OLMOS NEWS | РАСМИЙ
8.23K subscribers
446 photos
426 videos
4 files
43 links
Энг тезкор, долзарб ва тренддаги хабарлар билан қисқа сатрларда танишиб боринг.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💊 Тошкентда ота-бола ташкил этган 3 млрд сўмлик яширин дори омбори фош қилинди

ДХХга кўра, омбордан Туркия ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Düspatalin”, “Novomix”, “Galvus MET” каби 87 турдаги, жами 133 374 дона cифати кафолатланмаган препаратлар топилган.

Шунингдек, тинтув давомида $50 минг, 10,6 млн сўм нақд пул ҳамда 150 нафар фуқарога тегишли банк карталари ҳам аниқланган.
#ДИҚҚАТ
☄️Ўзбекистонда автокредитлар фоиз ставкалари пасайтирилади

Тегишли топшириқни президент бугунги йиғилишда берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таъзия

«ДИЗАЙН» ЖАМОАСИ АЪЗОСИ ДИЛШОДБЕК МУСАБЕКОВ ВАФОТ ЭТДИ ⚡️

​Бугун ўзбек санъати ва кулгу олами оғир жудоликка учради. Кўплаб мухлислар меҳрини қозонган, иқтидорли санъаткор, «Дизайн» шоу жамоасининг аъзоси Дилшодбек Мусабеков оламдан ўтди.

​Марҳум ўзининг бетакрор ҳазиллари ва самимийлиги билан халқимиз қалбидан чуқур жой олган эди. Унинг вафоти нафақат оиласи, балки бутун санъат аҳли ва минглаб мухлислари учун кутилмаган ва катта йўқотиш бўлди.

​Аллоҳ марҳумни ўз раҳматига олсин, жойларини жаннатдан қилсин. Сабр берсин.

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
☄️☀️Баҳор ҳам яқин.

Дам олиш кунлари ҳаво +22 даражагача исиши кутилмоқда


"Ўзгидромед"га кўра, шанба куни ҳаво ҳарорати +10…+15 даражагача кўтарилади.

Якшанбада эса ҳаво янада илиб, +17…+22 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
#Тезкор

🚨Туркияда бедарак йўқолгани айтилган яна бир ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди


Жасад аввал ахлат қутисидан бошсиз ҳолда топилган аёлнинг яқин дугонасига тегишли экани аниқланди.

Яқинларга ҳам улашинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«ПЕРЕВАЛДА НИМА ГАП?» деб сўраганлар учун махсус видео!!

Айни вақтларда Қамчиқ довони очиқ ва машиналар йўлнинг икки томонида ҳам ҳаракатланмоқда.


❗️ПЕРЕВАЛГА ҚУЮҚ ТУМАН ТУШИБДИ. ЙЎЛЛАР ҲАМ ПРОБКА, ҲУШЁР ВА ОГОҲ БЎЛИНГЛАР.

19:00 да Перевал ёпилиши мумкинлиги айтилган эди, яхшики перевал ёпилмади. Энди ёпилмаса керак...

ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЯМИЗ.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Битта ёпиқ вагон қандай қилиб бутун Туркистонни парчалаб ташлаганини биласизми?

Ленин Германиядан қайтиб келгач, Россияда инқилоб бўлди. Ва шу қайтиш Туркистон Мухториятини парчалаб, ўлкани 1924 йилда беш давлатга бўлиб юборди ўзгартирилди.

Бир бутун халқ бешга бўлинди... Бу тасодиф эмас, мукаммал ўйланган режа эди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Хотира

⚠️ 💔 ЮРАК ХУРУЖИ БИЛАН ШИФОХОНАГА ТУШДИМ, ШИФОКОРЛАР ИККИ КУНДАН ЎТИБ ОЛСАНГИЗ ЯШАБ КЕТАСИЗ ДЕЙИШГАН - Дилшодбек Мусабеков

Таниқли сўз устаси Дилшодбек Мусабеков 51 ёшида вафот этди. Марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирамиз.

Яқинларга ҳам улашинг.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
💥 🧼 Тез-тез тозалаш ишлари билан шуғулланган одамлар саратон касаллигига чалиниш хавфи остида – олимлар

Олимларнинг фикрига кўра, тозалашда ишлатиладиган кўп миқдордаги уй кимёвий моддалари саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкин, чунки таркибида кансерогенлар мавжуд.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз, кимёвий тозалаш воситаларини кам ишлатсин
#даҳшат  #эҳтиёт_бўлинг

⚡️Жиззах вилояти, Фориш тумани марказий кўчасини чақмоқ урибди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️❄️  

🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨☃️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

☀️❄️ Қаттиқ континентал иқлим нима эканини шундан билса бўлади: шанба иссиқ, якшанба
илиқ, душанба яна илиқ бўлади!


☀️ 15-февраль куни Ўзбекистоннинг кўп қисмида об-ҳаво илиқ бўлиб, кундузи ҳарорат +16° гача кўтарилади.
☀️ 16-февралда эса об-ҳаво илиқ бўлиб, кундузи ҳарорат +22° гача кўтарилади.
🔥 17-февралда эса яна илиқ об-ҳаво қайтиб, ҳарорат +16° гача кўтарилади.

Об-ҳавога қараб кийининг 🧣🩳🧤
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бугун, 14 февраль буюк Темурийлар сулоласи давомчиси, Бобурийлар сулоласи асосчиси, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун.

Ҳар кимки, вафо қилса, вафо топқусидир,
Ҳар кимки, жафо қилса, жафо топқусидир,
Яхши киши кўрмагай ёмонлиқ ҳаргиз,
Ҳар кимки, ёмон бўлса, жазо топқусидир
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор
🆘ОГОҲ БЎЛИНГ! ЁТ ҒОЯЛАР ШИРИН СЎЗ БИЛАН КИРАДИ

🥷Бугун экстремистик оқимлар ва террорчилик ташкилотлари ўз ғояларини зўравонлик билан эмас, “Иймонлашув”, “Динни ўргатиш”, “Ҳақ йўл” деган ниқоб остида тарқатмоқда.

🧕🏼Айниқса, ижтимоий тармоқлар орқали аёллар ва қизлар нишонга олинмоқда. Улар қуръон, фиқҳ, ақида ва тавҳид ҳақидаги дарсларни баҳона қилиб, аста-секинлик билан радикал ва ёт ғояларни сингдиришмоқда.

👀Ушбу роликда айрим қизлар айнан шу йўл билан алданиб, охир-оқибат уруш бўлаётган мамлакатларга чиқиб кетишган. Бу қарорлар эса уларнинг ҳаёт, келажак ва оиласи учун оғир фожиаларга олиб келган.

УНУТМАНГ:
Ҳақиқий дин зўравонликка чорламайди.

▶️Агар сиз ёки яқинларингиз шундай саҳифалар, гуруҳлар ёки шахсларга дуч келган бўлса, бефарқ қолманг. Зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилинг, маълумотларни текширинг, алдовга учманг.


❗️Огоҳлик — бу ўзингиз ва яқинларингизни асраш демакдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 30 га яқин хонадонни сув босди

Бугун, 14 февраль куни соат 04:53 да Жиззах вилояти, Фориш туманида кузатилган қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши оқибатида «Қизилқум» МФЙ, Қизилқум қишлоғидан сел-сувлари оқимлари оқиб ўтиши кузатилган.

Қишлоқнинг «Эрали» кўчасидаги тахминан 30 га яқин аҳоли хонадонларнинг ҳовлиси ва томорқаларига сел-сувлари тошиб кирган. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва жароҳат олганлар йўқлиги айтилмоқда.
❗️“Кейинги ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланади.

Саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган ушбу муқаддас кунларда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, – деди Президент.
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Зеленский Путиннинг “умри унчалик кўп қолмагани”ни айтди

Украина президенти Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида журналистлар билан суҳбатда ўзининг 48 ёшда эканини, Россия президенти Владимир Путин эса 73 ёшда эканини таъкидлади.

"Россия президентининг вақти кам. Худо хоҳласа, у кўп яшамайди", — дея фикр билдирди Украина президенти.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔞Самарқанд аэропортида аёлларни жинсий эксплуатация (фоҳишалик билан шуғулланиш) қилиш учун Туркияга олиб кетишга уриниш фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан Туркияга кетаётган 2 аёл тўхтатиб қолинди: уларнинг сафарини Туркияда бўлган ўзбекистонлик аёл ташкиллаштирган.

Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ ходимлари томонидан уюшган жиноятчиликка қарши олиб борилган тезкор-профилактик тадбирлар давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Самарқанд халқаро аэропортида Туркияга фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида кетаётган 22 ва 36 ёшли Тошкент вилоятида яшовчи аёллар ушланди.
Аниқланишича, уларнинг авиачипталари ва бошқа харажатлари ҳозирда Туркияда бўлиб турган 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси томонидан тўланган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси (Одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
#ДИҚҚАТ #ТЕЗКОР

❗️ҲИНДИСТОНДА НИПАХ ВИРУСИДАН 2-ЎЛИМ ҚАЙД ЭТИЛДИ

Маълумотларга кўра, 25 ёшли ҳамшира жорий йил январь ойида ўзи фаолият юритган тиббиёт муассасасида даволанаётган бемордан вирусни юқтирган. Бемор узоқ вақт оғир аҳволда бўлиб, комага тушган.

Хабарларга кўра, бемор ҳушига келишга ҳаракат қилган, бироқ кейинчалик юрак фаолияти тўхташи натижасида вафот этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM