🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
42K subscribers
2.35K photos
265 videos
20.7K links
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)

Реклама учун @Solixa_Qiz











https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Download Telegram
📝ЁЛҒИЗЛАР

Шошилинч жаррохлик бўлими арининг уясидек тўзиди.
Катта айланма йўлда даҳшатли автохалокат содир бўлган. Тўрт йўловчидан
атиги биттаси тирик қолган, ўттизга ҳам кирмаган йигитнинг ахволи эса ўта оғир эди.
Тўрт ярим соат давом этган мураккаб жаррохлик амалиётидан сўнг бемор жонлантириш бўлимига ўтказилди.
Бугун Гулора Иззатовна навбатчи эди. У наркоз таъсирида ётган Қорабоевни бир қур текширгач эшик ортида турган отаси билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи бўлди.
-Сиз отасимиз?- юзланди ўрта бўй, сочлари оппоқ мўйсафидга
.-Ха дўхтиржон.
Отасиман- деди мўлтираб ,- Ахволи яхшими?
- Оғир! Кутилган аммо ўта совуқ жавобни олган ота бироз каловланиб қолди.
- Қизим ахир..
-Гулоро Иззатовна!
Навбатчи шифокор ўзига опа, болам, қизим, синглим деб мурожаат қилишларини ёқтирмасди.
-Узр, Гул...Гуларо Иззатовна . Қанақа хизмат бўлса тайёрмиз. Болам омон бўлса бас! Рози қиламиз...
Унинг чеҳраси ёришиб, керакли дори-дармонлари ёза бошлади. Рўйҳат анча чўзилди.
-Дорилар қиммат, аммо топмасангиз бўлмайди. Ўғлингизнинг ички аъзоларига анча шикаст еткан. Операцияни чўзилганидан ҳам тушунгандирсиз буни. Энди ҳаммаси ўзларингга боғлиқ. Дориларни топиб келсангиз яхши. Бўлмаса ҳар сонияда ғанимат.
Беморнинг отаси пастга югурди...
Ўн дақиқа ўтмай чол дориларнинг деярли ҳаммасии олиб топиб келиб врачнинг кўзига қараб жавдираб турарди . Касалхона ташқарисида дорихона кўп. Улардан одам жонидан бўлак истаган дорингни топиш мумкин. Ўзимизники, яқин ва олис хорижники ҳаммаси бор. Фақат пул бўлса бас. Аммо шунда ҳам, биттаси ҳеч қаерда йўқмиш. Гулоро Иззатовна буни биларди. Аммо сир бой бермай қошларини уйди.
-Охиргиси йўқку!
-Шунисини ҳеч қаердан топа олмадим. Учта ёзган экансиз. Бир дона ҳам йўқ!
- Энг зарури ҳам шунисида амаки. Ташқарида бўлмаса, шаҳар каттаку! Яқинда бизда биттаси ётганди. Унинг эри бу доридан топиб олиб келган. Хохласангиз ўша дорихона манзини ҳам бераман. Қуриб кетгурни томирдан юборсакгина ўғлингиз тирик қолади. Бўлмаса...
.Мўйсафиднинг елкалари силкиниб йиғлаб юборди. Дўхтирга ёлғиз нажоткордек термулиб, қўйнидан қоғоз қалам чиқариб узатди.
-Мана қизим, ёзиб беринг.
- Гулоро Иззатовна ! -
-Гул...Гуларо Иззатовна! Ернинг тагида бўлса ҳам топиб келаман. Ботиржон ёлғизим. Ўзининг ҳам икки фарзанди бор. Набираларим отали ўссин илоҳим!
Гулора Иззатовна керакли манзил ёзилган қоғозчани узатиши билан беморнинг отаси зинадан чопиб тушиб кетди.
Мўйсафиднинг орқасидан қараб қолган аёл ёлғизлик нималигини яхши биларди. Отаси
Гулоро бешикдалигидаёқ қазо қилган. Онаси бечора бошқа эр қилмай биттагина қизи
билан ўтди. Қисматни қаранг, унинг турмуш ўртоғи ўлмадию, бошқасига эргашиб ташлаб кетганига ҳам мана беш йил бўлди. Тўғри у буткул ёлғиз эмас. Олийгоҳда ўқиётган ўғли ва мактабни якунлаётган қизи бор. Бўйлари ўзидан баланд. Ақл-хушлари жойида. Хуллас ҳаётидан нолимаса ҳам бўларди.
Уч соат деганда беморнинг халлослаб, тили осилиб қолган отаси қаршисида турарди.
-Мана Гул..Гулроро Иззатовна. Айтган жойингиздан олиб келдим. Тезроқ томчилашни буюринг!
Дорининг атиги биттасини Қорабоевнинг томиридан юборишди. Қолганини қуйишга
ҳожат қолмади.Ўзига келган беморни эрталаб бўлимга ўтказишди. Ўғлини асраб қолгани учун дўхтирни яхшилаб рози қилган мўйсафид кафтини очиб астойдил дуо ҳам қилди:
-Барака топинг Гул... Гулоро Иззатовна ! Сизни ўқитган ота-онангизга минг раҳмат.
Навбатчиликдан аъло кайфиятда чиққан Гулоро Иззатовна дугонасининг ишхонаси томон йўналди. Қўйлиқ томонларга бориш анчайин малол келади-ю аммо арзийди. Автобусда эмас, шахсий “Лассетти”сида борадику.
Врачларнинг ярмида машина бор, ярмида эшак арава ҳам йўқ. У биринчи ярмига кирганидан баҳтиёр эди. Тер хиди буруқсиган жамоат транспортига осилиб ишга келмайди. Қолаверса обрў ҳам мол-дунё билан ўлчанар экан. У топишни билмайдиган ҳамкасбларини яшашни билмайдиган “дуб”лар деб, одам ўрнида кўрмасди.
Тўғрида, маошга яшайдиган мирқуруқлардан кўра, Раънога ўхшаган дугоналарининг ўлса ўлиги ортиқ! У катта дорихонанинг хўжайини. Йўқ, бир эмас уч-тўртта дорихонаси бор. Гулоро
Иззатовна келса ўтқазгани жой топа олмайди.
Икки дугона ҳар галгидек обдон сўрашиб, ичкаридаги хос хонага ўтишди. Хаво совутгичли , чарм қопланган юмшоқ мебеллар қўйилган хонада бемалол, яйраб гаплашса бўларди. Гулора Иззатовна дугонаси учун одий, Гул ёки Гуляга айланарди.
Шоколад,коньяк ва дудланган гўштдан дан иборат мўъжазгина стол меҳмонга мунтазир экан. Биллур қадахчаларга қуйилган қирмизи шароб тилларни сайратиб юборди. Анча валақлашгач, Гуля сумкасидан иккита шишадаги суюқликни олиб , стол устига қўйди. Шишалар устидаги ёрлиқни ўқиган Раъно ёйилиб илжайди:
-Буларни ҳам ичсак ортиқчалик қилмайдими Гул?
Унга хазил мойдек ёқсада муддаога ўтди.
-Йўқ ўртоғжон, буларни касалларим ичади. Қулт-қулт қилиб, фақат томирдан.
Узуууууун, ингиииичка “система” орқали Сен эса сотиб берсанг бўлди!.
Раъно қах-қах отиб кулди. Идишларни қўлига олиб дугонасига айёромуз сузилди.
-Роса ишни кўзини биласана Гуля?! Битта дорини камида икки марта айлантирмасанг кўнглинг ўрнига тушмайди.
Гулоро Иззатовна эшик томонга хавотирли назар ташлаб ёлғонтакам пўписа қилди:
-Ўлей Раънош, секиииин! Деворнинг ҳам қулоғи бор.
- Хеч ким эшитмиди, хавотир олма! Кечаги чол борку, ўғли аврия бўлган. Буни нархини эшитиб капалаги учиб кетди. Кейин ташқарига чиқиб кимгадир телефон қилиб анча гаплашди. Мен “ фоизга бўлса ҳам топиб ке!” деб буйруқ берганини эшитдим холос. Пул келгунча зўрға ўтирди ўзиям. Нима,биттасини қуйдинг холосми? Гулоро қўлидаги қадаҳ билан чайқалди. Иккала шишани олиб бир-бирига уриштириб сузилди.
- Ха, биттасини қуйдим холос! Етди! Отдек қилиб бўлимга чиқариб юбордим. Яхши қилиб юбоганим учун ҳам ортганини сотишга хаққим бордир?
-Бор, бор! Сенинг хаққинг бор! Хали ўғлингни уйлаб, қиз чиқаришинг керак! Бошингда эринг йўқ! Бошимизда эримиз йўқ! Ёёёёёлғизмиз!- сўнг дугонаси томон энгашиб, кўрсаткич бармоғини юқорига бигиз қилди.
- Ундан қўрқмасанг ҳам бўлади. Ёлғизнинг ёри ким? А? Баракалла! Худо! Демак у, биз тарафда! Қани ёлғизлар учун яна биттадан ичайлик. ..
Яқингинадаги масжидда номозга чорловчи азон янграганида иккаласининг кайфи анча таранг эди. Дорихонадан бир- бирини суяб аранг ташқарига чиқишди. Ижирғаниб, улар томонга қарамасликка ҳаракат қилаётган эркаклар номозга шошилишарди. Иккаласи Гулоронинг машинасининг орқа ўриндиғига жойлашишди. Дорихонада ишловчи йигитга “хайдовчимиз бўласан.Ишингни йиғиштир! “ деб буйруқ беришганди.
Йигит машинани ўт олдирди аммо телефони ичкарида қолиб кетганини
билиб тўхтади. Узр сўраб, дорихона томон чопиб кетди. Гулора ёйилиб ўтирган Раънога оломон масжид томон олиб кетаёт тобутни кўрсатиб, юзини буриштирди:
- Ана яна биттаси Арши аълога учииииб кетяпти. Ўзи ўлганми, касалми, балки авария бўлиб жони чиққандир! Балки дори топилмагандир-а, ўрто нима дединг?
Ғишт бўлиб қолган Раъно у кўрсатган томонга қарамай калласини лиқиллатди. Сўлаги оқиб ғудраниб ҳам қўйди. Гулора уни мазахлаб кулар экан давом этди:
-Ўзи ўша учта дорини ким берганини билгинг келмаяптими ўрто?
-Йўўў!
- Майли, билгинг келмаса ҳам айтаман.... Бир бойвачча хотини учун нақд Москвадан топтириб келганди. Аммо хонимчасига қуйишга ҳам улгурмадик. Ўлиииб қолди. Крутой эри дориларни олмади! Нима деди дегин? “Буларни энди бизга кераги йўқ. Бирорта зориққан беморга ишлатарсиз. Хотинимнинг хаққига дуо қилса бўлди!” миш. Э, ахмоқ
эмасманку Раънош. Касалларни давола, қиммат дорисини қўшқўллаб текинга бер! Унақада эртага остонамизга ётиб олишмайдими? Ўша бойваччани хотинини ўзим ҳам эплаб дуо қип қўяпман. Данғиллама уйим, тагимда мошинам бўлса ҳам хали иккита тўй қилишим керак.
​​Сўнг у ҳам бармоғини юқорига бигиз қилиб шанғиллади:
- Тўғрими Худо! Тўғрими деяпман?!
Яратган меҳрибон! Яратган саҳий! У жавобга махтал қилмади. Тормози ишламай қолган юк машинаси катта тезлик билан Ласеттининг орқасидан келиб урдию, иккаласини ҳам жаханнамга равона қилди.
М. Иброҳимова

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
📝БЕВАФО АЁЛ ПУШАЙМОНИ

ҲАР НЕ КЕЛСА БОШИНГГА... 
Одатдагидай иш куни бошланди. Бугун анча барвақт келибман. Деразаларни очиб, энди хонадаги гулларга сув қуяётсам, эшикнинг бандини кимдир тутгандек туюлди. Бир зумдан сўнг ёшгина жувон ийманиб, ичкарига бош суқди: 
— Кечирасиз. Бир дақиқага вақтингизни олсам майлими? — сўради у. 
— Майли, бемалол, — дея ичкарига таклиф қилдим. 
Шунда у: 
— Мана шу ёзганларимни ўқиб чиқсангиз. Маъқул келса, газетада чиқарарсизлар, — деди-да қўлимга дафтарини тутқазиб, тезда чиқиб кетди. 
Аввалига ҳайрон бўлдим. Иш столимга ўтириб, уни ўқий бошладим. Нома бундай бошланар эди: 
«Ассалому алайкум, таҳририят ходимлари! Кимдан ёрдам сўрашни, кимдан маслаҳат олишни билмай бошим қотиб қолди. Ўйлаб-ўйлаб сизларга мурожаат қиляпман. Бошимдан ўтганларни бир бошдан сўзлаб берай. Токи қизларимиз буни ўқиб, хулоса чиқаришсин. Ҳаётнинг ўнқир-чўнқир сўқмоқларида мен каби адашиб, нима қилишни, дардини кимга айтишни билмай қолишмасин. Менинг ҳаётим уларга сабоқ бўлсин. 
...Ўтган йили қўшни қишлоққа келин бўлиб тушдим. Куёв бўлмиш мени бир дугонамнинг тўйида ёқтириб қолиб, уйимизга совчи жўнатган, ота-онам эса суриштириб кўриб яхши оила эканлиги учун розилик беришган эди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Турмуш ўртоғим оиланинг тўнғич фарзанди, иккита укаси, иккита синглиси бор экан. Қайнонам эса уларга ўгай бўлиб, болалар ёшлигида оналари бу дунёдан ўтиб кетганлиги учун қайнотам унга уйланган экан. У бефарзанд бўлгани учунми, бу болаларни ўзгача меҳр билан, ўз боласидай кўриб тарбиялаган. Ҳатто уйнинг тўрига уларнинг оналарининг суратини осиб қўйган эди. Буни мен ҳам шундан билиб олдим. Уйда тартиб қатъий эди. Оила аъзолари ўқишга, ишга вақтида бориб, вақтида келиши қайнонам томонидан қаттиқ назорат қилинар эди. Болалари озгина кечикиб қолса, у хавотир ола бошлар, ҳатто кўча бошига чиқиб кутиб турарди. Мен ҳам бир куни ишдан анча кеч келдим. Қайнонам роса хавотир олган экан. У мени кўриб хавотирланиб сўради: 
— Ҳа, қизим тинчликми? 
— Домламиз оғриб қолиб, шаҳардаги касалхонада экан, шуни кўриб келяпмиз. 
— Кимлар билан бордингиз? 
— Лола опам, мен, яна эркаклардан уч киши, — санаб бердим мен. 
Бу жавобни эшитган қайнонамнинг қаттиқ жаҳли чиқди: 
— Сизнинг боришингиз шарт эмасди. Келиннинг вазифаси уйга вақтида келиб, эри келгунича овқатини пишириш. 
У тарс-турс қадам босганча уйга кириб кетди. Овқатни ўзим қилмаганим учун зўр-базўр едим. Эрим қурилиш ташкилотларидан бирида ишлар, ҳафтада бир кун уйда бўлар эди. 
Яна бир куни ошхонада домлам билан бирга овқатланаётган эдик. Домлам қизиқ-қизиқ нарсаларни гапирарди. Мен кулаверибман, кулаверибману ён-атрофимга қараб ҳам қўймабман. Бир маҳал қарасам, сал нарида қайнонам бизга ўқрайиб қараб турарди. Мен қилиб қўйган ишимдан хижолат бўлиб ҳар хил ўйлар гирдобида юриб, кунни зўрға кеч қилдим. Кечқурун овқатни еб бўлишгач, турмуш ўртоғим кўчага отланди, қайнотам эса телевизор кўргани ичкари уйга кириб кетди. Қайнонам бир ўзи гаплашиб олмоқчи бўлган шекилли: 
— Ўтиринг, идишларни кейин йиғиштирарсиз, — деди. 
Мен индамай ёнига келиб ўтирдим. 
— Қизим, ишхонангизда аёллар ишламайдими? — сўради у. 
Бундай саволни кутмаганим учун аввал ажабландим, кейин жавоб бердим: 
— Бор, аяжон, нега сўраяпсиз? 
— Ҳали ошхонада эркак киши билан овқатланаётгандингиз. Шунга сўраяпман-да. 
— Ҳа, у-ми? Бўлим бошлиғимиз. «Бирга овқатланайлик», деган эди. Йўқ, дея олмадим, — деб қайнонамга ёлғон гапирдим.
— Қизим бугунги қилган ишингиз бизнинг урф-одатларимизга тўғри келмайди. Бошида эри бор аёл бундай юрмайди. Мен-ку тушундим. Аммо Аҳмаджон кўриб қолганда нима бўлар эди? Ўйлаб иш қилинг, — насиҳатомуз оҳангда деди қайнонам. 
— Хўп бўлади, аяжон, — дедим осон қутулганимга хурсанд бўлиб. Мен уни эримга айтиб берса керак, кейин роса жанжал бўлади, деб ўйловдим. 
— Энди менинг айтганимни қиласиз. Уйда ишламай ўтирасиз, уй юмушлари ҳам етарли... 
Қайнонамнинг бу гапидан менга муносабати ўзгарганини сездим. 
Унга нима дейишни билмай қолдим, эримга айтай десам, айб ўзимда. Орадан бир ҳафта вақт ўтди. Ишга бормаганимга хавотир олиб, ойим келди. У нимага ишга бормай қўйганлигимни сўраган эди, йиғлаб юбордим. Ҳаммасини оқизмай-томизмай айтиб бердим. «Мени уйга олиб кетинг», дедим бўйнига осилганча. Бундан ойимнинг қаттиқ жаҳли чиқиб кетди. Қайнонам кирганида: 
— Ўгай барибир ўгайлигини билдирарекан-да. Нима қиласиз тирноқ остидан кир қидириб. Куёвимнинг ўз онаси бўлганида бундай қилмаган бўларди. Ҳар сафар қайердаги йўқ баҳоналарни ўйлаб топаверасиз. Уйладингиз, жойладингиз. Энди нима қиласиз ёшларнинг ишларига аралашиб, — деб ойим уни заҳарханда гаплар билан узиб-узиб олди. 
— Ўгай! 
Бу сўз қайнонамнинг юрагига қаттиқ санчилди шекилли, ранги докадай оқариб кетди. Ҳайратдан кўзлари катта-катта очилиб, донг қотиб қолди.
Шу пайт кўчадан турмуш ўртоғим келиб қолди. 
— Нима гап? — сўради у. — Тинчликми ўзи? 
Ойим шунда: 
— Қаранг, ўғлим. Аввал, бошлиғингни кўргани борибсан, дебди. Кейин эса, бошлиғинг билан бирга овқатланма, дебди. Ҳа, бунисигаям майли десам. Энди умуман ишга бормайсан, деб қизимга шарт қўйибди. Қизим бечора келсам йиІлаб «уйга олиб кетинг» деяпти, — деди. 
Ўғли жаҳл билан ойисига ўгирилди ва овозини кўтариб деди: 
— Ая, сиз менинг ишларимга аралашманг. Бу менинг хотиним. Мен жавоб бераман. Бугундан бошлаб ўз ишингизни билинг. Қайнонамга қудасининг гапи бир бўлди-ю, ўғлининг гапи бир бўлди. Йиғлаганча уйига кириб кетди. Биз эса ойимни тинчлантириб, уйга жўнатдик. Шу кундан бошлаб куёвимнинг онасига муомаласи бутунлай ўзгарди. Гаплашмай қўйди. Қайнотам орага тушса ҳам муносабатини ўзгартирмади. Биз энди оила аъзоларимиздан алоҳида овқатланар эдик. Қисқаси, «Ўзимиз хон, кўланкамиз майдон». Эртасидан мен ишга қайтдим. Ишга эрта кетиб, кеч қайтар эдим. 
Аслида гап бошқа ёқда эди. Бу воқеаларнинг сабабчиси, гуноҳкори ҳам ўзим эдим. Мактабни битирган йилим ва ундан кейинги уч йил инс­титутга кира олмадим. Тўртинчи йили нима қилиб бўлса-да, ўқишга киришга аҳд қилдим. Ҳар йили ҳужжат топширавериб, бир ёшроқ домла билан танишиб қолган эдим. Шунга арзимни айтдим. У менга ёрдам қилишга ваъда берди. Биров менга бекордан бекорга ёрдам бермаслигини билиб туриб, ундан илтимос қилдим. Ўшанда у мени институтнинг сиртқи бўлимига ўқишга жойлаб қўйди. Мен бундан роса хурсанд бўлдим. Ахир неча йиллик орзуларим ушалди. Ўқиш бошланди. Ҳар куни дарслар тугагандан сўнг, домлам мени уйга кузатиб қўяр, баъзида кинога ҳам бирга борардик. Унинг қишлоқда оиласи, битта фарзанди борлигини ўзидан эшитган эдим. Мен бунга парво қилиб ўтирмадим. Чунки, у менга ҳам ёқар эди. Шундай кунларнинг бирида уйга келсам, меҳмонлар бор экан. Мени унаштиришди. Мен ёқтирганим борлигини айтмоқчи бўлиб оғиз жуфт­ладиму лекин, унинг оиласи борлиги боис менга уйлана олмаслигини билганим учун бу ҳақда чурқ этолмадим. Тўй ҳам ўтди. Умр йўлдошим эсли-ҳушли йигит экан. Мен ҳаммасини унутишга қарор қилдим. Аммо, яна ўқиш бошландию қарорим бузилди. Домла тез-тез ёнимга келиб, ҳол-аҳвол сўрар, учрашишга таклиф қиларди.
​​Шунда мен унга: 
— Энди мени тинч қўйинг. Эрим билиб қолса, сизга ҳам менга ҳам ёмон бўлади, — дедим ёлвориб. У бўлса, «Қизиқмисан, аввал билмаган эр энди қаёқданам сезсин», — деб кўнглимни хотиржам қилди. Ҳар қанча эримга содиқ бўлишга ҳаракат қилсам ҳам домла менга «қарздор»лигимни эслатиб қўяр, мен иложсиз эдим. Ва ниҳоят ўқиш тугаб, ишга қайтдим. Ҳаётим ўз изига тушгандай бўлди гўё. Орадан уч-тўрт ой ўтди. Бир куни ишда ўтирсам, кимдир телефонга чақираётганлигини айтишди. Гўшакни олсам, ҳалиги домла. У мени туғилган куним билан табриклаб, тезда етиб боришимни тайинлади. Келишилган жойга етиб бордим. Домла менга «сюрприз»и борлигини айтиб, заргарлик дўконига бошлади. У ерга кирганимизда бир-биридан чиройли зирак ва узукларни кўриб лол бўлиб қолдим. Хоҳлаганингни танла, деди у. Мен аввалига рад қилдим, аммо, домла қистайверганидан ке­йин, кичкина, лекин чиройли бир узукни танладим. Домла сотувчи билан тортишиб ўтирмай, нархини шарт­та тўлади, қўйди.
​​Узукни энди қўлимга тақиб кўраётган эдим, қулоғим остига тушган шапалоқнинг зарбидан анча нарига учиб тушдим. Не кўз билан қарайки, эрим... 
— Ифлос. Аям, дўстларим айтганда ишонмаган эдим. Сенинг гапингга кириб аямнинг дилини оғритдим. Расво хотин! Бугундан бошлаб менга хотин эмассан. Нима етмаяпти сенга? Пулми?! Мана пул! — У бетимга анчагина пулни ирғитди-да, югурганча чиқиб кетди. 
Шарманда бўлдим. Домлам ҳам мулзам бир аҳволда туриб қолди. Уйга қандай етиб олганимни билмайман. Борганимда у бақириб-чақириб кўрпа-тўшакларни, жамики кўч-кўронимни ташқарига ирғитаётган эди. Кейин билсам, эрим ҳам менинг туғилган кунимга узук совға қилмоқчи бўлиб, ўша дўконга кирган экан. 
...Уйимизга қайтиб келдим. Ота-онам, қўни-қўшниларнинг юзига қарай олмай қолдим. Ҳамма мени қўлини бигиз қилиб кўрсатаётгандай, ортимдан масхара қилиб гапираётгандай эди. Уйдан чиқмай қўйдим. Олам кўзимга қоронғу бўлди. «Ҳар не келса бошингга, бировданмас, ўзингдан кўр» деб тўғри айтишган экан. Бир куни шундай жазо олишим тайин эди. Шундай яхши эримни алдадим, юзига оёқ босдим. Ўзимнинг ҳаётимни абгор қилганим етмагандай, униям бахти қаро қилдим. Мен ҳомиладор эканман, бир неча ой ўтиб ўғлим дунёга келди. Эримга одам жўнатиб «Ҳеч бўлмаса туғилганлик гувоҳномасини олиб берсин», десам, у «менинг болам эмас, кимники бўлса ўша олиб берсин» дебди. Домлага телефон қилдим, у бошқа шаҳарга ишга ўтиб оиласи билан кўчиб кетган экан. Ноиложликдан боламга ўз фамилиямни бердим

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ!

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Ота-онамиз, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Бугунги кунингиз файзу барокатли ўтсин

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
... Қабр бир кунда беш маҳал НИДО этиб, дер экан:

Мен ёлғизлик масканиман. Қуръонни ўзингга йўлдош қилгин.

Мен зулматли масканман. Мени намозинг билан мунаввар этгин.

Мен тупроқли масканман. Ётоғингни солиҳ аъмалларинг билан безат.

Мен илонлар масканиман. Захарга қарши дорини захира қилиб ол, у "Бисмиллоҳ" дир.

Мен Мункар ва Накийр масканиман. Шаҳодати калималарни кўпайтир.

... Абу Ҳурайра родияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи васаллам:
“Икки калима тилга енгил, мезонда оғир, Роҳманга суюклидир:
-- “Субҳоналлоҳи ва биҳамдиҳи”,
-- “Субҳоналлоҳил ъазийм”, дедилар”...
(Бухорий, Муслим, Термизий)

Кун ҳикмати:
Билиб қўй, шундай бир чироқ борки, барча чироқлар ўчиб қолган тақдирда ҳам, у ҳеч сўнмайди.
Бу ТАВБА чироғидир !!!



🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар қалбингиз
ташналикни ҳис қилса,
Қуръон билан суғоринг.
Агар танҳоликни ҳис
қилсв, Аллоҳнинг зикри
билан машғул қилинг...!

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
📝Эски уй.

1.
− Кўпга келган тўй, чиданг, Шодмонқул, чиданг, − насиҳат қилди мулла Сафар бобо. – Уста бобонинг келини ҳам бандалик қилибди. Эртага чиқарамиз. Ой-куни яқин экан бечоранинг.
− Дўнгсойдаги Шермат темирчининг фотиҳали қизи ўтиб қолибди, Худонинг амри экан-да, нима қиламиз, Шодмонқул? − гапга аралашди Ислом бобо.
− Дарғомнинг сувидан чиққан эмиш, − деди Эшонқул оқсоқол.
– Дарғом бошга бало бўлди. − Бу унчалик тўғри эмас, − деди Соли духтур. – Тўғри, Дарғомнинг сувини ичмаслик керак, ифлосланиб кетди. Аммо бу касални Афғонга борган болалар олиб келди. Шунгача бунақа касал йўқ эди.
− Ўзи оти нима экан шу касалнинг? – сўради Холмат бобо.
− Тепадан яширишаяпти, − деди Соли духтур. – Сариқ касал деб қайд қилдиришаяпти, аммо бу сариқ эмас, бу тиф.
Аммо биздан тиф чиқди, дейилса, бутун дунёда ваҳима бўлиб кетади. Касал бўлган одам ўлаяпти. Бу аниқ тиф, эскичасига ичтерлатма.
− Ўв, биродарлар, менинг Шоҳистадан бошқа одамим йўқ эди-да! – кўкрагига муштлади Шодмонқул ака. – Энди кимим қолди?
2.
Шодмонқул ака бир-икки йил тайсаллаб юрди, аммо ҳамма нарсага аралашадиган Жаласойнинг оқсоқоллари уни қийин-қистовга олиб, Муҳаммадининг бевасига уйлантириб қўйишди.Туғмаган хотиннинг, болага кўкрак тутмаган, кўксидан сут келмаган хотиннинг болага меҳри бўлмас экан.
Ўринбойга меҳри бўлмади, Муҳаммадининг бевасининг.
Ўринбойга оналик қилмади, Муҳаммадининг беваси.
Ўринбойни туркилади, Муҳаммадининг беваси.
Ўринбойга сўраганида нон бермади, гўшт бермади, Муҳаммадининг беваси.
Шодмонқул ака кўчанинг одами, бирини билса, бирини билмади.
Аммо Ўринбойнинг кўзи кўкарган куни жавоб берди, Муҳаммадининг бевасига.
− Уч талоқсан, Муҳаммадининг беваси, уч талоқсан!
Илоё, боланинг юзини кўрмагин!
Кейин-да кўп эрнинг юзини кўрган Муҳаммадининг беваси бола юзини кўрмади.
Қайтиб хотин юзини кўрмади, Шодмонқул ака, кўришни истамади.
Ўзи сигир соғиб, ўзи куви пишди, Шодмонқул ака.Ўзи хамир қориб, ўзи нон ёпди, Шодмонқул ака.Ўзи овқат қилиб, ўзи идиш-товоқ ювди, Шодмонқул ака.
Аммо қайтиб, Ўринбойни инсон боласига турткилатмади.
Ўринбойни шаҳарда ўқитди.
− Ичтерлатмани даволайдиган духтур бўласан, − деди Ўринбойига.
Духтур бўлди, Ўринбойи.
3.
Кўнглини ёрди, Ўринбойи:
− Бирга ўқиган шаҳарлик қиз кўп яхши-да, ота.
− Унда уйимизни шаҳарлик кулмайдиган қилайлик, болам, − деди Шодмонқул ота.
– Бу уйлар кўп эскирди. Янги бир уй қилайлик, шароитлари шаҳарлик келинни уринтирмайдиган бўлсин.
Кейин келинни олиб келсанг, ярашади, ўғлим.
− Сиз нима десангиз шу, ота.
Жаласойнинг асл усталари уста Марсель бошчилигида икки йил ишлади.
Бир уй бўлди, шаҳарлик орзулайдиган.
Бир уй бўлди, қишлоқлик хаёллайдиган.
Бир уй бўлди, ошхонаси ичида, ҳаммоми ичида, ҳожати ичида.
Бир уй бўлди, эр-хотинга алоҳида хонаси.
Бир уй бўлди, туғилмаган ўғилларга алоҳида, қизларга алоҳида хонаси.
Бир уй бўлди, Шодмонқул отанинг ётоғи-ю, таҳоратхонаси алоҳида.
4.
Ана шу уйга шаҳардан келин келди.
Бир келин келди, ойдан-да гўзал, кундан-да гўзал.
Бир келин келди, кўрган яна бир кўрсам, дейди.
Бир келин келди, Шодмонқул отага қовоқ очмайди.Бир келин келди, Шодмонқул отанинг гапига қулоқ осмайди.
Бир келин келди, уйда Шодмонқул ота борми, демайди.
Бир келин келди, Шодмонқул ота борида овқат емайди.
5.
Аввал ўғил кўрди, Ўринбой.
Кейин қиз кўрди, Ўринбой.
Қизни Шодмонқул отанинг қўлига тутқизмайди, Нозик келин.
Ўғилни Шодмонқул отанинг бўлмасига йўлатмайди, Нозик келин.
Эрига қаттиқ-қаттиқ гапирганини эшитиб қолди, Шодмонқул ота.
− Отангиз биз билан бирга турмасин! – дер эди, Нозик келин.
− Болаларнинг тарбиясини бузмасин, – дер эди, Нозик келин.
− Кеча кўрмай қолибман, ўғлимизга эртак айтибди, эртагини қаранг, “Зумрад ва Қиммат” эмиш. Мени ёмон кўради, отангиз. Мени Қиммат деган-да.
− Шу уйда ё отангиз турсин ё мен турай, – дер эди, Нозик келин.
– Биз шаҳарга кетамиз.
​​6.
− Уста Марсель, сизга бир юмуш чиқиб қолди, − деди Шодмонқул ота.
​​− Шодмонқул ота, буюринг, сиз учун ҳар не юмуш бўлса, бажараман, − бўлди жавоби уста Марселнинг.
− Шу, ҳовлининг этагидаги эски уйни сал эпақага келтириб, ичидаги битта хонасини таҳоратга мўлжаллаб, таъмирлаб берсангиз, дегандим.
− Ана, айтганим бўлдими, Шодмонқул ота? − деди уста Марсель.
– Сиз эса, янги уй битганида уни бузиб ташламоқчи эдингиз.
“Бир куни керак бўлиб қолади, бузманг”, дегандим-а?
− Яхшиям сизнинг гапингиз билан бузмаган эканман. Жуда тез керак бўлиб қолди, уста Марсель, жуда тез керак бўлиб қолди.
− Хафа бўлманг, Шодмонқул ота, хафа бўлманг, келин шаҳардан деганингизда билганман, бу уй керак бўлишини.
Уста Марсель болалари билан келиб, эски уйни Шодмонқул ота айтганидек қилиб беришди.
7.
Шодмонқул ота бир бўғчани кўтариб, эски уйга кўчиб ўтди.
− Ундай қилманг, ота, − деди Ўринбой. – Мени шарманда қилманг!
− Қайғурма, Ўринбой, иш сен ўйлагандек эмас, − деди Шодмонқул ота. – Янги уйга кўчганимиздан бери энанг тушимга киради. “Мени ёлғизлатиб қўйдингиз”, дейди. Энангнинг руҳи чирқилламасин, болам. Шунга кўчдим.
− Эл нима дейди, ота?
− Элнинг гапига парво қилма, хотинингнинг гапига қулоқ сол, болам. Мен эски уйдаям яшайвераман, хотининг икки боласи билан кетиб қолса, ана шунда шарманда бўласан, болам. Сенинг тинч яшашингни кўришнинг ўзи менга бахт, ўғлим. Бор, хотинингдан балога қолма, болам!
Тамом.
Каримберди Тўрамурод

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
📝Аёлига хиёнат қилган эркакка тақдирнинг кучли зарбаси.

Дам олиш кунлари эди. Эшик очилиб хонага 30 ёшлар чамасидаги аёл кириб келди. “Қаерда эдинг?”- сўради аёлнинг эри. “Ҳар доимгидай, ойимникида,”- деди аёл ҳиссизгина.
“Ҳм, охирги пайтлар ойингникига серқатнов бўлиб қолдинг.”- деди эр. Аёл эса жавоб ўрнига елкасини қисиб қўя қолди.
-  Бирам ҳиссиз, феъл-атворсиз бўлиб қолибсан, қани сендаги эҳтирос? Турмуш қурганимизга 5 йил бўлди аммо бунақаси бўлмаган. Балки кўчадан бошқасини излаб кўрарман ?- мийиғида кулди эр..
-  Ўзингиз биласиз- этиборсизгина жавоб қайтарди аёл, дастурҳон тузатаётиб.
Бундай жавобни у аниқ кутмаган эди. У дастурҳондан шартта турдида, уйдан чиқди ва кимдирга қўнғироқ қилди.
-  Салом жоним! Сени жудаям соғиндим йўлдаман. Қорним жуда оч севгилингни тўйдириб қўясанку а?
-  Албатта азизим, дастурҳон тузашни бошладим, келақолинг.
У хурсанд бўлиб машинага ўтирди. Йўлда гул дўконига кириб, у севган қизил атиргуллардан сотиб олди.
Чорраҳадан ўтаётиб у дахшатли автоҳалокат гувоҳи бўлди. Унинг нигоҳини, ҳалокатга учраган кишини шифокорлар олиб кетаётгани унинг ортидан эса хотини қон йиғлаб кетаётгани тортди. Шу онда унинг ҳаёлига бир фирк келди.
У тўсатдан рулни бурдида, оғайниси хирург бўлиб ишлайдиган шифохонага борди.
-  Жавлон оғайни ёрдаминг керак. – мен севгилимни синаб кўрмоқчиман, менга ёрдам бера оласанми?
-  Ҳали сенинг хотинингдан бошқа севгилинг ҳам борми?
-  Ҳа севгилим бор! Хотиним билан яшаяпман, аммо туйғуларимиз аллақачон совиб бўлган. У мен уйланган аёл эмас.
-  Ҳм, нимаям қилардим, ёрдам бераман албатта. Аммо шуни аниқ биламанки, хотининг ҳали ҳам олдингидай ажойиб аёл, шунчаки сен қадрлашни унутдинг.
Бўлмаган гап деди оғайнисининг гапига жавобан.
Сўнг таниш рақамни тердида, дўстига тутқазди. Гўшакдан  овоз келди:
-  Алло, азизим қачон келасиз? Қаердасиз ўзи?
-  Ассаламу алайкум, сизни шахар шифохонасидан безовта қиляпман. Бу ерда 30 ёшли дахшатли автоҳалокатга учраган эркак ётибди, унинг телефонидан сўнгги бор сизга қўнғироқ қилинган экан. У тирик аммо унинг иккала оёғини ҳам олиб ташлашга тўғри келди. Тезроқ етиб келинг.
-  Мм, кечирасиз мен ҳозир бора олмайман- деди довдираб қолган аёл. Бунинг устига у менинг шунчаки танишим холос. Ундан кўра унинг хотинига қўнғироқ қилинг. Бу рақамни эса илтимос ўчириб ташланг ва менга бошқа қўнғироқ қилманг.
Бундай жавобни кутмаган эркак лол бўлиб ўтирар эди.
-  Бу ўйинни бошлаган экансан, кел хотинингга ҳам қўнғироқ қилиб кўрамиз деди оғайниси.
-  Унга ҳам аниқ керак эмасман, у ҳам мендан худди шундай воз кечади.
-  Мен хулоса қилишга шошмаган бўлар эдим. Кел олдиндан фол очмасдан, қўнғироқ қилиб аниқлаймиз.
-  Майли деди зўрға у
Шифокор рақамни терди
-  Салом Наргиза!
-  Ассалому алайкум Жавлон ака сизмисиз, анча бўлибди гаплашмаганимизга… Яхшимисиз
-  Яcхши рахмат ! Сен фақат хавотрга тушма сенга бир гапим бор…. Дилшод автоҳалокатга учради.
-  У ҳаётми? Нима бўлди унга? Қаерда у?
-  Ҳа у тирик, аммо аҳволи оғир, комага тушиб қолган…
-  Вой Худойим, ҳозир бораман…
Дилшод оғайнисинг хонасида хотини  келишига ишонмай ўтирар эди. 15 дақиқа ўтиб шифохана йўлакчасида шовқин кўтарилди:
- Қани у? қани менинг эрим?
- Наргиза ўзингни бос, юр мен билан палатага. Фақат илтимос тичлан!
Шифокор аёлни палатага олиб кирди. Кроватда эри қимирламай ётар эди. У эрининг олдига  югуриб бориб, унинг  қўлларини тинмай ўпа бошлади ва: -  Жоним, ҳаётим менинг. Илтимос ўзингизга келинг, илтимос ўтиниб сўрайман. Илтимос фақат ўлманг, мени ташлаб кетманг. Сизни жонимдан ортиқ кўраман, ҳамма айбингизни кечираман. Сизни алдаганим учун кечиринг. Мен ойимникига бордим деб алдаётган эдим. Шу кунларда менга бир аёл қўнғироқ қилган эди, сиз у билан эканлигизни айтган эди. Менга бу жуда қаттиқ азоб берди. Шунинг учун мен ҳар куни биз бирга борган жойларга бориб айланиб юрган эдим. Энди ҳаммасини кечираман, ҳаммасини бошидан бошлаймиз,
​​​​Фақат илтимос, кўзингизни очинг , ўтиниб сўрайман сиздан мен учун яшанг.
Эр ортиқ чидай олмади кўзларини очиб аёлини қаттиқ қучиб унга:
Севгилим илтимос сен мени кечир, қанчалик кўр бўлган эканман, мен ношудни кечир. Мен сенда қадрлаган ҳамма нарсани унутиб қўйган эканман. Бугин мен энг асосий нарсани тушуниб етдим: фақат сен экансан менинг ягона ғамхўрим севгилим менга куч берадиган менда ўзимга ишонч уйғотадиган сен экансан.
Сен ҳар доим мени қўллаб қувватлайсан мени тушунасан. Сен ҳаётим мазмунисан. Бошқа ҳеч қачон сенга ҳиёнат қилмайман, сенга азоб бермайман, сўз бераман. Сени ҳеч қачон қўйиб юбормайман, борлигинг учун рахмат!
Бу одатий интернетдан олинган ҳикоя эмас, бу ҳаётдан бўлган ҳодиса. Бундан ҳолатлар ҳар қадамда учрайди. Бундай ҳикоялар ҳаммани ўйлаб коришга мажбур қилади, уни дўстларинг билан бўлиш. Токи оилаларда ҳиёнат камайсин!

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
​​📝​​ОТА ДУОСИ.

(воқеий ҳикоя)


Муножаат опа ўғли Элёр олиб келган кичиккина халтачадаги егуликларни кўриб ичи узилди .

- Ўғлим , -деди у ўзи олиб келган муштдеккина колбаса, пишлоқ , дудланган балиқни ликопчага жойлаётган катта ўғлига қараб,- бунча ўзингни қийнайсан ? Ўзинг ҳам жўжабирдек жон бўлсанг. Беш фарзандинг ейман, ичаман деб турган ёшда бўлса.
Аллоҳга шукр , укангнинг ишлари жойида , топиш тутиши барча ҳаражатимизга етиб , хатто ортиб қоляпти. Сен ўзинг шундоқ келсанг бўлди.

Элёр индамади. Бир хўрсинди-ю, ўзи билан олиб келган бир ликоб егуликларни олиб отаси ётган хонага йўл олди.

Отаси Мурод ака мана салкам саккиз ойдан буён оғир касал. Шифокорлар дастлаб буйрак етишмовчилиги деган ташхис қўйишганди. Ўнг тарафдаги буйрак олиб ташлангандан кейин олти ой ичида у кишининг асл касаллиги саратон эканлиги маълум бўлди . Кейинги ойларда саратон отанинг бир неча тана аъзоларида потирлаб юз кўрсата бошлади.
Дард берган Аллоҳ бандасига сабрни ҳам ўзи берар экан . Ота шунча ётса ҳам бир оғиз "Их" демади. Қайтага ётган ўрнида оиладагиларга далда бўлишга ҳаракат қилгани қилган.
Отанинг тўрт фарзанди унинг дардига куйиб кетди. Айниқса тўнғичи Элёр қоп- қарайиб ранги унниқиб кетди.
Уйи бўлак бўлишига қарамай ҳар тонгда ўзи келиб отасини овқатлантириб кетади , ишдан қайтишда ўзи билан шифокор дўстларини чақириб отани кўрсатиш пайида бўлади.

Ота билан бирга яшайдиган кичик ўғил ҳарчанд ўзига тўқ бўлмасин акасига индамайди. Билади-ки, акаси индаса ҳам гапга кўнадиганлар хилиданмас. Билади-ки , акаси худди у каби юрагининг оташига малҳам топа олмай ўзини тўрт тарафга отиб ётибди.

Ота яна икки ой яшади.

Икки ой ҳар икки ўғли ,ҳар икки қизини дуо қилди.

Айниқса тўнғисини дуо қилганда кўзида ғилт- ғилт ёш айланарди :

- Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб этсин.

Отасининг йили ўтгач , Элёр тўнғич қизини узатди. Орадан олти ой ўтиб иккинчисини . Кейинги йил Фотима - Зуҳрасини.
Икки йил ичида тўрт қиз чиқарган , бирин- кетин бешик ва набира тўйлари қилган Элёрнинг рўзғоридаги баракани кўриб кўпчилик ажабланди:

"Тилладан тоғи борми бунинг ? "

Яқинда бир иш билан дўконга кирсам Элёр аканинг еттинчи синфда ўқийдиган кенжаси Тоҳиржон чўнтагидан бир сиқим ҳар хил майда пулларни чиқариб ҳажми гугурт қутисидан сал каттароқ пишлоқ сотиб олди.
Мен уни кузатиб турганимни кўриб қизарганча изоҳ берди :

- Адамла шу пишлоқни яхши кўрадилар ...

Мен унга бир жилмайдим- у индамадим. Болани ҳижолат қилгим келмади.

Қулоқларим остида Элёр аканинг отаси дуо қилаётгандек бўлди :

-Тупроқ олсанг олтин бўлсин , болам. Сендан мингдан-минг розиман. Менга қилганларинг фарзандларингдан қайтсин. Аллоҳ икки дунё саодатини насиб қилсин ...
ХАЗОНРЕЗГИ

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
📝ЯХШИ ТАРБИЯ.

Аза бўлган уй ҳам, тўй бўлган уй ҳам бир ҳафтагача гавжум. Сўнг аста секин ҳамма тарқалиб ҳаммаси ўз изига тушади. Самия холанинг вафотига ҳам бир ҳафта тўлиб еттиси ўтди бугун. Холанинг икки қизи, икки ўғли ва уларнинг хотини билан уларга девор дармиён қўшни Анвара аядан бошқа ҳеч ким қолмади. Анвара ая нафақат қўшни, Самия хола билан дугона ҳам эди. Иккови бир мактабда қарийб йигирма йил бирга ишлашди. Нафақага ҳам бирга чиқишди ёшлари тенг бўлгани учун. Бир бирининг кўнглидан хабардор эди яхши ёмон кунида. Самия холанинг катта қизи Санобар бир чойнак чой ва патнисда узум кўтариб кирганда онасининг хонасида икки акаси ва Анвара ая ўтиришарди. Уччовлари ҳам жим, кичик ўғил Жавлоннинг киприклари нам эди. Бир пиёладан чойни сўзсиз ичишгач эркаклар маҳалла қозони ва стол стулларини топширишга чоғланиб туришди.
-Мен ҳам энди уйимга кетаман Сано.Сан ҳали шу ерда бўласанми бир икки кун яна?-жимликни Анвара ая бузди.
Санобар бир нуқтага тикилганча индамай бош ирғади. Сўнг кескин бошини кўтариб онасининг тўрдаги суратига бир қараб олдида илтижоли оҳангда деди:
-Бироз ўтиринг яна холажон? Юрагим тўлиб кетяпти. Онагинам...
-Она ўлмоқ мерос болам.
Санобар ёш тўла кўзларини Анвара аяга тикиб истеҳзо ва алам билан лабларини бурди.
-Она ўлмоқ мерос?! Бизку?! Биз онамни ўлдирдикку хола?!-Санобарнинг овози аламдан бўғилиб чиқди. Юзини қўллари билан тўсиб бир муддат жим қолди у. Кейин хўрсиниб сўзлай бошлади:
-Дадам ўлгас, бева боши билан тўртталамизни ҳам ўқитди, иккита жойда ишлаб бировдан ортиқ қилса қилдики кам қилмади. Биз эса... Биз нима қилдик? Дадамдан қолган олтин соатни кичик акамга берганида катта акам тумшайиб юрди. Навбатда туриб онагинам ўзига Жигули олиб бергани эсидан чиққанмиди холажон? Меҳнат қилиб олган билакузугини катта янгам неварасига суннат тўйи қилганда янгамнинг билагига тақиб қўйганда мен билан синглим эртасига онагинамни нега бердингизчи нега бердингизлаб эговлабмиз... Ўз меҳнати, ўз пулига олган нарсасига ўзи келинига берса биз оғринибмиз. Бизни чиқарганда бизга ҳам қўша қўша узуклар берганку онагинам демапмизааа холажон! Хабарингиз бор, синглим аёлманд оилага келин бўлди. Акаларим данғиллама уйлар солиб чиқиб кетишганда онагинам отамдан қолган уйни сотишга рози бўлмай шу ерда қолдилар. Синглим кўчиб келди. Уч ака ука бир ҳовлида тиқилиб яшаб турганда, тўртинчисини уйлаш арафасида кўчиртириб келдилар онам. Икки янгамнинг авзойини кўрсангиз! Уйлари қасрдай иккисининг ҳам. Уйларни данғиллатиб акаларим солган билан уларни ўқитиб шу даражага еткизган онам эдилар. Кечаси ишдан, уй юмушларидан кейин ярим оқшомгача пайпоқ, нимча, пуловер тўқиб сотиб ўқитган онагинам эдилар. Билардик, билишарди. Лекин ўз уйига эгалик қилса янгаларнинг авзойи уч ой бузилиб юрдия... Куёвчи? Ўша янгаларимга шумшук кўриниб уйларига хўжайин қилиб қўйган куёвларичи? У нима қилди?! Онамни сансирабти. Нимаймиш, ичиб келганмиш ишхонасида. Онанинг кўз ўнгида қизини шапалоқлаб урса она чидайдими хола? Ўртага тушсалар сансирабти. Эртасига кайфи тарқагач узр сўраса бўлардику? Сўрамади. Қиз берганнинг тили қисиқда! Синглим ҳам эрининг ёнини олди. Эр хотиннинг орасига нега тушадилар эмиш. Куёвларини шунча иззат қилганлари бир марта ҳурматга арзимадими хола? Ўзим... Ман ўлайина холажон, мангина ўлайинаааа... Докторлик диссертацияси ёқлаганимда онагинамга уйга қараб туринг сиз деб ресторанга жўнабмиз ўзимиз. Тўрга ўтқазиб қўймайманми онагинамни? Қайнонам урушиб урушиб ортимга қайтариб юборганларида олиб келинг деб онам бормадилар. Менга билинтирмадилар, лекин йиғлаганлари кўзларидан билинганди. Сиз бормасангиз мен ҳам бормайман деб туриб олмайманми холажон? Келмадилар деб кириб борверибман сўппилаб!
Санобар йиғлай йиғлай сўзларди. Анвара ая уни жим эшитиб ўтирарди. Санобар кўнглини бўшатиб олсин учун уни бўлмай эшитарди ая. Ташқаридан кимдир чақириб қолмаганда Санобар ҳали кўп гапирарди балки.
​​-Мен ҳозир холажон-деб чиқиб кетган Санобарнинг ортидан бироз ўйчан қараб қолган ая ўрнидан туриб дугонаси, қўшниси, туғишганиданда яқинроқ бўлган Самия холанинг деворга катта қилиб илиб қўйилган сурати олдига келди. Дастрўмоли билан кўзини артиб суратга қараб деди:
-Фарзандларингга яхши тарбия берган экансан Самия.Тўртови ҳам бир хил гапни айтишди кечадан бери.
Зейл Лейла Мустафасайяр.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
​​📝ЁШГИНА КЕЛИН ҚИЛМАЙ МЕНГИНА ЎЛАЙ...

(ибрат учун ёзилган ҳикоя).


Ўғлим ўқишни битирди-ю, кўнглимга ғулғула тушди. Тенгқурларимнинг бири қўйиб бири, келин олиб, қиз узатаётгани қалбимдаги ҳавас торларини чертиб юборди-да! “Маҳаллада дув-дув гап” фильмидаги Меҳри хола ёдингиздами? Худди ўша аёлдек мен ҳам ёнимда сочлари тақимини ўпадиган, чаққонгина келиним етти букили-иб чой узатаётганини тасаввур қилдим. Ахир, уч эркакнинг ош-овқати, кийим бошидан ташқари қўрадаги қўйлару катакдаги товуқларнинг ташвиши ҳам менинг бўйнимда бўлгач, қайноналик мартабасини орзу қиламан-да…
Ҳай, майли чалғимай, аслида, гап бу ҳақда эмас.
Ҳамкасб дугоналар бир ойда бир дийдорлашамиз – “гап”да! Ўғлим институтни тамомлашига бир ой қолганида шулардан маслаҳат сўрадим. “Қандай қизни келин қилган маъқул?” дея.
– Вой, Сожидахон, келин қилсангиз, ёшгинасидан танланг. Ўн олтими, ўн етти ёшда бўлсин. Эгиб олишингиз осон-да, ўргилай. Ўқимишли, сал ёши каттароғи ақлини таниб қўйган бўлади, бўйин эгиши қийин. Ёшгинаси ҳали ғўр, ўзингиз пишитиб, мактабингизда ўқитиб оласиз. Ҳамма айтганингизни бир зумда бажаради, – деб маслаҳат бера бошлади бўйни марваридга тўла гапбошимиз Турсуной. – Мана, мен Камолахонниўн олти ёшида келин қилганман. Шукур, кўз қарашимдан нима дейишимни сезади. Ёшроғини қўлга ўргатиш осон-да, айланай.
– Ҳм, менгаям онам шундай дегандилар, – гапни илиб кетдитўрт ўғли бор Лазокатхон, – икки келинимни ўн олти ёшида туширганман. Энди учинчисига навбат, яна ёшгинасини излаяпман.
– Вой, ўргилайлар, ҳатто 18 ёшли қиз ҳам ҳали бола-ку! Ўзингизни қийнаб нима қиласиз? Ўқиган, ишлаган, паст-баландни кўрган, муомалани билганидан олиш керак. Унга иш ўргатаман, деб ўзингиз тамом бўлманг тағин, – гапга аралашди Сапурахон.
– Ҳеч-да, менинг келинимни кўргансиз-ку, ҳамма ишни ўзи билиб-билиб қилади. Қайтанга ёши каттаси, ўқимишлиси, бир гап айтсангиз ўнтасини қайтариб туради, – тағин ўзиникини маъқуллади Турсуной.
Хулоса шу бўлдики, ёшроқ келин танлаган маъқул экан. Дугоналаримнинг маслаҳатидан сўнг қайнсинглимга ёшроқ қизлардан топинг, дедим. Ўғлим ҳам 22га кириб қўйди, ахир.
Қайнсинглим топган номзодни кўргани бордик. Келин бўлмиш Асал исмли қиз экан. Уйида икки фарзанднинг тўнғичи. У менга бир кўришдаёқ манзур бўлди. Майингина жилмайиб, салом беришидан бошим айланди-ей! Ота-онаси ҳам бамаъни одамлар экан. Энг муҳими, ёши ўн еттида!
– Берсангиз ҳам, бермасангиз ҳам қизингиз бизники, энди. Келинойим роса яхши аёл. Ўғиллари тилла, – деб таърифимизни келтирди қайнсинглим.
Бу ёғи тезлашиб ҳам кетди. Ўғлимга мен танлаган қиз ёқди. Болам билан дидимиз бирлигидан қувониб тўйни бошлаб юбордик. Каттаю кичикнинг менга ҳавас билан боқишини ўйлаб, ич-ичимда ширин энтикиб қўярдим.
Тўй маросимлари якунига етгач, Асални ёнимга ўтқаздим-да, оиламиздагиларнинг одату феъл-атворини бирма-бир ўргата бошладим.
– Кимга нима ёқишини билиб олинг, қизим. Хўжайинингиз эрталаб қаҳва ичади. Кичик қайнингиз эса ширчой. Қайнотангизга ҳам ширчой тайёрлайсиз. Мен танлаб ўтирмайман. Нонуштага ширинлик бўлиши шарт! Ошхонада ҳамма нарса бор. Пишир-куйдирга эринманг.
Келинимдан ўргилай, қўлини кўксига қўйиб, “хўп бўлади”, деди ибо билан. Адашмабман-а, қайнона бўлиш қийин эмас экан-у… Чиндан ҳам, ёшгина бўлса, кўниктириш осон кечаркан. Вой, қўлимдан юмушимни олди-я, ҳар кунги уй тозалаш, идиш ювиш, кир ювиш ташвишидан қутулдим.
Навбатдаги “гап”имизга кетарканман, келинпошшага уй ишларидан ташқари яна бир вазифани топширдим.
– Эркакларнинг ҳаммаси банд. Мана бу узумни хомток қилиб қўйинг, хўпми?
– Ойижон, хомток нима дегани-и? – аста сўради келиним. Ҳовлида катта бўлмаган-да, барибир…
Давоми бор

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
​​📝ЁШГИНА КЕЛИН ҚИЛМАЙ МЕНГИНА ЎЛАЙ... давоми
(ибрат учун ёзилган ҳикоя).


– Ҳа, баргларини тозалаб ташлайсиз, – деганча соллана-соллана дарвозадан чиқдим.
Кутганимдек дугоналарим келиним ҳақида сўрашди.
– Қалай, янги келин? Ўргатиб олдингизми? – гап бошлади Турсуной.
– Ҳа-а, кўз тегмасин! Ҳаммасини бажаряпти, – дедим бироз керилиб (келинли тўкисман-да!).
Мен сизга ёшидан танланг, адашмайсиз, девдим-ку! Барибир тажрибамиз борда-a
Гапдан қайтарканман ҳовлига киришим билан ҳайратдан ёқа ушладим.
​​​​Том баравар бўй чўзган ток новдасида бирорта ҳам барг қолмаганди. Ортимдан қисқа-қисқа йўталиб келган умр йўлдошим гап қотди:
– Нима бўлди, хотин? Келинга нима девдинг?
– Хом…ток… қилинг дегандим… – тилим айланмай аранг гапирдим.
– Э, ўл, айтмай! Ўзим қилардим, ишдан келиб. Бу кўп қаватли уйда ўсган бўлса, хомтокни биладими? Баргларини юлиб ташлаш керак, дебсан, ҳаммасини битта қўймай юлиб ташлабди, бунинг, – деди эрим тишларини ғичирлатиб. – Бу йилги узумни тушингда кўрасан, энди!
– Асалхон! – чақирганимда овозим баландлаганини пайқадим. Ошхона тарафдан югуриб келган келиним қўли кўксида эгилиб таъзим билан салом берди.
– Бу нима қилганингиз?!
– Ойижон, хомток қилинг, деганингизга… сўрасам баргларини юласиз, дедингиз, юлиб…
– Ўлдирибсизку-у, узумни… э… – қарғишим ичимда қолди. Чиндан ҳам айб ўзимда эди. Тушунтирмаган ўзим нодон.
Орадан бир ой ўтди. Дугоналарим билан дийдор фурсати етди.
– Асалхон, мен гапга кетяпман. Анави товуқларни қаранг, кир сувга боришганми, ҳамма ёғи ифлос бўлиб кетибди. Би-ир патларини тозаланг, хўпми?
Келиним яна қўли кўксида “Хўп бўлади, яхши бориб келинг”, дея кузатиб қолди.
“Гап”дан қайтиб, дарвозадан кирарканман, не кўз билан кўрайки, чаққон келиним катакдаги тўртта товуқнинг патини юлиб, бўғзига пичоқ тортиб, қозонга босишга тайёр қилиб қўйибди. Бошимдан тутун чиқиб кетгандек бўлди.
– Нима қилдингиз? – бақириб юбордим бу гал.
– Ўзингиз патини тозаланг, деб…
– Э-э, бефаросат! Тозаланг дегани, патини юл, деганими?! Ювинтириб қўйиш керак эди, ахир. Вой мангина ўлай, тушунмаган ғалчани келин қилибман-ку! Ёш болани келин қилмай ўлай… ғирт ёш бола-я, бу… – жағим-жағимга тегмай жавраётганим устига синглим келиб қолди.
– Ҳа, опа, тинчликми, бунча жиғибийронсиз?
– Қара, тўртта товуғимнинг бошига етибди. Тозала, десам бир йўла патини юлиб ташлабди. Сўйиб…
– Мен айтгандим, сизга, ёшини келин қилманг, кўп нарсани билмайди, қийналасиз, деб. Мана, энди, ўзингиздан кўринг.
Синглим шу гап билан оғзимни ёпди-қўйди. Эрим билан ўғлим кула-кула товуқ-кабоб қилиб беришди. Мен эса… заҳри-маҳримга кабоб едим.
Орадан бир неча ой ўтди. Бу орада келиним “юк”ли бўлганини эшитиб, ўзимда йўқ қувондим. Товуқ воқеасидан кейин унга тушунмайдиган ишларини буюрмай қўйгандим.
Кузнинг сўнгги ойи. Дадаси ва ўғлим шаҳар марказига иш билан кетишган. Кенжам ўқишда. Бироз тобим қочиб, лоҳас бўла бошладим. Кўрпа-тўшак қилиб ўраниб ётиб олдим.
Бир маҳал қўрадаги қўйларнинг маъраши асабимга тега бошлади. Чидолмадим.
– Асал, – деб чақирдим.
– Лаббай, ойижон?
– Анави қўйхонанинг ёнида қопда буғдой кепак турибди. Олинг-да, қўйларга беринг. Устига сув солинг. Қорни очган шекилли, тинмай маърашяпти.
– Хўп бўлади, – деганча келиним ишга тутинди.
Давоми бор

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
​​📝ЁШГИНА КЕЛИН ҚИЛМАЙ МЕНГИНА ЎЛАЙ...Давоми
(ибрат учун ёзилган ҳикоя).


Орадан анча вақт ўтди. Ҳеч дараги бўлавермади. Нима гап экан, деб секин қўйхона томон бордим. Не кўз билан кўрайки, қўйлар ҳансираб оғир-оғир нафас олар, битта-битта ерга ағанай бошлаганди. Нақ бешта қўй…
– Вой, шўрим қурсин! Вой, мангина ўла-ай!!! Нима қиб қўйди-инг?!
– Қопдаги буғдойни бердим. Еб бўлишгач, идишига (охурни ҳам билмайди) шлангда сув солиб бердим.
– Вой, ўлдирдингизку-у, дадангиз келса, мени нақ сўяди-я! Боринг дарвозани очинг, бўктириб қўйибсиз!
Касаллигим ҳам эсимдан чиқиб кетди. Қўшнининг ўғлини чақирдим. Иккимиз бутун маҳаллада томоша бўлиб бешта қўйни югуртирдик… Э, ёш келин қилмай мангина ўлай… Чиндан ҳам бола экан, бола!
Дадасидан эшитмаган сўкишим қолмади, ўзиям. Бош эгганча туравердим, айб ўзимда, ахир…
Э, хуллас, дугоналаримнинг сўзига кириб, 17 ёшли қизни келин қилганимга пушаймон бўлдим. Келиним ёмонмас, аммо синглим айтганидек ҳали жуда ёш. Мана, тунов куниям, саккиз ойлик ҳомиласи билан нарвондан томга чиқиб кетибди. Ҳай-ҳайлаб аранг тушириб олдим.
– Вой ойижон, антенна яхши кўрсатмай қолувди-да… тузатай дегандим, – дейди қорнини қашлаб.
Хуллас, иккинчи ўғлимга 20 ёшдан ошганроқ қизлардан излаяпман. Қайнона бўлишга ҳозирлик кўраётганларга айтар сўзим, келин қилмоқчи бўлсангиз йигирмага етмаганини олманг Ёшгина қизни келин қилиб олиб тағин менинг ҳолимга тушиб юрманг.
Тамом

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
📝ИЛОН...

Мен хотинимни севмайман! Отам шунчаки номардлик қилди: сўнгги нафасида "Шарофатга уйланмасанг рози эмасман", деди. Тўғри, бояқиш ёмон қиз эмас, уйни чиннидек ораста тутади, бир кунда ўн марталаб соч тарашга ҳам эринмайди. Аммо менга бу қорамағиз қизнинг кўзлари ёқмас эди. Унинг қорачиқлари қандайдир ялтираб кўринади кишига. Айниқса, бирор баҳонаи сабаб ғижиллашиб қолганимизда шундай қарардики, бу ўткир ва сирли нигоҳга дош беролмасдан, нафасимни ичимга ютардим. Лекин марҳум отамнинг ҳукми боис шу аёл билан бир ёстиққа бош қўйишга мажбур эдим мен. Турмуш қурганимизга икки ойдан ошган бўлса-да, бирор марта Шарофат билан дилдан гаплашмаганмиз. Фарзанд кўриш-ку иккаламизнинг ҳам хаёлимизга келмасди. Гўё унга менинг чинакам севгим ёхуд меҳрим эмас, шунчаки ҳиссиз қиёфам керакдек. Бироқ ўзим бир кечада минг ўлиб-тирилардим. Кўнглим аллақандай туйғуларга муштоқлик сезганида, унинг сеҳрли ва ёқимсиз исканжасидан қандай халос бўлиш йўлини билолмай, ич-этимни еб ётардим.
Ниҳоят шу зайлда ўтаётган бир-бирига ўхшаш хунук кунлар барҳам топди. Нима бўлди-ю, бир куни Шарофат уйда йўқлигида Зебо чақириб келди. У биздан икки уй нарида туради. Болаликдан бирга ўсганмиз. Сочини бирор марта кесмаган, юзлари оппоқ, ёқимтойгина қиз. Унинг менда кўнгли борлигини қўшниларимиздан кўпчилиги пайқаган. Яширмай айтсам, ўзим ҳам унга бефарқ эмас эдим. Аммо Шарофат билан турмуш қурганимиздан кейин қизгина аразлаб, қадамини узиб қўйганди. Мана, ўшандан буён у илк бора кириб келди. Бу ҳиссиз ва гўристондек сокин хонадонга баҳор нафаси инди гўё. Вужудимда анча вақтдан бери узоқлашиб кетган ҳаяжон уйғонди.
- Салом! - дедим жилмайиб.
- Хотининг уйдами? - у илгаригидек ярим жиддий нигоҳлари, чиройли кўзларини чала қисиб қараганча сўради.
- Йўқ.
- Мен... дарров кетаман. Нимага келганимни билмайман.
Зебо ҳануз остонада қотиб турар, мен эса унинг нимага келганини англагандек эдим. Қизгинанинг ҳамон менда кўнгли бор, демакки умидини узмаган.
- Кечир, - дедим ўзимни оқламоқчи бўлиб. - Отам...
- Биламан, - у нигоҳини ерга тикди. - Сенга таъна ёғдириш учун келганим йўқ.
- Қийналиб кетдим, Зебо. Онам қазо қилганида ўн икки ёшда эдим. Улғайгунимча отам мени кўп азоблаган. Мана энди ўзинг кўряпсан, ўлимидан сўнг ҳам тинч қўймаяпти у. Етти ухлаб, тушимга кирмаган қизга рўпара қилиб, ҳаётимни боғлаб қўйди-ю...
- Худди шу ҳақда гапирмоқчи эдим, - деди бошини кўтариб. - Биласанми, отанг нега бундай қилган?
- Йўқ, Худо ҳаққи!
Зебо яна бўйнини эгиб, пича муддат ўйланди. Кейин бир қарорга келгандек бошини кўтарди-ю... катта-катта очилган кўзлари қандайдир даҳшат таъсирида қотиб қолди.
- Илон! - деди лаблари титраб.
Ён томонимга шаҳд билан бурилдим. Қорамтир териси ялтираб кўзга ташланаётган махлуқ афтидан мени эмас, Зебони мўлжалга олиш пайида эди.
- Қоч! - дедим бир лаҳза гангиб.
Зебо эшикка қараб отилди. Мен эса жон ҳолатда деворга суяб қўйилган белкурак томон югурдим. Аммо қуролни қўлга олишим билан заҳарли душманимнинг қаёққа ғойиб бўлганини англамадим. Бутун ҳовли яйдоқ ер, эшик эса Зебонинг ортидан қарсиллаб ёпилганича турибди. Хўш, бу даҳшатли илон кўз очиб-юмгунча қаерга кетиши мумкин? Белкуракни қўлимда маҳкам ушлаган кўйи бутун девор бўйлаб синчиклаб кўздан кечирдим. Аммо бирор жойда қора илон паноҳ топиши мумкин бўлган туйнук-пуйнук йўқ эди.
Шарофат кунботарда қайтди. Ундан қаерда юрганини сўрамадим, сўрагим келмади. Бугунги кўнгилсиз воқеа ҳақида ҳам оғиз очиб ўтирмадим. Умуман, бизнинг турмушимиз эр-хотин ҳаётига ўхшамасди ўзи, бир-биримиздан ҳеч нима даъво қилмасдик. Бу оқшом у биринчи марта менга жилмайиб қаради-ю, ҳаммомга тушмоқчи эканлигини айтди. Жилмайиши аллақандай ғалати эди. Шу онда илк бор ўз хотинимга хийла эътибор билан қараётганимни ҳис этдим. Ҳаммомдан биргина ичкўйлакда чиққанида ҳам диққат билан назар ташладим. Шарофатнинг қорамтир бадани инсон вужудига хос бўлмаган қандайдир ўзгача тусда жилоланарди. Хуллас, менинг фикрим шу бўлди: у бошқа аёллардан фарқ қилади...