнинг янги чегараси белгиланди

2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этди. Аввал бу 669 минг сўм эди.
🇮🇷🇦🇪 Дубайда ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Аҳоли зудлик билан бошпана олишга чақирилган. Абу-Даби ва Рас ал-Хаймада портлашлар содир бўлаётгани хабар қилинмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум, қадрдоним!
Аҳли исломнинг гўзал айёми - ЖУМА муборак бўлсин. Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин.


Рамазони шарифнинг учинчи Жумаси муборак бўлсин!🌸

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хосилбек Эшназаров оиласига пойтахтдан 3 хонали квартира топширилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, марҳум ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровнинг оиласига Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира топширилди.

Аввалроқ Президент фармони билан марҳум кичик сержант Х.Эшназаровга “Жасорат” медали берилган эди. Унинг оиласи эса давлат муҳофазасига олинган.

Эслатиб ўтамиз, Х.Эшназаров Тошкентда ўсмир бошқарувидаги BMW М4 автомобили уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлганди. Унинг ортидан 2 нафар ўғил ва 1 нафар қиз фарзандлари қолди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
⚡️🇮🇷🇦🇪 Дубайга зарба берилди

Эрон томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида БААнинг Дубай шаҳрида зарба қайд этилди.
❗️Метан заправкалар вақтинча ёпилади

Ҳаво совиши сабаб метан қуйиш шохобчалари фақат жамоат транспорти ва ижтимоий соҳа машиналарига хизмат кўрсатади.

Оддий автомобиллар учун эса заправкалар маълум муддат фаолият юритмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

⚡️Ва нихоят Эронда қизлар мактабига хужум қилишганини тан олишибди
😨

Америка самолётлари Минабдаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси базасига ҳужум қилишда адашган ва бошланғич мактабга зарба берган - New York Times

Хужумда 165 та бошланғич синф қизлари халок бўлди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора билан қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида хусусий университет филиалини очиш масаласи атрофида катта коррупциявий ҳолат фош этилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритувчи мансабдор шахс тадбиркордан лицензия масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.
🇮🇷 📡 Эрон 6 кундан бери интернетсиз қолмоқда

NetBlocks интернет мониторинги хизматига кўра, сўнгги 144 соат ичида мамлакатда интернетга уланиш даражаси атиги 1 фоиз атрофида бўлган.
⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон аёлларини Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриклади

"Сизлар тадбиркор, олим, муаллим, шифокор, муҳандис, давлат ва жамоат арбоби, бир сўз билан айтганда, хонадонларимиз фариштаси, оила ва жамият таянчисисиз", деди Президент

Яқинларга ҳам улашинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💸 1 апрелдан доривор ўсимлик етиштирувчилар солиқлардан озод этилади

Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, фармацевтика саноати учун доривор ўсимлик етиштирадиган тадбиркорларга имтиёзлар берилади.

Тадбиркорлар ўз фаолиятини бошлаган кундан 3 йил давомида ер, даромад ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод этилади.
❗️Маҳкум аёлларга ОТМда масофадан ўқиш имкони берилади

Президент Шавкат Мирзиёев 8 март муносабати билан ўтказилган тадбирда “Янги ҳаёт” дастури бошланишини маълум қилди.

Унга кўра, жазо ўтаётган аёллар 3–6 ойлик касб ўқув дастурларида таълим олиб, сертификат олади.

Шунингдек, маҳкумалар қамоқхонада имтиҳон топшириб, олийгоҳларга кириш ва масофадан ўқиш имконига эга бўлади.

Контракт асосида ўқишга қабул қилинганларга жазони ўтаб ишга жойлашгандан кейин қайтариш шарти билан фоизсиз ссуда берилади.
⚡️😳 Тошкент метросида 8 март арафасида юбка кийган эркак кўрилди

Йўловчиларни нафақат шу ҳолат ҳайратга солди, балки ташқарида ҳаво совуқ бўлишига қарамай, унинг кийими анча «баҳорий» экани ҳам диққатни тортди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда аёл жазмани билан бирга эрини ўлдиртирмоқчи бўлди

Улар эркакни йўлда ўлдириб, автомобилини ёқиб юборишни режалаштирган. Қотиллик учун эса ёлланма шахсга 5,5 минг доллар ваъда қилинган.
❗️Бугун метан заправкалар 10:00 дан 16:00 гача ишлайди

Бугун, 7 март куни, “метан заправка”лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади.

Маълум қилинишича, Фарғона водийсида заправкаларнинг иш вақти газ босими ҳолатидан келиб чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
#Қойил

Сепи 800 та китобдан иборат Андижонлик келин интернетда шов-шув бўлмоқда

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келибди.
Ҳозирда уларнинг китоблари сони 1500 дан ошган.

Китобсевар келин ўзининг маънавиятга бўлган меҳри ва билимга чанқоқлигини шу тарзда намоён этди. У келган хонадонида китоб мутолаасига бўлган қизиқишни янада оширишни мақсад қилганини аниқ.

Ҳозирги гаджетлар ва моддий эҳтиёжлар устувор бўлиб бораётган замонда бундай ўзига хос қарашга эга ёшларни учратиш жуда қийин.

Шундай китобсевар, маърифатпарвар ва албатта наъмунали ёш оилалар сони янада кўпайсин!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

🦮🐶 "Ангренда мактабдан қайтаётган 8-ёшли мактаб ўқувчисини дайди итлар ғажиб еб кетибди" 😱

Марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.

ЯҚИНЛАРГА ОТА ОНАЛАРГА ЮБОРИНГ ЁШ БОЛАЛАРНИ ЁЛҒИЗ ҚОЛДИРИШМАСИН.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

❗️Ижтимоий реестрга кирган оилаларга молиявий кўмаклар (субсидия, ссуда, грантлар) белгиланган миқдордан 1,5 бараварга оширилган ҳолда берилади.
Эрон уруши хозир Ўзбекистонда хам таъсир қилиши мумкин эди...

Эроннинг ўз атрофидаги АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳар қайси давлатни нишонга олаётганидан хулоса қилиб, ўз вақтида Қўшма Штатлар базасини Ўзбекистон ҳудудида бўлишига йўл қўмаган шу инсонга рахмат.