SOLIHLAR YO'LI
117 subscribers
93 photos
123 videos
158 links
Ушбу каналда мотурудия эътиқоди ва ҳанафий мазҳабига оид долзарб маълумотлар тақдим этиш билан бирга адашган фирқаларга раддиялар бериб борилади.
Download Telegram
Ubaydilloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

🎙"Умматни афзали кимлар..?"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
ИФТОРДАН ОЛДИН АЁЛ НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
"Ҳадиси шарифда, Аллоҳ таъоло рўзадорга ифтор вақтида нима сўраса, ато қилиши айтилган. Яхши, агар бирор банда ўша вақтда хеч нарса сўрамаса, у ҳолда у нимага эришади?
Бизнинг аксар оналаримиз, опа-сингилларимизнинг ҳолатлари айнан шундайки, ифторлик нарсаларини тайёрлашда ва дастурхон безашда шундай банд бўладиларки, уларга ҳой, ифторлик вақти бўлиб бўлди, сиз ҳам ифтор қилиб олинг дейишга тўғри келади. Бунинг маъноси шуки, у меҳнатнику қилган бир ишчи, лекин, меҳнат ҳаққини берувчи, хоҳлаганингча сўра, қанча керак, деб турганда, сўрашлик ёдига ҳам келмайди. Бундан ҳам улканроқ бирор бошқа ғафлат бўлиши мумкинми? Аёллар ифторлик нарсалари ярим соат олдин тайёр қилиниб, дастурхонга қўйиб қўйилганини эрларига тушунтиришлари керак. Охирги ярим соатда биз ошхонада ўчоқ тепасида туришимиз ўрнига ва нималардир қовуриляпти, баъзан нималардир пишяпти, бу ишлар билан банд бўлиш ўрнига, ушбу охирги ярим соат ёки йигирма дақиқа жойнамозда ўтириб, Роббимизга дуолар қилиб олайлик. Аёллар уйларидаги барча ёш болаларни олдиларига ўтказиб олсинлар ва гуноҳдан пок болажонларга айтсинларки, улар ҳам қўлларини кўтариб дуо қилсинлар. Агар катталар гуноҳ қилган бўлсалар, ёш болалар гуноҳдан покдирлар. Ким билсин, ушбу гуноҳдан пок қўллар кўтарилгач, Аллоҳ таъоло раҳм қилиб, сизнинг дуоларингизни қабул қилар. Шунинг учун аёллар ифторнинг ушбу вақтларини қадрлашлари керак. Агар бирор уйда фақат биргина аёл бўлса ва у таом пишириши ҳам зарур бўлса, у ҳолда дуо қўл билан эмас, қалб билан қилинадику! Шунга кўра, қўл иш билан машғул бўлсин ва сиз ушбу ҳолатда ҳам қалбингизда Аллоҳ таолога дуолар қилаётган бўлсангиз, демак, сиз ҳам ушбу вақтда Аллоҳ таолодан сўраган нарсангизга эриша оласиз.

“Баркатэ Рамазан” китобидан.

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ
Абдулқайюм Комил таржимаси
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli📚
Ubaydulloh domla
#Маъруза

🎙"Салмон Форсий (р.а.)нинг гўзал хотималари"😥
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

🎙"Пайғамбаримиз (САВ) таълим берган дуолари"🤲
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
#Савол

CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида кўз юмиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда пайтида кўз юмилмайди. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر

яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Ⓜ️анба:@diniysavollar
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Росулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Умматимдан етмиш минг киши хисоб қилинмасдан жаннатга киришини билдим. Уларни юзлари бадр кечадаги ойдек ва қалблари бир одамнинг қалбидек бўлади. Мен Роббим азза ва жалладан яна қўшишини сўрадим у менга ҳар бирлари билан етмиш мингта қўшиб берди”.
Бу хадиси шарифни Имоми Ахмад муснадларида ривоят қилганлар

═══════ ❁✿❁ ═══════
🧮Хисоблагични олиб етмиш мингни етмиш мингга кўпайтирдим тўрт миллиард тўққиз юз миллион чиқди. Субханаллоҳ! Эй карами кенг зот! Росулинг (с.а.в.)ни бир сўровларига етмиш минг баробар қўшиб бердинг.
🤲Биз ҳам ўзимизнинг ҳолимиздан келиб чиқиб ўтинамиз. Бизни ўша тўрт миллиард тўққиз юз миллиондан бири қилгин. Ё Раб, бизни ҳисоб беришга мажолимиз йўқ...😪

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

🎙"Пайғамбаримиз (САВ)ни аёллар жамоасига қарата айтган насихатлари"🤲
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
Ҳулқ атвор шаробининг ўткирлигини риёзат билан синдир,
Ақл изорини тақво иплари билан боғла.
"Унвонул баён" китобидан
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
#Маъруза

🎙"Қуръон - ота-онага хизмат қилишга буюради"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

"Юртимизда яна бир хайрли тадбир!"

Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ибн Ҳиббон раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотиманинг уйи олдидан ўтаётган эдилар, у тонг отар вақтида ёнбошлаб ётган эди. Шунда: «Ҳой қизим, Роббингнинг ризқига гувоҳ бўл, ғафлат босиб қолмасин. Чунки Аллоҳ таоло бу вақтда тонг отиб кун ботиши орасидаги ризқларни тақсимлайди», дедилар.

(Байҳақий ривояти)
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

🎥 "Қуръон фазилатлари ва уни Пайғамбарамиз (С.А.В.)га нозил бўлиши"
(Қувасой шаҳар "Ислом" масжиди хатмонасидан)

(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Савол

615-САВОЛ: Кимларга рўза тутмасликка рухсат берилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Касал ёки мусофир кишилар, ҳомиладор ёки эмизикли аёллар, рўза тута олмайдиган қарияларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда: “Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...”, дейилган (Бақара сураси 184-оят).

Рўза тутса, касаллиги зиёда бўлишидан қўрққан бемор, рўза тутмайди. Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди.

Ўзи ёки бола (ҳомила)сига зарар етишидан қўрққан эмизикли ёки ҳомиладор аёл ҳам, рўза тутмайди. Рўза ўзига ёки боласига зарар қилмайдиган эмизикли ва ҳомиладор аёллар, албатта, рўзани қолдирмай тутадилар. Юқорида саналган узрли кишиларнинг барчаси Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Рўза тута олмайдиган қариялар фидя, яъни, Рамазоннинг ҳар кунига бир мискинга бир кунлик таом ёки унинг қийматини берадилар. Рўза тута оладиган қариялар одатдагидек рўза тутаверадилар.

Ҳайз ва нифос кўрган аёллар ҳам узрли кунларида рўза тутмайдилар. Пок бўлишлари билан рўзани тутиб бошлайдилар. Қолиб кетган кунларни Рамазондан кейин тутишади. (“Ҳидоя”, “Ихтиёр”, “Фатҳу бобил иноя” китоблари).
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Ⓜ️анба:@diniysavollar
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
#Янгиликлар

Фарғонада Рамазон ҳайити намозини ўқилиш вақти маълум бўлди

Хабарингиз
бор, бу йил Рамазон ҳайити байрами 13 май, пайшанба куни нишонланади. Бу борада ҳукуматнинг махсус қарори ҳам эълон қилинди.

Мўмин-мусулмонлар учун ҳайит кунги энг асосий, муҳим амал Ийд намозини адо этиш ҳисобланади. Ҳайит кунининг асосий фазилати ҳам ийд намозини ўқиш билан рўёбга чиқади. Ана шу эътибордан, юртимиз бўйлаб ҳайит намозини ўқиш вақтлари ҳам эълон қилинди.

Унга кўра Фарғона вилоятида Ҳайит намози 13 май пайшанба куни соат 05:20да ўқилиши белгиланди.

Ⓜ️анба
: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

🎤 "Инсон ўз тақдирини ўзгартириши мумкинми"
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа

🎥 "Қиёмат қоим бўлмай туради, модомики..."
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali | Alhidoya.uz
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

🎤"Замонасининг етук валийларидан хисобланган Иброхим Адхам хазратларини йиғлатган воқеа"😪
(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
#Савол

CАВОЛ: Қабристондан 1 суқум ҳам тупроқ уйга кирмаслиги керак, фалокат босади деб эшитдим шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қабристон тупроғидан бундай шумланишлик динимизда йўқ. Зеро, фалокат келиши ҳам, уни кўтарилиб кетиши ҳам ёлғиз Аллоҳ таолодандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Ⓜ️анба:@diniysavollar
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli
Ubaydulloh domla
@Solihlar_yoli
#Маъруза

"Қуръон мўминларни зулматдан нурга етаклайди"🌓
🎤(Убайдуллоҳ домла Абдуллаев)

═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @Solihlar_yoli
#Муносабат

Қуддусдаги вазият бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси муносабат билдирди
#ҚУДДУС

Ал-Ақсо масжиди Ислом дини манбаларида келтирилган уч муқаддас масжиддан биридир. Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: “Уловлар фақат учта масжид томонгагина жиҳозланади: Масжиди Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва Масжиди Ақсо”...

Манбаларда қайд этилишига кўра, уни Одам алайҳиссалом барпо этган. Замонлар ўтиб эса Иброҳим алайҳиссалом уни қайта тиклаган. Кейин Исҳоқ ва Ёқуб алайҳиссаломлар унга масъул бўлдилар. Сўнг Сулаймон алайҳиссалом томонидан масжид янгидан қад ростлаб ҳозирги кўринишга келди...

Ислом дини инсонларга озор беришдан қайтаради. Нафақат инсон зотига, балки, чумолига ҳам озор бериш, ҳаттоки, азият берувчи бирор сўз айтишдан ҳам қайтаради....

БАТАФСИЛ➡️https://telegra.ph/%D2%9Auddusdagi-vaziyat-b%D1%9Ejicha-%D0%8Ezbekiston-musulmonlari-idorasi-munosabat-bildirdi-05-20

Ⓜ️анба: @Alhidoya_kanali
═══════ ❁✿❁ ═══════
🌐Манзилимиз: ➡️ @solihlar_yoli