Солиҳлар таратган нурлар
22 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#РИВОЯТ

• Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳудан ривоят қилинади: «Қуръонни ўқиган (ёд олган) ҳофиз кўксида нубувват мақомини жамлабди, фақат унга ваҳий келмаган холос».

©️ Имом Табароний, Имом Ҳоким, Имом Байҳақий роҳимаҳумуллоҳлар лафзларида бироз ихтилофлар билан ривоят қилишган.
• Имом Мунзирий роҳимаҳуллоҳ «Тарғиб ва тарҳиб»да: «Бу ҳадиснинг санади саҳиҳ ёки ҳасан ва ёки шунга яқин», деган.
• Ҳадис Ҳасан Басрий роҳимаҳулоҳнинг мурсалларидан ҳисобланади.

#МАНСАБ

Барча мансаблар оддий бўлиб қолади, Қуръон ҳофизи мансабига эришганинг пайт!

©️ Маҳбубий

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ривоят

Зубайр ибн Адийдан ривоят қилинади:

«Анас ибн Моликка бориб, •Ҳажжождан етган озорларимизни айтиб, шикоят қилдик. У эса: «Сабр қилинглар, чунки бундан кейин то Роббингизга йўлиққунингизча бирор замон келмайдики, кейингиси ундан ёмонроқ бўлмаса. Мен буни Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман», деди».
Имом Бухорий
ривояти.

Изоҳ: •Ҳажжож ибн Юсуф Сақафий 75-95 (м. 693-714) йилларда Ироққа амир бўлган. Ҳаддан ташқари қаттиқўллиги ва зулми туфайли тарихда «Ҳажжож золим» номи билан машҳур.


#Solihlar_taratgan_nurlar