#ЗАКОВАТ
• Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг Тоифда жуда сермаҳсул боғи бор эди.
• Ундан катта миқдорда фойда оларди.
• Бир куни Муовия розияллоҳу анҳу Амр ибн Осни чақириб:
- Эй Амр! Сенга бир илтимос айтсам қиласанми?!- деди.
- Албатта қиламан, фақат ундан кейин менинг ҳам бир илтимосим бор, сиз ҳам уни бажарсангиз бўлди-, деди Амр розияллоҳу анҳу.
- Ҳўп-, деди, Мовия ўзининг илтимосини айтди:
- Эй Амр! Тоифдаги боғингни менга бер!
- Майли, сизга бердим-, деди Амр.
• Муовия розияллоҳу анҳунинг кўзлари яшнаб кетди ва:
- Аллоҳ таоло ажрингни берсин, жуда хурсанд қилдинг. Энди ўзингни илтимосингни айт!- деди.
- Эй Муовия, боғимни ўзимга қайтаринг!- деди Амр кулимсираб. 😊
©️ Таржимон Аброр Мухтор Алий
@Solihlar_taratgan_nurlar

#Ҳикмат
Ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳу айтадилар: "Кимнинг Ҳақ йўлида гарчи ўзининг зарарига бўлса-да, нияти холис бўлса, Аллоҳ у билан бошқа инсонлар ўртасидаги нарсага кифоя қилади. Ким ўзида йўқ нарса билан зийнатланса, Аллоҳ уни айблайди".
Изоҳ:
Яъни инсон Аллоҳ билан ўзи ўртасини ислоҳ қилса, Аллоҳ у билан бошқа кишилар ўртасини ислоҳ қилади. Агар инсон одамларнинг розилигини топаман деб ўзида йўқ нарсаларни бор қилиб кўрсатса, Аллоҳ уни айблайди.
T.me/Solihlar_taratgan_nurlar

#Ибрат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқлари
Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларидан бири бу мулойимлик эди. Бу хулқни Аллоҳ Қуръонда зикр қилиб, асл мувофақиятларининг сири мана шу сифатда яшринганини баён қилиб шундай дейди:
فَبِمَا رَحْمَةٍ مِنَ اللَّهِ لِنْتَ لَهُمْ وَلَوْ كُنْتَ فَظًّا غَلِيظَ الْقَلْبِ لَانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ [آل عمران : 159]
«Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар».
Қанчадан қанча йўқотишлар, оилаларнинг ажрашиб кетиши, мувофақиятсизликларнинг асл сабаби мана шу хулқнинг топилмаганидир.
Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисда шундай деган эдилар:
عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ الْبَجَلِيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ يُحْرَمْ الرِّفْقَ يُحْرَمِ الْخَيْرَ».
Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мулойимликдан маҳрум бўлган кимса яхшиликдан ҳам маҳрум бўлади», дедилар».
Кўпчилик «Шу ерда қўполлик қилмасам, кўзлаган мақсадимга эришолмайман», деб ўйлайди ва ўзининг қўполлигига сабаб ва баҳона кўрсатмоқчи бўлади. Аслида бу нотўғри фикр. Қўполлик билан битмайдиган қанча ишлар, чиройли муомила ва мулойимлик ила битган.
Бу ҳадисда ҳам таъкидлаб ўтилган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ رَفِيقٌ يُحِبُّ الرِّفْقَ، وَيُعْطِي عَلَيْهِ مَا لَا يُعْطِي عَلَى الْعُنْفِ».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ мулойимдир ва мулойимликни яхши кўради ҳамда мулойимликка кишига дағал кишига бермаган нарсани беради», дедилар».
Аллоҳ барчамизга ушбу гўзал сифат ила хулқланишни насиб айласин!
©Абдулазиз Усмон
Манба: @siyrat_uz

#Она
"Ўлимимдан икки ой ўтиб ўғлим уйланди.
Олти ой ўтиб, қизим туғилган кунини нишонлади.
Бир йил кечиб хотиним бошқага турмушга чиқиб кетди.
Лекин вафотимга ўн йил бўляпти-ки, онам ҳали-ҳануз йиғлайди".
Мубашшир Аҳмад саҳифаларидан.

"Мендирман Жалолиддин"ни таҳлил қилмоқчи эмасман. Оддий томошабин сифатида фильм ёққанини айтишим мумкин холос.
Лекин бошқа жиҳати билан бу сериал эътиборга молик ва таҳсинга лойиқ. Бу каби фильмлар миллатни жипслаштиради, ўзлигини танитади ва уни юксалтиради. Тарихини, аждодлари ва қаҳрамонларини таниган, билган миллат кучли бўлади. Қийинчиликлардан қўрқмайди ва ёв қаршисида қалтирамайди.
Аллоҳ таоло ҳам рисолат юкини кўтаришларида тасалли бўлиши учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга олдинги пайғамбарлар қиссасини Қуръони каримда бот-бот такрорлайди. Бунинг сабабини баён қилиб: "Биз қалбингни саботли қилиш учун сенга Пайғамбарлар хабарининг ҳаммасини қисса қилиб айтмоқдамиз" ("Ҳуд" сураси, 120-оят) дейди. Демак ўтмишдошлари ҳаёти, жасорати ва буюклигини билганлар қалби мустаҳкам, азми-қарори метиндек ва йўли аниқ бўлади.
Жалолиддин каби Амир Темур, Заҳириддин Бобур ва бошқа ҳукмдор ҳамда саркардаларнинг ҳаётларини ҳам жонлантириш вақти келди. Агар биз бу қаҳрамонларимизнинг диёнат, ахлоқ ва довюраклигини миллатимиз онгига сингдира олсак, улардек бўлишга ундай билсак ва ҳақиқий илдизларимиз эканини англата олсак, шунда буюк келажак сари реал қадам ташлаётган бўламиз. Президент Мирзиёев даври эса, ана шундай эзгулик муқаддимаси ўлароқ тарихда қолади. Президентни эслаганим, "Мендирман Жалолиддин"нинг экран юзини кўришида унинг яқинларининг ҳиссаси борлиги боисидан бўлди.
©Мубашшир Аҳмад

Қай бири нажот топишга умидлироқ?
Аллоҳга бўлган ҳаёни рўёбга чиқариш билангина киши нажот топган.
Кимда Аллоҳдан уялиб, ҳаё қилиш бўлса унинг нажот топиб Аллоҳга етишиши учун кафолати бор. Аммо кимнинг ҳаёси бўлмаса у хатардадир. У Аллоҳ таолонинг; “Албатта Аллоҳ уни кўришини билмасми”?! – деган сўзига гувоҳ бўла туриб қандай Аллоҳ азза ва жаллага гуноҳ қилади.
Модомики банда ўзини Аллоҳ кўриб турганини билар экан, бас унга Аллоҳ таолодан ҳаё қилиб ҳижолат бўлиши лозим.
Ҳаё қилиш қўрқишдан кўра аҳамиятлироқдир. Ким нажот топган бўлса Аллоҳга бўлган ҳаёси билан нажот топган. Чунки ҳаёнинг даражаси қўрқинчнинг даражасидан юқоридир.
Банда Аллоҳнинг қўрқинчини ҳис қилмаса (Аллоҳ мағфиратли, Аллоҳ Роҳийм) деган сўзга таяниб унинг гуноҳни такрор қилиши осон бўлиб қолади. Лекин Аллоҳнинг қўрқинчидан ҳам олий даража Ундан ҳаё қилиш даражасидир.
Фузайл ибни Иёзнинг мисолини кўрайлик.
У киши ҳаж қилиш учун борганида Арафа куни сукунат билан жим ўтирарди. Одамлар унинг атрофида дуо ва тилаклар билан машғул эдилар. Куннинг охирига бориб ҳожилар Арофотдан кета бошлаганларида имом Фузайл ибн Иёз Роббисига хитоб қилиб деди; “Қандай шармандалик мен Сендан (қаттиқ ҳижолатдаман), ҳатто сен мени афв қилдинг-а".
Яъни у киши ўзининг аввалда Аллоҳдан узоқлашиб ғафлатда юргани ва қилган гуноҳларини эслаб Аллоҳга “мени мағфират қилдинг-а”? – дея хитоб қилди. Унинг Аллоҳ азза ва жаллага ҳаё ва қаттиқ ҳижолат билан қилган бу хитоби барча қўрқинчлардан ҳам юқори бўлган эди.
Имом Бутийнинг "Покланиш йўлида"
омли туркум дастуридан
Абдуллоҳ ҒУЛОМОВ таржимаси

Гитлер ёмонми ёки динингиз?
Бокс қироли Муҳаммад Али Лондонга сафар қилганда, бир журналист ундан сўради:
- Сиз Ислом динига сиғинасиз, шундайми?
Муҳаммад Али жавоб қилди:
- Алҳамдулиллаҳ, мусулмонман!
Журналист яна сўради:
- Америка Қўшма Штатларидаги эгизак биноларни портлатганлар сизнинг динингиз вакиллари эканлигига қандай қарайсиз?
Муҳаммад Али шундай деди:
- Дунёдаги энг вахший одам дея ном олган Гитлер сизнинг динингиз вакили эди-ку?! Айб сизнинг динингиздами ёки Гитлердами? Энди ҳамма Гитлер ва унга ўхшаган хатокор ёмонлардан нафратланиш керакми ёки сизнинг динингиздан?
Синглим, тўғри, ҳар бир мусулмон мукаммал эмас, аммо Ислом дини мукаммалдур!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг далили
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar

"Эй муслима, сен ҳурдан-да гўзалсан"
Ҳофиз Ибн Касир Шофеий раҳимаҳуллоҳ шундай дедилар:
"Жаннат ҳури эрига дейди:
“Аллоҳга қасамки, жаннатда мен сендан кўра чиройлисини кўрмадим ва жаннатда ҳеч нарсани сенингдек яхши кўрмадим. Сени мен учун ва мени сен учун яратган Аллоҳга ҳамд бўлсин”. («Тафсирул Қуръанил Ъазийм», 7/504).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Ҳақиқатан, жаннат аҳлининг аёллари ўз эрлари учун куйлашади. Ҳеч ким бундан ҳам чиройли овозларни эшитмаган. Уларнинг қўшиқларида: "Биз ҳайрат ила боқувчи гўзал, олижаноб одамларнинг хотинларимиз” деб айтилади”.
Яна уларнинг қўшиқларида: "Биз абадий яшаймиз ва ўлмаймиз, ўзимизни хавфсиз ҳис қиламиз ва қўрқувни билмаймиз, биз бу ерда абадий қоламиз ва ҳеч қаерга бормаймиз" деган сўзлар бор”». (Табароний “ал-Авсат” 5/149, Абу Нуъайм “Сифатул-жанна” 322, 430. «Саҳиҳул-жомиъ» 1561).
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ҳақиқатан ҳам, қачон Жаннат ҳурлари шундай қўшиқларни куйлаганда, бу дунё аёллари уларга жавоб берадилар: “Ва биз ибодат қилар эдик, сиз ибодат қилмадингиз. Биз рўза тутдик, сиз эса тутмадингиз. Биз таҳорат қилдик, сизлар қилмаганмиз. Биз садақа бердик, сиз бермадингиз”. Ва улар улардан устун бўладилар». («Ат-Тазкира», 2/985).
Ҳайян ибн Абу Жабал деди:
"Ҳақиқатан ҳам, Жаннатга кирган бу дунёнинг аёллари, бу дунёда қилган амаллари туфайли жаннат ҳурларидан устун бўладилар". (Ибнул Муборак «аз-Зуҳд», 1/72).
Шунингдек, имом Қуртубий, муслималар ва ҳурлар ўртасидаги устунлик ҳақида келишмовчиликни эслатиб ўтгандан кейин деди:
"Жаннатга кирган бу дунё аёллари бу дунёда қилган яхши амаллари туфайли ҳурлардан устун бўлишлари айтилди." («Тафсирул Қуртубий», 17/181).
©манба: azon.uz

#ХУШХАБАР
«Muslimaat KIDS» дастурининг навбатдаги қаҳрамони кичик Рамазон Бутий
• Олти ёшли қори Муҳаммад Саид!
• Аллоҳим! Ушбу мурғақнинг покиза қалбига жойлаган Каломинг ҳаққи-ҳурматидан барча мусулмонларга Ўзинг улкан зафарлар ато қил!
• Омин!🤲🏻
HDформатда
https://www.youtube.com/watch?v=P63guMWVh8c
Манба:
T.me/muslimaatuz
T.me/bintusodiq

Абдуллоҳ ибн Муборак дедилар:
- Ҳикмат, панд-насиҳатни деворда топсанг ҳам, ўқи, ибрат ол ва амал қил.
- Фиқҳни-чи? – деб сўрашди у кишидан.
- Фиқҳни фақатгина олимлардан таълим ол, дедилар.
Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Ҳалол ва ҳаром илмини фақат илмда машҳур бўлган забардаст уламолардан ўрганилади.
Ҳа, фиқҳ илми ўта ҳассос илм бўлиб, уни ўз соҳасининг устаси бўлган фақиҳ уламолардан ўрганилмаса инсоннинг бутун ибодатларини савоб эмас, аксинча гуноҳга айлантириб юриши мумкин. Аллоҳнинг ўзи асрасин.

#Улуғлар_ибодати №1
Абу Нуъайм китоблари "Ҳилятул авлиё"да шундай нақл қиладилар: Усмон ибн Аффон доим рўза тутар эдилар. Туннинг фақат аввалида енгил ухлаб олар ва қолганини қоим қилардилар.
***
Усмоннинг аёллари у зотни ўлдирмоқчи бўлганлар атрофларини айланиб юришганда шундай дедилар: "Агар ўлдирсангиз ё қолдирсангиз ҳам айтай, бу киши туннинг ҳаммасини, бир ракатда Қуръонни жамлаган ҳолда эҳё қилар эдилар". Яъни Усмон ибн Аффон Қуръоннинг ҳаммасини тунги намозда хатм қилиб келганлар.
©Mubashshir Ahmad

Пайғамбар алайҳиссаломга саловат айтиш ва унинг одоблари
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar

"Дунё аҳлига берилган нарсаларга ҳасад қилиб у билан қалбингни машғул қилишинг жоҳиллигингга кифоядир. Ҳатто сен улардан ҳам жоҳилроқсан. Чунки улар ўзларига берилган нарса ила машғулдирлар. Сен эса ўзингга берилмаган нарса ила машғулсан.
Кўзинг оғриса уни муолажа қиласан. Чунки у билан дунё лаззатларини кўриб роҳатланасан-да! Басиратинг қирқ йилдан бери кўр, уни даволамайсан!".
©Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
✍🏻Абдулқодир Полвонов

#Улуғлар_ибодати №2
Ибн Касир "Ал-бидая ван ниҳая" китобларида Умар ибн Хаттоб ҳақларида шундай ёзадилар: "Одамларга хуфтон намозини ўқиб берардилар. Сўнг уйларига кириб, то тонггача намоз ўқир эдилар. Вафотларига қадар рўзани бардавом тутдилар".
Изоҳ: Агар бундай кўп ибодат қилиш мумкинлигини қабул қила олмасак, воқеаларни инкор қилмай, ўзимизни ва нафсимизни маломат қилайлик.

#Мутафаккирлар
Мағлубият ичкаридан бўлади❗️
Бугун Ислом олами... Уни ҳақиқий маънода тушунишлик тор доирада бўлиб қолган...
Бутун миллатлар Исломга қарши курашишга жамландилар. Ер юзидаги бўлаётган ҳар қандай хунрезликларни мусулмонларга нисбат беришади. Олам - шарқ-у ғарб мусулмонларга қарши. Бор кучлари билан Ислом ва мусулмонларга қарши урушсалар!
Ҳақиқий, чинакам мўминнинг маънавияти ҳеч қачон заифлашмайди. Чунки, Аллоҳ таоло ушбу диннинг кўмакчисидир! Аллоҳ таоло ҳеч қачон мўминларни ташлаб қўймайди.
Уммат ҳаётидаги энг хатарли нарса - инсоннинг ичидан мағлуб бўлишидир!
«Бўшашманглар ва маҳзун бўлманглар! Албатта, сиз мўмин экансиз (барчадан) устунсизлар» (Оли Имрон сураси 139-оят).
© Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ
✍🏻Абдуссами Хайруллоҳ
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar

“Мен олтмиш яшар қизман...”
Бир аёл доктор Мустафо Маҳмудга хат ёзибди. Ҳасрат тўла мактубга аллома шундай жавоб берганки... ўқиб, ибрат оламиз, холос...
“Мен олтмиш яшар қизман. Уч авлод устида кўприк бўлиб умрим ўтди. Муҳаббат нималигини, турмушга чиқиш нелигини билмай ўтдим.
Ўн ёшимда укамни кўтарар, унга қўшиқлар айтиб берар эдим. Ўттиз ёшимда шу укам уйланди. Энди унинг болаларини кўтара бошладим. Унинг болалари ҳам уйланди. Энди ҳориган кўксим устида уларнинг болалари ётар эди. Қолган умрим шулар билан ўтади шекилли...
Сиз олтмиш йил чанқоқ ҳолда қирғоқда яшаш нелигини билмайсиз. Буни англашингиз мумкин эмас. Чунки сиз буни тажриба қилиб кўрмагансиз. Сиз эркак кишисиз.
Ёшлигимда эркаклар кўча, мактаб учун яратилган. Аёллар эса ошхона учун яратилган дейишар эди.
Отамнинг иқтисодий ҳолатлари ўртача эди. Фарзандларини универститетда ўқитишни орзу қилар эдилар. Онам вафот этганларидан сўнг бу орзунинг бадали мен бўлдим. Уйдан чиқа олмай қолдим. Пиширар эдим, ювар эдим, кафелларни артар эдим. Қисқаси ходимага бериладиган маошни сақлаб қолиб отамга ёрдам берар ва унинг орзуларини амалга ошишига кўмаклашар эдим. Ёш авлод университетга кириши, таълим олиши ва "биз эркаклармиз" дейиши учун гўшт ва қонидан тўлайдиган тўлов бўлдим.
Мен бу фидокорликдан бахтиёр эдим. Мен кўксимда тарбия топган уч авлоднинг бокира онаси эдим.
Аммо ҳозир атрофимдаги олам ўзгариб қолган. Ўзимни бегона оламдаги бегона инсондек ҳис қилаяпман. Бунда сафсата, ғурур, севги, худосизлик ва бойлик лиқ тўла.
Ўзим тарбия қилган, ёшлигимни ва умримни уларга берган қизлар ва болалар менга бир буюм ва эски нарса сингари боқишади. Мени масхара қилишади. Чунки мен уларнинг замонидан, сиёсатдан, севгидан бехабарман. Устимдан кулишади.
Ошхонадаги ҳукмронлигим ҳам тугаган. Уни янги ошпаз эгаллаган. Дераза олдига келиб ҳеч кимга сездирмасдан йиғлаб оламан. Битта нарсага эга бўлишни ҳоҳлар эдим. У қадр...
Аммо шунга ҳам эга бўла олмадим. Қанчалар бахтсизман...”
Доктор Мустафо Маҳмуд бу аёлга жавоб беради:
"Азиз она! Замонадан, сиёсатдан ва муҳаббатдан хабардор қизларингиз аслида муҳаббатдан ҳеч нарсани тушунмас экан. Улар сизга хизматкор бўлишга ҳам лойиқ эмаслар. Муҳаббат бу сиз, эй она! Сиз шарафсиз, фидокорликсиз ва фазилатсиз. Сиз янги авлод учун тўлов бўлишга рози бўлдингиз. Улар сизнинг қўлингиздан олган илм, маданият ва ҳуррият сармоясига бадал бўлдингиз. Бу сафсаталар бариси сизнинг дастурхонингиздаги увоқлардир. Агар улардан азият кўрган бўлсангиз, улар сизга оқ бўлишган бўлса сиз уларни кечиринг. Бу пайғамбарлар одати ва зийнатидир. Сизга буюк нарса бунёд қилган аёл эканингизни ҳис қилишингизни ўзи кифоя қилади. Мен сизга таъзим қилиб, қўлингизни ўпаман, эй покиза Марям!"
©Мустафо Маҳмуднинг📚 "Ошиқлар эътирофи" китобидан
✍🏻А.Полвонов
Манба:azon.uz

Бугунги кунда тарқалаётган касалликларга очкўзликнинг алоқаси
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
#Мутафаккирлар
Бугунги кунда тарқалаётган касалликларга очкўзликнинг алоқаси❗️
©Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ сўзлари
🎤 Абдуллоҳ Ғуломов
Манба: azon.uz