OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.23K subscribers
446 photos
426 videos
4 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
❗️Россияда Telegram 7 млн рубл жаримага тортилди

РИА Новости хабарига кўра, Telegram экстремистик фаолиятга чақирувчи маълумотларни ўчирмагани учун 7 млн рубл жаримага тортилган.

Айни пайтда Москва судларида мессенжерга нисбатан яна 8 та маъмурий иш кўриб чиқилмоқда. Улар бўйича умумий жарима миқдори 64 млн рублга етиши мумкин.
🍬 Нидерландиядан келган "ширинликлар" орасидан синтетик наркотик топилди

Божхона қўмитасига кўра, 20 ёшли фуқаро номига келган жўнатма текширилганда, ширинликлар ўрнига 1 кг 351 грамм "клефедрон" моддаси борлиги маълум бўлган.

Суриштирувлар давомида ушбу юкни қабул қилиши керак бўлган 36 ёшли шахс ҳам қўлга олиниб, унинг хонадонида яширин нарколаборатория борлиги ҳам аниқланган.

Лабораториядан яна 5,3 кг синтетик наркотик моддалар ва уларни тайёрлаш ускуналари топилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДАХШАТ

☄️Чорвоқ йўлида жиддий ЙТҲ содир бўлибди.😱

Кеча, 13 феврал куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган “Бектемир-Чорбоғ“ автомобил йўлида Лада русумли автомобилни бошқариб келаётган ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотган.

Автомобил йўл четида тўхтаб турган Дамасга бориб урилган. Натижада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Лададаги йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
🇮🇷🇺🇸 Эрон ер ости ядро комплексини мустаҳкамламоқда — BBC

Янги сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига кўра, Эрон ўзининг ядро объектларидан бирининг яқинидаги ер ости комплексини мустаҳкамламоқда. Бу Теҳрон ва Вашингтон вакиллари ўртасидаги музокаралар давом этаётган бир вақтда содир бўлмоқда.

Экспертлар мазкур объект Эроннинг уран бойитиш фаолиятини ёки муҳим жиҳозларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда, аммо унинг аниқ мақсади ҳозирча номаълум.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ПРЕМЬЕРА #ТАРҚАТИНГ

☄️Элмурод Хақназаровнинг «ДЖИГАР» янги концерт дастури!!!🎊

✈️Биринчилардан бўлиб, яқинларга ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💥 Бугун — 15 февраль, бутун дунёда Халқаро киберспорт куни нишонламоқда🔥

Ушбу байрам дўстлар билан компьютер клубига бориш ва ҳақиқий ўйин жангини ташкил қилиш учун энг яхши имкониятдир.

Ушбу постни "Сounter strike, dota, futbol, GTA, PUBG"  ва бошқа ўйинларни ўйнайдиган дўстларингиз ва гуруҳларга юборинг)
❗️Тошкентдаги ЙТҲда Lacetti иккига бўлиниб кетди

Пойтахт метросининг “Қурувчилар” бекати олдида Lacetti ва C16 Leapmotor автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Оқибатда Lacetti автомобил кузови жиддий шикастланиб, иккига бўлиниб кетган.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этилмади.
Айрим манбалар Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг аҳволи оғирлашгани ва вафот этгани ҳақида ёзмоқда. Ҳозирча бу борада расмий хабар берилмади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диний саволлар учун 1171 қисқа рақами ишга тушди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази қошидаги Колл-марказга 1171 қисқа рақами орқали қўнғироқ қилиш имконияти яратилди.
Ҳар куни соат 09-00 дан 17-00 гача саволларга жавоб берилади.

Эслатиб ўтамиз, хориждаги ватандошлар Telegram орқали @fatvo_call_1 ва @fatvo_call_2 ҳамда WhatsApp орқали +998917806633 телефон орқали боғланишлари мумкин.
🇬🇧 Лондондаги Ковентри кўчаси Рамазон муносабати билан безатилди.

Буюк Британия пойтахти Лондондаги машҳур Coventry Street Рамазон ойи муносабати билан тўртинчи бор байрамона безатилди.

Маълум қилинишича, пойтахт марказидаги мазкур кўчада қарийб 31 мингта LED чироқдан иборат ёритиш тизими ўрнатилган бўлиб, у ҳар куни соат 17:00 дан 01:00 гача ёниб туради.