OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.3K subscribers
447 photos
426 videos
4 files
44 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходими ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар фуқарони жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилгани, шундан бир қисмини олган вақтида қўлга олинди.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов давом этмоқда.
#тезкор

🇺🇸🇮🇷 ТРАМП ЭРОНГА ҚАРШИ ШИДДАТЛИ ЙИРИК ҲУЖУМ ҚИЛИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Оқ уйнинг матбуот баёнотида АҚШ уруш бошлашга эмас, балки "кенг кўламли жанговар операция"га қарор қилгани айтилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇱🇮🇷 АҚШ ва Исроил Теҳрондаги Меҳробод аэропортига зарба берди

Гувоҳларнинг айтишича, ҳужум натижасида битта йўловчи самолёти йўқ қилинган.
🚨 #ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ #РОССИЯ

⚠️Эртага 4 март куни Россия бўйлаб бомбалардан огоҳлантирувчи сиреналар янграйди!

Соат 10:30 да мамлакат бўйлаб огоҳлантириш сигналлари ишга тушади.
📺 Соат 10:43 да ТВ ва радио орқали расмий баёнот берилади.

❗️Сирена овозини эшитсангиз — ҳайратга тушманг, саросимага берилманг.

Бу режали ўқув текшируви, аммо овози кучли ва кутилмаган бўлиши мумкин!

Россиядаги яқинларга юборинг, хабардор қилиб қўйинг.
#тезкор

Фарғона водийси вилоятларида кеча ва бугун ҳам метан заправкалар ишламади.

Энергетика вазирлиги метанлар узлуксиз ишлаши хақида яқинда хабар берган эди. Лекин 2 кундан бери Водийда метанларда муаммолар бўлмоқда экан...

Янгилик бўлиб қолса каналда маълумот берамиз.
#ТЕЗКОР
⚡️ ОСМОНИ ЁПИЛГАН ДАВЛАТЛАРДАН САЙЁҲЛАРНИ ЭВАКУАЦИЯ ҚИЛИШ ИККИ ҲАФТАГАЧА ЧЎЗИЛИШИ МУМКИН


‼️ Яқин Шарқдаги ҳарбий можаро сабабли авиақатновлар учун ёпилган ҳудуддан россиялик сайёҳларни эвакуация қилиш икки ҳафтагача чўзилиши мумкин, деб соҳа вакиллари «Коммерсант»га маълум қилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔞ИТ СЎЙГАН ҚАССОБЛАР ЖАЗОЛАНДИ

Икки нафар эркак бошпанасиз итларни вахшийларча сўйиб юргани аниқланди. Уларга нисбатан суд томонидан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Ҳурматли фуқаролар, гўшт маҳсулотларини харид қилишда эҳтиёт бўлинг!
❗️Китоб сотувчи Хайрулла Асадов жаримага тортилди

Ижтимоий тармоқларда “тирик китоб” сифатида танилган китоб сотувчи Хайрулла Асадов ноқонуний тадбиркорлик фаолияти учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

Текширувда у 20 минг сўмлик савдо учун чек бермагани, шунингдек, савдодан тушган маблағни онлайн касса хотирасига киритмагани аниқланган.

⚖️ Суд қарорига кўра, унга БҲМнинг 5 баравари (2 млн 60 минг сўм) миқдорида жарима қўлланди.

Шунингдек, 1 млн 520 минг сўмлик 100 дона китоб мусодара қилинган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман

ҲАЙДОВЧИЛАР УЧУН МУҲИМ ХАБАР!


‼️ 1 апрелдан бошлаб метан ва бензин заправкаларда тўловларни нақд пулда тўлаш тақиқланади.

💳 Энди барча тўловлар банк картаси ёки онлайн тўлов орқали амалга оширилади.

🚀 Бу хабарни яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жўраларимга, ''бугун ифторлик мени ҳисобимдан, мен билан чойхонага ким боради?'', деганимда дўстларим:
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #ТАРҚАТИНГ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига мувофиқ
минглаб ўзбекистонликлар эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабаб айрим йўналишларда авиарейслар тўхтатилган эди. Натижада минглаб ўзбекистонликлар чет элда қолиб кетишди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига мувофиқ, дарҳол эвакуация ишлари бошланди. Резидент авиакомпаниялар махсус рейслар амалга ошириб, қисқа вақт ичида 5 мингдан ортиқ фуқаро ватанга қайтарилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_xолос
❗️ Қўқонлик табиб беморларни кўришдан олдин улардан “ТИЛХАТ” ёздириб олаётган экан.

😱 Унинг муолажасидан сўнг нимадир юз берадиган бўлса у буни бўйнига олмайди.
#Ана_ҳолос Одамларга нима бўлябди 😳🤦🏻‍♂️

❗️🔞 ШОК: Ўзбекистонда бир эркак автобус ичида 60 ёшли аёлга қараб мастурбация қилди

Хабарларга кўра, ҳодиса бугун — 4 март куни Бухоро шаҳрида содир бўлган. Гувоҳлар автобус №2 ичида бир эркак 60 ёшли аёлга қараб ўзини қондириш билан шуғулланганини видео тасвирга олишган.

Йўловчилар бўлаётган воқеадан шокка тушиб, барчасини телефонга олишган
🇮🇷🇮🇱🇺🇸 Кун тафсилоти: Яқин Шарқда уруш хавфи кескин кучайди

Яқин Шарқдаги вазият сўнгги кунларда янада кескинлашди. Эрон, Исроил ва АҚШ иштирокидаги ҳарбий ҳаракатлар кенгайиб, ракета ҳужумлари, дронлар ва ҳаво зарбалари деярли ҳар куни қайд этилмоқда. Бир қатор давлатлар ҳам ушбу можарога билвосита ёки бевосита аралаша бошлади.

Қуйида кун давомидаги энг муҳим воқеалар:

🚀 Ракеталар ва ҳаво ҳужумлари

Эрон Исроилга қарши бир нечта ракета ҳужумларини амалга оширди. Айрим зарбалар кластерли жанговар каллакли ракеталар ёрдамида берилгани айтилмоқда.

Тел-Авив ва Қуддус томон йўналтирилган ракеталар ҳам қайд этилди. Айрим ҳолатларда Исроилнинг ҳаво мудофаа тизимлари барча ракеталарни тўсиб қололмагани маълум қилинмоқда.

Шу билан бирга, Исроил ва АҚШ Эрон ҳудудидаги бир қатор ҳарбий объектларга ҳаво зарбалари бермоқда. Хусусан, баллистик ракета учириш майдонлари ва ҳарбий инфратузилмалар нишонга олинган.



✈️ Самолётлар, дронлар ва ҳарбий техника

Можаро давомида бир нечта самолёт ва дронлар билан боғлиқ ҳодисалар қайд этилди.

Исроилнинг F-35I қирувчи самолёти Теҳрон устида Эроннинг Як-130 самолётини уриб туширгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шунингдек, Британия Иордания осмонида Эрон дронини йўқ қилган.

Эрон томони эса Шаҳед-136 дронлари орқали АҚШ ва унинг иттифоқчиларига тегишли объектларга зарбалар берганини маълум қилмоқда. Бағдод аэропорти яқинидаги Америка объекти ҳам шундай дрон ҳужумига учраган.



⚓️ Денгиздаги кескинлик

Форс кўрфази ва Ҳинд океанида ҳам вазият таранглашди.

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Ҳормуз бўғози ёпилганини маълум қилди. Бу эса жаҳон нефть бозорида нархларнинг кескин ошишига сабаб бўлиши мумкин.

Пентагон маълумотига кўра, АҚШ сув ости кемаси Эрон фрегатига торпедо ҳужуми уюштирган. Шу билан бирга, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Эрон ҳудудига қанотли ракеталар учиргани ҳам айтилмоқда.



🌍 Бошқа давлатларнинг реакцияси

Можаро халқаро сиёсатда ҳам катта резонанс уйғотди.

Россия ва Хитой Эронга қарши ҳужумларни тўхтатишга чақирди. Испания бу вазият Ироқ уруши сценарийсини такрорлаши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Туркия Эрон ракетасининг ўз ҳаво ҳудудига киргани бўйича норозилик билдирди.

АҚШ Сенатида эса бу урушнинг сабаблари ва оқибатлари бўйича кескин баҳслар кетмоқда. Айрим сенаторлар Вашингтонни “чексиз уруш”га тортилаётганини айтмоқда.



🏛 Сиёсий баёнотлар

Доналд Трамп Эрон ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари жиддий зарар кўрганини маълум қилди.

Исроил мудофаа вазири эса Эрон раҳбариятига қарши суиқасд эҳтимоли ҳақида кескин баёнот берди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.



⚠️ Гуманитар оқибатлар

Исроилнинг авиазарбалари натижасида Ливанда минглаб одамлар бошпанасиз қолгани маълум қилинмоқда.

Эроннинг Минаб шаҳрида эса бошланғич мактабга берилган зарба оқибатида ҳалок бўлган 165 нафар қиз боланинг оммавий дафн маросими ўтказилди.



📊 Умумий вазият

Таҳлилчилар фикрича, бу можаро нафақат Яқин Шарқ, балки бутун жаҳон хавфсизлиги ва нефть бозорига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳормуз бўғозидаги вазият ва нефть нархлари эса энг катта хавфлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Ҳозирча томонлардан бири ҳам кескинликни пасайтиришга тайёр эканини очиқ айтмагани вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
⚠️ Уруш тобора кучаймоқда

🚨 🇹🇷🇮🇷 Туркиядаги Америка қўшинлари жойлашган базага ракета ҳужуми бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда 😱