SOLIHLAR YO'LI
117 subscribers
93 photos
123 videos
158 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
Channel created
“Солиҳлар йўли” расмий канали ишга тушди

Аҳли сунна ва жамоа — суннатга амал қилувчи ва кўпчиликни ташкил этувчи кишилар. Ҳозиргача мусулмонларнинг асосий ва жумҳур оммаси эътиқод ва амал қилиб келаётган ақидавий мазҳабнинг номи. Асри саодат давридан сўнг турли фирқалар юзага чиқиб, уларнинг сўзлари тарқалгандан кейин Имом Абу Мансур Мотуридий ва Имом Абул Ҳасан Ашъарий каби зотлар Аҳли суннанинг эътиқодини баён қилдилар, нақлий ва ақлий далиллар билан фирқачиликни олдини олдилар. Шунинг учун ҳам ушбу икки буюк алломани - Аҳли сунна вал жамоанинг ақоид бобида имоми эканини таъкидланган.

Минг йиллардан бери мусулмонлар маҳкам тутган мана шундай йўналишларда барчамиз собит туриб, фарзандларимиз ва ёш авлодга ушбу тушунчаларни сингдиришимиз айни муддаодир.

Ёшларимиз ўз эътиқоди ва мазҳабини яхши билса, ҳар хил оқим аъзолари уларни чалғита олмайди ва тўғри йўлда бардавом бўладилар, иншаллоҳ.

Ушбу "Солиҳлар йўли" каналида ҳам Аҳли сунна вал жамоа эътиқодига оид долзарб маълумотлар бериб бориш билан бирга турли адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг ҳидоят йўлида мустаҳкам ва собит туришни насиб айласин!

https://t.me/solihlar_yoli
Динда ғулувга кетишнинг иллати

"Деярли барча мусулмон ўлкалари Динда ғулувга кетганларнинг дастидан жонда, молда ва обрўда талафотлар кўрди ва кўрмоқда. Шунингдек, номусулмонлар ҳам бу балодан насибасиз қолмади. Иккинчилари дод солиб дунёни тўлдираётган бўлсалар ҳам, биринчилари асосий жафокашлар экани ҳаммага маълум. Ғулувга кетганларнинг «Динга амал қиламан» деб, ўзларича олиб борган фаолиятлари натижасида динимизга қарши руҳият дунёни босиб кетди. Бошқалар қолиб, баъзи мусулмонман деб юрганлар ҳам Ислом ҳақида ҳар хил бўлмағур гаплар айтишдан тоймайдиган бўлиб қолди.
Ушбу ва яна айтиб ўтилмаган бошқа мусибатларга асосий сабаблардан бири ғулувга кетиш деб баҳоланмоқда. Шунинг учун динда ғулувга кетганлар кўтарган масалалар ва уларнинг оқибатлари ҳамда ечимлари ҳақида етарли маълумотга эга бўлишимиз жуда ҳам зарур".

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Хавориж"лар ким? Улар қандай ва қачон пайдо бўлганини биласизми?

https://t.me/solihlar_yoli
Замонамиз хаворижларининг қиёфаси

Хаворижлар
Али (р.а.)ни илмда енга олмаслигини билиб, у зотнинг жонига қасд қилишди. Суриядаги хаворижлар ҳам Бутий (р.ҳ.)ни илмда енга олмай, у зотнинг ҳам жонига суиқасд қилишди. Эътибор берилса, саҳобани ўлдирган нодон билан бугунги уламони ўлдирган нодоннинг йўналиши бир хил.

Пайғамбармиз алайҳиссалом:
– Эй Али! Аввалги умматдан бадбахт, дўзахий кимса ким, биласанми?
– Йўқ.
– Солиҳ (а.с.)нинг туясини сўйган кимсадир. Мени умматимдан энг бадбахт, аҳли дўзах ким биласанми?
– Йўқ.
– У кимса сени соқолингни қизил қонга бўяган кимсадир, – дедилар.

Бу кишини ўлдирган хаворижлар Рамазон Бутийни ўлдирган ҳозирги хаворижларнинг ота-боболаридир. Бизнинг давримиздаги хаворижларнинг аломати шудир. Муҳаммад Тақий Усмонийни ҳам ҳаётларига уюштирилаётган суиқасд ҳам шунчаки эмас, яъни бунда ҳам замонамиз хаворижларининг қўли бор эди. Шундай экан, бундай ишларга беэътибор бўлаймайлик.

“Аҳли сунна вал-жамоа” эътиқодига кўра ҳеч кимга жаннатий, ё дўзахий деб гувоҳлик берилмайди. Замонавий фирқалар ва хаворижлар қўли билан ёки исмини очиқ айтиб “фалончи кофир бўлди” деб эълон қиладилар. Чунончи, жаннат башорати берилган Али (р.а.)дек зотни ҳам “кофир” деб эълон қилган эдилар. Бугун шу каби тоифаларнинг зарари, иллатини кўрсатиб, уларга илмий раддия бериб келаётган олимларни ҳам “фалон домла кофир бўлди, унинг қони ҳалол” деб фатво бераётганига уммат учун катта мусибат, ҳатто умматни бўлиш йўлида олиб борилаётган фитнадир. Бундан доимо сергак ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Аллоҳ халқимизни ана шундай нодонлар йўлига эргашишдан паноҳ берсин! Динимизга хизмат қилаётган олимларимизни эса Роббим ўз паноҳида сақласин!

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,
Тошлоқ тумани бош имом-хатиби

https://t.me/solihlar_yoli
Сохта салафийлик аломатлари

Сўнгги йилларда «солиҳ салафлар (аж­додлар)га эргашиш» шиори остида «салафийлик» мафкурасини байроқ қилиб олиб, ўзларини гўёки «салафларнинг из­дош­ларимиз» деб ҳи­соблайдиган мутаассиб, сох­та салафийлар фирқаси пайдо бўлгани кўпчиликка маълум.

Муҳтарам ўқувчилар ва отинойиларга сохта салафийлар ким, уларнинг аломатлари нималар эканини билдириш мақсадида ушбу фирқага эргашувчиларнинг асо­сий белгилари қуйида санаб ўтилди.

Қуръони карим оятларини фақат зо­ҳиран, сўзма-сўз талқин қилиш, оятларнинг ма­жозий маъноси борлигини рад этиш.
Аллоҳ таолони маълум маконда жойлашган деб сифатлаш.
Аҳли сунна ва жамоанинг икки ақидавий йўналиши – мотуридийлик ва ашъарийликка эргашганларни залолатда деб даъво қилиш.
Анъанавий тўрт фиқҳий мазҳабни инкор қилиш.
«Жиҳод» тушунчаси мазмунини бузиб талқин этиб, унга жангарилик тусини бериш, бошқа дин вакиллари, ҳатто мусулмонларга қарши зўравонлик, босқинчилик хатти-ҳаракатларини оқлаш.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туғилган кунлари (мавлиди шариф)ни нишонлашни инкор этиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни васила қилиб, Аллоҳдан тилагини сўрашни ҳаром, ширк деб ҳисоблаш.
Ёнида ёки ҳовлисида мақбараси бўлган масжидларда намоз ўқишни ҳаром деб, бундай масжидларни бузишга чақириш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ва солиҳ зотларнинг осори ати­қаларини табаррук билишни ширк деб эъти­қод қилиш.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг, пайғамбарлар ва солиҳ зотларнинг қабрини зиёрат қилишни ҳаром дейиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ота-оналарини дўзахда деб ҳукм қилиш.
Ўзларига эргашмаган мусулмонларни кофирликда айблаш.
Ҳар қандай янгиликни «бидъат» деб, мусулмонларнинг аксарини «бидъат аҳли» деб сифатлаш.
Фатво бериш учун илм ва лаёқатга эга бўлмаса ҳам, фатво беравериш.
Тасаввуфни умуман тан олмаслик.
Марҳумлар руҳига Қуръон тиловат қилишни, хайр-эҳсон қилишни жоиз эмас дейиш.
Давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳарбийларни ҳам “динсизлар” тоифасидан ҳисоблаш.
Давлат раҳбарларини, ҳокимият идоралари вакилларини обрўсизлан­тириш ҳамда расмий диний уламолар­нинг мавқеларини заифлаштиришга интилиш, уларнинг ҳаётига тажовуз қилишгача бориш.

“Мўминалар” журналининг 2019 йил, 3-сонидан

https://t.me/solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@solihlar_yoli
🎙Сўфи Оллоёр ҳазратлари: "Қуллик недир?!"

https://t.me/solihlar_yoli
УЛАР БЕРГАН ФАТВОЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#фатво

65-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Саволим куйидагича, чет элдан туриб Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфар, Абдуллоҳ Новқатий, Маҳмуд Абдулмўмин исмли шахслар турли диний саволларга жавоблар ва фатволар беришмоқда. Биз улар билан кўриша олмасак, яшаш жойини билмасак, улардан тўғри йўл сўраш, берган фатволарига амал қилиб, эргашиш мумкинми? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Ҳозирда ижтимоий тармоқда сиз номларини айтиб ўтганингиз каби шахслар диний мазмундаги дарслар, саволларга жавоблар бериш орқали жамиятимизда турли ақидавий ва фиқҳий ихтилофлар келиб чиқишига сабаб бўлишмоқда. Уларнинг асли ким, илмий салоҳияти, мазҳаби ва ақидаси қандай экани кўпчилик ёшларимизга маълум эмас!
Мисол учун шулардан Абдуллоҳ Зуфар номи билан танилган йигитни олайлик. У Миср Араб Республикасида бироз таълим олган. Кейин Миср ҳукумати томонидан таъқибга учраб, Швецарияга бориб, ўша ерда ўзбек тилида билимсизлик билан турли ихтилофларни қўзғашни бошлаган. Аслида унинг аудио ёзилган гап-сўзлари илмсиз эканини яққол исботламоқда. Оят ва ҳадисларни зоҳирий - юзаки маъносини олиб, мазҳабсизликка тарғиб қилиб, мужассима (Аллоҳ таолога жисм сифатини берувчи тоифа) ва хаворижларни ақидасига тарғиб қилаётгани кўпчилик илм аҳлларига сир эмас. Минг афсуски, сиз айтиб ўтганингиздек, бугунги кунда кўплаб ёшлар ўзларининг диний эҳтиёжларидан келиб чиқиб, унинг гап-сўзларини фарқлай олишмаётир.

Бу каби ҳолатлар фақат бизнинг замонда бўлаётгани йўқ. Аввалги даврларда ҳам гап-сўзга уста, аслида эса, илмсиз ва жоҳил кишилар одамларга “фатво” айтиб, ўзларини машҳур қилишга уринганлар бўлган. Уламоларимиз азалдан “Шаръий саволларга жавобни эл-юрт олдида илми ва тақвоси ила танилган олимлардан олиш керак” эканини таъкидлаб келганлар. Машҳур тобеинлардан бири Муҳаммад Ибн Сийрин раҳимаҳуллоҳ “Шаръий илм бу – дин демакдир! Уни кимдан олаётганингизга эътибор беринг!”, - деганлар. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ эса: "Ушбу илм - диндир. Динингизни кимдан олаётганингизга қаранг! Мен етмишга яқин уламо суратидаги кимсаларнинг Масжиди набавий устунлари олдида: "Расулуллоҳ ундай дедилар, бундай дедилар" деганини эшитганман. Лекин, уларнинг ҳеч биридан илмдан бирор нарса олганим йўқ!", - деганлар.

Демак, диний илмларни олишда, фатво олишда шахсиятлар муҳимдир. Интернет орқали, ижтимоий тармоқлар орқали диндан, шариатдан гапираётган, лекин аслида кимлиги номаълум, келиб чиқиши ҳам номаълум кимсалардан дин олинмайди, уларга қулоқ солинмайди. Чунки, фатво бу диндир! Шариатимизга кўра эса уни ким етказаётгани муҳимдир. “Ҳадис айтди, оят келтирди, демак унга эргашиш керак”, дейилмайди. Балки, фатво беришга лойиқми ёки йўқми, ишончли уламолардан таълим олганми, динда холисми ёки ғаразли мақсади борми? Шуларга қаралади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

https://t.me/solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Умматим 15 та ишни қилмагунча қиёмат бўлмайди"

t.me/solihlar_yo'li
МЕН ШОФЕИЙ БЎЛИШИМ МУМКИНМИ?
#мазҳаб #тақлид

551-CАВОЛ: Мен Имом Шофеъий мазҳабида намоз ўқийман. Олдин Россияга боришдан олдин намоз ўқимаганман. Россияда намоз ўқишни ўргандим. Ҳозир ҳам Имом Шофеъий мазҳабида намоз 5 йилдан бери ўқиябман. Отам эса 1 йил бўлди намоз бошлаган, Имом Аъзам мазҳабида намоз ўқийди. Менга маслаҳат беринг, Имом Аъзамга мазҳабига ўтишим вожибми? Имом Шофеъий мазҳабида намозимни давом эттирайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало, сизга Аллоҳ таоло имон ва ибодат қилиш неъматини берганлиги муборак бўлсин. Шуни билингки, мусулмон уммати эътироф қилган тўрт фиқҳий мазҳаб Ҳанафий, Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларининг барчаси ҳақ, уларга эргашганлар бир бирларини ҳурмат қиладилар. Исломнинг асоси бўлмиш Қуръон ва суннатга эргашишнинг энг тўғри йўли ҳам мазкур мазҳабларда ўз аксини топган. Аммо, ижтиҳод (Қуръон ва суннатдан ҳукм олиш) даражасига етмаган кишига яшаб турган юртида мазкур мазҳаблардан қай бири кенг тарқалган бўлса, ўша мазҳабга эргашмоқлиги вожиб бўлади. Бу ҳақда машҳур “Эълоус сунан” китобида қуйидагича келтирилган:
و الحق ان الائمة المقتدي بهم في الدين كلهم علي هدي مستقيم فاي مذهب من مذاهبهم كان شائعا في بلد من البلاد و في العلماء به كثرة يجب علي العامي اتباعه و لا يجوز له تقليد امام ليس مذهبه شائعا في بلده و لا في العلماء به كثرة لتعذر الوقوف علي مذهب ذلك الامام في جميع الاحكام ... (اعلاء السنن 20 ج 290 ص)
“Ҳақиқат шуки, динда эргашиладиган мужтаҳид имомларнинг барчалари ҳақ ва тўғри йўлдадир. Агар бир юртда улардан бирининг мазҳаби кенг тарқалган ва ўша мазҳаб уламолари кўп бўлса, оми одамга ўша мазҳабга эргашиши вожиб бўлади. Кенг тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган мазҳабнинг аҳкомларини билиш, воқиф бўлиш узрли бўлганлиги учун унга эргашмоқлиги жоиз бўлмайди” (Эълоус сунан 20 жилд, 290 саҳифа).
Маълумки, юртимизда азалдан тўлиқ Ҳанафий мазҳаби амалда бўлиб келган. Ҳозирда ҳам юртимиздаги деярли барча аҳли илмлар, устозлар ва масжид имомлари Ҳанафий мазҳабида таълим олиб, шу мазҳаб асосида фаолият олиб бормоқдалар. Қолаверса, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:
خير الناس قرني ثم الذين يلونهم ثم الذين يلونهم. رواه البخاري.
“Энг яхши давр менинг даврим, сўнг уларга яқин бўлган, сўнг уларга яқин бўлган даврлардир” (Имом Бухорий ривояти).
Шуни фахр билан айтамизки, тўрт мазҳаб имомларидан фақатгина Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳадисда зикр қилинган “Энг яхши давр” вакилларидан яъни тобеинлардан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабининг бошқа мазҳаблардан афзаллиги борасида гап кетганда етук уламоларидан Мулло Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай денганлар: “Хулоса шуки, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари бошқа Пайғамбарларнинг умматларидан кўп бўлганидек, Имом Абу Ҳанифага эргашганларнинг сони бошқа мужтаҳидларга эргашганлар сонидан кўпроқни ташкил қилади. Ҳадисда келишича Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати жаннат аҳлининг учдан иккисини ташкил қилади. Имом Абу Ҳанифанинг эргашганлар ҳам ер юзи мусулмонларининг учдан иккисини ташкил қилади”. ("Мирқотул Мафотиҳ" 1-жуз, 27-бет).
Юқоридаги маълумотлардан хулоса қилиб айтсак, сиз Ҳанафий мазҳабига эргашиб ўз ибодатларингизни шу мазҳаб асосида бажаришингиз керак бўлади. Акс ҳолда ҳар куни жавобини топишингиз қийин бўлган саволларга дуч келасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
"ЖОРИЯ ҲАДИСИ"НИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#ақида #ҳадис

