Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Имом Бутий роҳимаҳуллоҳнинг
Жамиятнинг барча аъзоларига топшириқлари❗️
Таржимон: Абдуллоҳ Ғуломов
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#пайғамбаримиз_ўгитлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
"Аллоҳнинг зикридан айро гап-сўзларни кўпайтирманглар! Чунки, Аллоҳнинг зикридан айро гап-сўзларни кўпайтириш қалбнинг қотишидир. Албатта, инсонларнинг Аллоҳдан энг узоғи қалби қотганидир!" (Имом Термизий ривояти).

@Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(10)
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти
Аллоҳ таоло Қалам сурасида шундай марҳамат қилади:

وَإِنَّكَ لَعَلَى خُلُقٍ عَظِيمٍ

“Ва албатта, сен буюк хулқдасан” (4-оят).

Бу ояти карима Набий алайҳиссалом учун катта баҳодир. Аввало, ўтган оятда Аллоҳ таоло у зотга «Роббинг» деб Ўз исми шарифига қўшиб хитоб қилган эди. Энди эса у кишининг хулқларини улуғлик билан сифатламоқда. Оиша онамиздан у кишининг хулқлари ҳақида сўрашганда, «Хулқлари Қуръон эди», – деб жавоб берганлар. Яъни Муҳаммад алайҳиссалом Қуръондаги олий хулқлар билан хулқланганлар. Ул зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръондаги барча яхши одоб-ахлоқни ўзларига сингдирганлар.

Набий алайҳиссаломнинг ўзлари: «Мен яхши хулқларни батамом қилиш учун юборилганман», – деганлар.

Бошқа бир ҳадисларида эса: «Киши яхши хулқи билан кундузни рўза тутиб, тунни намоз ўқиб ўтказадиганлар даражасига етади», – деганлар.

Умуман, Исломда одоб, ахлоқ, яхши хулққа катта эътибор берилган. Мазкур оят ҳам шулардан биридир.

«Ва албатта, сен буюк хулқдасан» деган хитоб билан Аллоҳ таоло Ўзининг маҳбуб Пайғамбарининг нақадар чиройли ахлоқ эгаси эканликларини таъкидламоқда.

Бу оят тафсирини шарҳлаб, имом Аҳмад ибн Ҳанбал шундай ривоят қиладилар: «Оиша онамиз: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон на қўл остидаги ходимларини ва на хотинларини урмаганлар. Жиҳоддан бошқа жойда ҳеч нарсани қўллари билан урмаганлар. Икки ишдан бирини танлайдиган бўлсалар, гуноҳ бўлмаса, албатта осонини танлардилар. Агар гуноҳ иш бўлса, ундан узоқда бўлардилар. Ўзлари учун ҳеч қачон интиқом (ўч) олмаганлар. Агар Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар содир қилинсагина, Аллоҳ учун интиқом олганлар», – деганлар».

Муаллиф Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Роҳимаҳуллоҳ
Манба: islom.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Ҳақиқий бойлик мол-дунёнинг кўплигида эмас, балки қалбнинг бой бўлиши, нафснинг Аллоҳ берган ризққа қаноат қилишидадир. 

Ҳақиқий фақирлик мол-дунёнинг озлигида эмас. Қалбни фақирлиги Аллоҳ берган ризққа қаноат қилмасликдадир.

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси
Яҳё ибн Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Марям ўғли Исо алайҳиссалом йўлда бир тўнғизга дуч келдилар.
-Қани, тинч-хотиржам ўт! - дея ҳайвонга йўл бердилар.
-Сиз бу сўзларни тўнғизга гапиряпсизми! - дея эътироз этишди.
Марям ўғли Исо алайҳиссалом жавоб бердилар:
_Мен тилимни ёмон сўзга ўргатмоқдан қўрқаман. Буни ёқтирмайман»
(Имом Молик "Муваттода" да ривоят қилган).
Изоҳ:
Тилни ёмон сўзга, қўпол ва дағал ифодаларга ўргатмаслик кераелигига диққат берилмоқда.
@Solihlar_taratgan_nurlar
Соқол.

Соқол жуда ақиллидир.....Ҳеч қачон аёлнинг юзига чиқмайди.....
Қачон чиқса ҳам эркакка чиқади....Фақат ва фақат "Сен эркаксан, аёл эмассан" дейишлик учунгина чиқади......Эркак эса соқолни қирдириб ташлаб: "Йўқ, сен нотўғри тушундинг. Мен сен ўйлагандек эмасман" дейди.....Соқол ҳам жуда қайсардир. Қайта-қайта чиқиб: "Йўқ, сен аниқ эркаксан" дейди.


@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Устоз Салоҳиддин домла

Нафсингни Аллоҳнинг тоатига қайтар!

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ё Аллоҳ ота онамизга тож кийдирадиган фарзанд бўлайлик. Бизга ҳам фарзандлармиз кийдирсин!🤲

Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(10)
@Solihlar_taratgan_nurlar
Бошқарув фиқҳи

Муъта жангида мусулмонларнинг уч етакчиси бир-бир шаҳид бўлишди:


- Зайд ибн Ҳориса розиёллоҳ анҳу;

- Жаъфар ибн Абу Толиб розиёллоҳ анҳу;

Абдуллоҳ ибн Равоҳа розиёллоҳу анҳу.

Мусулмонлар байроғи жанг майдонида қулади. Саҳобалардан Собит ибн Ақрам розиёллоҳу анҳу байроқни ердан олиб ҳайқирди: “Эй мусулмонлар! Бирортангиз етакчиликни қўлига олсин!”

Мусулмонлар: “Сен”, – дейишди. 

Собит розиёллоҳу анҳу: “Мен бундай қила олмайман”, – деди.

Мусулмонлар ўзларига Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуни бош қилишди. 

Буюк саҳобий Собит ибн Ақрам розиёллоҳу анҳу томонидан бизга буюк дарс берилмоқда. У Абдуллоҳ ибн Равоҳа розиёллоҳу анҳу шаҳид бўлганидан кейин байроқни ердан дарҳол кўтарди. Чунки байроқнинг қулаши жангдаги мағлубиятдан нишона эди. У байроқни Холид розиёллоҳу анҳуга берди. Холид розиёллоҳу анҳу аввалда байроқни олишдан бош тортди:

– Йўқ, мен бунга муносиб эмасман!

Собит розиёллоҳу анҳу деди:

– Аллоҳга қасамки, бу байроқни мен сен учун ердан олдим!

Собит розиёллоҳу анҳу мусулмонларни бирлаштирди. Ишни ўз эгасига топширди. Бу ишга Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳуни муносиб деб билди. Иш агар муносиб бўлмаган кишига топширилса фасод бўлади, бузилади. Иш агар Аллоҳ ризоси учун бўлса бу ерда шуҳратни севишга, нафс насибасига ўрин қолмайди. 

Собит ибн Ақрам розиёллоҳу анҳу қўшинни бошқаришдан ожиз эмас эди. У Бадрда иштирок қилганлардан эди. Аммо у ушбу мансабга мусулмонлар ичидан муносиби бўлиб туриб уни эгаллаб олишни зулм деб билди. 

Биз мусулмонлар бу буюк дарсдан ибрат олишимиз, муносиб бўлмасак-да, масъулиятли мансаб-вазифаларни эгаллаб олмасдан, уни ўз эгаларига бўшатишимиз лозим. Зеро, қанча-қанча ноёб истеъдодлар, беқиёс ақл соҳиблари бизнинг касофатимиз туфайли хизматдан маҳрумдирлар. Халқимиз дин ишида ҳам, дунё ишида ҳам уларнинг ақл хазинасидан мосиво. Биз ҳам фақат Аллоҳ ризоси учун ишларни ўз эгаларига топширишимиз лозим. Ана шунда зулм чекиниб адолат зоҳир бўлади. Зеро, зулм дегани, нарсаларни ўз ўрнига қўймасликдир! Тавфиқ Аллоҳдандир!

Абдулқодир Полвонов

Манба:
azon.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Соғинч

Бундан бир неча йиллар аввал Муҳаммад Саид Рамазон Бутий завжаларининг вафотларидан сўнг, ўзларининг «Минал фикри ва-ал қалб» деб номланган китобларида жуда ҳам таъсирли гапларни ёзиб қолдирган эканлар. 

Сизларнинг эътиборингизга ушбу парчани келтириб ўтишни истадим:

«Эй Амира, сен ёруғ дунёни тарк этганингдан кейин ҳам қуёш аввалгидек ўзининг жойидан чиқяпти. Сен билан мен Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадислари ҳақида сўзлашиб ўтирадиган уйимизнинг дарчасидан ўша ёруғлик ҳалиям тушяпти. Биз ёз вақтида салқин излаб чиқиб анорнинг соясида ўтирардик, ўша анор бу йил ҳам мева қилди. Ўша сен билан мен танийдиган одамлар ҳали ҳам бизнинг уйимизга келиб-кетиб турибди. 

Сен билан қариндош бўлган одамларнинг ҳаммаси сен вафот қилганингдан кейин уй-уйига қайтиб кетди-ю, илло мен ўзим ғариб бўлиб қолдим. Сенинг қошу камонингдан кўра гўзалроқ қошу камонларни кўрдим. Сендан кўра чиройлироқ аёллар дунёда борлиги ҳам рост. Илло, мен таҳажжудга туриб ибодат қилганимда, орқамда туриб омин дейишларингни соғиндим.

Қуръон ўқиганимда орқамда йиғлаб тинглашларингни соғиндим. Сендай аёлни энди мен тополмайман деб қўрқаман. Сен қачон гап бошласанг, гапнинг аввалида «Илоҳим, охиратда ҳам исмингиз шундай бўлсин дердинг (Саид дегани бахтли дегани), шу гапларингни соғиндим. Илоҳим, охиратда ҳам исмингиз Саид бўлсин, дейишдан ҳеч қачон эринмаслигингни соғиндим...»
.


Субҳаналлоҳ, Аллоҳ бу икки муборак зотларни жаннатларда қайта топишишларини насиб этсин. Даражотларини юқори қилган бўлсин. Роббим бизларни ҳам уларнинг каби мазмунли хаёт кечиришимизни ва бизларга ҳам шундай гўзал жуфтларни тақдир этиб, Ўзи таъминлаган бўлсин.

Мубашшир Аҳмад

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Латифа

Бир аёл ўқимишлик бўлиб кетганидан эрига айтаяпти:

- Кир-чирларингизни ювишим шарт эмас экан!

- Овқатингизни қилишим шарт эмас экан!

- Болангизни эмизишим шарт эмас экан!

- Уйингизни супуриб-сидиришим шарт эмас экан!

Эри бунга жавобан:

- Ҳа сен айткандай лекин мен ҳам....

- Шариятда битта хотинга сабр қилишим шарт эмас экан!👀

- Учта-тўртта хотинга уйланиб яшашим мумкун экан!👀

Хотини:

Хазилни ҳам чунмайсиза дадаси😜

@Solihlar_taratgan_nurlar
«Биз неъматларга ўрганиб қолганмиз. Шу сабаб биров ҳолимизни сўраса: «Янгилик йўқ», деймиз. Саломатлик ва неъмат доимий янгиланишда эканини наҳот ҳис қилмаяпмиз?!».

Аллоҳга доимий ва абадий ҳамд бўлсин!

©Шайх Мутаваллий Шаъровий


t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Устоз Рустамжон домла

Умид бағишлўвчи сўзлар❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Имом Молик роҳимаҳуллоҳ Мадинаи мунавварада уловга минмасдилар ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пиёда ўтган йўлларидан мен уловда ўтмайман», дердилар.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Пайғамбаримиз_ўгитлари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Pасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ҳаромдан қоч, инсонларнинг энг кўп ибодат қилгани бўласан. Аллоҳ сенга ато этган ризққа рози бўл, инсонларнинг энг бадавлати бўласан. Ўзинг учун яхши кўрган нарсани, бошқа учун ҳам яхши кўр - ҳақиқий мўмин бўласан. Кўп кулма. Кўп кулмоқ қалбни ўлдиради».

Термизий ривояти.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Шаҳидул меҳроб шайх, аллома Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳматуллоҳи алайҳининг мусҳафи шарифлари.

2013 йилнинг 21 март куни Аллоҳнинг уйларидан бир уйда инсонларга Қуръони Карим оятларини тафсир қилиб бераётганларида шаҳид қилинганлар.

Аллоҳ таоло Меҳроб шаҳидини раҳматига олган бўлсин.

Қандай яшасанг шундай ўласан, қандай ўлсанг, шундай тириласан.


@Solihlar_taratgan_nurlar
Бундай шарафга Аллоҳ ҳаммамизни мушарраф айласин!🤲

Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉
#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар
@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АсмаулҲусна #Премъера

"АСМАУЛ ҲУСНА"

Муқаддима

Аллоҳнинг гўзал исмлари ҳақида

🎙Устоз: Исҳоқжон Муҳаммад билан

©muallim_media

📲Каналимизга аъзо бўлинг ва
дўстларингизга улашинг↙️

@ummatuz
@muttaqiynuz

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar