OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.23K subscribers
446 photos
426 videos
4 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
#даҳшат  #эҳтиёт_бўлинг

⚡️Жиззах вилояти, Фориш тумани марказий кўчасини чақмоқ урибди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️❄️  

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨☃️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

☀️❄️ Қаттиқ континентал иқлим нима эканини шундан билса бўлади: шанба иссиқ, якшанба
илиқ, душанба яна илиқ бўлади!


☀️ 15-февраль куни Ўзбекистоннинг кўп қисмида об-ҳаво илиқ бўлиб, кундузи ҳарорат +16° гача кўтарилади.
☀️ 16-февралда эса об-ҳаво илиқ бўлиб, кундузи ҳарорат +22° гача кўтарилади.
🔥 17-февралда эса яна илиқ об-ҳаво қайтиб, ҳарорат +16° гача кўтарилади.

Об-ҳавога қараб кийининг 🧣🩳🧤
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун, 14 февраль буюк Темурийлар сулоласи давомчиси, Бобурийлар сулоласи асосчиси, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
🆘ОГОҲ БЎЛИНГ! ЁТ ҒОЯЛАР ШИРИН СЎЗ БИЛАН КИРАДИ

🥷Бугун экстремистик оқимлар ва террорчилик ташкилотлари ўз ғояларини зўравонлик билан эмас, “Иймонлашув”, “Динни ўргатиш”, “Ҳақ йўл” деган ниқоб остида тарқатмоқда.

🧕🏼Айниқса, ижтимоий тармоқлар орқали аёллар ва қизлар нишонга олинмоқда. Улар қуръон, фиқҳ, ақида ва тавҳид ҳақидаги дарсларни баҳона қилиб, аста-секинлик билан радикал ва ёт ғояларни сингдиришмоқда.

👀Ушбу роликда айрим қизлар айнан шу йўл билан алданиб, охир-оқибат уруш бўлаётган мамлакатларга чиқиб кетишган. Бу қарорлар эса уларнинг ҳаёт, келажак ва оиласи учун оғир фожиаларга олиб келган.

УНУТМАНГ:
Ҳақиқий дин зўравонликка чорламайди.

▶️Агар сиз ёки яқинларингиз шундай саҳифалар, гуруҳлар ёки шахсларга дуч келган бўлса, бефарқ қолманг. Зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинг, маълумотларни текширинг, алдовга учманг.


❗️Огоҳлик — бу ўзингиз ва яқинларингизни асраш демакдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 30 га яқин хонадонни сув босди

Бугун, 14 февраль куни соат 04:53 да Жиззах вилояти, Фориш туманида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида «Қизилқум» МФЙ, Қизилқум қишлоғидан сел-сувлари оқимлари оқиб ўтиши кузатилган.

Қишлоқнинг «Эрали» кўчасидаги тахминан 30 га яқин аҳоли хонадонларнинг ҳовлиси ва томорқаларига сел-сувлари тошиб кирган. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда.
❗️“Кейинги ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланади.

Саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган ушбу муқаддас кунларда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, – деди Президент.
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Путиннинг “умри унчалик кўп қолмагани”ни айтди

Украина президенти Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида журналистлар билан суҳбатда ўзининг 48 ёшда эканини, Россия президенти Владимир Путин эса 73 ёшда эканини таъкидлади.

"Россия президентининг вақти кам. Худо хоҳласа, у кўп яшамайди", — дея фикр билдирди Украина президенти.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔞Самарқанд аэропортида аёлларни жинсий эксплуатация (фоҳишалик билан шуғулланиш) қилиш учун Туркияга олиб кетишга уриниш фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Туркияга кетаётган 2 аёл тўхтатиб қолинди: уларнинг сафарини Туркияда бўлган ўзбекистонлик аёл ташкиллаштирган.

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортида Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида кетаётган 22 ва 36 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи аёллар ушланди.
Аниқланишича, уларнинг авиачипталари ва бошқа харажатлари ҳозирда Туркияда бўлиб турган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан тўланган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР

❗️ҲИНДИСТОНДА НИПАХ ВИРУСИДАН 2-ЎЛИМ ҚАЙД ЭТИЛДИ

Маълумотларга кўра, 25 ёшли ҳамшира жорий йил январь ойида ўзи фаолият юритган тиббиёт муассасасида даволанаётган бемордан вирусни юқтирган. Бемор узоқ вақт оғир аҳволда бўлиб, комага тушган.

Хабарларга кўра, бемор ҳушига келишга ҳаракат қилган, бироқ кейинчалик юрак фаолияти тўхташи натижасида вафот этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Россияда Telegram 7 млн рубл жаримага тортилди

РИА Новости хабарига кўра, Telegram экстремистик фаолиятга чақирувчи маълумотларни ўчирмагани учун 7 млн рубл жаримага тортилган.

Айни пайтда Москва судларида мессенжерга нисбатан яна 8 та маъмурий иш кўриб чиқилмоқда. Улар бўйича умумий жарима миқдори 64 млн рублга етиши мумкин.
🍬 Нидерландиядан келган "ширинликлар" орасидан синтетик наркотик топилди

Божхона қўмитасига кўра, 20 ёшли фуқаро номига келган жўнатма текширилганда, ширинликлар ўрнига 1 кг 351 грамм "клефедрон" моддаси борлиги маълум бўлган.

Суриштирувлар давомида ушбу юкни қабул қилиши керак бўлган 36 ёшли шахс ҳам қўлга олиниб, унинг хонадонида яширин нарколаборатория борлиги ҳам аниқланган.

Лабораториядан яна 5,3 кг синтетик наркотик моддалар ва уларни тайёрлаш ускуналари топилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДАХШАТ

☄️Чорвоқ йўлида жиддий ЙТҲ содир бўлибди.😱

Кеча, 13 феврал куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтган “Бектемир-Чорбоғ“ автомобил йўлида Лада русумли автомобилни бошқариб келаётган ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотган.

Автомобил йўл четида тўхтаб турган Дамасга бориб урилган. Натижада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Лададаги йўловчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
🇮🇷🇺🇸 Эрон ер ости ядро комплексини мустаҳкамламоқда — BBC

Янги сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига кўра, Эрон ўзининг ядро объектларидан бирининг яқинидаги ер ости комплексини мустаҳкамламоқда. Бу Теҳрон ва Вашингтон вакиллари ўртасидаги музокаралар давом этаётган бир вақтда содир бўлмоқда.

Экспертлар мазкур объект Эроннинг уран бойитиш фаолиятини ёки муҳим жиҳозларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда, аммо унинг аниқ мақсади ҳозирча номаълум.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ПРЕМЬЕРА #ТАРҚАТИНГ

☄️Элмурод Хақназаровнинг «ДЖИГАР» янги концерт дастури!!!🎊

✈️Биринчилардан бўлиб, яқинларга ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💥 Бугун — 15 февраль, бутун дунёда Халқаро киберспорт куни нишонламоқда🔥

Ушбу байрам дўстлар билан компьютер клубига бориш ва ҳақиқий ўйин жангини ташкил қилиш учун энг яхши имкониятдир.

Ушбу постни "Сounter strike, dota, futbol, GTA, PUBG"  ва бошқа ўйинларни ўйнайдиган дўстларингиз ва гуруҳларга юборинг)
❗️Тошкентдаги ЙТҲда Lacetti иккига бўлиниб кетди

Пойтахт метросининг “Қурувчилар” бекати олдида Lacetti ва C16 Leapmotor автомобиллари ўртасида тўқнашув содир бўлди. Оқибатда Lacetti автомобил кузови жиддий шикастланиб, иккига бўлиниб кетган.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этилмади.