📝Ғалати ўғрилар
...Дунёда шундай ҒАЛАТИ ЎҒРИЛАР борки, улар ўғирлайдиган нарсаларни биздан кўпроқ ўғирлашларини жон деб истаган бўлардик...
.... Бу ғалати ўғрилар бизнинг гуноҳларимизни ўғирлашаркан... Яна қандай йўл билан денг...?!
... Ортимиздан завқланиб ҒИЙБАТ қилиш билан, завқланиб туҳмат қилиш билан, яйраб иғво қилиш билан гуноҳларимизни «шилиб кетишаркан»...
.... Биз эса катта-катта гуноҳларимиз тунаб кетилганлигидан гоҳида бехабар ҳам қоламиз. Агар билганимизда эди, ўша ўғриларга раҳматлар айтган бўлардик...
... Ҳасан Басрий ҳазратлари ўзларининг ғийбат қилинганликлари ҳақидаги хабарларни ХУШХАБАР сифатида қабул қилар эканлар...
Сизни ғийбат қилишяптими...?
Иғво қилишяптими...?
Хурсанд бўлаверинг: гуноҳларингизга ЎҒРИ тушди...!
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK

📝КИМЛИГИНГНИ УНУТМА ...
Навниҳол қизнинг бўйи етди. Ота- онасидан энг чиройли тарбия олган қиз уларнинг дуолари билан турмушга берилди. Танлов ота-онадан бўлганди.
Қиз янги келинлик уйида гўшангадан чиқмай турибоқ ғалати аҳволга тушди. Келин бўлиб тушган хонадонининг тутуми бутунлай бошқача экан. Қайнота қайнонага иш буюрса , у лаби-лабига тегмай бобиллаб берар, арзимаган гапдан жанжал чиқиб фарзандлар жиққамушт бўлишар , бироқ сал ўтмай дастурхон бошига овқат келганда орадан ҳеч гап ўтмагандек бемалол кавшанишга тушиб кетишарди.
Куёв деганлари ҳам қатордан қолмаганди . Унинг энг "фазилатли ҳусусияти" оғзи шалоқ чиқиб қолди. Энди ҳар икки гапнинг бирида "Ўлиб қолганмисан, палакат?" деган насиба билан сийланган келинчак кўз ёшларини қулт- қулт ичига ютарди. Биларди- ки , ортиқча гап ортиқча. Тўғри муомалани сўраш бундан-да ортиқ "насиба" билан сийланиши тайин эди.
Ўз оиласидаги меҳр , муҳаббат , одамийлик туйғуларига йўғрилган муносабатга ўрганган келинчак бир ойга бормай сўлиб қолди. Кўнгил демаган қурғур бирин- кетин бой берилаётган энг яқин туйғуларига мотам тутган каби аза либосига буркана бошлади.
Орадан бир ой ўтиб уйига келган қизини кўрган онанинг эсхонаси чиқиб кетди. Унинг ранги - рўйига қараб бўлмай қолганди.
Келинчак уйига келиши билан ёрилди :
- Яшай олмайман, онажон... Асти яшай олмайман...
Она шўрликка осмон йироқ, ер қаттиқ бўлди.
Ёнди , куйди, қоврилди, пишди. Охири ҳукм чиқарди :
- Улар ким бўлса бўлсин. Қандай бўлса бўлсин. Сен кимлигингни унутма. Кимларнинг қизи эканлигини унутма. Уйингга қайт ва айтганларимга амал қил!
Уришсиз уй борми ?
Бора - бора оила аъзоларининг севикли машғулоти келинчакни эрмаклаш, устидан кулиш , қилдан қийиқ ахтариб жанжал ўқига нишон қилиш бўлди.
Келинчак бояқиш нима ҳам қила оларди? У тишини-тишига қўйиб барига чидай бошлади. Кўп вақт исёнлари жунбушга келган лаҳзаларда гап қайтармоқчи бўларди-ю , аммо Онасининг сўзлари ёдига тушаверди.
"Кимларнинг фарзанди эканлигингни унутма" ...
Аммо ҳаётда яшаши , яшаб қолиши оғир бўлди . Тазийиқлар , хўрлашлар, камситишлар новдадек қаддини букди , юзларига эрта ажин туширди , сочларига вақтидан илгари оқ оралатди.
У эса "Кимларнинг қизи эканлигини унутмай" яшашда давом этарди.
Бир куни ахири онаси чидай олмади . Қизига қараб куйиб кетган юрак- бағридан ўтли оҳ вулқондек отилди :
"Бўлмаганга бўлишма! Бизнинг қизимиз эканлигингни унут , жон болам! Ўзинг учун яша !"
У эса маҳзунгина жавоб қайтарди :
"Энди кеч, онажон ... Афсуски кимларнинг қизи эканлигим энди барчага ёд бўлиб бўлди. Мен ўзлигимга ҳиёнат қилолмайман" ...
Орадан йиллар ўтди..
Худди ана шу йиллар энг одил ҳакам бўлди. Барини жой- жойига тахлаб- нақдлади.
Келинчакнинг ортидан тушган келинлар унутувчан эканлар. Улар "кимларнинг" қизлари эканликларини унутиб дарров "шу оиланинг қизи"га айландилар.
Бундан эса оила аъзолари , айниқса қайнона ва қайнота энг катта талофот кўришди. Бу талофот улардаги мудроқ босиб ётган қалб кўзининг очилишига сабаб бўлди :
- Катта келинимиз кимларнинг қизи ... Тарбия берган ота - онасига минг раҳмат ,- деди қайнота қайнонага.
- Нимасини айтасиз , дадаси ,- хўрсинди қайнона,- шу келин туфайли дунёдан ўтар чоғимизда ҳам кўзимиз очиқ кетмайдиган бўлди. Умридан , ризқидан барака топсин... Амин.
Йиллар давомида умридан , ризқидан барака топган , топаверган келин ҳозирда фарзандларига ўзига ёд бўлиб кетган ўша гапни бот- бот такрорлашни канда қилмайди :
- Кимларнинг фарзанди эканлигингизни унутманг...
Муаллиф: Хазонрезги
🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

📝УЧ ТУП БУҒДОЙ. (ҳикоя)
Ахийри, бир кун елкаларда сўнгги йўлдан ўтмоқ муқаррар. Ўша чўбин от ортида ҳамма бўзлаб қолди, фарзандлар, боғлар, эзгу ишлар, яхши номлар қолди, армон ва абадий соғинч қолди. Ёшини яшаган, ошини ошаган мўйсафид бободан, сочлари оппоқ момодан қоладигани ана шулар эди. Аммо ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган ёшгина онаизор, эндигина ўғил-қизи атак-чечак бўлган ёшгина ота қазо қилса-чи? Тоғлар кўтаролмаган азалий мотам қаватида тоғлардай улкан муаммолар қоларкан… Водариғ!..
Ўттиз яшар қизини тупроққа қўйган Рисолат кампир етти букилиб қолди. Бандайи мўмин эканки, кўнди, кўнмай ҳам иложи қанча!? Ой ўтди, йил ўтди, куёви бош-учини йўқотган, иккала етимнинг кир-чири, ош-нони бор. Кампиршода буларнинг уддасидан чиқадиган куч-мадор қани?
Рисолат хола ўзи ҳаракатга тушди, кўрпа-тўшак қавиди, йиғлаб-сиқтаб юриб, куёвини ўзи уйлантирди. Раҳматли қизидан қолган рўзғорни, қулф-калитни кундош-келиннинг қўлига берди.
– Етимларимни – сизга, сизни – Худога топширдим, – деб дуо қилди, хайрлашди.
Бир ҳафта ўтиб-ўтгани йўқ, кампир энди намозини ўқиб бўлувди, каллайи саҳарда эшик тақиллайверди. Чиқиб қараса, тўққиз яшар Тошпўлат, кўзлари жиққа ёш, ранг-рўйи, уст-боши бир аҳволда.
– Эна, жон эна, шу ерда сиз билан юраверай.
– Ие, отанг нима дейди? Энди онанг ҳам бор-ку, болам.
– Жон эна…
Рисолат хола бошига докасини ташлаб, набирасининг қўлидан етаклади ва изига қайтарди. Кароматнинг кундоши тил учида салом бериб, дурустроқ пеш келгани йўқ.
– Бола экан-да, қизим, бу ҳали новда, эгиб олса бўлади, аммо секин-аста, тез киришсангиз синиб қолади. Иннайкейин, сал эркароқ, раҳматли онаси… – кампирнинг оғзидаги-оғзида, бўғзидаги-бўғзида қолаверди.
– Қизингизни мен ўлдирибманми, а?
– Йўқ, унақамас, Худонинг буйруғи-да, жон болам, – мотамзада она қаҳрини ҳам, кўз ёшларини ҳам сиртига чиқаргани йўқ. – Етим боққанга жаннатнинг етти эшиги очиқ дейишади, шунинг учун…
Кампир кўп гапларни ўртага солди, ётиғи билан тушунтирди. Натижа шу бўлдики, бириси куни тонг чоғи қўйларга ҳашак солгани борса, Тошпўлат сомонхонада қунишиб ётибди, ўрнидан тура солиб, бувисининг этагига ёпишди:
– Жон эна, мени қувламанг…
Сал кунда етти яшар Лобарой ҳам йиғлаб кириб келди. Нима қилсин, ҳайдаб солсинми? Боз устига ҳафта ўтди, ойлар ўтдики, икки норасиданинг ортидан биров истаб келгани йўқ. Рисолат хола ҳам, унинг икки қиздан кейинги ёлғиз ўғли Жамолхон домла ҳам икковини қанотлари остига олишди.
Рост гап: етим юмалаб кунини кўраркан, бироқ кетганнинг келиши, кетмонланганнинг келмаслиги ҳам аниқ. Алқисса, тенгини топиб, аввалига Лобаройни узатдилар. Сўнгроқ Жамолхон домла яна жиян тўй қилди, Рисолат момо невара келин туширди, йил ўтгач, эвараси Элёрни бешикка белади. Бир оқшом ўғлига мунғайиб қаради:
– Тошнинг уйи йўқ-да, болам, битта ўғли ҳадемай иккита, кейин учта бўлади. Мендан сўнг…
– Манави ҳайҳотдай ҳовли-чи, ойи?
– Ахир, бу сеники-да, дадангдан қолган…
– Ие, – кулимсиради муаллим, – отамдан қолган бўлса, мендан қолмайдими? Уни мен қаёққаям кўтариб кетардим? Гап мундоқ, ойижон, менга ука туғиб бермовдингиз, шу Тошпўлат сизнинг ўғлингиз, менинг қиёматли укам-да.
Серфарзанд тоға отамерос ҳовлисини шартта иккига бўлди-да, тенг ярмини жиянига хатлаб берди. Бугинамас, ўзи қозиқ қоқиб, ўзи режа тортди, ўғиллари лой қорди, Тошпўлат ёғоч-тош келтирди, сал кунда ғоз тўшидай оппоқ уй-даҳлиз битди, гўё қуёшга қараб кулиб турарди. Етимдан кўнгли тинган момо йиғлаб дуо қилди:
– Тупроқ олсангиз – олтин бўлсин, болаларим!
Дунё деганлари кўҳна чархпалак. Тошпўлатнинг қўли пул кўрди, машинали бўлди, сиртдан ўқиб, олий маълумот олди, тўйлар қилди. Жамолхон домла эса қартайди, уч ўғилдан лоақал бирортасига ҳарчанд уй-жой қилай дейдики, қурби етмайди. Бир куни жиян унинг эшигини тақиллатди.
– Юринг, тоға.
– Қаёққа?
– Ҳовли кўргани борамиз.
– Ие, уйинг бор-ку, ука…

Гапнинг пўсткалласи шуки, жиян данғиллама коттеж сотиб олганди, бобомерос ҳовлисининг калитини эса мўйсафид муаллимга топшираркан, унинг қўлларини ўпди:
– Бир вақтлар мана шу қўллар мендай бир етимнинг манглайини силаганди, энди навбат меники, йўқ деманг, тоғажон…
Баҳор келди. Тошпўлат тўй қилди. Янги келин аввал бувига, сўнг қайнота-қайнонасига таъзим бажо этди.
– Кўп яшанг, болам, – алқади Рисолат момо ва қирқ йил бурун оламдан ўтган жувонмарг қизини эслаб, кўзлари намланди. – Бу кунларни онанг раҳматли кўрмай кетди-да, ўғлим.
Бошлар эгилди. Эзгин сукунат пардасини Маҳмудахоннинг яхши луқмаси орадан кўтарди:
– Ўғлингиз бувимни ҳажга обораман деяптилар.
– Кошкийди-я! – бошини сарак-сарак қилди буви. – Замона обод бўлиб, ҳожилар зувва бориб, зувва келишаркан. Оёқ у ёққа тортса, бел зорманда бу ёққа тортади, менда куч қани, мадор қани, болаларим? қанийди, боролсам, қанийди-я!
Сўнг бир нарсани эслагандай тек қотди-да, қўлларини жуфтлади:
– Омин, – ҳаммалари кафтларини очишди, – илоҳо, ниятинг йўлдошинг бўлсин, ой боргин, болам, жумланинг қаторида ҳожиакбар бўлиб, омон-эсон қайтгин.
Фотиҳа ўқилгач, Маҳмудахон илжайди:
– Тўйдан сўнг етти қоққан кундучдай бўлиб ўтирибдилар-ку. Пул қаёқда?
– Унақа деманг, қизим, Худо етказади.
– Пул нақд! – деди Тошпўлат мутлақо жиддий қиёфада.
– Ҳа-а, буғдойингизми? – яна кулди қайнона.
– Ўша-да. Ўзингиз кўрган уч туп буғдой-чи, буви, беш йилда юз баробар бўлди, яна беш йилда тағин юз карра кўпайса, икки юз тўрва бўлади. Ана иннайкейин, аризамизнинг галиям келиб қолади, сизни бошлаб…
– Худо хоҳласа дегин, болам.
– Худо хоҳласа, албатта…
Рисолат момо эслади. Чиндан ҳам бу беш йил бурунги гап эди. Элёр бодрингга жой ҳозирлаётган экан, марзадаги уч туп буғдойни чопмоқчи бўлди.
– Қўй, болам, – деди чорпояда уни кузатиб ўтирган момо, йигитнинг кетмони ҳавода муаллақ қолди. – Умид билан қаро ердан бош кўтарибди, шуниям яшагиси келади-да, ноумид қилмагин. Бунда бир хислат бор, агар хислати бўлмаса, сен экмасанг ҳам униб чиқмасди. Чойлаганини қара. Уруш маҳали бир кафт буғдой одамзотнинг хунига айланиб…
Бувисининг гапини Тошпўлат кейин эшитди ва ниҳоллар атрофини иҳоталаб парваришлади, бир шокоса дон олди. Ўзининг ҳам ақли бовар қилмайди, хаёлига қаёқдан (балки ғойибдан) келди – билмайди: буғдойни Маҳмудахон берган халтага соларкан, оғзидан чиқиб кетди:
– Шунинг пулига бувимларни ҳажга обораман.
Маҳмудахон ўшанда кулганича ҳозир ҳам кулади, лекин илгаригидай эмас, аввал эрининг гапига ишонмаган бўлса, энди эса ўзининг ҳақлигига ишонмай қолганди…
Олтинчи йили Кунгай адирдаги лалмикор сиртга ўша уч туп буғдойдан яралган икки тўрва уруғ сочилди. Кейин еттинчи баҳор… Хуллас, ўн иккинчи йили капсандан, эҳсондан ташқари 276 қопда буғдой тикланди. Тошпўлат «Форд»нинг юкхонасига икки қоп ташлаб жўнамоқчи эди.
– Тоғамларнинг, бувимларнинг тенги шугинами? Уят бўлади-я! қўшнига айтиб, «грузовой»га 20-30 қоп юкламайсизми? – деди ақли бажо ва солиҳа Маҳмудахон.
Жамолхон домланинг, янганинг боши кўкларга етди.
– Хирмонга барака! – деди момо дуо қилиб.
– Умрингизга барака!
– Умрим? Умр деганларининг баракаси бундан зиёдаям бўлсинми? – кампир синиқ жилмайди ва таҳдид қилган бўлди: – Бувим гўрида тинч ётсин десанг, манави қизимни хафа қилмагин, ўғлим. Бўптими?
– Хўп, буви.
Рисолат момо набирасига синовчан тикилиб турди-да, кулимсираб савол берди:
– Аризанг ўринлай деб қолгандир?
– Бир йил бор, навбатимиз яқин, сизга айтувдим-ку, буви.
– Оз қопти-да, – Рисолат момо аччиқ армон билан бош чайқади. – қанийди-я! Отамга, онамга насиб этмаганди, мана энди сизларга буюрган экан, болаларим, шунисигаям минг шукур. Маҳмудахонни ёнингга олиб, ой бориб, омон келгин, Тошпўлатхон.
– Сиз-чи, буви?
– Менми? Мени Худо билади, болам…
Ана, аэропорт йўлида машиналар саф-саф. Ҳожилар она-Ватан тупроғига қўниб, оила деган буюк остонага ошиқмоқдалар. Чорраҳага яқинлашганда, Тошпўлат ҳожи рулдаги ўғлининг елкасига қўлини қўйди:

– Михчаликка ҳайда, аввал бувимларни зиёрат қилайлик.
– Ахир, уйда сизларни тумонат кутиб турибди-ю.
Маҳмудахон кенжатойини салгина туртиб қўйди:
– Қулоғинг борми, ўғлим? Даданг сенга нима дедилар?..
Ана, ёнма-ён бир жуфт қора мармар: «Рисолатхон Муҳаммадали қизи, 1922–2013», «Кароматхон Раҳим новвой қизи, 1942–1972».
Оятлар эзгин оҳангда Михчаликда маъюс дўппайган тупроқ уюмлари узра таралди, юраклар мумдай эриб, кўзлар селоби юзларни юваверди, елкалар силкинаверди. Ҳиқиллаётган Маҳмудахон муздай тошни қайта-қайта сийпалаб, қизарган кўзларига сураркан, дафъатан ҳайронликда қотиб қолди:
– Ҳожидадаси, анавини қаранг! – у Рисолат момонинг қабрига имо қилди.
Тошпўлат ҳожи ўша томонга боқиб, ёқасини ушлади:
– Ё қудратингдан!
Қабр устида қаричга етаёзган уч туп буғдой қир шамолида селкиллаб турарди…
Рустамжон Умматов.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
– Ахир, уйда сизларни тумонат кутиб турибди-ю.
Маҳмудахон кенжатойини салгина туртиб қўйди:
– Қулоғинг борми, ўғлим? Даданг сенга нима дедилар?..
Ана, ёнма-ён бир жуфт қора мармар: «Рисолатхон Муҳаммадали қизи, 1922–2013», «Кароматхон Раҳим новвой қизи, 1942–1972».
Оятлар эзгин оҳангда Михчаликда маъюс дўппайган тупроқ уюмлари узра таралди, юраклар мумдай эриб, кўзлар селоби юзларни юваверди, елкалар силкинаверди. Ҳиқиллаётган Маҳмудахон муздай тошни қайта-қайта сийпалаб, қизарган кўзларига сураркан, дафъатан ҳайронликда қотиб қолди:
– Ҳожидадаси, анавини қаранг! – у Рисолат момонинг қабрига имо қилди.
Тошпўлат ҳожи ўша томонга боқиб, ёқасини ушлади:
– Ё қудратингдан!
Қабр устида қаричга етаёзган уч туп буғдой қир шамолида селкиллаб турарди…
Рустамжон Умматов.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
📝«Ўзбекнинг соддаси» (ҳикоя)
Ўшанда саккиз ёшларда эдим. Иккинчи синфда ўқиётган бўлсам ҳам зеҳним ўткир эканми, саводим чиқиб қолган, яъни отам айтиб турса, мен фактурасини ёзиб борардим. Отам район матлубот жамиятида магазинчими, бир нима бўлиб ишлар эди. У киши шундай катта ишда турсалар ҳам, жуссалари мендақанинг ўнтасига тенг келса ҳам, саводдари ҳалигидақа эди. Лекин отамни маҳалла аҳли ҳурмат қилар, у киши билан «Полвон бобо» деб сўрашишар, бир қариянинг: «Бечора кўп содда, мард одам. Ўзбекнинг соддаси шуёв», деганини ҳам эшитганман.
Биз ёз оқшомлари аллапаллагача гурунглашиб ўтирардик. Отамнинг ошналари келганда, мук тушиб, достон ўқишар, навбат билан дўмбира чертишар, момом ҳам қозон бошидан жилмасди. Эсимда: бизникилар айниқса, «Алпомиш» достонини севишар эди. Юсуф деган бир танишимиз бўларди, уйга келдими, лўлаболишни ўмровига тортиб, шу достонни ўқишга бошлар эди. Мен жиддий қулоқ солиб ўтирар, кейин ухлаб қолганимни билмас эдим, эрталаб супа пастидаги ёғоч каравотда кўрардим ўзимни.
Ўша кеча уйимизда меҳмон ҳам йўқ эди. Отам ҳам қаёққадир кетиб, келавермади…
Мен зерикиб, каравотимга чиқиб ётдим. Бир маҳал уйқу аралаш пайқаб қолдим: супада ғўдир-ғўдир гап бўляпти. Айниқса, энамнинг овози баланд-баланд чиқарди. Отам босиқ, лекин у ҳам баъзан «Э! Э!» деб қўярди, мен шунда беихтиёр ҳушёр бўлиб кетдим. Отамнинг одатлари қизиқ-да: мени ҳеч вақт «Тўрабой, ке!» деб чақирмайди, шунчаки, «Тўрабой!» деб қўя қолади, демак, бу — бери ке, деганлари ҳам бўлади. «Улим!» деб қўярдилар, вассалом, мен югуриб боришим керак. Отам сингилларимни ҳам «улим» деб чақирарди… У кишининг «Э!» деганини кўп эшитганман. Даштда бир сигиримизни чўпон ўзиники қилиб, «бўри еди»га чиқарган экан. Шунда энам чўпондан сигиримизни ундириш ҳақида кўп гапирган. Отам: «Э!Э!» деб туриб, қўл силтаган эди. Шундан кейин энам отамга гап кор қилмаслигини билиб, чўпонни қарғай-қарғай тинчиган эди.
— Э! — деди отам бирдан бақириб. — Шу пул билан бири икки бўлармиди, кампир?
— Сиз шундай дейсиз-да, ҳой! — деди энам. — Даштдаги мол ҳам саноқли қолган, биз уни қайтиб тўлаймиз! Ўйлайсизми?
— Мол сизларга, — деб тўнғиллади отам. — Мен энди манглайда борини кўраман, кампир! Э, гапирма! — отам қизишиб кетди: — Нима қилай? Сельпо раиси ўғирлик қилди, саводим йўқ, мени гўл билиб, шунча пулга туширди, ёрдам қилинглар, деб арзга борайми? — Э, мен бу ишти қилолмайман! Инсофи бўлса, ўйлаб кўради, кампир! Олти болам бор, кўриб турибди ўзи. Нокаслик қилмас.
— О, шўр бошим, шўргина бошим! — деди энам куйиниб ва идишлар тарақлаб кетди: — Сиз арз қилмасангиз, мен қиламан! Эрталаб милисага бораман, текшириб кўринглар, бу одам сельподан ҳеч маҳал мунча пул олгани йўқ, фактураям тузгани йўқ. Тузган бўлса, копияси ўзида бўларди-да!.. Бу одамни ўсал қилиб, ўзлари падлўк дакумит тузган, шунча пулни бунинг бўйнига урган! Текшириб кўринглар. Бунинг пактураларини ўғлим ёзиб берарди, униям келтириб сўроқ қилинглар, дейман!
Отам жимиди. Мен бу гапларнинг маъносига тушунмас эдим. Бироқ кимдир отамни алдагани, унинг бошида хавф борлигини сездим. Биз болалар тайёрга айёр бўлиб ўсар эдик: оилада пайдо бўладиган қийинчилик, камчиликни ота-онамиз тузатар, тўлдирар эди. Бизга ўйин бўлса, ёнбошлаб ётиб достон эшитиш бўлса ёки пистага пул бўлса бўлди эди.
Мен отамга фактура ёзиб берганларимни эслаб, ичимда хурсанд бўлиб, кўрпага ўралдим. Салқин тушиб қолган эдими, тўшакдан туришни хаёлимга ҳам келтирмадим. Фақат бошимни кўтариб, нима ейишаётган экан деб қарардим. Қовурдоқ ўртада бўлса, мен ҳам дилдираб, илжайиб борар эдим.
Отамнинг охирги сўзи шу бўлди:
— Э, кампир, бошимни қотирма. Мен айтдим айтгичимни унга. Номард экансан, ука. Майли, шу ўтирик пулди деб кет, лекин биринг икки бўлмасин. Бир куни сени болаларинг ҳам ота деб қолсин, дедим. Бўлди шу гап, кампир. Юракти бўшатдим. Агар ҳайвон эмас, одам наслидан бўлса, келади у — уккиғар!

Ўртоқларим билан сўкишиб юрганларимни эсладим, отам: «Ўзбекнинг гапи бир бўлади», дегич эди. Мен яна, ҳаммавақт бир сўзли бўлишни ўйладим. Сўнг нима учундир шу тобда отамнинг тутган йўлини тўғри деб билдим ва кейин ухлаб қолдим.
Ёпирай! Жуда нотинч бўлди-да, бу кеча!
Яна уйғониб кетдим: супада ғўдир-ғўдир гап-сўзлар қулоғимга етмасидан қозонда жиз-биз бўлаётган гўштнинг ҳиди димоғимга етди. Ҳайрон бўлиб, бошимни кўтардим. Даштдан отамнинг ошналари кепти деб ўйлаган эдим. Йўқ, лампа ёритиб турган дастурхоннинг бир томонида матлубот жамиятининг раиси чўкка тушиб ўтирар, у отам билан кулишар эди. Энам ўчоқ бошида.
Мен бу одамни яхши танир эдим, қачон отамга эргашиб унинг омборига борсам, шу кишини ҳам кўрардим, у бурчак-бурчакда уюлиб ётган ёнғоқ, олмақоқи ва олчақоқилардан ҳовучлаб олиб ҳидлар, сўнг сочиб ташлаб, кафтларини бир-бирига уриб қоқар, кета туриб, менга қошини учириб қўяр эди. Лекин уйимизга ҳеч келмаган эди.
Қовурдоқнинг ҳидидан унинг ҳали етилиб пишмаганини сездим. Уйда меҳмон борида дастурхондан четда тур, ҳадеб ўртага қўл узатаверма, бир ишора қил, ўзим бераман, хоҳлаган нарсангни, дер эди энам. Мен ўзимнинг уйғоқ эканимни энамга қандай билдирсам деб ўйлаб турган эдим, улар яна кулиб юборишди. Шунда отамнинг оқшомги кайфиятини эслабг иши ўнгидан келгани — тутган йўли тўғри чиққанига ишондим ва хурсанд бўлиб кетдим. Энамга тикиламан, ҳаракатларидан у кишининг ҳам кайфи чоғ экани билиниб турибди.
Лекин бари бир туришга журъат этолмадим.
— Ҳа, Полвон ака, менга ёмон таъсир қилди гапингиз, — деди раис. — Мен шунча ёшга кириб, бундай гапни эшитмаган эдим. Яширмайман, мард одамсиз, тушунасиз… Бундай ишлар аввал ҳам бўлган. Лекин бирови ҳам ўзимга ҳавола қилиб кетмаган эди. Одамга таъсир қилар экан, мен ҳам одам боласиман… Ана, фактура, дела! Янгамга беринг, ёқиб юборсинлар. Ўтган ишга саловат, Полвон ака.
Мен каравотдан секин тушиб, ўчоқ бошига чопдим.
— Сув ичаман, сув — дедим энамга.
— Гўшт-чи, емайсанми, болам? — деди энам.
Мен тиржайиб, чўнқайдим. Шунда раис мени чақириб, қошини чимирди. Мен ўрнимдан туриб салом бердим.
— Берман ке, улим, берман ке! — деди отам.
Бундай вақтда боришим керак. Энам ҳам елкамга қокди. Отам ёнига ўтқазиб:
— Шер улим! — деди. — Ухламадингми?.. Энди гўштдан ейсизу кириб ухлайсиз. Хавотир олма, болам! Мард одамнинг садағаси кетсанг арзийди. Мана, амакинг ҳам мард чиқиб қолдилар…
Улар кулишди. Шундай қилиб, бу нотинч кеча ўтди.
Ҳозир мен ўша кеча, ўша суҳбатлардан йигирма беш йил беридаман. Уларни тушдагидек эслайман.
Мен — энди ўзгариб кетган, саводим ҳам ростакамига чиқиб, «Алпомиш»ни ҳам ўзим ўқийдиган, ҳамда отамнинг мардлик ва арз қилиш тўғрисидаги ақидаларига аллақачон қўшилмай қолган эсам-да, бу кексайиб қолган отам — «ўзбекнинг соддаси»га ҳавасим келиб кетди.
Хикоя тугади.
Шукур Холмирзаев.

📝 Таққослаш
Дугоналаримдан бирининг эри хиёнати ошкор бўлгач, буюмларини йиғиштириб маъшуқасиникига кўчиб кетганини эшитганимда ичимда бир нима узилгандек бўлди. Шу воқеа вазиятга бошқача қарашга мажбур қилди. Бўлиб ўтган воқеалардан нафақат мен, балки эрим ҳам азобланаётганини, оиламиз ва фарзандларимизга бефарқ эмаслигини тушундим. Бироз кўнглим юмшаб эримга яхши муомала қила бошладим. Бошида эри хиёнат қилганлик мен учун дўзах азоби бўлиб туюлган бўлса, энди уни енгиб ўтганимни ҳис этардим. Албатта, бу осон бўлмади, лекин одам сабр қилса, барча қийинчиликларни енгиб ўтиши мумкин экан. Энди у мен учун болаларимнинг отаси. Ҳозирча эр-хотиндек яшай олмас эканмиз, ҳеч бўлмаса, ота-онадек яшашга қарор қилдим. Орадан ўтган икки ой эса турмушимизга аввалги ҳис-туйғуларни қайтара бошлади. Лекин хали ҳам унинг телефонини, электрон почтасини яширинча текширишдан ўзимни тия олмасам-да, уни кечиргандим. Нега менга хиёнат қилди, деган саволга жавоб топишга уринардим. Бир куни топгандек бўлдим. Эркаклар бир-бири билан рақобатлашишни ёқтиришади, шундай экан, эрим ҳам «юриш» қанақа бўлишини билишни истаб қолган. Бор-йўғи шу! Аксинча бўлганда у мени ташлаб, маъшуқаси билан кетган бўларди. Хиёнат ҳақида кўп ўқиганим учун бир куни газетада актриса Марлин Дитрихнинг «агар аёл эрининг хиёнатини кечирган бўлса, хатосини юзига солавермаслик учун ҳам ўзида куч топиши керак» деган сўзларини ўқиб қолдим.
Кўнглимдаги чандиқ
Орадан яна бироз вақт ўтгач, оиламизда хотиржамлик ҳукм сура бошлади. Вақт мени даволади, оиламни сақлаб қолдим. Юрагимдаги чандиқ сабаб эримга бутунлай ишонмасам-да, ҳарҳолда кечирдим. Албатта бу чандиқ оилавий бахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиб турибди, лекин дунёда беқусур нарсанинг ўзи йўқ. Воқеалардан тўғри хулоса чиқариб, ўзимга бўлган ҳурматим анча ошди. Ўзингни ўзинг яхши кўрмасанг, сени ҳеч ким яхши кўрмайди, деган гап тўғри экан. Энди ўзимга кўпроқ вақт ажратаяпман, эрим билан муносбатларимиз тикланиб, бой берган вақтимизнинг ўрнини тўлдириш, оила даврасида вақтимизни кўпроқ ўтказишга ҳаракат қилаяпмиз. Лекин қора кунларни умуман тилга олмаймиз. Бу менинг биринчи ва очиқ иқрорим.

📝Фарзанд билан бойликни эрта - кечи йук...
Зулфия 23 ёшида холасига келин бўлди. Янги келинчак хаётининг энг ширин онларини бошидан кечириб, келинлик вазифасини ҳам маромига етказарди. Тонг саҳардан ҳамма жойни саранжом-саришта қилиб, нонушта тайёрлаб қўярди. Елиб югуриб куни билан уй ишларини қилар, икки қўлида кўксида холасини хурматини жойига қўярди.
Икки ёш жуда бахтли эдилар. Бир-бирларини қаттиқ севишарди. Хамма ёшларга ҳавас кўзи билан қарашарди.
Аммо орадан бир йил ўтсада Зулфия хомиладор бўлмади. Турмуш ўртоғи бир ярим йил ўтгандан кейин Россияга ишлагани мусофир юртларга кетди. Қайнонасининг 9 та фарзанди бор эди. Оила катта, оилада шунга яраша иш хам бор. Зулфия 2 йилдай қайнонасининг хизматини қилди. Учинчи йили турмуш ўртоғи Зулфияни: "Кел бирга ишлаймиз " - деб ёнига чақирди.
Шу пайтлари кунига бир амаллаб қозон қайнарди. Тирикчиликлари унча яхши эмасди. Қайнонаси бисотидаги 2 та қўйни сотиб, Зулфияни йўлига йўл кира қилиб берди. Балки ҳаво алмашса бўйида бўлиб қолар, фарзандли бўлар деб Зулфияни Россияга турмуш ўртоғининг ёнига юборди. Россияда Зулфия 4 йил турмуш ўртоғи билан бирга ишлади... Аммо бу ўтган 4 йил ичида фарзанд кўриш учун, бормаган доктори қолмади. Докторларга кўринишди, даволанишди эр-хотин барибир файдоси бўлмади.
Эр-хотин Россиядан келиб, уч ой қайнонаси билан бирга яшашди.Зулфияга нисбатан қайнонаси ўзгариб қолган эди. Тўғри ҳаммаям фарзандини бахтини ўйлайди. Фарзандимдан зурриёд қолса,- дея.
Бир куни Зулфия қўшнилардан қайнонасининг эрига: —" Бошқага уйлантираман, қачонгача бефарзанд ўтмоқчисан. Менинг хам орзуларим бор. Набира суюб эркаласам, маҳаллага дастурхон ёзиб набира тўйлар қилсам дейман" деган гапини эшитиб қолади. Шу куни Зулфия кечаси Оллохга нола қилиб:
—Эй Яратган эгам. Марҳаматингни мендан дариғ тутма. Менга хам фарзанд бер. Она бўлиш бахтидан бенасиб қилма. Сен мархамати кенг зотсан Сендан мол дунё, бойлик сўрамайман. Фақат тирноққа зор қилма. Мен хам бағримга фарзанд қучай, алла айтай. Менинг бу орзуларим менга армон бўлмасин. Раҳм қил Оллохим,- деб йиғлаб тонгни оттирди. Турмуш ўртоғи кўнгил бериб:
— Зулфия, кўп сиқилавермагин албатта биз фарзандли бўламиз Фарзанднинг эрта-кечи йўқ. Муҳими биз-бирибиримизни севамиз. Балки Яратганнинг бизга юборган синовидир бу. Онаси тушкунликка тушма. Сабр қилайлик, - деб далда бўлди.
Турмуш ўртоғи бирон марта Зулфияга фарзандимиз бўлмади дея нолимади. Асло умидини сўндирмади. Зулфияга ҳам сабрли бўлишни ўргатди...
Шу зайлда кунлар ўтаверди. Уч ойдан кейин улар янги ҳовли олиб, янги уйга кўчиб ўтишди. Турмуш ўртоғи олти ой ўтиб яна Россияга кетди. Зулфия эса ёлғизликдан бефарзандликдан сиқилиб йиғлаб - йиғлаб оларди. Кўчада болаларни кўрса хам уйига кириб, фарзанд сўраб Оллоҳга нола қилиб тўйиб-тўйиб йиғларди.
Бир куни тоғасининг хотини келиб Зулфияга:
— "Қайнонангиз ўғлимни уйлантираман деябди" деди.
Бу гапни эшитган Зулфия кечаси билан ухлай олмай, эрталаб қайнонасининг ёнига боради. Айтай деса айтолмайди, айтмай деса дунё кўзига тор кўринарди. Нима қилишини билмасди.
— Ассалому алайкум ойижон.
— Ва алайкум ассалом.
— Тинчмисиз?
— Худога шукр.Ха эрталабдан қайси шамол учирди.
— Бир гап эшитдим ойижон. Уғлингизни уйлантирмоқчимисиз?
— Юрагига сиғдиролмай дарров етказибди-да янганг. Мадомики эшитибсан яхши бўлди. Ҳа уйлантирмоқчиман устингга ўғлимни, - дея Зулфияни устига қичқириб кетди.
Зулфия турган ерида йиғлар, кўз ёшлари юзини юварди.
— Ойижон мен бунга чидолмайман. Мен кетаман кейин майли уйлантиринг. Ўғлингизга ҳам неча маротаба уйланинг, балки фарзандингиз бўлар, мени жавобимни беринг дедим. Нима қилай мени яхши кўради. Мен билан ажрашишни ҳоҳламайди.
— Балки бир балолар қилиб қўйгансиздир. Ўзингизга боғлаш учун иситганмисиз нима бало худо билади.
Ойижон бу гапингиз менга ортиқча бўлди, - деб йиғлаб уйига кетди...
Оллохим ҳар бир аёлнинг қучоғига фарзанд берсин экан. Зулфия уйига келиб турмуш ўртоғига телефон қилиб: — "Мени жавобимни беринг .Уйга келинг уйланинг, балки фарзандли бўларсиз. Онангиз ўғлимни уйлантириб, сени устингга туғадиган хотин олиб бераман, -деяптилар.

Онангиз хақ , нима қилсин у ҳам фарзандидан зирриёд қолишни ҳоҳлайди. Набира суйсам, набира тўйлар қилсам деган орзу - ҳаваслари бор. Мен сизнинг бахтингизга тўғаноқ бўлмай. Ойингизни орзу - ҳаваси армон бўлмасин. Яхшиси ажралишайлик, мен кундош билан бир уйда яшаолмайман, буни қабул қилолмайман. Менда кундош билан яшашга на жасорат бор, на сабр - тоқат бор. Шундоқ хам юрагим адойи тамом бўлган, -деб йиғлайди.
— Фариштам, сен яхшиси мени олдимга кел. Менга сендан бошқаси керак эмас. Фарзандга келсак, Оллоҳим тақдиримизга , қисматимизга ёзган бўлса албатта фарзандли бўламиз. Кўп сиқилавермагин , ойимдан ҳам хафа бўлма. Сени ҳеч кимга алишмайман, жонимдан ортиқ кўришимни била туриб ,бамайлихотир ажрашайлик дейсан. Бошқа бунақа гапларни айтмагин.
— Нима қил дейсиз унда? Ахир мен хам шундай бўлишини хохлармидим. Туғиб беролмасам сизга...
Турмуш ўртоғи бир амаллаб Зулфияни Россияга келишига кўндирди. Зулфияни Россияга кетаётганини эшитган қайнопалари роса жанжал қилишди . Зулфия нима қилишини билмай фақат йиғларди Шу зайлда кунлар ўтаверди.
Зулфия Россияга келди. Турмуш қурганига ўн бир йил бўлган эди. Орадан бир йилдай вақт ўтиб уйига телефон қилди. Келинойиси ҳомиладор, ой куни яқинлашиб қолган экан.
Телефонда гаплашиб туриб, Зулфия ҳазиллашиб: — " Келинойи, туғсангиз фарзандингизни менга беринг", - деди.
— Майли бераман, - деди келинойиси.
Зулфия бундан хурсанд бўлиб эри билан маслахат қилди . Эри хам ,"агар ўзлари рози бўлиб берсалар, майли ", - деди.
Зулфия келинойисига яна телефон қилди.
Хол - ахвол сўрашгач: — Келинойи ростдан берасизми болангизни , - деб сўради.
— Ҳа, сиз бахтли бўлсангиз бўлди , бераман, - деди келинойиси.
— Акам нима дейди ,онангиз қарши эмасмилар келинойи?
— Хаммаси розилар , фақат сиз бола туғилгач келиб олсангиз бўлди, - деди.
Ўн беш кун ўтгач бола туғилди. Зулфия билет олиб уйига келди. Бозорга бориб бола учун кийим - кечак , ул - бул нарса олиб, келинойисинг уйига борди. Болани ҳали чўмилтирмаган эканлар. Ўзи чўмилтирди чақалоқни. Зулфиядан бахтли инсон йўқ эди ўша дамда. Икки - уч ой ичида чақалоқни хужжатлари тайёр бўлди. Бу вақт ичида хар ким , хар хили гап сўз қилди. Зулфия гап сўзларга эътибор қилмади. Чақалоқни бироз вақт ўтиб, ўзи билан олиб кетди Россияга. Қизалоққа бор оналик меҳрини бериб парвариш қилди. Аллоҳим ўзи меҳрибон зот. Зулфия қизалоққа бутун мехрини бериб, оналик қилгани учунми, бирин - кетин Оллохим учта фарзанд берди. Қизалоқ ҳозир Зулфиянинг меҳрибон ёрдамчиси, укаларининг севимли опажониси...
Алла айтай, жоним болам,
Қулоқ солгин, алла
Ширин аллам тинглаб аста,
Ухлаб қолгин, алла
Юзларинга томган сувга
Ҳайрон бўлма, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Истиқболинг порлоқ сенинг,
Жажжигинам, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Бойлик билан фарзанднинг эрта - кечи йўқ дейди доно халқимиз. Инсон турмушнинг пасту - баланд сўқмоқларини сабр - матонат билан енгиб ўтса ,албатта унинг ажри бор. Хикоямиз қаҳрамони Зулфия 13 йил деганда , сабр - тоқат билан Оллохга фарзанд ато қилгин , - дея нола қилди. Оллоҳимга қилган нолалари етиб бориб , Яратган Эгам Зулфияни бирин - кетин фарзандлар билан сийлади. Оллохим хар бир аёлга фарзанд бериб, оналик бахтидан бенасиб қилмасин , ҳар бир хонадонда чақалоқнинг йиғиси, хамда шодон кулгуси жарангласин. Амийн

📝"Одно"дан хужум.
Эсингизда булса,бундан анча вакт олдин "Эрини бериб куядиган ахмок йук",деб эримнинг киз уртокларини бир-бир тинчитгандим. Энди кунглим хотиржам булиб, еган-ичганим узимга юкиб, тинчгина
яшаётган вактим эди, каекдан хам "Галакси" деган бир балони олиб, каминага булган эътибори яна сусайди. Уша синиб, сим картанг чиригур андроиднинг юзини бирам мехр билан
сийпалайдики,азбарйи рашкдан улиб колай дейман. Яначи сутка-24 соат узи билан бирга. Бармокларини экран устида уйнатишини
айтмайсизми, энг зур скрипкачи хам огзини шинни бозорга каратиб, ярим йулда колиб кетади. Бунча санъат каердан, десам, "Одноклассники"дан дарс олаётган экан. Э, тугрисини айтсам, дарс оляптими, дарс беряптими, аник билмайман, лекин бир нарсани билиб колдим "Друзья"сида кизлар
калдиргоч боласидай катор тизилиб турибди. Ора-чорада битта-яримта угил боланинг номини курмасангиз, колгани уша гап. Яначи уларнинг орасида 8 та Шакира, 6 та Селена Гомез, Кейт Уинслету корейс сериалларидаги кизлар,узимизнинг юлдузлар хам бор эди. Мен хам албатта, "разведка" уз номим билан кирмадим "Одно"га. Оддийгина килиб Наззора деб куяколдим. Яхшиям, бахтимга
профилини ёпиб куймаган экан. Мехмон булиб бир сайру саёхат килиб чикдим-да, интернетдан кидириб, чиройли бир кизнинг суратини олдим- у, узимнинг суратим сифатида жойлаб, дустлик таклифини билдирдим.
Эртаси куни ишимдан бехабар эрим синфдошимга айланди колди. Танишувимиз ана шундан кейин бошланди. Менга курсатмаган сехр-эътиборни шунчалар самимийлик билан Наззорага курсатардики, аламдан ёниб кетардим. Аммо наилож, жанжал билан муаммо хал булмайди. Иннайкейин, эркак киши аёли изини
пойлаганини сезиб колса, окибати яхшилик билан тугамайди. Шунинг учун пинхона хужумга ута куяколдим. Биринчи килган ишим
"Муносабатларда"деган жойига Наззора деб ёзиб куйдим. Бунга эътироз билдирмокчи эди, "хафаман" смайлигини юбордим. У киши-ку,шу билан муносабатларимизни янада кучайтиргиси келди. Бирок мендан олдин дустлашган кизлардан менга нисбатан куракда турмайдиган хакорат ёмгири ёгдирилди. Уларни хам бопладим."Жа ишкида ёниб бораётган булсаларинг, танловни Уткир аканинг (шу исм билан профил очганлар)узига
колдирамиз. Курамиз, кимни танларкин". Узимга бунчалар ишонч билдириб юборганимга узим хам хайрон колдим. Балки барибир менга тегишли одам булгани учундир. Хуллас, бахтимга мени танлади. Албатта,буларнинг бари менсиз утказилагн
суровномалардан сунг аён булди. Кандай дейсизми?
Инсофи борлари менга омад тилашди. Баъзилари, "Уткиринг узингга сийлов, мен
мусорга (кора руйхат булса керак) ташлаб юбордим" деди.
Орадан 2 ой утгач, красам, бир-иккитаси хали хам уралашиб юришибди. Узини буйдок ва ёш курсатган эримдан хали хам умидвор булса керак-да. "Эр бермок-жон бермок"дейишади. Буш кетсам, эътибори ушаларга каратилиб, кулдан чикариб юборишим аник. Шунинг учун суратхонага бориб туимиз куни тушган суратимизни "Фотошоп"да яхшилаб ишлаб интернетдан олган киз юзи билан алмаштирдим. Уста бола экан, бир зумда узгартириб берди. Кейин бу расмни "Одноклассники"га урнатиб, никохда Уткир
Фалончиев деб ёзиб куйдим. Кечки овкат вактида эримнинг ахволини курсангиз эди, сувсиз колган ковундай буришиб, кизариб кетганди. Бир яйрадим, бир яйрадим, асти куяверинг.
-Наззора сенми?-суради охири чидаб туролмаган эрим.
-Канака Наззора?-ажабландим ёлгондан.-

Гапингизни тушунмаяпман.
-Гулликка солма узингни. Туйимизда тушган суратбиздан бошка хечкимда йук. Бу сенинг ишинг.
Энди яширишнинг фойдаси йук.
-Углингизни кузига каранг,-дедим кузимга ёш олиб.-Мен-ку майли, лоакал шу норасидани
уйласангизчи. Нигохингизни мана бу матохдан
узиб, унга хам озрок мехр беринг.
Углим хам худди ургатиб куйгандай, келиб отасинингбуйнидан махкам кучиб олди. Хайрият, эримнингюраги хали тош котмаган экан. Биро вакт сукутсаклаб турди-да, углимизни каттик багригабосиб, менга каради.
-Кечира олсанг...-эримнинг кузларида ёш
халкаланди. Бошка суз айтолмади.
Нима хам дердим, максадим хам узи шу эдику. Узр суратиш эмас, яна нотугри тушунманг-а?!
Оила мукаддас дейдилар! Оилани мустахкамлаш, уни саклаб колиш эса хар бир эркак ва аёлнинг бурчидир!
Тамом!!!
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
-Гулликка солма узингни. Туйимизда тушган суратбиздан бошка хечкимда йук. Бу сенинг ишинг.
Энди яширишнинг фойдаси йук.
-Углингизни кузига каранг,-дедим кузимга ёш олиб.-Мен-ку майли, лоакал шу норасидани
уйласангизчи. Нигохингизни мана бу матохдан
узиб, унга хам озрок мехр беринг.
Углим хам худди ургатиб куйгандай, келиб отасинингбуйнидан махкам кучиб олди. Хайрият, эримнингюраги хали тош котмаган экан. Биро вакт сукутсаклаб турди-да, углимизни каттик багригабосиб, менга каради.
-Кечира олсанг...-эримнинг кузларида ёш
халкаланди. Бошка суз айтолмади.
Нима хам дердим, максадим хам узи шу эдику. Узр суратиш эмас, яна нотугри тушунманг-а?!
Оила мукаддас дейдилар! Оилани мустахкамлаш, уни саклаб колиш эса хар бир эркак ва аёлнинг бурчидир!
Тамом!!!
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
📝ШОКИР ИНСОН
Бир куни кўпчилик ичида бир одам бошқа бир танишининг қизиқ феъли ҳақида гапириб қолди.
У одам ўзининг "Запарожец" машинасини нуқул мақтайвераркан. Вақти келиб "Москвич"га алмаштирибди. Энди эса ушбу машинасини мақтай бошлабди. Гўёки дунёда бундан яхши машина йўқдек. Кўп ўтмай машинаси "Жигули"га айланибди.
-- "Шу пайтгача "Москвич"ни машина деб юрганаканман. Бу "Жигули" деганлари жонни роҳати экан-ку", деб энди бу машинасини мақташга ўтибди.
Кундан-кун ишлари юришиб, "иномарка" олибди. Ана энди унинг машиналар ҳақидаги тасаввури бутунлай ўзгарибди. Машина мана бунақа бўларкан-ку, деб навбатдаги машинасини кўкларга кўтара бошлабди. Одамлар:
-- «Доим сиз минган машина энг зўри бўлавераркан-да, яқиндагина эски "запарожизни" мақтаб юрган эдингиз-ку,» деб устидан кулишар экан.
Ишонсангиз, яқинда ишга "Merсedes" ҳайдаб келибди. Энди оғзидан бол томишини кўринг:
-- «Машина ясашни немисларга чиқарган экан, кемадек сузади-я бу тойчоқ,» деяверармиш....
Даврадагилар ҳалиги одамнинг соддалигидан роса кулишди...
Мен эса бу воқеада Аллоҳнинг: "ЛАИН ШАКАРТУМ ЛААЗИЙДАННАКУМ..." ояти каримасининг тажаллийсини завқ билан тамошо қилардим...
Бандаси қўлидаги неъматга том маънода шукр қиларди, Аллоҳ ҳам ўз ваъдасига мувофиқ, неъматини зиёда қилаверарди...
Shoolim Shomansur

📝Келинчак секин кўзини очди.
(хаётий вокеа).
Келинчак секин кўзини очди. Нигоҳи ёруғлик билан тўқнашиб, кўзлари қамашиб кетди ва бирдан юмиб олди. Қулоғи остида онасининг "Кўзини очди, кўзини очди” деган сўзлари эшитилди. Киприкларини пирпиратиб овоз келган томонга қаради. Шундоққина ёнида Хосият опа, қизининг ўзига келганини кўриб уввос тортиб юборди.
Онасининг қаторида ҳамшира, унинг ёнида отаси, у ҳам жиққа ёш кўзларини рўмолчаси билан артаяпти.
Садоқат ажабланди, отасининг йиғлаганини сира кўрмаган. "Менга нимадир бўлдими, булар нега йиғлашаяпти?”. У ўзича ўйланди, аммо ҳеч нарсани эслолмай, фикрлари чувалашиб кетди. Келинчак карахт эди.
Хосият опа йиғидан тўхтаб, полга чўкка тушди ва қизининг бошини силади.
– Ўзимнинг ақлли қизим, жоним қизим. Аясини қўрқитган қизим…
Шу пайт эшик очилиб, аввал қайнонаси Нисо ая, сўнг қайнотаси Маннон ака кўринди. Нисо ая тўғри келини томонга юрди ва кўзини очганини кўриб, тушимми, ўнгимми, дегандай қараб қолди, сўнг ўзини унга отиб юз-кўзларидан ўпа бошлади.
– Хайрият, оҳу ноламиз худога етибди, хайрият, боламни қайтариб берибди, азиз жони фойдага қолибди.
Нисо аянинг бу ҳаракати бошқаларниям тўлқинлантирди, эркагу аёл пиқ-пиқ йиғлашга тушди. Навниҳол келинчакнинг ўлим оғзидан қайтиши ота-онаниям, қайнона-қайнотаниям эсанкиратиб, қувонч ёшларини тиёлмай қолишди.
– Тузукмисан, қизим? – сўради ниҳоят отаси Назир ака.
– Ҳа…
– Ҳеч қаеринг оғримаяпти?
– Йўқ.
Нисо ая келини ёнига, каравотнинг бир четига ўтирди.
– Юрагим ёрилишига бир баҳя қолди, болажоним, – деди ўпкалагандай. – Уч кундан бери кўзимга бир чилим уйқу келгани йўқ. Олдимда пайтинг билмаган эканман, икки йил ичида жону жаҳонимга айланиб қолибсан.
Нисо ая чин дилдан гапираётганди. Садоқатни боласидай қабул қилди ва келин бўлиб тушган куниёқ сенлай бошлади. "Сизласам бегонага ўхшаб қоласан”, деди соддагина қилиб. Садоқат ҳам унга меҳр қўйди. Қайнонасини кимдир "ойижон”, кимдир "аяжон” дейишни маслаҳат берди, у оддийгина қилиб "она”, деб чақирадиган бўлди. Кўринишиям Нисо аяга ўхшаб кетганидан билмаганлар уларни она-бола, деб ўйлашди. Эрта-индин набира кўраман деб турганида кутилмаган кўнгилсизлик униям, эриниям адойи тамом қилди. Хайриятки, келини кўзини очди, ҳушига келди…
Садоқат эса фаромуш, кўзлари олазарак кимнидир қидирар, дам-бадам эшикка қараб қўярди. Ўзини безовта қилаётган саволга жавоб истаб, бирпас ёнидагиларнинг оғзини пойлади. Ҳеч кимдан садо чиқмагач, ахири сўради:
– Ўғлингиз қанилар?.. Келмадиларми?..
Бирдан ҳамма сергак тортди. Афтидан улар бу саволга тайёр эмасди. Қайнона нима дейишни билмай дудуқланди, онаси бошини хам қилиб олди, отаси кўзларини олиб қочди, қайнота келинига тикилиб қолди. Бир зумгина давом этган сукунат келинчак назарида соатдай туюлдими, хавотир уйғонди, юзи ўзгариб кетди. Маннон ака буни пайқаб, уни хотиржам қилди.
– Хитойдан юки келибди, Тошкентга кетди, уч-тўрт кунда қайтади.
Садоқат ҳеч нарса демасаям эридан ранжиди. Хаёлидан "Юк шунча зарур эканми? Ҳаётим қил устида турганда юк кўзларига кўринибдими? Акаларига айтсалар ҳам қарарди-ку”, деган фикр ўтди ва бирдан ҳомиладорлиги, кучли оғриқ билан туғруқхонага келгани ёдига тушди. Беихтиёр қўлиниt қорнига олиб борди.
– Бола… – У болам демоқчи эди, уялди. – Бола туғилдими? Яхшими? Ўғил эканми?
Яна бояги вазият қайталанди: ҳамма бошини хам қилиб, ҳамма кўзини олиб қочди, фақат қайнота яна келинини хотиржам қилди:
– Ҳа, яхши…
Маннон ака гапини тугатмай ҳамшира кўзойнагини пешонасига танғиб олган кексароқ врач аёлни бошлаб келди. Врач эшикдан кириши билан Садоқатни олқишлади.
– Офарин, қизим… Офарин… Ниҳоят ғолиб чиқдинг… Енгдинг… Бу мўъжиза! Ана энди бемалол юз йил яшайсан.
Келинчак жилмайди.
– Ота-онанг-ку ўзингники, қайнона-қайнотангга қойил қолдим. Ҳайдасам ҳам кетишмади. "Боламиз ўзига келсин”, дейишади нуқул. Мана, ўзига келди, хавф ортда қолди, – деди врач кулиб ва Нисо аяга қаради. – Энди уйга бориб чўзилиб ётсангиз бўлади.

– Уйда кўнглим тинчирмиди, бирпас ёнида ўтирай, – деди у.
– Чиндан айтаяпман, – врач жиддий тортди. – Бемор толиқиб қолади, дам олиши керак.
ака.– Хўп.
Садоқат шифтга тикилиб хаёл суриб қолди. Унинг фикри-зикри боласи билан эрида экани шундоққина кўриниб турарди. Бирпас шу алфозда ётгач, Нисо аяга ўгирилди:
– Она, қизил атиргулимиз очилдими? Бу ерга келаётганимда ғунчалаган эди.
– Очилди, болам, очилди. Чамандай бўлган. Дарвозадан киргандан ҳиди димоққа урилади.
– Уйга кетгим келаяпти. Атиргулимизни соғиндим…
Ҳалидан бери қизининг гапларини сув бўлиб эшитиб турган Хосият опа ахири чидолмади, йиғлаб юборди. Унга Нисо ая қўшилди. Икки эркак нигоҳларини Садоқатдан яшириб олишди. Ҳеч бири ёр-ёр билан тушиб борган уй эшиги энди унга ёпилганини, қудалар келишиб икки ёшни бир-биридан совутишга қарор қилиб, эрини Москвага жўнатиб юборишаётганини, келинчак бир умр оналик бахтидан маҳрум бўлганини айтишолмасди. Айтиш қийин эди.
– Нима бўлди сизларга? Нега йиғлаяпсиз? – Садоқатнинг ранги оқариб кетди. – Ўғлингизга бир гап бўлдими? Нега келмаяптилар? Сизлар мени алдаяпсиз…
Ҳамма оғзига мум солиб олди. Келинчак баттар ваҳимага тушди ва ўрнидан турмоқчи бўлиб қўзғалди:
– Кетаман, ҳозироқ кетаман… У кишини кўришим керак…
– Қизим, – деди ниҳоят қайнота. – Содиқ чинданам Тошкентга кетган. Мана, ҳозир қўнғироқ қиламан… Ҳозир гаплашасиз… У соғ-саломат…
Маннон ака ўғлига қўнғироқ қилишга улгуролмади, палата эшиги ғийқиллаб очилди ва барчанинг нигоҳи эшикка қадалди. Қўлида бир даста қип-қизил атиргул кўтарган Содиқ кўринди.
– Дада… Кечиринг… Мен кетмадим… Кетолмадим… Кетолмайман…
У Садоқатнинг ёнига келиб ўтирди. Палатани атиргул ҳиди тутиб кетди…
Эх бу бир кам дунё,нега бунча ситамларинг куп синовларинг куп. Ёхуд севишганлар ё бирга булишмайди, бирга булишса бефарзандлик азоби кийнайди..
ЭХ БУ ТАКДИР Такдир.

Рўзадор Азизларим.😊
Чиройли сабрингиз каби Аллоҳим хаётингизни гўзаликка тўлдирсин.🤲🏻🌹
Савобларингиз кўпайиб, юзингиз нурларга буркансин.🤲🏻🌹
Фариштали инсон бўлиб юриш барчамизга насиб айласин Ин шаа Аллоҳ 😊
Тутган рўзаларингиз Аллоҳим хузурида қабул бўлсин.🤲🏻🌹

📝 Ношукр бўлманг!
Бир ношукр банда ТУШ кўрибди... Тушида бир инсон ношукрни қўлидан ушлаб етаклаганча бир УЙга олиб кирибди... Уйга кириб қараса уйни томидан тўхтовсиз <<ЧАККА>> ўтармиш...! Ношукр аста сўрабди:
--- "Эй биродар, нима бу уйни эгаси шу қадар қашшоқми?! Хатто чакка ўтаётган жойларни ҳам таъмирламабди... У инсон жавоб берибди:
---Йуқ, бу АЛЛОҲ Таоло ўз бандаларига нозил қилаётган РИСҚУ~НАСИБАСИ...!
Фақат сенга мана шу тарзда кўрсатиляпти тушунишинг учун... Ана қара, бир жойдан КЎПроқ бир жойдан КАМроқ тушяпти...
ЧЕЛАКлаб тушаётгани бойроқ одамники, КАМрок тушаётгани эса ундан камроғиники... Хуллас, хар кимни ризки АЛЛОҲ томонидан қанча белгиланган бўлса, сен шуларни кўриб турибсан...
Ношукр сўради:
--- Менинг хам ~ РИСҚим тушаётган тешик борми?!
---Ха,~ деб жавоб берди ва бир тешикни кўрсатди... У ердан эса БИР томиб, бир ТЎХТАБ томчи тушаётганмиш... Буни <<КЎПАЙТИРИШНИНГ>> иложи борми?!
--- Ха, уни кўпайтириш учун ШУКР қилиш керак...
Ношукр:
---" Э йуқ тешикни КАТТАЛАШТИРИШ керак деди ва бир ЧЎП топиб келиб тешикни ковлай бошлади... Шу орада чўп тешикка ТИқИЛГАНЧА синиб қолди ва <<ТОМАЁТГАН>> бир томчи хам ТЎХТАБ қолди...!

📝Қарз ҳақида
Қарз беришнинг савоби ҳадя берганнинг савобидан кўра кўпроқлиги ҳақида ҳадиси шариф бор.
Узиш ниятида қарз олган кишига Аллоҳ таолонинг Ўзи ёрдам беради деган маънода Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳадислар ривоят қилинган. Худо сақласин у, агар банда еб кетиш ниятида бировдан қарз олса, ундай одам ўз бошига бало юклаб олган бўлади ва ниятига мувофиқ бу қарзидан қутулолмай кетади. Имтиҳон дунёсини тарк этганидан кейин унинг яқинлари қарзини узадими-йўқми, номаълум.
Шунинг учун мўмин банда лозим вақтларда Аллоҳнинг ёрдамидан умид қилиб, узиш ниятида қарз олса ва бу қарзини чиройли қилиб узиб, қарз эгасини рози қилиш ҳаракатида бўлса, иншааллоҳ, қарзидан қутулиб, унинг ўзи ҳам, қарз берган банда ҳам кўп кўп савобу ажрларга эришади.
Халқимизда “Қизғанчиқдан қарз олма, қарз олсанг ҳам харжлама” деган мақол бор. Бу мақол нима учун айтилганини билиш қийин эмас. Аввало, қизғанчиқдан қарз олишнинг ўзи қийин иш, иккинчидан, ундай одам қарз беришга рози бўлган тақдирда ҳам, тезликда қайтариб беришинга тўғри келиб қолиши мумкин, шунинг учун уни ишлатмай турганинг маъқул, дейиляпти. Лекин нима бўлганида ҳам, у қарзнинг эгаси, қисташга ҳақли. Шундай экан, қарз олувчи ҳам, берувчи ҳам Аллоҳ таолонинг розилиги ниятида ҳаракат қилиши лозим. Бир томоннинг иши битиб қолсин, иккинчи томоннинг ҳам пули куйиб кетмасин.
“Қарз” сўзи аслида кесиш маъносини беради. Яъни, имкони бор одам ўзининг маблағи ёки сармоясидан қандайдир бир қисмини кесиб, бошқасига беради. Олган одам эса ўша кесилган жойни яна қайта тиклаб бериши лозим. Қуръони мажиднинг бир неча жойида “Аллоҳ учун қарзи ҳасана берувчи борми?” маъносидаги оятлар келади (Бақара, 245; Моида, 12). Бу бой, мард кишиларга хитоб. Ўшандай кишилар қарзи ҳасана беришсин ва қарз олган тараф то жойини тўлдиргунича сабр этиб, қисталанг қилмай турсин. Бу вақтда Раззоқ ва Ваҳҳоб Аллоҳ таоло Ўз фазли билан бошқа томондан қарзи ҳасана берган мўмин бандасига файзу баракот етказиб туради. Бу одамзотнинг эмас, Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг ваъдаси. У Зот ваъдасига асло хилоф қилмайди!
Бандасининг иши – Ундан дуо қилиб сўраш ва шу йўналишда тўғри ният билан ҳаракат қилиш. Мисоли тоғнинг этагида туриб: “Эй Худо, менинг шу тоққа чиқишимни насиб қил”, деб сўраб, кейин тоққа чиқишни бошлашдек. Шунда ҳам Парвардигор насиб қилсагина, тоғнинг тепасига чиқади, насиб этмаган бўлса, бир қадам ҳам силжиёлмайди. Эътиқодимиз ана шундай. “Олма, пиш, оғзимга туш”, деб ҳаракатсиз қараб ўтириш бизнинг йўлимизга тўғри келмайди. Чунки ҳазрат Биби Марямга ҳам: “Қуриган хурмо шохини силкит”, дейилди (Марям, 25). Силкитмаса ҳам беришга қодир эди, лекин Ўз неъматини шу силкитиш сабабига боғлаб қўйди. Силкитди, қуриган хурмодан мева тўкилди.
Зотан, бу дунё ишлари сабабларга пайваста қилинган. Демак, сўраб Аллоҳ таолога илтижо қиламиз, сўраганимизга мувофиқ ҳаракат қилиб, сабабларни амалга оширамиз. Бериш ё бермаслик, етказиш ё етказмаслик Унинг сири. Ҳукм ҳам Уники, хоҳиш ҳам! Хоҳлаган вақтида ҳар қандай сабабни ўртадан кўтариб, тўғридан тўғри етказади ҳам.
Cаййид Раҳматуллоҳ Термизий

📝Аёл...
У жудаям меҳрибон эди. Ҳаммага! Айниқса, турмуш ўртоғига! Унга ўзини фидо қилганди. Қарашларидан муҳаббат ёғиларди. Шу қадар севардики, Хожасининг чизган чизиғидан бир қадам чиқмас эди. Олий маълумотли бўла туриб бир кун ҳам ишламади, аммо эри ортиқча пул бермас, бор-йўғи ойда бир марта, ота-онасини кўриши учун берадигани йўл ҳақи учун етарди. Уйидан қўни-қўнжини тўлдириб қайтар, ўзининг кийим-кечаклари ҳам онасининг гарданида ва бу табиийдек қабул қилинарди. Аммо аёл шунда ҳам бахтли эди. Унга кайфияти яхши бўлса, кулиб, бошқа пайт қўрс муомала қиладиган эридан ортиқча эътибор кутмасди.
Уйлари чинни-чироқ, томорқа ишларини бир ўзи эплар, икки маҳал қозон қайнатар, болаларининг кулгусидан шод, худди шундай бўлиши керакдек бахтиёр эди.
Ота-онаси кексайиб қолди. Бу вақтга келиб фарзандлари катта бўлиб қолганди. Турмуш ўртоғидан ҳаракатсиз ётиб қолган отасини кўришга рухсат сўради
—Ака-укаларинг бор, сен борганинг билан нима қилиб берасан? —деган жавобни олгач, биринчи марта дили оғриди. Кейинги ҳафта яна ижозат сўради. Бу гал
—Аёл киши эрини рози қилса Жаннатга киради, ота-онанг учун ака-укаларинг масъул, —деган жавобни олди. Ўксиди. Кейинги ҳафта борди... Отасини сўнгги йўлга кузатишга...
Аёл ўзгариб қолди. Авваллари кўзига бахт, шодлик бўлиб кўринган туйғуларнинг бари энди хўрликдек туюла бошлади. Отасидан сўнг волидаси ҳам кўп яшамади.
Онаси оламдан ўтгандан сўнг, олам зимистон, дунёдаги инсонларнинг бари шафқатсиз деган хулосага келди. Энди унинг кўзларидани қувонч ўрнини ҳасрат эгаллаганди. Қиз бўлиб бир кун ҳам хизматини қила олмаган онаси олдидаги қарздорлик, сўнгги нафасигача кўзлари йўлида нигорон бўлган отасининг дуоларини олиб қолмагани армон бўлиб юрагини куйдириб ўтар, ҳаммаси учун ич-ичидан турмуш ўртоғини айбдор санарди.
Уч-тўрт йил ёмон эзилди. Жисмида ҳам, руҳиятида ҳам дард пайдо бўлди. Опа-синглиси бўлмаганидан ҳасратини тўкиб соладиган одами йўқ эди. Пана-панада йиғлаб юраги тўкилса-да, ҳеч бир юмушни ташлаб, аёллик, оналик бурчини унутиб қўймади
Ҳар тонг турмуш ўртоғини ишга кузатаркан, оёқ кийимларини кийдириб, боғичларигача боғлаб қўйишни канда қилмади.
Мана, у аёл. Тепада тик турганча оёқ кийимини кийдираётган эрининг пойида.. Бошидан сирғалиб тушган рўмолларидан остидан эрта оқарган сочлари кўриниб турибди. Назаримда, у шу эгилишида ҳаи ўз итоати билан тик турган эркакдан анча баландларда турибди...
Феруза Салходжаева

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸
🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃
🌸🌹 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;
🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!
🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!
🌙 РАМАЗОННИНГ 20-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲
💐 Аллоҳнинг саломи
💐 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
💐 Қуръоннинг нури
💐 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!