SOLIHLAR YO'LI
118 subscribers
93 photos
123 videos
158 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
Forwarded from ALHIDOYA.UZ
#Янгиликлар

Андижон жоме масжидининг янги биноси очилди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти Бош жоме масжидини бориб кўрди. Бу жойда илк масжид 1870 йилда тикланган. Ҳозирги масжид қурилиши 2018 йилда бошланиб, шу йил май ойида якунланди.

— Бу даргоҳни барпо этишга ҳисса қўшган муҳандислар, қурувчи ва безакчилар, ҳомийларга миннатдорчилик билдираман. Масжид Андижон халқига муборак бўлсин, узоқ йиллар халқимизга хизмат қилсин, деди Шавкат Мирзиёев.

Шу ерда уламо ва имом-хатиблар билан мулоқот бўлди.

— Ҳамма жойларда муқаддас зиёратгоҳларни обод қилиш, янги масжид ва маърифат марказлари қуришга эътибор қаратяпмиз. Бундай хайрли ишларни давом эттирамиз. Мўмин-мусулмонлар бу ерга келиб, ибодатларни эмин-эркин бажариб, шукроналик билан халқимизни дуолар қилса, нур устига нур, — деди давлатимиз раҳбари.

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali| Prezident.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
📲Каналимизга обуна бўлишни унутманг! ⤵️
👉
https://t.me/Alhidoya_kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа
🎥 "Босиқлик – Аллоҳдан, шошқалоқлик – шайтондандир"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Ⓜ️
анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Жорий йилнинг 16 июнь куни Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Фарғона шаҳрида жойлашган “Аҳмаджон қори" (Оқариқ) жоме масжидининг янги биноси қурулиши учун дуои хайрлар қилиб бердилар.

Убайдуллоҳ домла ушбу жоме масжиднинг янги худудига ташрифлари чоғида мутахассислар билан учрашиб қурилаётган бинони мўмин-мусулмонлар учун қулай ва шинам қилиш, хонақоҳларни кенг ва ёруғ бўлиши юзасидан кўрсатмалар берилди.

Ⓜ️анба:t.me/fargoniyuz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

"Пайғамбаримиз (САВ)ни инсонларни айбларини беркитганлари ва бир қанча чиройли аҳлоқлари баёни."

👉🏻Гўзал сухбат....
❗️

🎤(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
#Янгиликлар
2021 йил 23 июнь.

Фарғона вилояти бош имом-хатиби Устоз Убайдуллоҳ домла Абдуллаев Риштон туманида жойлашган "Оқ ер" жоме масжидига ташриф буюрди.
- Ташриф чоғида Убайдуллоҳ домла масжид фаолияти билан яқиндан танишар эканлар масжидда давом этаётган қурилиш ишлари жумладан, янгидан қурилаётган тахоратхонани кўздан кечириб, ўз фикр мулохазаларини билдирдилар ва керакли тавсиялар бердилар.
- Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, ушбу тахоратхона миллий ва ўзига хос архитектура лойихаси асосида қурилаётганлиги диққатга сазовордир.
- Албатта бугун вилоятимизни аксар масжидларида олиб борилаётган шу каби ишлардан мақсад - намозхонларга янада қулай шарт-шароитлар яратиб, ибодатларини эмин-эркин адо этишларидир.
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

"Аллоҳ таолони рози қилиш йўлидаги асосий тамойил"
🎤(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
#Эълон

⚡️ Э Ъ Л О Н !
Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари!

📌 Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” таълим мажмуаси билан эришилган келишувга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун “Ал-Азҳар” таълим мажмуасининг барча муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) тавсияси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

❗️ Шу муносабат билан, жорий йилдан Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар” мажмуасида таълим олиш юзасидан мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 13 августдаги 651-сон қарори билан Дин ишлари бўйича қўмита ҳузурида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида таълим олишига кўмаклашиш бўйича Маслаҳат кенгаши (Кейинги ўринларда – Маслаҳат кенгаши) томонидан кўриб чиқилади ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита тавсияси асосида амалга оширилади.

Батафсил 👉 https://alhidoya.uz/yangiliklar/al-az-ar-talim-mazhmuasida-ish-istagida-b-lgan-zbekiston-respublikasi-fu-arolarga-tavsija/


Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali| religions.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз:
➡️ @solihlar_yoli
#Тезкор_ҳабар

❗️ИБОДАТ АМАЛЛАРИНИ ОЧИҚ ҲАВОДА ТАШКИЛ ЭТИШ ТАВСИЯ ҚИЛИНДИ

ССВ ахборот хизмати маълум қилишича, Республика махсус комиссияси томонидан:

📌кунлик ва жума намозларини фақат масжиднинг очиқ ҳаводаги майдонлари(очиқ айвонлар, масжид ҳовлиси, масжидга туташ ички кўчалар)да тиббий ниқобда ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда ташкил этилиши;

📌65 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ҳамда сурункали касаллиги мавжуд шахсларга улар томонидан диний тадбирларни имкон қадар уй шароитида амалга ошириш;

📌Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларда ҳам жамоавий ибодатларни юқоридаги тартиблар асосида амалга ошириш тавсия этилди.

Дин ишлари бўйича Ахборот хизмати
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Муфтий Усмонхон Алимов: «Azon.uz’ни энг асосий ёрдамчимиз деб ҳисоблаймиз»

Бугун Ўзбекистон Мусулмонлари идорасида 27 июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил: https://azon.uz/content/views/39830

Ⓜ️анба:t.me/joinchat/AAAAAER1go61S5CTyWoStQ
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Субҳоналлоҳ... Бу дунё инсон учун текис бўлмайди!

Мол дунё келиб, хотиржамликни олиб кетади.
Хотиржамлик келса, мол дунё йўқ бўлади.
Мол дунё ва хотиржамлик келса, солиҳа хотиндан маҳрум бўлинади.
Солиҳа хотин келса, яхши фарзанд йўқ бўлади.
Яхши фарзанд келса, кифоя қилгудек маблағ бўлмайди.
Етарли маблағга эга бўлсангиз, ноқобил фарзанд юзага келади.
Ҳамма нарса маромида лекин, соғликда муаммо бор.

Барча ишинг текис бўлиши амри маҳол нарсадир.
Дунё бизга раҳмат ўлароқ нуқсон ва камчилик узра бино қилинди. Агар ишлар сиз хоҳлаганингиздек ўхшайверса, бу энг катта мусибатдир.
Чунки мукаммал ва тўла тўкис ҳаётга эга бўлиш орқали сиз дунёга овуниб, Аллоҳ таолога йўлиқишни ёқтирмай қоласиз.

Ким Аллоҳга йўлиқишни яхши кўрса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни яхши кўради.
Ким дунёни яхши кўриб, Аллоҳга йўлиқишни ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам у билан учрашишни ёқтирмайди.

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

"Ҳалқимизни нодир бўлган асарларидан "Саботул Ожизин" китобидан. Иброхим (АС)ни оловга ташланишлари"
🎤(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

"Бугунлик кунда тавбамиз тавбага мухтож"🤲
🎤(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
#Янгиликлар #Онлайн

Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев:

- Бугун Аллоҳнинг марҳамати ила юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар сабаб яна бир нечта хонадонда Қуръони карим тиловати янграш имконияти юзага келди. Биз энди Аллоҳнинг каломини нафақат тажвид ва тартил билан ўқишлигимиз, балки хулқимиз, феълимизни ҳам Қуръонга мувофиқ бўлишга интилишимиз лозим. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чақириқлари, Қуръон кўрсатмаси шундай.

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli