OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.31K subscribers
447 photos
426 videos
4 files
44 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Кун тафсилоти: Яқин Шарқда уруш хавфи кескин кучайди

Яқин Шарқдаги вазият сўнгги кунларда янада кескинлашди. Эрон, Исроил ва АҚШ иштирокидаги ҳарбий ҳаракатлар кенгайиб, ракета ҳужумлари, дронлар ва ҳаво зарбалари деярли ҳар куни қайд этилмоқда. Бир қатор давлатлар ҳам ушбу можарога билвосита ёки бевосита аралаша бошлади.

Қуйида кун давомидаги энг муҳим воқеалар:

🚀 Ракеталар ва ҳаво ҳужумлари

Эрон Исроилга қарши бир нечта ракета ҳужумларини амалга оширди. Айрим зарбалар кластерли жанговар каллакли ракеталар ёрдамида берилгани айтилмоқда.

Тел-Авив ва Қуддус томон йўналтирилган ракеталар ҳам қайд этилди. Айрим ҳолатларда Исроилнинг ҳаво мудофаа тизимлари барча ракеталарни тўсиб қололмагани маълум қилинмоқда.

Шу билан бирга, Исроил ва АҚШ Эрон ҳудудидаги бир қатор ҳарбий объектларга ҳаво зарбалари бермоқда. Хусусан, баллистик ракета учириш майдонлари ва ҳарбий инфратузилмалар нишонга олинган.



✈️ Самолётлар, дронлар ва ҳарбий техника

Можаро давомида бир нечта самолёт ва дронлар билан боғлиқ ҳодисалар қайд этилди.

Исроилнинг F-35I қирувчи самолёти Теҳрон устида Эроннинг Як-130 самолётини уриб туширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, Британия Иордания осмонида Эрон дронини йўқ қилган.

Эрон томони эса Шаҳед-136 дронлари орқали АҚШ ва унинг иттифоқчиларига тегишли объектларга зарбалар берганини маълум қилмоқда. Бағдод аэропорти яқинидаги Америка объекти ҳам шундай дрон ҳужумига учраган.



⚓️ Денгиздаги кескинлик

Форс кўрфази ва Ҳинд океанида ҳам вазият таранглашди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳормуз бўғози ёпилганини маълум қилди. Бу эса жаҳон нефть бозорида нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Пентагон маълумотига кўра, АҚШ сув ости кемаси Эрон фрегатига торпедо ҳужуми уюштирган. Шу билан бирга, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Эрон ҳудудига қанотли ракеталар учиргани ҳам айтилмоқда.



🌍 Бошқа давлатларнинг реакцияси

Можаро халқаро сиёсатда ҳам катта резонанс уйғотди.

Россия ва Хитой Эронга қарши ҳужумларни тўхтатишга чақирди. Испания бу вазият Ироқ уруши сценарийсини такрорлаши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Туркия Эрон ракетасининг ўз ҳаво ҳудудига киргани бўйича норозилик билдирди.

АҚШ Сенатида эса бу урушнинг сабаблари ва оқибатлари бўйича кескин баҳслар кетмоқда. Айрим сенаторлар Вашингтонни “чексиз уруш”га тортилаётганини айтмоқда.



🏛 Сиёсий баёнотлар

Доналд Трамп Эрон ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари жиддий зарар кўрганини маълум қилди.

Исроил мудофаа вазири эса Эрон раҳбариятига қарши суиқасд эҳтимоли ҳақида кескин баёнот берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.



⚠️ Гуманитар оқибатлар

Исроилнинг авиазарбалари натижасида Ливанда минглаб одамлар бошпанасиз қолгани маълум қилинмоқда.

Эроннинг Минаб шаҳрида эса бошланғич мактабга берилган зарба оқибатида ҳалок бўлган 165 нафар қиз боланинг оммавий дафн маросими ўтказилди.



📊 Умумий вазият

Таҳлилчилар фикрича, бу можаро нафақат Яқин Шарқ, балки бутун жаҳон хавфсизлиги ва нефть бозорига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳормуз бўғозидаги вазият ва нефть нархлари эса энг катта хавфлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Ҳозирча томонлардан бири ҳам кескинликни пасайтиришга тайёр эканини очиқ айтмагани вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
⚠️ Уруш тобора кучаймоқда

🚨 🇹🇷🇮🇷 Туркиядаги Америка қўшинлари жойлашган базага ракета ҳужуми бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда 😱
#Ана_холос

⚡️🇷🇺 Россияда кутилмаган тренд: аёллар ҳиндистонлик мигрантларга турмушга чиқмоқда

Россия ОАВлари хабар беришича, россиялик аёллар орасида Ҳиндистондан келган мигрантлар билан никоҳ қуриш ҳолатлари кўпайган. Бу ҳолат жамоатчиликда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Узлуксиз 4 кун компютер ўйинларини ўйнаган бола вафот этди

Тайванлик талаба тўрт кун ва уч кеча давомида компютер ўйинларини ўйнаган. Тўртинчи тунда талаба ҳожатга турмоқчи бўлганида, бирдан оғриқдан қичқириб, хушидан кетган. Шифокорлар унинг миядаги артерия ёрилиши натижасида кўп қон кетиши юзага келганини аниқлаган.

Онасининг сўзларига кўра, у боласини бир неча марта компютерни ўчиришга ундаган, лекин фойдаси бўлмаган. Бир неча ойлик кома ҳолатидан сўнг боланинг оила аъзолари унинг ҳаётини ушлаб турган ускуналардан воз кечишга қарор қилган.

Хабарни кўп комп ўйнайдиган танишларга юбориб қўйинг
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​Аллоҳга осон...😍

Рамазон тугагунча қилган ниятларингиз амалга ошсин!
⚡️Бугун “метан заправкалар” соат 16:00 гача ишлайди

Бугун, 5 март куни “метан заправка”лар соат 16:00 гача фаолият юритади.

Маълум қилинишича, газ босими пасайган вақтларда биринчи навбатда аҳоли, жамоат транспорти ва ижтимоий соҳадаги объектларни табиий газ билан таъминлаш устувор ҳисобланади.

Шу сабаб, газ босими ва истеъмол ҳажмидан келиб чиқиб, “метан заправка”ларнинг иш вақти маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда белгиланмоқда.

Бу чоралар вақтинчалик бўлиб, газ босимини меъёрга келтириш ишлари олиб борилмоқда.
🐀 Мана ўша юхудийларни каламуш деб сўкилган видео 🎞

🇮🇱 🇺🇿 Исроилда ўзбекистонлик мигрант ҳибсга олинди

Исроил полицияси ракета огоҳлантириши пайтида суратга олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетганидан кейин ўзбекистонлик фуқарони ҳибсга олган. Видеода эркак “Мана ҳеч ким қолмади, каламушлар қочиб кетди. Ҳеч ким йўқ”, деган гапларни айтган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️🚀Озарбайжон Нахчеван шахрига хам ракета келиб тушгани айтилмоқда 😨

Эрондаги уруш қўшни давлатларни хам четлаб ўтмаяпти
⚡️Энди ойига 715 минг сўм топсангиз сиз камбағал эмассиз

Ўзбекистонда камбағалликнинг янги чегараси белгиланди

2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этди. Аввал бу 669 минг сўм эди.
🇮🇷🇦🇪 Дубайда ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Аҳоли зудлик билан бошпана олишга чақирилган. Абу-Даби ва Рас ал-Хаймада портлашлар содир бўлаётгани хабар қилинмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУМА_МУБОРАК

🌺Ассалому алайкум, қадрдоним!
Аҳли исломнинг гўзал айёми - ЖУМА муборак бўлсин. Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин.


Рамазони шарифнинг учинчи Жумаси муборак бўлсин!🌸

Яқинларни биринчилардан бўлиб табрикланг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хосилбек Эшназаров оиласига пойтахтдан 3 хонали квартира топширилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, марҳум ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровнинг оиласига Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира топширилди.

Аввалроқ Президент фармони билан марҳум кичик сержант Х.Эшназаровга “Жасорат” медали берилган эди. Унинг оиласи эса давлат муҳофазасига олинган.

Эслатиб ўтамиз, Х.Эшназаров Тошкентда ўсмир бошқарувидаги BMW М4 автомобили уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлганди. Унинг ортидан 2 нафар ўғил ва 1 нафар қиз фарзандлари қолди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
⚡️🇮🇷🇦🇪 Дубайга зарба берилди

Эрон томонидан амалга оширилган ҳужум натижасида БААнинг Дубай шаҳрида зарба қайд этилди.
❗️Метан заправкалар вақтинча ёпилади

Ҳаво совиши сабаб метан қуйиш шохобчалари фақат жамоат транспорти ва ижтимоий соҳа машиналарига хизмат кўрсатади.

Оддий автомобиллар учун эса заправкалар маълум муддат фаолият юритмайди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Даҳшат

⚡️Ва нихоят Эронда қизлар мактабига хужум қилишганини тан олишибди
😨

Америка самолётлари Минабдаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси базасига ҳужум қилишда адашган ва бошланғич мактабга зарба берган - New York Times

Хужумда 165 та бошланғич синф қизлари халок бўлди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим вазирлиги ходими 100 минг доллар пора билан қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида хусусий университет филиалини очиш масаласи атрофида катта коррупциявий ҳолат фош этилди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимида фаолият юритувчи мансабдор шахс тадбиркордан лицензия масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.
🇮🇷 📡 Эрон 6 кундан бери интернетсиз қолмоқда

NetBlocks интернет мониторинги хизматига кўра, сўнгги 144 соат ичида мамлакатда интернетга уланиш даражаси атиги 1 фоиз атрофида бўлган.