558-CАВОЛ: Бир ўртоғим билан баҳслашиб қолдим. Унинг айтишича Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир аёлга "Аллоҳ қаерда?", деб сўраганларида у "Аллоҳ осмонда", деган экан. Мен "Бу ҳадисни илмли кишилардан сўраб олиш керак, Аллоҳ осмонда деб бўлмаслигини эшитган эдим", дедим. Саволим шуки, шунақа ҳадис борми? Агар бўлса, уни қандай тушунилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муовия ибн ал-Ҳакам ас-Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз жориялари ҳақида сўраб: Эй Аллоҳнинг Расули уни озод қилайми?, дедим, дедилар. У зот: “Уни (ҳузуримга) олиб кел”, дедилар. Бас, уни у зотга олиб келдим. У зот унга қарата: “Аллоҳ қаерда?” дедилар. У: Осмонда деди. У зот: “Мен кимман?” дедилар. У: “Сиз Аллоҳнинг расулисиз”, деди. У зот: “Уни озод қил, у мўминадир”, дедилар”.
“Жория ҳадиси” номи билан машҳур бўлган ушбу ҳадиси шарифни илмий омонатдорлик ила ўрганиб чиқсак, уларнинг даъволари пуч экани маълум бўлади.
🔹Биринчидан: Ушбу ҳадис матни ровийлар томонидан турли фарқлар билан ривоят қилинган. Буни биринчилардан бўлиб, Имом Баззор ва Имом Байҳақий каби буюк муҳаддислар айтиб, ундан огоҳлантирганлар. Чунки матнида турли ўзгаришлар билан ривоят қилинган бундай ҳадисни “музтариб” ҳадис дейилиб, уни бирор масалада ҳужжат қилиб келтириб бўлмайди. Чунки бошқа ривоятлар ўша чўрининг кимлиги, ҳожасининг исми ва бошқа жиҳатларида катта фарқлар билан нақл қилинган.
🔹Иккинчидан: Айнан салафийлар далил қиладиган лафз ҳам тўртта саҳиҳ манбада тўрт хил зикр қилинган. Имом Аҳмаднинг ривоятида юқоридаги Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг “Аллоҳ қаерда?”, деган саволлари ўрнида ўша чўрига қарата: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлари зикр қилинган (Аллома Нуруддин ал-Ҳайсамий “Мажмауз завоид”да саҳиҳ эканини таъкидлаган).
Имом Насоийнинг ривоятида эса, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Роббинг ким?”, деганлари, у: “Аллоҳ” деб жавоб бергани, ривоят қилинган.
Имом Молик Муваттода Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ р.а.дан саҳиҳ санад билан келтирилган бошқа ривоятда ҳам: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам у чўрига:
«أَتَشْهَدِينَ أنْ لَا إلـٰهَ إلَّا الله؟»
“Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деганлар.
Аҳли сунна уламолари ушбу ривоятлардан энг мўътабари “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканига гувоҳлик берасанми?”, деган ривоятдир. Чунки кишининг мўмин эканини аниқлаш Аллоҳнинг қаердалигини сўраш билан эмас, балки У Зотнинг ваҳдониятига имон келтирганини сўраш билан аниқланиши маълум ва машҳур. Агар “Аллоҳ осмонда” деган сўз иймонга далил бўлса, бугунги кунда Ҳудо осмонда деб эътиқод қиладиган ғайридинларни ҳам мусулмонлар дейилиши лозим бўлиб қолади.
🔹Учинчидан: “Аллоҳ қаерда?” деган саволнинг маъноси, Аллоҳ таолонинг улуғворлиги, олийлиги ва қадрининг буюклиги тўғрисида эътиқодинг қандай?, деб тушуниш ҳим мумкин. Чунки араб тилида (ҳатто ўзимизнинг она тилимизда ҳам) баъзан “қаерда?” деган савол “мавқе, мартаба, қадр-қиммат” тўғрисидаги савол учун ҳам ишлатилади. Масалан: “Тупроқ қайдаю, юлдуз қайда?!” дейилади. Яъни, бу билан юлдузнинг мавқеъи туброқдан анча баланд экани назарда тутилади. Икки шахс ўртасидаги фарқга “Иккисини ўртасида ер билан осмончалик фарқ бор”, дейилади. Бу билан мавқеъ, қадр қиммат назарда тутилади. Ҳаргиз бунда макон, жойлашилган ўрин назарда тутилмайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, биз – Аҳли сунна вал-жамоа Аллоҳ таоло ҳақида шундай эътиқод қиламиз: Аллоҳ таоло бирор тарафда ҳам, бирор маконда ҳам эмас. Унга вақт ҳам замон ҳам жорий бўлмайди. Агар кўнглимизга “Аллоҳ қаерда” деган савол келадиган бўлса, иймон ва ихлос билан: “Бирор макон бўлмаган пайтда ҳам У зот бўлган. Кейин маконларни пайдо қилган, замонларни жорий қилган. У зот замонлару маконлар йўқ пайтда қандай бўлса, ҳозир ҳам ўшандайдир”,- деймиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб #Видеолавҳа

«Аллоҳ таоло дунё осмонига тушадими?» Ҳадиси тўғрисидаги бор ҳақиқатлар

Исҳоқжон домла Бегматов

@ummatuz | @muttaqiynuz

Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli