🌸СОЛИХА АЁЛ🌸
50.1K subscribers
2.15K photos
237 videos
17.8K links
📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?..
(Б.М.)

Реклама учун @Solixa_Qiz











https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Download Telegram
​​📝"Адолатли тақсим"

Буни анча йиллар олдин боғчада тарбиячи бўлиб ишлайдиган дугонам айтиб берган эди.

Бир тадбиркор қулупнай етиштирибди. Ҳосилининг олдини болалар есин деб қулупнайларни катта-катта тоғораларда боғчага келтирибди.

Тадбиркорни дуо қилиб кузатиб келган мудира олтита тоғорадаги қулупнайнинг икки тоғорасини уйига жўнатиб, қолганини ошхонага юборибди.

Ошпаз ҳам бир тоғора қулупнайни уйига жўнатиб, қолганини гуруҳлардаги тарбиячиларга тақсимлабди.

Тарбиячиларнинг ҳам оиласи, бола-чақаси бор, улар ҳам ўз улушларини олгач, болажонларга бир донадан қулупнай тегибди.
Баъзи катта қулупнайларни хатто пичоқ билан иккига бўлиб беришибди.

Бу қулупнайхўрлик ҳақида ҳеч ким чурқ этиб бировга оғиз очмабди, аммо болажонлар уйга бориб ота-онасига боғчада қулупнай егани ҳақида хурсанд бўлиб гапириб берибдилар.
Феруза

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
​​​​📝 Ҳижобга кирган аёл ҳикояси.

Отам ёшлигимда вафот этганлар. Унаштирилиб турмушга чиқишимга саноқли кунлар қолганда онам ҳам дорулбақога риҳлат қилдилар. Унаштирилган одамим кутолмаслиги айтиб айниб кетди. Онам отамнинг иккинчи турмуши эди, аввалги аёлидан икки опам бор эди. Ўгай опам онам вафотидан кейин бир одамга мени зўрлаб узатиб юборди. Қийинчилик кўриб улғайганим сабаб янги ҳаётимдаги қийинчиликларга ҳам тез кўникиб кетдим. Кетма кет учта фарзандли бўлдим. Ҳаётим бир маромда ўтарди: иш, уйдаги юмушлар, болаларимни уй вазифаларини қилдириш, баъзан қариндошларникида тўй-томоша, туғилган кун ва улардаги эркак-аёл аралаш ичкилик билан ўтадиган йиғинлар...Менга булар оддий ҳолатдек эди, ҳаммани ҳаёти шундай эди назаримда... Бир куни одатдагидай ишдан қайтиб бироз уйим олдида қўшни аёллар билан гаплашиб қолдим. Махалламизга кўчиб келганига ҳали кўп вақт бўлмаган келин ҳам улар орасида эди. У келин ёш бўлишига қарамай кенг хижоб ва катта рўмолда юрарди. Авваллари шунақаларни кўрсам энсам қотарди. Аммо бу келинни негадир ёқтириб қолдим. Гапиришлари, ўзи ҳам ёқимли эди. Бора-бора бу келин билан кўпроқ гаплашгим келаётганини ҳис қилдим. У мен билан фақат дунёвий нарсалар ҳақида гаплашарди.(Кейинчалик бу ўзига хос психологик жараён бўлгани, бир-биримизга яқинлашиш учун менга ёқадиган гаплар қилганини билдим). У билан танишганимга бир ойча бўлганда бир кун суҳбатимиз бошқача бўлди. Мен у кунни- мен ҳидоят топган ўша кунни асло унутмайман, унутолмайман. Ўша куни салом-аликдан сўнг савол берди:
- Опа, мусулмонмисиз?
Ўзим англаб етмайдиган, аммо тўтиқушдек такрорлайдиган гапни айтдим:
-Алҳамдулилло, мусулмонман.
-Мусулмоннинг бурчлари, фарзларини биласизми?
Нима деб жавоб беришни билмай қолдим, чунки бу саволларни жавобини билмасдим...Келин менга мусулмон одам билиши керак бўлган 40 фарзни айтди. Малоикларга иймон деганда, ҳайрон бўлиб малоик нималигини сўрадим. У кулиб:
-Опа, истасангиз уйимга чиқинг, сиз билишингиз керак бўлган нарсаларни суҳбатлашамиз,-деди.
-Хозироқ билгим келяпти,-дедим ва у билан бирга уйига чиқдик. Жуда узоқ суҳбатлашдик. 40 йиллик умрим зое бўлганини, гуноҳу маъсиятлар билан ўтказганимни англадим. Муслима келин эса тавбага кеч эмаслигини, тирик пайтимда Аллоҳни танишимга Ўзи имкон бераётгани, бу эса Аллоҳ мени севишини билдиришини айтиб мени кўнглимни кўтарарди. Шу бугундан бошлаб қайтадан шаҳодат айтиб хижобга кирдим. Эримни қаршилигига қарамай ишимни ташлаб муслима аёл вазифаларини ўргана бошладим. Ҳатто малоик нималигини билмайдиган мендек аёл бир неча ой давомида намоз, Қуръон ўқишни ўргандим. Ўша муслима келин сабаб анчагина илм олдим. Эрим деярли ҳар куни махалладаги эркаклар билан ичиб маст-аласт юрарди. Мен ёнгинамиздаги масжидга намозга ўтувчи эркакларга ҳавасим келар, мени эрим ҳеч қачон намоз ўқимаса керак деб ўйлардим. Муслима келинга ҳам бу ҳақда айтардим. У мени доим Аллоҳга қаттиқ боғланишим кераклигини айтарди.
-Аллоҳдан сўрайверинг, У албатта истаганингизни беради. Агар дуоингиз қабул бўлмаётган бўлса, камчиликни ўзингиздан қидиринг. Сиз кечалари таҳажжудга туриб Аллоҳдан йиғлаб илтижо қилинг, Аллоҳ бандаларини илтижосини албатта қабул қилади,-дерди.
Алҳамдулиллаҳ, дуоларим ижобат бўлиб эрим ҳам намоз ўқий бошладилар. Аввалига 1-2 вақт ўқилган намозлар бор-бора тўлиқ бўлди.Масжидга шу қадар боғландиларки, 5 вақтни биронтасини канда қилмай масжидда ўқийдиган бўлдилар. Қўл учида кун кўрардик, Аллоҳ топганимизга барака берди, бу йил биринчи марта қурбонлик қилишга ҳам қодир бўлдик. Ёшим 58 да. Кеч бўлса ҳам Аллоҳни таниганимга, хижобга кирганимга шукр қилишдан ва мени, оиламни ҳидоят топишига сабабчи бўлган муслима қўшнимизни дуо қилишдан тўхтамайман. Доим такрорлайман: мен қирққа кириб малоик нималигини билмайдиган аёл эдим, менга Ўзини билдирган Аллоҳга беҳисоб шукр.
Азиза опа.


🕌 @Solixa_Ayol 🕌
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
​​📝АХЛОҚИ ГЎЗАЛ АЁЛ
(бўлган воқеа)


- Ўтган асрда яшаб ўтган улуғ олим, тўра буваларимиздан бирининг аёли бироз хунукроқ экан. Бир куни тўра бувани (шайтон вас-васа қилиб ҳазиллашмоқчи бўлиб) пошша аяга: «Аллоҳ таоло ҳусну жамолни тақсимлаётганида бироз кеч қолган эканларда а, пошша?» дебдилар.

- Шунда зийрак аёл: «Ҳа, шундай, бегим. Қарасам, нарёқда бахт улашилаётган экан, ўшани оламан деб, ҳуснга кеч қолганман», деб жавоб берган экан.

Олим аёлининг жавобидан мамнун бўлган экан. Бу сатрларда буюк маданиятимизнинг намунаси, зарофатли кишиларга лутф, ақлли кишиларга ибрат бор.

Қиссадаги ҳисса:
Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Эркак аёлдан нафратланмасин. Агар унга бир хислати ёқмаса бошқасидан рози бўлади» деб айтадилар.

Эркак кишига аёлининг камчиликларини тилига чиқаришлиги ёки шу камчилиги сабаб аёлини камситиши мутлақо жоиз эмас, ҳаромдир. Агар аёлини бир тарафидан норози бўлса, бошқа тарафидан рози бўлади. Масалан аёли гўзал бўлмаслиги мумкин аммо ахлоқининг гўзаллиги билан эрини мамнун қилади, агар ахлоқи ўртача бўлса, ширин таомлари, саранжом саришталиги билан эрини хурсанд қилади.

Аёлларга маслаҳатимиз агар аёл киши гўзал бўлмаса ҳам ахлоқини гўзал қилса бутун камчиликларини ахлоқларининг гўзаллиги ёпиб кетади. Кейин қолган камчиликларини қўлидан келганича тузатади.

- Аҳли аёлимиз бир аёл ҳақида ҳикоя қилиб: «У аёлни бир кўрганда кўримсизгина ёқимсиз кўринсада, аммо у билан бир марта ўтириб суҳбат қилган одам уни яхши кўриб қолади, ахлоқи гўзал ва тавозули камтарин аёл....» деб мақтаб айтиб берган эди.

- Ахлоқ эса ўз ўзидан яхши бўлиб қолмайди ёки сериал кўриш билан ахлоқ гўзаллашиб қолмайди. Илм билан, уламоларимизнинг одоб-ахлоқга оид китобларини мутолаа қилиб, ўз устида яхши ишлаш орқали инсонда уни ҳамма яхши кўриб қоладиган гўзал ахлоқ вужудга келади.

Бу бўлган ҳаётий қиссада ҳатто олимлар ҳам аёли билан бўлган муомаласида хато камчиликларга йўл қўйишлиги кўрдик. Энди оддий инсонларни ҳаётида бундай камчиликлар бўладиган нарса. Аёллар эрлари шундай баъзан бўлиб турадиган хато камчиликларига дарров жанжални бошламасдан, нуқсонларига кўз юмиб, ҳазил тарафга буриб юборса яхши бўлади, оиласидан тотувлик аримайди. Агар эр бу хатоларини кўпайтирса, хотин тавозу ила чиройли муомала билан: сиз мени хурсанд қилиш учун ҳазил қиляпсиз, мени хафа қилиш, масхаралаш ниятиз йўқлигини биламан. Лекин бу ҳазилларингиздан мен бироз азият оляпман деб эрига тушунтирса яхши бўлади. Эр ҳам кибр қилмай хатосини ўнглайди иншааАллоҳ.

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
​​📝ҚАЙ БИРИ МУҲИМ?

Бир қишлоқда ака-укалар яшарди. Ака қишлоқда қолишни маъқул кўрар ва ўйларди: “Бундай замонда шаҳарга бориб, гуноҳга тўла ҳаёт кечиргандан, ўз жойимда чўпонлик қилай ва маъсиятлардан узоқ турай”. Эрта тонгдан шомгача подани ўтлатар, доимий зикр ва шукр билан ҳаёт кечирарди. Укаси эса шаҳарга бориб, кичик маҳаллада косибчилик қила бошлади. Кунларнинг бирида ака укасини кўриб келмоқчи бўлди ва қўй-эчкилар сутидан мешга солиб шаҳарга йўл олди. Сўрай-сўрай манзилни топди, укаси билан кўришди. Сутли мешни девордаги михга осиб, суҳбат бошлашди. Шу пайт устахонага бир аёл кирди, оёқ кийимини таъмирлаш мумкинми ёки йўқлигини сўради. Ука мижознинг пойабзалини кўрди ва тузатиш қийин эмаслигини айтди. Аёл чиқиб кетди. Бугунгача қўй-эчкидан, кенг яйловлардан бошқа нарсани кўрмаган аканинг хаёли қочди. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди – юқорида осилиб турган мешдан сут томчилай бошлади. Буни кўрган ука айтди: – Одамлардан узоқда валий бўлиш осон, бироқ улар орасида юриб, гуноҳлардан сақланиш анча қийин.Акаси унга жавобан бундай деди:– Тўғри айтдинг, бундай манзаралар маънавий ўсишга тўсиқ бўлади. Шу сабабли ҳам сенда юксалиш эмас, аксинча, пасайиш бор.– Нимага асосланиб бундай деяпсиз?– Ахир, ёнингга келиб, бир онда пастга қуладим. Сен эса бундай одамлар билан ҳар куни юзма-юз келасан. Шу аҳволда юксалишинг мумкинми?– Мен ҳам шуни айтяпман-да! Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўзингни, имонингни гуноҳлардан асрай олиш – энг муҳим вазифа. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, шу вақтгача буни уддалаб келяпман.Чўпон яна эътироз билдирди:– Мени бир онда тубан туширган аҳволга сен ҳар куни кўп бор дуч келасан-ку!Шунда косиб кўрсаткич бармоғини лабига текказиб ҳўллади-да, “Бисмиллаҳ”, деб меш тешигига босди. Сут томчилашдан тўхтади. Бир муддат давом этган жимликни аканинг фарёди бузди. Укасини қучоқлаб, йиғлаганча эътироф этди: “Сен ҳақсан. Гуноҳлардан сақланиш учун одамлардан узоқда эмас, балки улар орасида яшаб, тақвода собит бўлиш муҳим экан”.
Наргиза МИРЗАЛИЕВА

🕌 @Solixa_Ayol 🕌
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
📝 ҚАСОС.

Тог е"н багрида жойлашган Ойдин кишлоги ахолиси уруш тугагандан кейин очарчилик балосини бошдан кечириб,эндигина узига келаетган пайтлар . Бир томони кир адирларга туташган бир томони тог билан енма ен кишлок бахор куйнида.
Турли туман гуллар ва эндигина гуллаган жийдаларнинг нафис ифори узгача бир тароват билан одамнинг бахри дилини очиб юборади.
Пахса уйлар томида кип кизил лолакизгалдоклар очилган.Тор кучаларга калин килиб сувлар сепилиб супуриб ораста килиб куйилган.
Малик от аравага булокдан сув олиб келиб кишлокка таркатиб рузгор тебратарди. Тогдан тушган анхорни суви чучук булмагани учун ичиб булмасди.
Кишлокдагилар кунига икки махал Малик олиб келган сувни булишиб олишарди.
Бир куни Малик кеч колди.
Йул емгирдан кейин лой булиб колган ,юриш кийин .
Нимагадир кокилиб кетган от мункиб йикилди. Кани энди тургазиб булса.
Малик роса кийналди.
Бир иложини килиб отни етган жойида ечиб олиб тургазди.
Бир оз дам олиш учун йул четидаги тошга утирди.
Ортидан биров кузатиб тургандек туюлди.
Аста угирилиб караб куркувдан тили калимага келмай колди. Сал нарида оппок либоси кизил конга буялган бир аел нурга буркалиб турарди.
Малик урнидан туролмай утириб колганди. Аел Кодир киморбознинг хотинига ухшаб кетарди.
Аел кандай пайдо булган булса шундай аста секин коронгуликка сингиб кетди. Карахт булиб утирган Малик узига келиб.отни аравага базур кушдию кишлокка жунади.
Кандай килиб уйига кириб келганини ва хотинининг овкат еб олинг деганига карамай урнига кириб етганини билмайди. Эрталаб ухлолмай чиккан Малик ранги бир ахволда иситмадан даг даг титраб ховлига чикди.
Хотинидан сув суради.
Малик уша мудхиш вокеани эслади.
Кодир киморбоз билан бир мактабда укишган .Аранг туртинчи синфни битиришиб ,оиласи шароити тугри келмай онасини ортидан елкасига кетмон кутаришиб далага чикиб кетишганди. Кодир чапдаст ,уткир бола эди . Буйга етгандан кейин катта кишилар билан ошик отиб кимор уйнаб юрибди деган гаплар таркалди.
Киши билмас бурчак бурчакда катта ошик уйини булиб турарди.
Кодирнинг отаси фронтдан кайтмаган,онасини эса углига сузи утиши даргумон . Бир нарса деса ""Одамлардан тузукрок еб ичяпсиз она ""деб гапиргани куймасди.
Уйлантириб куйсам тинчиб колар деган умидда Нодирага никохлаб куйишди
Хеч кими йук Нодира ноилож Кодирга тегишга рози булди.
Киморбоз эрни дастидан захар заккум ютиб яшаб юриб икки угилли булди.
Кодир Маликни ва Шодиерни аста секин киморга ургатди. Шодиер махаллани узига тук оилани угли аммо Маликни ахволи танг эди.
Навбатдаги уйин кишлокдан четдаги Коражар дарасида булиши керак эди.
Кишлокдан анча нарида икки дара уртасида жойлашган К,оражар кунгилларга вахима солиб шитоб билан окиб утувчи сой. К,оражар ек,асига камдан кам одам боради.
К,одир уч уртоги билан уша ердаги жийда тагида утиришарди
Нарирокда Малик аравасида утиб борврди К,одир Маликни ишим куп дейишига карамай даврага судради.
Гурунглашиб утиришди.
Салдан кейин Шодиер кулида тугун билан пайдо булди. Жамулжам булишгач ошик, уйини бошланди.
Уйин к,изигандан к,изиди.
Пешиндан кейин эчкиларини бокиб чиккан Кодирнинг кенжа укаси билан угиллари куринди.
Кодир уларни чакириб олди .
Сойдан эхтиет булишларини тайинлади..
Бир пайт Маликнинг гирром уйнагани сезилиб колди. Даханаки жанжал муштлашишга айланди . Ким ким билан муштлашаетганини узлари сезишмасди.
Малик Кодирни анчагина холдан тойдириб урди. Кодирни укаси келиб акамни урманг деб Маликни кулига епишди .
Шу пайт Малик боре деб болани тепиб юборди. У"смир сурилиб бориб болаларга урилди
Болалар к,ияликдан бирин кетин думалашиб сойга тушиб кетишди.
Буни ерда етган К,одир сезмади.
Шодиер куриб колиб узини сойга отди Турт киши сувга сакрашди .
Тез ок,аетган сувдан болаларни топишолмади . Малик к,иргок,да дахшатдан к,отиб турарди. К,одирнинг укаси к,урк,к,анидан кочиб кетганди .Айб унга юкланиб 'Малик сувдан к,урук, чик,иб кетди. К,ишлок,да к,ий чув бошланди. Вокеа Нодиранинг к,улогига бориб етди. Дод деган буйича сойга чопиб келган онаизор болаларини к,идириб сувга узини отди. Узини эплолмай сувда бир зумда гойиб булди.
​​Бу дахшат кишлокда нача вактгача унутилмади .Кодирни укаси эса шу кетгандан бедарак кетди.. К,одирни ак,ли кирди чик ди булиб колганди.Орадан шунча вакт утди.
Худли хамма нарса уз изига тушгандек.
Аммо Малик хар гал вокеа эсига тушганда дахшатга тушарди..........
Чоршанба куни Малик одатдагидай сувни олиб кайтаетганди. Сойга як,инлашганда негадир эти увушди.
Орк,а олдига саросимада к,араб олди. Аста йулида давом этди.
Шу пайт халиги аел пайдо булди.
Малик куркувдан титради.
Аел у томонга бир к,алам ташлади.унинг кузлари к,ахрга тула эди. Совук шамол келиб Маликка урилди. Шу пайт от хуркиб аравани олиб кочди. Малик отни жиловидан тортишга мадори йук. Галати ахволда эди. Нодира сенмисан ...... дея олди холос. От арава учиб бориб сойга к,улади. Шитоб билан окаетган сув уни домига тортиб кетди.
Салима

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
Ассалому алейкум ва рахматиллохи ва баракатухАзиз Яхшилар!!!
Хайрли тонг ,хайрли кун дилга яқинларим!!!Бугунги кунларнинг Султони Жума муборак бўлсин!Бугунги дуоларингиз,савобли амаллларингиз ,Аллохим даргохида қабул бўлсин.Хамиша сизни ва яқинларингизни Аллох ўз панохида асрасин .Амин.

Кайфиятингиз аъломи?
Бир табассум қилинг,
табассум тошни эритади, барчага хурсандчилик улашади, кўнгил жароҳатларига, озорларига малҳам бўлади, табассум барча эзгўликнинг бошидир...

Аллоҳ сизга тани сиҳатлик, хотиржамлик, бахт-саодат ато этсин. Яратганни Ўзи ишларингизни осон қилсин, беморларимизга шифо, адашганларимизга ҳидоят, қалбимизга шодлик берсин.

Кун давомида сизларга ва сизнинг жондан азиз яқинларингизга аъло кайфият доимо ҳамроҳингиз бўлишни тилаб қоламан!!!

Яна бир бора бошланган кунингиз омадли ва мазмунли бўлишлишига тилакдошман дилга яқинларим!!!
💐💐💐💐💐💐💐💐

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

☘️Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад☘️

▪️Ин шаа Аллоҳ айни дамда Аллоҳ сизга юз бор саловот айтди. Юзта қилган хатонгиз гуноҳингиз ўчирилди.

Расулуллоҳ ﷺ : «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта ҳатони ўчиради.» дедилар
(📚 Бухорий ривояти)

Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

▪️Жума куни саловот айтишни фазилати ҳақида кўпчилигимиз биламиз аммо жума куни айтишликдан Шайтон инсонни унуттириб қўяди. Шуни барча яқинларингизга жўнатиб эслатинг. Сизни сабабингиздан улар ҳам саловот айтиб фазилатларни қўлга киритишсин. Вақтингиз учун эринманг. Яқинларингиз ўқиганда уларга бериладиган савобдан камаймасдан сизга ҳам келиб туради. Ўнта яқинингизга жўнатсангиз Аллоҳдан мингта саловот ва мингта хатонгиз кечирилишлигини қўлга киритасиз.

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу кун Аллоҳнинг иноятидир,
Барча дуоларнинг ижобатидир.
Хамроҳингиз бўлсин энг эзгу тилак,
Азиз инсонларим Жума муборак!

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
​​📝Бир йигит донишманднинг олдига келиб, салом аликдан сўнг:
- Тақсир, ҳаққимга дуо қилсангиз, мен ҳам бадавлат бўлиб кетсам ва кўп кўп эҳсонлар қилсам”, деди. У зот:
- Ўғлим, бой бўлсангиз ўзгариб қолишингиз ҳам мумкин, ана кўринг, минг-минглаб бойлар бор, лекин кўпчилиги эҳсон қилишдан қочади. Сиз бой бўлмасингиздан туриб ҳам эҳсон қилаверинг”, - деб айтди.
- Менинг ҳеч нарсам йўқ-ку, қандай эҳсон қиламан?
- Тўрт мучангиз бутун ва бешта аъзоингиз – кўз, оғиз, қулоқ, қўл, оёқларингиз соғлом, шулар билан эҳсон қиласиз”.
- Илтимос, кенгроқ тушунтириб беринг. Кўзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Одамларга меҳр назари билан қаранг, ҳеч кимга ҳасад билан қараб “бу одам бунча бойликни қаердан олди, у нима иш қилар экан, бойлигини менга берса эди”, деган ўйларга борманг. Аёлларга шафқат назари билан қаранг, шаҳват билан эмас. Чунки биринчидан, у сизга номаҳрам, иккинчидан, ҳар бир аёл ё кимнингдир қизи ёки кимнингдир хотини бўлади. Одамларга қўлингиздан келганча меҳр кўрсатингки, токи улар ҳам сизга меҳр билан жавоб қайтаришсин. Қуёшни кўрмайсизми, ҳаммага бирдек кулиб қарайди, шу сабабли уни ҳамма яхши кўради”.
- Оғзим билан қандай эҳсон қиламан?
- Оғзингизни фақат яхши, хайрли сўзлар айтишга хизмат қилдиринг. Ёлғон, бўҳтон, сўкиш сўзларини айтишдан узоқ бўлинг. Бировларни сохта такаллуф ва мақтовлар билан ўзингизга оғдиришга уринманг.
-Қулоғим билан қандай эҳсон қиламан?
-Қулоғингизни ёмон сўзлар, ёмон суҳбатларга тутманг; ғийбат бўлаётган жойдан қочинг, агар кучингиз етса, ўша ғийбатни тўхтатинг ёки ғийбат қилинаётган инсонни ҳимоя қилинг, бу сиз учун фойдали бўлади; ногоҳ бирор ножоиз суҳбатга йўлиқиб қолсангиз, ўзингизни эшитмаганга олиб, ўша жойдан узоқлашинг ва бу суҳбатни ҳеч ерда ошкор қилманг.
- Қўлим билан қандай эҳсон қиламан?
- Қўлингиз билан солиҳ амаллар бажарасиз; имконингиз борича одамларга ёрдам қиласиз; бирор жойда ёмон ишни кўриб қолсангиз, қўлингиз билан тўхтатинг, шунда ўша ёмонлик қилмоқчи бўлганларга Аллоҳ йўлида яхшилик қилган бўласиз.
— Оёғим билан қандай эҳсон қиламан?
- Гуноҳ иш бўлаётган, бирор фитна уюштирилаётган жойларга қадам босмайсиз, яхши иш бўлаётган жойларга, ишларга қараб юрасиз. Шундан кейин донишманд йигитнинг ҳақига дуойи хайр қилибди. Йигит эса хурсанд бўлиб:
- Сизга катта раҳмат! Менда шундай кенг имкониятлар борлигига эътибор бермас эканман, албатта, айтганларингизни қиламан дебди. Донишманд эса:
“ - Болам, ҳимматингизни баланд тутиб, мана шу ишларни чиройли адо этиб юраверинг, Раззоқ Эгам қўлингизга давлат берганини билмай ҳам қоласиз”, деб яна йигитнинг кўнглини кўтарибди. Йигит дилига юксак ниятлар тугиб, донишманднинг ҳузуридан чиқибди. 

🕌 @Solixa_Ayol 🕌
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
🔥ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ🙊

Тўполон билан тўй ҳам ўтди.Kелин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара Соливойга ҳам эътибор қилмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой нима қилишни билмай гаранг бўлди. Ахир, нима учун ? Мумкин эмас-ку бундай қилиш!.. У аста парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — Илтимос! — Нимага-а?..Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан?Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ. — Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э,Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..Соливой Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади. Ечди-ю… Қотиб қолди.😳😱
ДАВОМИНИ
👇👇

https://t.me/Solixa_Ayol/29100
📝У Ўзи яратган ҳар бир нарсани гўзал этган ва инсонни яратишни лойдан бошлаган зотдир.

Сўнгра унинг наслини ҳақир бир сувдан ажраб чиқадиган қилди.

Сўнгра уни ростлади ва унинг ичига Ўз руҳидан пуфлади. У сизларга қулоқ, кўзлар ва диллар пайдо қилди. Камдан-кам шукр қилурсизлар.

Сажда сураси 7-8-9 оятлар тафсири.

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
📝ЧИМИЛДИҚДА АЛДАНГАН КУЁВ

(СЕВГИ САРОБЛАРИ…)


Ёз кечаси. Соливой зовур бўйига чиқди-да, сигарет тутатиб, бўтанадан бўтанага сакраб сайраётган қурбақаларга қулоқ тутди. Ҳа, узоқ кутиб ўтириши мумкин эмас. Беш-олти дақиқа ичида учрашув жойига етиб бориши лозим. Йўқса Майсара кириб кетиб қолиши тайин. Аксига олгандек, учрашув жойи ҳам Дўлта устанинг томорқаси бурчагида. У ерга тахтадан баланд қилиб қурилган деворни ошиб, ундан сўнг маккажўхориларни оралаб ўтилади. Маккажўхори оралаб юриш эса осон эмас. Ҳаммёғингга сўта соқоллари ёпишиб қолади.
— Хайрият, тўйга бир ҳафта қолди. — дея шивирлади Соливой соқол ёпишиб қичиша бошлаган елкаларини ишқалай-ишқалай. — Охирги марта қийналсам қийналибман. Тўйдан кейин эслаб юрадиган бўламан…
Ўйлаганидек, Майсара бурчакка қисилганча кўзлари тўрт бўлиб уни кутаётган экан. Соливой югуриб келиб севгилисини маҳкам қучиб олди.
— Кечир, пича кутдириб қўйдим. — дея ўзини оқлаган бўлди у. — Ўзинг тушунасан-ку, қишлоқ кўчасида юрганингни чоллар кўриб қолса, гап-сўз кўпаяди. Бунинг устига маккажўхоризор ҳам роса овора қилди. Поялари чирмашиб кетганми-ей бир-бирига!..
— Хафа бўлганим йўқ. — Соливойнинг елкасига бошини қўйиб жавоб қилди Майсара. — Менам ҳозиргина чиқдим… Укаларим ухламай хуноб қилишди.
— Нега хафасан? — сўради Соливой қизнинг иягидан тутиб.
— Хафамасман.
— Йўқ, олдинги сафаргидай чеҳранг очиқ эмас.
— Қоронғида чеҳрамни қаёқдан кўра қолдингиз?
— Сени чеҳранг ойданам ойдинроқ. Кўзимни юмиб кўраман уни.
— Бекор қиласиз…
— Нимага?..
Майсара йигитнинг қўлларини нари суриб ўзини орқага олди.
— Нима бўлди ўзи сенга? Биров хафа қилдими?.. Гапирсанг-чи!..
— Соли ака, биз худди беҳудага тушмуш қураётгандекмиз. — деди Майсара беихтиёр йиғламсираб. — Мен… Қўрқиб кетаяпман.
— Жиннимисан?.. Қаёқдаги гапларни гапирасан-а!.. Ахир…
— Тўғри, севишганлар эртами­-кечми, бирга бўлиши керак. — давом этди Майсара. — Лекин… Бир кун келиб мени ташлаб кетиб қолсангиз нима қиламан?
— Уф-ф… Ўтакетган тажанг бўлиб кетибсан ўзингам!.. — дея норози қўл силтади Соливой. — Ҳали тўй ўтмай туриб совуқ гапирганинг нимаси?.. Биласан-ку, сени қаттиқ севаман!.. Агар даданг рози бўлмагандаям, барибир опқочиб кетардим сени…
— Шундай-ку­-я!.. Барибир қўрқиб кетаяпман!..
— Қўрқма!.. — дея Майсарани қайтадан қучди Соливой. — Ҳаммаси яхши бўлади. Худо хоҳласа, иккаламиз бахтли яшаймиз. Мана кўрасан!..
Бу гапидан сўнг Майсара негадир пиқ-пиқ йиғлай бошлади.
— Бас! — дея уни уйи томон куч билан буриб қўйди Соливой тоқати тоқ бўлиб. — Жуда инжиқ бўлиб кетибсан! Хурсанд бўлсанг ҳам йиғлайсан, хафа бўлсанг ҳам… Умуман сени тушуниб бўлмай қолди!.. Майли, борақол, уйга кириб тиниқиб ухла! Ўзингга кеп қоласан.
— Энди кўришмаймизми? — йиғлашдан тўхтаб Соливойга умидвор термулиб сўради Майсара.
— Ахир, бор йўғи бир ҳафта қолди тўйимизга!.. Уйда таъмир ишларининг чаласи бор. Ўшани битирмасам улгурмайман!..
— Келмасангиз келманг! — Майсара зарда билан бурилди-ю, уйига қараб чопа кетди.
— Қайсар қиз-ей! — кулиб қўйди Соливой. — Ҳойнаҳой тўй арафасида безовталаниб қолганга ўхшайди!.. Ҳа, қизлар шунақа бўлади дейишарди… Қўрқади-да!..
Тўполон билан тўй ҳам ўтди. Майсара оққа ўралиб янгалар, қиз-жувонлар ҳамроҳлигида Соливойларнинг айвони кунчиқарга қараган уйига кириб борди. Куёв бўлмиш бу паллада ҳовлининг қоронғироқ ерига ўтиб олганча сигарет тутатар, ёнидаги жўраси Шуҳратнинг хуфиёна маслаҳатлари ҳам қулоғига кирмасди.
Ниҳоят уни ичкарига чорлашди. Одатга кўра бир гуруҳ жўралар қуршовида эшикка яқин борди.
Кимдир остонада қулочини ёйган кўйи куёвдан пул кутаётган ўрта яшар аёлнинг қўлига бир чангал икки юзталик тутқазди-ю, шу заҳоти қолганлар «йўлтўсар»ларни куч билан нари суриб ичкарига Соливойни киритиб юборишди.
Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, барча ирим-сиримлар адо этилди ва келин-куёвлар ёлғиз қолишди.
Майсара саккиз қават кўрпа устидан ваҳима аралаш тушди-да, ўзини ётган ерида зимдан кузатаётган Соливойга ҳам эътибор қилиб ўтирмай, парда ортига ўтиб олди.
Соливой бир муддат нима қилишни билмай гаранг бўлди.
Ахир, нима қилса бўлади? Нега ўрнидан туриб кетди?.. Мумкин эмас-ку бундай қилиш!..

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
У шошилмай ўрнидан туриб бўйнидаги бўйинбоғни ечиб бир четга отди-ю, парда томон юрди.
— Илтимос, менга яқин келманг! — ялинган оҳангда сўз қотди Майсара титраб-қақшаб. — Илтимос қиламан сиздан!
— Нимага-а?.. — ҳайрон бўлди Соливой. — Биз энди эр-хотинмиз. Никоҳ ўқилган. Нимадан қўрқасан? Бегона эмасман-ку!.. Севгилимсан-ку!..
— Барибир яқин келманг!..
— Мени… Севмайсанми ё?.. — жаҳли чиқа бошлаган Соливой энди дўқлашга ўтди. — Гапир!.. Алдаб юрганмидинг?
— Йўқ.
— Унда нега қочасан мендан?
— Шундай қилишим керак.
— Э, хуноб қилиб ташладинг ўзингам!.. Ўзингдан кўр!.. Бақир-чақиринггаям қараб ўтирмайман!..
Севган одамнинг, қолаверса, йигитликнинг авж палласига қадам қўйган йигитнинг қони қайноқ бўлади.
Соливой жаҳд билан Майсарани ўзига тортди-да, кўрпа устига ўтқазди ва аввал бошидаги рўмолни, кетидан оппоқ ҳарир кўйлакни ечиб ташлади.
Ечди-ю… Қотиб қолди.
Қараманг, қараманг! — дея йиғларди Майсара баданларини кафтлари билан беркитишга уриниб. — Менга яқинлашманг!..
— Бу… Нима, Майсара?.. — тутилиб-тутилиб сўради Соливой Майсаранинг баданидаги оқ доғларга ишора қилиб. — Гапирсанг-чи! Нима бу?..
— Ҳеч нима. — деди Майсара ҳамон йиғидан ўзини тўхтата олмай. — Сизга… Айтгандим-ку!.. Билгандим… Барибир…
— Тушунмадим. — Соливой секин бориб хотинининг оқ доғ босган баданига қўл юборди. Бироқ Майсара ўзини нари олди. — Сен… Касалмидинг, Майсара?..
— Ҳа, касал эдим. — жавоб берди Майсара йиғи аралаш. — Нега қараб турибсиз?.. Ҳайдамайсизми мени?..
— Бу нима деганинг, аҳмоқвой?.. Мен… Ундай деётганим йўқ-ку!.. Фақат… Нималигини билмоқчи эдим, холос.
— Соли ака, мен касалман. — зорланди Майсара. — Кичкиналигимда… Қизамиқдан кейин шунақа доғлар пайдо бўп қолган. Нима қилай?.. Қисқаси… Мана, ҳақиқатни билдингиз. Энди мени бемалол ҳайдаб солишингиз мумкин. Хафа бўлмайман, ҳа, бўлмайман!..
— Йиғлама… Йиғлама… Фақат сен йиғлама… Б-биласанми… Бўлди… Бас қилайлик!.. Аҳмоқона гапларни гапирма!.. Кийиниб олақол!.. Сени бошқа безовта қилмайман…
Майсара ялт этиб Соливойга боқди-ю, шу заҳоти нигоҳларини олиб қочиб полда ёйилиб ётган оқ ҳарир кўйлакни қўлига олди. Лекин киймади. Асабий ҳолатда парда ортига улоқтириб сеплари орасидан атлас кўйлак лозимини пана-паналай кийиб олди.
Эрта тонгданоқ қариндош, қўшни хотин-халаж «юзочди»га ҳозирлик кўра бошлади. Соливой девормиён қўшнилари Йўлчи буванинг ҳужрасида ёлғиз ўтирар, уйқусизликдан қизарган кўзларини юмганча чуқур ўйга толган эди.
— Қандай кунларга қолдим? — ич-этини кемириб саволларига жавоб изларди у. — Шундай севгилим касал чиқса… Кимга дардимни айтай? Эшитганлар нима дейди? Ҳайдаб юборсам, юрагим куйиб адойи тамом бўлмайдими? Онам-чи?.. Қўшнилар-чи?.. Эркак эмас экан, шунинг учун ҳайдади деб жар солишмайдими? Ёки… Майсара маломатга қолса-чи?.. Бироқ… Унинг ёнида бир кўрпага буркалиб ётиш-чи?..
Шуларни ўйларди-ю, юрагининг туб-тубида кезиб юрган мисқолдеккина муз Соливойни чимилдиқли уйга киришга қўймайдигандек эди.
Барибир маросим тугашини кутиб туришга бардоши етмади. Даст ўрнидан туриб ҳовлига кирди.
Одам кўп эди. Қуда-андалар Соливойнинг бахтига ичкари уйларга кириб улгуришган экан.
У етмишни ёқалаб қолган, сўнгги пайтларда ҳассага суяниб қолган онаси Сабриниса холани бир четга имлади.
— Ҳа, болам, зерикдингми? Ё очиқдингми? Нега кўзларинг қизариб кетди?
Она-да, кўз очиб юмгунча Соливойни саволларга кўмиб ташлади.
— Бошқа гап чиқиб қолди, эна. — деди Соливой ер чизиб.
— Нима гап? Тинчликми? — жавдираб боқди она ўғлига.
— Эна… Келинингиз…
— Нима қипти келинимга? Ана, дуппа-дуруст хизмат қилиб юрибди. Нима қипти?..
— Унинг… Майсаранинг баданида песи бор экан! — дея терс ўгирилиб олди Соливой.
— Нима?.. Ўйлаб гапираяпсанми?..
— Ҳа, ҳаммаёғи песга тўлиб ётибди.
— Вой шўри-им!.. — бошини чангаллаб олди Сабриниса хола. — Энди нима бўлади, болам!.. Вой шўрим қуриб қўя қолси-ин!..
Сўнгра сал ўзини тутиб Соливойнинг қулоғига пичирлади:
— Зинҳон бировга айта кўрмагин!.. Индамагин!.. Илойим пешонанг қурсин!.. Пешонанггина қурсин!..
Бу гап бир зумда қулоқма қулоқ бутун маҳалла аҳлига тарқалди. Кимдир ишониб Майсарага сездирмайгина ола қаради. Кимлардир Соливойни ожизга йўйди.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Қариндош-уруғларнинг ҳам янги келинга муносабати бирдан ўзгарди. Улар Майсарага атайин сездириб пичир-пичир қилишар, илож топсалар узиб-узиб олгилари келди. Аммо ҳеч ким тилга кириб унинг юзига солмади.
Сабриниса хола шундай деб тайинлаганди.
Бу-ку, аёллар орасида кечаётган хунук ҳодиса эди. Соливойнинг аҳволи янада оғирроқ кечди.
У кечга қадар еган-ичганида ҳаловат топа олмади. Миясида бир савол айланиб мисоли дўзах ўтида қовриларди.
— Мана, тағин кеч тушди. — хаёлан тақдирига лаънатлар ўқиб куёвлик уйига кириб борди у. — Нима қилиш керак бундай кезларда?.. Қандай йўл тутса бўлади? Бировга айтолмасанг, дардингни ҳаддинг сиғиб яқин ошнанггаям тўкиб сололмасанг…
Соливой бир бурчакдан туриб хотинига кўз ташлади. Майсаранинг йиғидан қовоқлари шишибди. Ранги ҳам оқаринқирагандек.
Индамасдан қават-қават кўрпалар устига ўтирди-да, бошини чангаллаб олди.
— Кечирим сўрамасмикан? — ўйлади Соливой. — Нима бўлгандаям, алдади-ку мени!.. Ё журъат қила олмаяптимикан?.. Йўқ, мен соб бўлдим. Энди… Энди…
— Ётмайсизми? — Майсаранинг титраб чиққан товуши Соливойни ҳушёр торттирди.
Кўрдики, Майсара секин ўрнидан туриб эгнидаги атлас халатнинг боғичини еча бошлабди.
— Йўқ! — дея қўлини олдинга чўзди Соливой. — Ечма, илтимос!..
— Н-нега?.. Ё-ётмаймизми?..
— Ечинмасдан ётавер!..
Майсара тушунди. Ва бўшашиб қўлини икки ёнига ташлаган кўйи дераза қаршисига борди-ю, кафтлари билан юзларини беркитди…
Руҳан эзилишлар бир ойга яқин давом этди. Орадаги унсиз совуқ муносабатлар кучайгандан кучайиб борарди. Икковлари ҳам бир оғиз ортиқча сўз айтишмас, дардлари ичда эди. Охири…
Хуфтонга яқин кайфи таранг ҳолда дўкондан уйга қайтган Соливой олдин онаси ўтирган уйга кирмоқни ният қилиб дарвозанинг бир қанотини очган ҳам эдики, бир бурчакда мунғайиб ўтирган Сабриниса холага кўзи тушиб ранги қути ўчди.
— Нима бўлди? — сўради у онанинг елкасидан тутиб. — Нима қилиб ўтирибсиз?..
Сабриниса хола силкиниб-силкиниб йиғларди. Ўғли пайқаб қолишидан чўчидими, шоша-пиша рўмолининг бир учига кўз ёшларини артиб ўрнидан турди.
— Нимага йиғладингиз, эна? — сўрашда давом этди Соливой. — Тинчликми ўзи?..
— Майсара кетиб қолди. — эшитилар-эшитилмас жавоб қайтарди Сабриниса хола.
— Нима?.. Қаерга кетади? Қачон?
— Уйига… Кетиб қолди. Мен то ўзимни ўнглаб ҳовлига чиққунимчаям тўхтаб турмади. Кечирим сўради-ю, кетди-қолди…
— Шунақа денг? — муштларини тугди Соливой. — Кетиб қолди денг?..
— Ҳ-ҳа, болам… Энди нима қиламиз-а?..
— Э, шунгаям қайғураверасизми? — Соливой бирдан ўзгарди. Онани маҳкам қучиб бошини елкасига қўйиб олди. — Майли, кетса кетаверсин! Ўзим ҳам… Барибир бир кун шундай бўлиши керак эди. Яхши бўпти.
— Ундай дема. Майсара яхши келин эди. Ҳалиям бўлса, кечмас. Бориб ўзинг қайтариб кел!
— Мен?.. — Соливой ортга тисланди. — Мен қайтариб келаманми? Нега?.. Алдагани учунми? Устимдан кулганлари учунми?.. Ҳечам-да!.. Кетмагандаям барибир қўйворардим.
— Тилингни тишла!.. — койиб берди Сабриниса хола. — Худодан қўрқмайсанми? Песи бўлса унда нима гуноҳ? Худо шундай дард бергандир-да!..
— Мен-чи? Менда нима гуноҳ, эна?.. Мен нима қилишим керак? Нима? Нима?.. Ахир, қўрқаман бунақа касалга тик боқишдан, қўрқаман! Нега мени тушунмайсиз?..
— Қўй, ўзингни бос!.. — Соливойни тинчлантира кетди Сабриниса хола. — Пешана-да!.. Бундан баттарларини кўрганман!.. Сеники нима бўпти?..
Соливой бирпас жимиб ўйланиб турган бўлди-да, тўсатдан бошини орқага ташлаб бир керишди-ю, қўлларини баланд кўтариб хонаси томон юрди.
— Майли, эна, ўлиб кетсин кетса!.. Бизам ўлиб қолмасмиз! Ўлмасмиз!..
Бу ҳайқириқ қайсидир маънода жазавага ҳам ўхшаб кетарди.
Соливой айтганини қилиб хотинини олиб келишга бормади. Онасининг панд-насиҳатларига ҳам қулоқ тутмади. Ҳар кунини қаерлардадир узоқ, таниш кўзлардан панароқ дўконларда, бозорларда ўтказишга одатланди. Шу йўл билан ўзини тийиб олишга, аламларга кўникишга ва барчасини унутишга уринди.
— Мен бугун шаҳарга тушиб келмоқчиман. — деди Майсара кетганига икки ҳафта тўлган куни.
— Тинчликми? Шаҳарда ишинг борми? — ўғлига умидвор тикилиб сўради Сабриниса хола. — Ҳарқалай, хотинингни опкелишга…

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
— Оғзингизга олманг уни! — онани жеркиб ташлади Соливой. — Мен сизга нима деганман? Керакмас менга касал хотин, вассалом!..
— Ўзингам жуда тошюрак бўп кетган экансан. Бўлди-да энди! Кўр бўлмаса, шол бўлиб уйингда ётган бўлмаса. Доғи бор экан. Нима бўпти шунга?
— Бас қилинг, эна, бас қилинг!.. Менга тоза аёл керак. Соғлом хотин керак!.. У мени алдади-ку, алдади-ку! Нега бошида айтмади айбини-а? Нега яширди?
— Қўрққандир-да! Униям тушунсанг, камайиб қоласанми? Қанча сарф-харажат қилиб келин туширдим, ахир! Ҳеч бўлмаганда менга ачингин, болам!
— Бўлди, қўйинг шуни!.. Хотин зоти қуриб кетмагандир!..
— Билганингни қил! — Сабриниса хола ғудрана-ғудрана ҳовлига чиқиб кетди. — «Ўлдим-куйдим! Ўлсам ҳам, қолсам ҳам шунга уйланаман!», деган ўзинг эдинг… Энди бўлса…
Соливой қишлоқ кўчаси бўйлаб телбаларча кетиб борар, тез-тез тишлари орасидан ерга чирт этиб тупуриб қўярди. Шу маҳал орқадан таниш овоз эшитилгандек туюлиб таққа тўхтади.
Чақирган синфдош дўсти Низомиддин экан.
Жиккакина, жингалаксоч бу йигит билан Соливой деярли сирдош эди. Лекин оилавий ташвишларини ҳали унга ҳам айтмаганди. Айтишга истиҳола қилганди.
— Нима бўлди? Намунча тумшуғингни осилтирволибсан? — ҳазиллашган бўлди Низомиддин сўрашиш учун қўл узатиб. — Янги уйланган одам ҳам шунақа бўладими?
— Ўзим… Шундай. — деб қўя қолмоқчи бўлди Соливой. — Кайфият чатоқ.
— Гапни айлантирма! — дея икки елкасидан ушлаб ўзига қаратди Низомиддин. — Майсаранг уйига кетиб қолган-ку!..
— Сен… Қаердан эшита қолдинг?
— Бутун қишлоқ билади. Хўш, нима бўлди ўзи?.. Уйи икки қадам бўлса, бориб олиб келсанг бўлмайдими?
— Э, ошна, сен билмайсан-да! — дея хўрсиниб қўйди Соливой.
— Нимани билмайман? Гапирсанг-чи мундоқ! Ё мендан ҳам яширасанми? Айт! Уришиб қолдингми, ё…
— Касал экан Майсара.
— Нима?.. Қ-қанақасига касал бўлади?.. Эсингни еганмисан? Шунча йилдан бери учрашиб юриб…
— Песи бор экан баданида, тушундингми, песи бор экан!..
— Песи?.. Кўп эканми?..
— Ҳа, кўп экан.
— Худо асрасин, Худо асрасин! Туф-туф-туф!.. — Низомиддин ранги ўзгариб ичига туфлай-туфлай тескари қаради ва яна Соливойга ўгирилди.
— Жўра, кечирасан-у, лекин бу касаллик эмас. Сен уни тушунишинг керак. Тўғри, сал анақароқ… Одамнинг этини жунжиктиради. Аммо касаллик эмас… Худонинг иши!.. Ўзига қолса шундай бўлай дебдими!? Худонинг бергани-да!..
— Ақл ўргатмаган сен қолувдинг! — қўлини пахса қилиб ўзи сезмаган ҳолда бақириб юборди Соливой. — Сенлар гапираверасан­-да!.. Нима қилиш-қилмасликни ўзим яхши биламан. Ундан кўра, юр, бирга шаҳар айланиб келамиз!
— Хў-ўп, хўп!.. Ўзингни бос!.. Кеча сени деб сал бўлмаса Ўрин ўғриминан муштлашиб кетаёздим.
— Нимага?
— Болаларминан ўтиргандик қарта ўйнаб. Сендан гап чиқиб кетди. Ўрин бир маҳал шартта ўрнидан туриб: «Э, Солининг ўзи касал экан. Шунинг учун хотини кетиб қопти!» деса бўладими… Қандай ўрнимдан туриб ёқасига ёпишганимни билмай қолибман. Мардон ушлаб қолди-да, бўлмаса…
— Шунақами? Шунақами? — Соливой вужудида титроқ туйиб қўлларини мушт қилганча узоқ-узоқларга тикилиб қаради… — Бўпти… Ҳали шошмай туришсин… Кўрсатиб қўяман уларга… Кўрсатиб қўяман!..
Низомиддин дўстининг важоҳатини кўриб ортиқча гапириб ўтирмади. Уни елкасидан тутганча автобус бекати томон етаклади…
Икки дўст узоқ вақт шаҳар айланиб юришди. Соливой шу қадар хаёлга берилиб кетгандики, Низомиддинни ҳам унутгандек эди. Хаёлан фақат Майсарани ўйлар, аҳён-аҳёнда алам билан муштларини тугиб қўярди.
— Ҳов анави эркакни қара! — деб қолди туйқусдан Низомиддин кўча тарафга қўл чўзиб.
— Нимайкан?
— Қара, ҳов анави эркак аравачани итариб кетаяпти. Кўрдингми?
— Ҳа, кўрдим. Нима бўпти?
— Аравачадаги аёл кимлигини биласанми?
— Қаёқдан билай? Амма-холаммиди билиб?
— Аёл мана шу эркакнинг хотини бўлади.
— Йўғ-э!.. — дея энди аравачадаги боши бир томонга қийшайиб кетган, лаблари осилиб, сўлаклари пастга оқиб тушаётган ногирон аёлга қаттиқроқ тикилиб қолди Соливой. — Бўлиши мумкинмас.
— Сен айтасан бўлиши мумкинмас деб. Бироқ бу ҳақиқат. Мен уларни яхши танийман. Ҳозир улар касалхонага кетишаяпти. Уколларни олиб яна уйларига қайтишади.

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
​​— Сен уларни қаердан танийсан? — ишонқирамай сўради Соливой.
— Бир яқин танишим шуларнинг ён қўшниси. Ишонасанми, эркак шу аёлга уйланганда жа бунақанги қўрқинчли эмас экан. Шунчаки бир ёнига қийшайиб юраркан. Бориб-бориб юролмай қопти. Афтиям бузилиб кетибди. Шундаям эри ташлаб кетмабди.
— Униям бир нуқсони бўлса керак-да! — деди Соливой ҳорғин қадамлар билан аравачани олдинга олиб бораётган эллик ёшлардаги эркакдан кўз узмай.
— Ҳамма гап шунда-да! Эркак соппа-соғ. Лекин хотинига севиб уйланган.
— Астағфирилло! — деб юборди Соливой ҳайратини яшира олмай. — Шунақа одамлар ҳам бўларкан-да!..
Шу манзара негадир унинг хаёлларини чалкаштириб ташлаганди. Низомиддин билан қанча вақт шаҳар кезганини ҳам идрок этмади. Узоқ вақт турли ўй­-хаёллар исканжасида азобланди. Кўз ўнгида ногиронлар аравачасини маҳкам ушлаганча олдинга босаётган эркак, аравачадаги одам қараса иложсиз сесканиб қўядиган аёл гавдалангани сайин Майсарани чуқурроқ англаб борар, сал қурса сўниб қолаёзган меҳри товланиб тезроқ унинг ҳузурига етиб боришни ихтиёр қила бошлаганди.
— Наҳотки, шундай одамлар бўлса? — ўйларди у. — Шундай хотинниям хотин қилиб олиб юрса!.. Мен-чи?.. Арзимаган оқ доғларини деб ўзим бир умр орзулаган хотинимдан юз ўгириб ўтирибман. Уни маломатга қўйиб, буёқда ўзимниям гап­-сўзга тиқиб индамасдан юрибман… Йўқ, бормасам, уни уйга олиб кетмасам бўлмайди. Етар шунча аразлаб ўтиргани. Етар! Етар!.. Агар уни олиб кетмасам, узр сўрамасам ўзимни кечира олмайман. Мендан ифлос, исқирт, пасткаш эркак бўлмайди дунёда!
Кутилганидек, Соливойни қайнонаси ҳам, қайнота, қайнсингиллар ҳам совуққонлик билан қарши олишди. Куёвлиги учун остига кўрпачалар тўшаб совуққина қилиб ўтиришга таклиф этишди. Соливой эса бу тахлит муносабатга унчалик эътибор қилмас, фақат Майсарани қидирарди.
Хайрият, Майсара ошхонада куймаланиб нимадир пишираётган экан. Сингилларидан бири чиқиб чақириб келди.
У секин ичкарига кириб келди-да, эшитилар-эшитилмас салом берди.
Хотинига кўзи тушган Соливой дик этиб ўрнидан турди ва Майсарага тик боқди.
— Кетайлик энди! — дея сўз бошлади эҳтиёткорлик билан. — Уйимиз ҳувиллаб қолди-ку сенсиз!..
Майсаранинг кўзларидан ёш сизиб чиқиб юзларини ювиб туша бошлади.
— Нега индамайсан? — сўради Соливой. — Тўғри… Сени қаттиқ хафа қилдим… Лекин… Мени кечир, Майсара!.. Билмасдан… Сени ўз вақтида тушуна олмадим…
— Мен энди бора олмайман сизникига. — деди Майсара кўз ёшларини артиб. — Кечиринг!.. Аллақачон бир қарорга келиб бўлганман… Муҳаббатимиз ҳаққи, мени тинч қўйинг!..
— Бу нима деганинг? — тутоқиб кетди Соливой. — Эр-хотинмиз биз. Юр, сени опкетгани келдим!..
— Айтдим-ку, бормайман… Мен… Йўқ! Йўқ!.. Мени тинч қўйинглар-а-ар!!!
Майсара дод солганча ташқари отилди. Соливой нима қилишни билмай хона ўртасида турар, қайнонасининг танбеҳ-у, койишлариям қулоғига кирмасди…
Шу кўйи бир соатча хонада қолиб кетди. Майсарани нафақат у, ҳатто қайнона ҳам, йиғи товушини эшитиб чопиб чиққан қўшни аёллар ҳам кўндира олишмади.
У Соливойга қўшилиб келинлик уйига қайтмади.
Кун асрдан ошганда Соливой қишлоғи кўчаларида маст-аласт кезар, унинг телба каби пойинтар-сойинтар юриб бораётганини кўрган болакайлар қотиб-қотиб кулишарди.

Хотима ўрнида:
Соливой икки йилдан зиёд вақт деярли кунига Майсаранинг ҳовлисига қатнади. Аммо қайтара олмади.
Нима қила оларди? Онасининг, қариндош-уруғларнинг қистови билан охири қўшни қишлоқлик бир қизга уйланди.
Келгуси йили Соливойнинг хонадонида чақалоқ йиғиси янграй бошлади.
Олимжон ҲАЙИТ

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
​​📝ДЕНГИЗ ТУБИДА АЛЛОҲГА САЖДА ҚИЛГАН ЙИГИТ

Бу дунё ҳаёти мол-дунё, ўйин – кулги, енгил-елпи нарсалардан иборат деб ўйлайдиган ёш йигит эдим… Жумъа куни эди. Дўстларим билан бирга соҳил бўйида ўтирар эдик. Улар одатдагидек ғофил қалблилар жамоаси эди..
Бир пайт “Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳ” деган нидони эшитдим. Ҳаётим давомида жуда кўп маротаба “Азон” овозини эшитгандим. Лекин бирор марта бўлса ҳам “фалаҳ” сўзини маъносини тушунмаган эканман. Шайтон қалбимни шунчалар муҳрлаб қўйган эканки, ҳатто азон сўзлари мен тушунмайдиган сўзларга айланган эди. Атрофимизда одамлар жойнамозларини солиб, намоз ўқиш учун тайёрланишар эди.
Биз эса сув остида дам олиш учун сувга тушиш мосламалари, ҳаво олиш учун мўлжалланган асбобларни тайёрлаш билан овора эдик. Ва ниҳоят махсус кийимларни кийиб, денгизга тушдик. Соҳилдан анча узоқлашиб, денгиз ўрталарига бориб қолдик. Ҳамма нарса кўнгилдагидек эди. Нақадар ажойиб саёҳат!!! Кутилмаганда, тиш ва лаблар орқали оғизга сув киришини тўсиб турадиган, қувурчаси орқали ташқаридан ҳаво олиш учун мўлжалланган резина каучук ҳаво олаётган пайтимда ёрилиб кетди. Шўр сув томчилари оқиб кириб, нафас йўлимни беркитиб қўйди. Ўлишни бошлаётгандим.. Менга ҳаво керак эди! Ҳаво…
Хавотирга туша бошладим... Денгиз ҳам қоронғу зулмат эди.. Дўстларим эса мендан узоқда эдилар… Вазият ниҳоятда хатарли эканини англай бошладим.. Мен ўлаяпман… Инграй бошладим.. Шўр сув тобора тиқилиб борарди.. Ҳаётим бир тасма мисоли кўз ўнгимдан ўта бошлади.. ..биринчи инграшимдаёқ.. қанчалар заиф, ожиз эканимни ҳис қилдим.. Аллоҳ таоло бир неча томчи шўр сувга эрк бериши билан, менга қанчалар кучли, Жаббор Зот эканлигини кўрсатиб қўйган эди.. Аллоҳдан ўзга бошпана берадиган, асрайдиган Зот йўқ эканлигига ишонч хосил қилдим..
Тез ҳаракат қилиб сувдан чиқишга уриндим, лекин мен жуда ҳам чуқурда эдим.. Менинг ўлимимда хеч қандай муаммо йўқ эди. Муаммо, қандай қилиб Аллоҳ билан учрашишимда эди.. Мендан қилган амалларим ҳақида сўраган пайтда нима деб жавоб бераман?! Майли, уларни ҳисобламай тура қолай… Лекин намозим-чи? Ахир уни ҳам зое қилиб қўйганман-ку?! Шаҳодат калималарини эсладим… Ҳаётим ушбу икки калима билан якунланишини хоҳлардим.. Эндигина “ашҳ..” деганимни биламан, томоғим бўғила бошлади… Гўё бир кўринмас қўл бўйнимдан тутиб гапиришдан тўсаётгандек эди… Бор кучим билан ҳаракат қилдим ".. ашҳ… ашҳ… ашҳ…”
Лекин ушбу ҳарфлардан уёғига ўта олмасдим.. Қалбим билан чинқира бошладим.. “Роббим мени қайтар… Роббим мени қайтар… бир соатга… бир дақиқага… бир лаҳзага бўлса ҳам…”
Лекин э-воҳҳ… Ҳеч нарсани сезмай беҳуш бўла бошлагандим.. Атрофимни қоронғу зулмат ўраб олганди.. Охирги ёдимда қолгани шу эди.. Лекин бутун оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ раҳмати жуда ҳам кенг Зотдир.. Тўсатдан кўксимга ҳаво қайтадан кира бошлади… Кўз олдимда эса бир киши ҳаво найчасини оғзимга тутиб турарди. Биз денгизни ўртасида турган ҳолимизда у мени яшаб қолишим учун ҳаракат қиларди… Унинг юзида табассумни кўрдим. Бундан тушундимки, аҳволим яхшиланиб борарди.. Қалбим, тилим, танамдаги ҳар бир ҳужайрам билан: “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадан Росулуллоҳ… Аллоҳга ҳамд бўлсин..” дер эдим..
Сувдан чиққанимда, мен бошқа бир инсонга айланган эдим… Ҳаётга бўлган қарашларим ўзгарди… Кунлар ўтар экан мен Аллоҳга янада яқинлашиб борардим… Ҳаётда мавжудлигим, яшаётганлигим сирини англадим. Аллоҳ таолонинг: “Фақатгина ибодат қилишлари учун..” деган сўзини эсладим..
Нақадар ҳақ гап… Биз беҳудага яратилмаганмиз! Кунлар ўтди… Бу воқеани эслаб денгизга бордим… Махсус кийимларни кийиб сувга тушдим.. Бир ўзим денгизни ўртасидаги ўша жойга бордим… Ўша ерда Аллоҳ таъолога сажда қилдим. Ҳаётимда ушбу сажда каби сажда қилганимни эслай олмайман. Мана шу жойда мендан илгари бирор киши сажда қилган ҳам деб ўйламайман. Шояд ушбу макон қиёмат куни шоҳидлик берса-ю, денгиз ўртасида қилган саждам сабабли Аллоҳ таъоло менга раҳм қилиб, Ўзининг жаннатига дохил айласа эди. Аллоҳим дуоларимни ижобат эт.

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
📝Дилшод исмли бу йигит уч опа-сингилнинг эркатой укаси эди. Бир уй аёллар орасида ўсгани учунми, табиати ҳам ҳалимдек, қарашлари мулойим, хуллас, дийдаси қаттиқлардан эмасди. Шунинг учун ҳам унинг дўстлари орасида қизлар кўп. Ўқиган, ишлаган жойида ҳам аёллар билан тезда тил топишарди. Устига устак, ҳамма унга сирлари-ю дардини ишониб айтарди. Кўпчилик дўстлари унинг аёлларга қайишқоқлиги, ҳурмат-эъзоз қилишини тушунмай, калака қиларди. Дилшод бундай гап-сўзларга эътибор бермас, аёл дарди-муаммоси, қувончи ва қизиқишлари билан ҳар бир эркак киши ҳисоблашиши керак, дерди…
Мактабда ўқиб юрганида қўшни синфдаги қизга кўнгли тушиб, уни зимдан кузатиб юрди. Кейинчалик ўша қиз билан мактабга бориб-келадиган, узоқ-узоқ суҳбатлашадиган бўлди. Мактабни тамомлаганидан сўнг ажралмасик учун биргаликда шаҳарга келиб, битта олий ўқув юртига ҳужжат топширишди. Битта партада ўтиришди, Дилшод унинг учун ҳам имтиҳон саволларини ечди, талаба бўлишди. Иккиси ҳамманинг кўз ўнгида орасидан қил ўтмас дўст эдилар. Иккинчи босқичда ўқиб юрганларида севган қизининг атрофида катта курсда ўқиб юрадиган йигит ўралашиб қолди. Энг қизиғи, қиз ҳам ўша йигитга бефарқ эмасди, эндиликда Дилшодга рўйхушлик бермай, ўзини олиб қоча бошлади. Ўзини қўярга жой тополмай қолган Дилшод қизга кўнглини очди:
— Шунча йилдан бери сени севаман, ҳар доим ортингдан юрганман, сен билан бирга ўқиб, бирга ишлашни, бирга яшашни орзу қилганман. Мени ташлаб кетма, илтимос.
Қиз эса киприк қоқмай жавоб берди:
— Дилик, ҳазиллашяпсанми? Мен сени фақат ўртоқ сифатида кўрганман. Иккита қиз бир-бири билан қандай дўст бўлса, худди шундай. Бу гапингни биров эшитмасин, ҳамма устимдан кулади.
Ёшлик қилибми ё Дилшоднинг жиддийлигига ишонмайми, қаттиқ гапириб қўйган қиз йигит ғурурига тегиб кетди. Дилшод ўйлаб ҳам ўтирмай, ўқишини бошқа институтга кўчирди. Институтда ўқиш билан бирга ишлай бошлади. Диплом ҳимоясига тайёргарлик кўраётган вақтида ҳаётида кутилмаган воқеа юз берди.
Бир куни эрта тонгда ижара уйининг эшиги тагида биғиллаб йиғлаган чақалоқ овози эшитила бошлади. Уйқусираб ўрнидан туриб, эшикни очди ва қаҳратон қишда юпқагина латта-путталарга ўралган чақалоқ ётганини кўрди. Дилшод уни дарҳол қўлига олди-ю бир зум гангиб қолди, гўдак ё совуқдан, ё қорни очлигидан чирқиллаб йиғлар, шунчалик кўп йиғлаганидан овози ҳам бўғилиб, юзлари кўкара бошлаганди. Сўнг тепа қаватдаги қўшнисининг хотини икки ой олдин кўзи ёриганлиги эсига тушиб қолди ва болани қучоқлаб, юқорига кўтарилди.
— Эшигимни очсам, ерда чақалоқ ётибди. Сизларнинг болангиз эмасми? — деб сўради салом-алик ҳам қилмай.
Қўшниси жонҳолатда болани қўлига олди ва хотинини чақира бошлади.
— Наргиз, Наргиз, бу ёққа чиқ?!
Аёли ҳовлиқиб югуриб келди.
— Нега бақирасиз, уйғотиб юборасиз. Сизга халақит бермасин, деб меҳмонхонада ухлатаётгандим. Тинчликми, ия, бу кимнинг боласи? — аёл йиғлаётган болани қўлига олди.
— Ростдан ҳам бу сизнинг болангиз эмасми? — деб сўради хаёлида мингта ўй ғужғон ўйнаётган Дилшод.
— Йўқ, ана ўғлимиз ухлаб ётибди...
Хуллас, бола қўшниники эмаслиги аниқ эди. Дилшод бирданига ҳаммасига тушунди. Наргиза болани дарҳол иссиқ уйга олиб кириб, уни ўраб-чирмади, йиғлаб тўхтамаётган болага термулиб туриб, чидай олмади, эридан рухсат сўради. Эри иккиланиб туриб, "болага нимадир бўлмасин, майли, розиман”, деди. Наргиза кимлиги, кимникилиги, қаерданлиги номаълум болага кўкрак тутди. Бола иссиқ оғушда узоқ эмиб ухлаб қолди.
Дилшод эса бу пайтда қўшниси Фарҳоднинг маънодор нигоҳларига дош беролмай, бошини эгиб ўтирарди.
— Ака, нега айнан менинг эшигим тагига ташлаб кетишгани ҳақида ҳар хил хаёлга бораётгандирсиз. Ўзим ҳам ҳозир ҳеч нарса билмайман, — дея олди зўрға.
— Дилшоджон, менинг нима деб ўйлашим муҳим эмас. Боланинг онасини билсангиз ё болани элтиб беринг, ёки аёлни уйингизга олиб келиб, никоҳ ўқитиб яшанг, — деди.
​​Ширин уйқуда ётган қип-қизил жиш болани кўтариб уйига келган Дилшод узоқ ўйлаб қолди. Онасига қўнғироқ қилиб, шу бугуноқ шаҳарга етиб келинг, маслаҳатли иш бор, деди.
Ўқишига, ишга ҳам бормай, бола уйқудалигида яна қўшнисиникига чиқди.
Наргизадан сураб-суриштириб, дўкондан болалар сунъий сути ва таглигини сотиб олди.
Кечга қолмай, онаси ва синглиси етиб келишди. Дилшод бу вақтгача чақалоққа ҳар уч соатда сунъий сут ичириб турди. Онаси ва синглиси гўдакни кўриб, ҳушлари бошларидан учишди. Дилшод гапни қисқа қилди:
— Ойижон, кўнглингизни хотиржам қилинг, Худонинг олдида юзим ёруғ, бу менинг болам эмас. Қасам ичишим ҳам мумкин. Лекин энди буни ҳеч кимга беролмайман, чунки айнан менга ташлаб кетишди. Мен бу болани боқиб олишимга ишонишди. У энди менинг ўғлим бўлади!
— Онаси кимлигини биласанми? Бола боқиш осон иш эканми, ўғлим? Соғ-касал бўлиши бор, ейиш-ичиши бор, таълим-тарбияси бор! Сен бир талаба бўлсанг, ўйлаб гапир гапингни! Даданг нима дейди, одамлар олдида юзимиз, шаънимиз қора бўлади, ўйлаяпсанми шуни?! Ҳеч кимга бола сенданмаслигини исботлай олмайсан! Онасини топ, қаердан бўлса ҳам! — гапира-гапира онасининг қон босими ошиб кетди. Ўша куни ҳеч ким мижжа қоқмади. Эшикни ҳам қоқиб ҳеч ким бола сўраб келмади.
Орадан ҳафталар, ойлар, ҳатто йиллар ўтди. Ҳамманинг гап-сўзларига, миш-мишларига, ғийбатларига қарамай Дилшод болани ҳеч қаерга олиб бормади, дадаси айтганидек, меҳрибонлик уйига ҳам топширмади. Нимжон туғилган чақалоқ тез-тез шамоллаб қолар, сал нарсага аллергия тошиб кетар, кўп иситмаларди. Шифокорлар гўдакнинг онаси хомиладорлигида кўп дори ичган, ўзига қарамаган бўлса керак, деб ташхис қўйишди. Дилшод нозиккина чақалоқни "паҳлавон ўғлим” деб эркалаб, қўлидан қўймасди. Худди оналардек кечаси уйғониб боланинг қорнини тўйдирар, таглигини алиштирар, кундузи эса қўшни Наргизага боласини ташлаб, ишга борарди. Маош олган куни тенг ярмини Наргизага энагалик қилгани учун берар, топган пулини ўзи емай, киймай ўғлига сарфларди. Тақдирга тан берган ота-онаси, опа-сингиллари навбатма навбат шаҳарга келиб, болани боқишда ёрдам беришарди. Ҳақиқатан ҳам ризқ-баракани Худо бераркан, Дилшод биринчилардан бўлиб магистратурага ўқишга кирди, ишга ярим кунга борса ҳам масъулият ва сидқидилдан ишлагани учун тезда оғизга тушди.
Магистрлик диссертациясини ҳимоя қилган куни икки яшар ўғлини ҳам олиб келди. Ҳамма курсдошлари, ўқитувчилари болани эркалаб, кўтар-кўтар қилишди. Аввалги институтида бирга ўқиган яқин курсдоши Азиза ҳам уни табриклагани етиб келди. Дилшод "менинг ўғлим” деб таништирган болани кўриб, донг қотди:
— Мени алдаманг, Дилшод, бу боланинг онаси кимлигини юзи айтиб турибди. У ҳали турмушга чиқмаган-ку! — деди.
— Онаси кимлигини билмайман, лекин бу менинг ўғлим эканлиги аниқ. Бошқа бундай деманг, — деди қатъий қилиб.
Орадан олти ой ўтиб, Азиза Дилшодга қўнғироқ қилди.
— Биласизми, Дилшод, икки йил аввал, у аллақаёққа йўқолиб, сўнг имтиҳонларни қайта топшириб, диплом ҳимоя қилгани келган эди. Демак, бола уники! Агар иккалангизнинг болангиз бўлса, нега турмуш қурмайсизлар? Нима халақит беряпти? Балки ёрдамим керакдир?
— Азиза, бола меники, бошқа гапни эшитишни истамайман.
— У сиз кетгандан кейин катта курсдаги бир йигит билан илакишиб юрганини бутун институт билади, сиз қуруқ туҳматга қолганга ўхшайсиз, — деди яна бўш келмай Азиза.
Дилшод индамади, Азизага қаттиқ гапирмай "хотиржам бўлинг, мен яқинда уйланяпман, ҳеч қандай муаммом йўқ” деди. Чиндан ҳам ўша йили ёзда Дилшод ўзи бирга ишлайдиган қизга оғиз солди. Қиз ҳамма гапни очиқ-ойдин билмаса ҳам унга ишонди ва ота-онасини кўндирди. Улар турмуш қуришди. Ўғлини остонадан топиб олган кунга тўрт йил тўлганда қизли бўлишди. Туғруқхонадан оғзи қулоғида уйга қайтган ва маросимларга тайёргарлик кўраётган Дилшоднинг қўл телефонига аноним хабар келди: «Сизнинг яхши одамлигингизни ва боламга яхши оталик қилишингизни ва сиримни сақлашингизни билардим. Мени кечиринг, бошқа безовта қилмайман».

🌺 @Solixa_Ayol 🌺
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig
​​📝Тарбияси чиройли, диёнатли, гўзал ахлоқли қиз бор эди. Қўшни йигитнинг ишқи тушиб қизни қўлини сўради. Қиз бу хабарни онасига айтди. Она бу гапни эшитиб, қаттиқ йиғлашга тушди. Чунки шифокорлар :
- «Қизингиз турмуш қурса ҳам, фарзанд кўролмайди, у бепушт! Шундай яшаб ўтади!» - деб айтишганди. Она бу ташхисни қизига эслатиб:
- Қизалоғим, йигитга рад жавобини бер! У сенинг хулқинг учун рози бўлса ҳам, фарзандсизлик оғир синов. Бир куни қалбингни синдириб қўядиган гапларга сабаб бўлади, - деди. Қизнинг кўзларидан маржондек ёшлар оқиб тушаркан:
- Ҳар кеча туриб, Роббимдан сўрайман! Албатта, Аллоҳ бу ширин неъматини мендан дариғ тутмайди... Аллоҳ - бевазир Подшоҳ... Инъоми учун ҳеч кимдан маслаҳат олмайди, - деди.
Она:
- Қўй, қизим. Ёлғон умидлар билан ўзингни алдама. Сен айтаётган нарсанинг иложи йўқ! - деди. - Докторлар менга қайта - қайта, таъкидлаб айтишган. Сенинг пешонангга бепушт деб ёзилган. Болали бўламан деб соддалик қилма! У йигитга ҳақиқатни билдир! - деди.
... Қиз ноилож онасининг гапини инобатга олди. Йигитга рад жавоб ва ҳақиқатни билдирди. Лекин, йигит ундан кечмади. Фикрида қатъий туриб, унга уйланди. Тўй ҳам бўлиб ўтди. Бечора қиз ҳар кеча туриб хушуъ ила ТАҲАЖЖУД намозини ўқир, Аллоҳнинг фазли - марҳаматини сўрар эди.
У шундай дерди:
- Эй раҳмати барча нарсадан кенг бўлган Зот...! Эй оламларни яратган Парвардигор..!
Эй Ҳай, эй Қайюм - Аллоҳ..! Мени оналик бахтидан ҳам мосуво қилма..! Аллоҳим, миллионлаб аёлларга оналик бахтини бердинг! Мен ҳам она бўлишга, умидворман! - дерди.
... У шу йўсинда 14 йил умидини сўндирмасдан, чарчамасдан, эринмасдан, канда қилмай, малолланмасдан сўради. Шунча йилдан, узоқ муддатдан сўнг, Аллоҳ унинг дуоларини ИЖОБАТ қилди...
Унга бирданига уч эгиз фарзандларнинг онаси бўлиш шарафини насиб қилди...
У болалар ўта соғлом, бақувват бўлиб туғилишди. Гўзал ва баркамол бўлиб, вояга етишди..!

Ноумид бўлма дил, ноумид шайтон.
Умидсиз кўнгилга хазонлар тўлар.
Ҳаққа дуолар қил, дуолар қўрғон.
Ин ша АЛЛОҲ, ҳаммаси яхши бўлар...

Бил шунчаки эмас, қийинчиликлар.
Тийинсизликдаги тийинчиликлар.
Охиратда бўлгай, суйинчиликлар.
Ин ша АЛЛОҲ, ҳаммаси яхши бўлар...

Фарзларни адо эт, қўйма суннатни.
Этагидан тутгил, аҳли ҳикматни...
Ниятни поклагин, дилим, ниятни.
Ин ша АЛЛОҲ, ҳаммаси яхши бўлар... 

🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig