Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Кун_Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон (рўзаси)ни тутасан», дедилар. У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди. У қайтиб кетаётган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган. 

Изоҳ: Шориҳлар савол сўраган аъробийнинг исми Саъд ибн Ахрам эди дейишган.

Кишининг жаннатга киришига сабаб бўладиган амаллар зикр қилинган ҳадисларни ўрганиб чиқадиган бўлсак, уларнинг бир-биридан фарқли эканлигини кўрамиз. Баъзиларида Ислом арконлари, фарз амаллар тўлиқ зикр қилинса, бошқаларида эса айрим арконларгина тилга олиниб, қолганлари эсланмайди. Бунинг бир қанча сабаблари бор. 

Аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчининг ҳолатига қараб муомала қилганлар. 

Мисол учун, бу тоифадаги ҳадисларнинг бирида иймон ҳақида гап йўқ. Аммо бу иймони йўқ одам ҳам жаннатга кираверади, дегани эмас. Ундан олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сўровчи ўртасида иймон ҳақида алоҳида суҳбат бўлиб ўтган,  шундан кейингина бу савол берилган бўлади. 

Шунга ўхшаб, биз ҳозир ўрганаётган ҳадисда ҳаж зикр қилинмаган. Лекин бу жаннатга киритадиган амаллар ичида ҳаж йўқ, дегани эмас. Ушбу савол берилган вақтда ҳали ҳаж ибодати фарз бўлмаганлиги учун Набий алайҳиссалом уни зикр қилмаганлар.

@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Кун_Ҳадиси

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир Ҳурмо ёғочи бор еди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (хутба пайти бориб,) унинг ёнида турар эдилар. Пайғамбаримизга минбар қуриб берилганда у ёғочнинг олдидан узоқлашдилар.Шунда у ҳурмо ёғочи ҳудди гўдак инграб йиғлагандек йиғлай бошлади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ушлаб юпатиб бағирларига босгандилар, у ҳудди ёш гўдак каби инграб турган жойида жим бўлиб тинчиб қолди. У Зот «ўзи эшитиб юрган зикр учун йиғлади» дедилар.

Бухорий ривоятлари.

Ҳасан Басрий шу ҳадисни айта туриб наҳотки шу ҳурмо ёғочичалик бўлолмасак дер эканлар.😭

t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Кун_Ҳадиси

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари

*Росулуллоҳ «Эй Муоз Мен сени яхши кўраман» деганларида, Муоз розияллоҳу анҳу қандай ҳолатга тушган эканлар☺️

Бошқаларга ҳам юборинг
@Solihlar_Taratagan_Nurlar
Audio
#Кун_Ҳадиси
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Набий алайҳиссаломнинг ортларида (мингашиб кетаётган эдим. Бас, У Зот:
«Эй ғулом! Мен сенга калималарни ўргатаман. Аллоҳни (амрини) муҳофаза қилгин, У Зот сени муҳофаза қилади. Аллоҳнинг амрини муҳофаза қилгин, У Зотни рўпарангда топасан. Қачон сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Қачон кўмак истасанг, Аллоҳдан кўмак иста. Ва билки, агар бутун уммат сенга бирор нарсада манфаат бериш учун жамланса ҳам Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқа манфаатни бера олмаслар. Агар уларнинг ҳаммаси сенга бирор нарсада зарар етказиш учун жамланса ҳам Аллоҳ сенга ёзган нарсадан бошқа зарарни етказа олмаслар. Қаламлар кўтарилди ва саҳифалар қуриди», дедилар».
(Термизий ривояти)
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_Ҳадиси
Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бандаларига шундай зиёфат қилиб берар экан азизлар ҳаммамизга насиб қилсин🤲
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Кун_Ҳадиси

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эшакка мингашиб кетаётган эдим. У зот: 

«Эй Муоз, Аллоҳнинг Ўз бандаларидаги ҳаққи нимаю, бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари нима, биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедим. У зот: «Албатта, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи У Зотга ибодат қилишлари ва У Зотга бирор нарсани шерик қилмасликларидир. Бандаларнинг Аллоҳдаги ҳақлари эса У Зотга ширк келтирмаганни азобламасликдир», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, бу билан одамларга хушхабар бермайми?» дедим. У зот: «Уларга хушхабар берма, яна суяниб қолишмасин», дедилар».
Муттафақун алайҳ.

Бу ҳадисни Муоз розияллоҳу анҳу ўлим тўшагида ётганларида илмнми, яшириш катта гуоҳлигидан қурқиб, айтиб кетган эканлар.
*Муттафқун алайҳ деб: Бир Ҳадисни Бухорий ҳам Муслим ҳам ривоят қилишган бўлса Муттафақун алайҳ дейилади.
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Кун_Ҳадиси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Умматим ўзидан аввалги ва ўзидан бошқа умматларнинг маданиятини қаричма-қарич, қадам-бақадам таъқиб ва унга тақлид этмагунча қиёмат бўлмайди
" дедилар.
( Бухорий ривояти )

Рамазон ойида қадир кечасида ухлаб, Янги йил кечаси бедор бўлиш. Роналдо бунақа соч қўйибди, месси бунақа соқол қўйибти деб уларга эргашиш.
Тор шимлар юпқа кийимлар, дискотека.......
Мисоллар кўп тугамайдиганга ўхшайди. Ўзлигимизга қайтмасак, Аллоҳга қайтмасак бу кетишда.... Аллоҳ сақласин.
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Кун_Ҳадиси

Имом Молик роҳмтуллоҳи алайҳ ривоят қиладилар:

Исо алайҳиссалом марҳамат этганлар:

"Сиз ўзингизни Тангри ўрнига қўйиб инсонларнинг гуноҳларига боқмангиз! Қул эканингизни билиб, ўз гуноҳларингизга боқингиз!" (📖Муватто)

Изоҳ:
Инсонларни гуноҳлари туфайли ҳисобга тортувчи Аллоҳ таолодир.
Қулга лойиқ ҳол ўз гуноҳларини кўриб, бошқаларнинг гуноҳлари билан машғул бўлмасликдир
.
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_ҳадиси
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг бандаларидан шундай кишилар борки, улар пайғамбарлар эмас, шаҳидлар эмас. Бироқ қиёмат куни бўлганда Аллоҳ таоло томонидан уларга берилган мақом ва манзилларга пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар», дедилар.

Саҳобалар сўрашди: «Эй Аллоҳнинг расули! Бизга хабар беринг, ким улар?»

Жаноб соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: «Улар ўзаро қариндошлик учунгина эмас, мол-давлатдан манфаатдор бўлиш учун эмас, балки Аллоҳ учун муҳаббат қўйганлардир. Аллоҳга қасамки, уларнинг юзлари нурдир. Улар нур узрадирлар. Инсонлар хавфда бўлганда улар хавфда бўлмаслар. Инсонлар қайғуда бўлганларида улар қайғуда бўлмаслар».

Сўнг тиловат қилдилар
:

«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир. Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир» (Юнус сураси, 62–64-оятлар).
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир Ҳурмо устуни бор еди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (хутба пайти бориб,) унинг ёнида турар эдилар. Пайғамбаримизга минбар қуриб берилганда у устуннинг олдидан узоқлашдилар.Шунда у ҳурмо устуни ҳудди гўдак инграб йиғлагандек йиғлай бошлади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ушлаб юпатиб бағирларига босгандилар, у ҳудди ёш гўдак каби инграб турган жойида жим бўлиб тинчиб қолди. У Зот «ўзи эшитиб юрган зикр учун йиғлади» дедилар.

Бухорий ривоятлари.

Ҳасан Басрий шу ҳадисни айта туриб наҳотки шу ҳурмо ёғочичалик бўлолмасак дер эканлар.😭


t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Кун_Ҳадиси

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

@Solihlar_taratgan_nurlar