Солиҳлар таратган нурлар
23 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

16-кун 2014-йил

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Бу киши Африканинг Гана давлатидан. Унинг фақир қишлоқларидан бирида яшайди. Бир кун Туркия хабар каналига тегишли дрон унинг ёнига келиб тушди. Турк журналистлари унинг олдига келганида, кутилмаганда мазкур дронни уларга узатиб, кулганича: "Сизларда бундан каттароғи йўқми, мени ҳажга обориб қўйса", дея ҳазиллашди ва табассум ила уни эгаларига топширди. Журналистлар ҳам йўлларига кетишди.

Бир журналист қуйидаги расмга воқеа тафсилотини ёзиб пост қўйди. Хабар эса ўз ўрнида турк ҳукуматига етиб борди. Ҳукумат бўлса, бу кишининг жорий йилдаги ҳаж сафари ҳаражатларини зиммасига олди.

Айтмоқчи бўлганим, агар Аллоҳ сизга бир яхшиликни хоҳласа, бутун дунёни сизга қўшин ўлароқ бўйсундириб қўяди. Шунда Аллоҳ пешонангизга ёзгани ва қилган орзуларингиз рўёбга чиқади.

✍🏻Муҳаммад Одил Ҳамид

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибодат далилсиз бўлмайди

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби 🎙Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Солиҳлар таратган нурлар pinned «​#Рўзанинг_даражалари 1-Қисм Фиқҳ илмида рўза қуйидагича таърифланади: «Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан емоқ, ичмоқ ва жинсий алоқани тарк қилмоқдир». Ушбу таърифга тўғри келадиган рўзани тутган барча кишилар рўза тутиш фарзини адо этган…»
Аёл!

1.Аллоҳ таоло аёлнинг иффатини сақлаб азон ва иқомат айтишдан озод қилган.
Кимлардир келиб аёлларга саҳнада туриб қўшиқ куйлашни ҳалоллаб берди.

2.Аллоҳ аёлнинг иффатини муҳофаза этиб ундан жумаъ намозига келишни талаб қилмади.
Кимлардир уларга театрларда рол ўйнашни ҳалоллаб берди.

3.Аллоҳ таоло аёлнинг ибо-ҳаёсини асраб "Сафо" билан "Марво" оралиғида югуруришга буюрмади.
Кимлардир келиб олимпияда ва турли мусобақаларда иштирок эттириб, улардан чемпионлар ясади.

4.Аллоҳ таоло аёлдан агар у маҳрамсиз бўлса (номаҳрамлардан асраб), Исломнинг беш рукнидан бирини соқит қилди.
Кимлардир уларни турли муносабатлар ва саёҳатларга ёлғиз чиқишларини ҳалоллаб берди.

5.Аллоҳ таоло аёлга Исломга нусрат ўлароқ жиҳодга чиқишни амр этмади. Бу ҳам айнан аёлнинг иффатини,аёллигини сақлаш учун эди.
Кимлардир уларни хонандаларга мухлисалик қилишлари, ёки футболчиларни қўллаб-қувватлагани стадиону концерт залларига боришни ҳалоллаб берди.

6.Аллоҳ таоло аёлларни бегоналарга кўргазма бўлишининг олдини олиб, ҳатто уларга либослари остида қолган тақинчоқлари билиниб қолмасин учун оёқларини ерга уриб юришдан қайтарган.
Кимлардир уларни уйларидан ҳушбўйланган, ясаниб-безанган, очилиб-сочилган ҳолида кўчага чиқишига рухсат берди.

Улар, аёлга эркинликни ирода қилмаганлар. Балки, аёлга етишишликда эркинликни ирода қилганлар.

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Энг ажойиб неъматлардан бири унутиш неъматидир.

Бу неъмат бўлмаганида бирон иш юришмаган, банданинг боши ҳасрату надоматдан чиқмаган ва бошига тушган кулфатдан бирон юпанч топа олмаган бўларди.

Ҳатто хафагарчилигининг охири кўринмаган бўлиши ҳам мумкин эди».

@Solihlar_taratgan_nurlar
Тафсир ва таъвил

وقال الإمام الماتريدي رحمه الله:
«التفسير القطع على أن المراد من اللفظ هذا، والشهادة على الله أنه عنى باللفظ هذا، فإن قام دليل مقطوع به فصحيح، وإلا فتفسير بالرأي، وهو المنهي عنه. والتأويل: ترجيح أحد المحتملات بدون القطع والشهادة على الله».

📖 "الإتقان في علوم القرآن" - جلال الدين السيوطي - ص 2262

Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Тафсир - лафздан ирода қилинган маъно бу, деб қатъий айтиш ва Аллоҳ таолога бир лафздан буни ирода қилган, деб гувоҳлик беришдир. Агар айтган сўзига қатъий далил қоим бўлса, у тўғри бўлади. Бироқ, аксинча бўлса, фикри билан тафсир қилган бўлади. Бу эса, қайтарилган амаллардандир.
Таъвил эса - лафздан ирода қилинган маънони қатъий ва Аллоҳ таолога гувоҳлик бермасдан эҳтимолий маъноларидан бирини устун кўришдир».

📖 "Итқон фий улумил Қуръон" китоби, Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ, 2262-бет.

©@moturidiyahlisunnamaktabi

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

17-кун 2014-йил

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
«Кичик дон ичига улкан бир дарахт яширилган эканига қандай қилиб ишониш мумкин?! ...
Демак, сиз излаётган нарса ичингизда бордир!»

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАТОНАТИМИЗ МАҚТАГУЛИК ЭМАС

🎙Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

©Hazratim_uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қабрлар олдида туриб, ўликларга қарата шундай хитоб қилдилар:

«Ассалому алайкум, эй қабристон аҳли! Уйларингизда сизлардан бошқалар яшаяпти, мол-дунёларингиз болаларингиз орасида тақсимлаб бўлинди, хотинларингиз бошқаларга турмушга чиқиб кетишди. Биздаги хабар мана шу, сизларда қандай хабарлар бор?».

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоздаги айрим хатоларимизни ислоҳ қилайлик

🎙Устоз Муҳаммад Шокир домла

Бошқаларга ҳам улашинг❗️
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Яхшилик ҳамда ёмонлик билан балоланиш деган гаплар бор! Сен «бало» деган сўздан эмас, унинг натижасидан қўрққин, чунки бало ё имтиҳон, ё синов бўлади. Сен уни чиройли адо қилиб, муваффақият қозонсанг, (яъни бало келганда бесабрлик қилиб, ҳаром ишларга қўл урмасанг) ўзинг учун яхши. Агар адо қила олмасанг, бу сен учун бало ва офат бўлади!

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЎМИНЛАР НАЖОТ ТОПДИЛАР

🎙Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Манба: 👉🏻 @hazratim_uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур


18-кун 2014-йил

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эркак ва аёлларнинг шаръий кийинишидаги шартлари

🎙Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
ЗАКОТНИ ҚАНЧА БЕРИШЛИКДАН ХАМ КЎРА ҚАЕРГА БЕРИШ МУҲИМДИР!
Ҳар доим Рамозон ойи келса «Қори ака! Закотни Акамга ёки укамга берсам бўладими? Синглимга берсамчи? Куёвимнинг топиш-тутиши жуда яхши эмас. Закотимни берсам бўладими?» каби саволлар кўпайиб кетади!
Аввало биз бир нозик нуқтага этибор қилайлик! Аллоҳ каломида закотни қанча беришлик билан бирга кимга беришликни хам баён қилди.
У эса 8 та ўриндир. Сиз закотингизни бермоқчи бўлган, яқин қариндошингиз мана шу 8 танинг 4 тасига тушиши мумкин:
1. Мискин (бир марталик таоми бор, кейингиси йўқ.)
2. Фақир (бир кунлик таоми бор, кейингиси йўқ.)
3. Қарзга ботган киши (ҳозирги савдодаги қарзга олди-берди қилишлар бунга кирмайди. Аммо қарзи борки, шу қарзига маошидан ортира олмаётган киши киради.)
4. Фи сабилиллаҳ (Аллоҳ учун жидду-жаҳд қилаётган киши. У ислом шиорини олий қилиш бўлсин, илм талабида бўлсин, БОЙ БЎЛМАСА, барчаси киради.)
Агар сизнинг қариндошингиз мана шу 4 тасидан бирига тушса, бегонага берганингиздан кўра, ана шу ака-ука ва опа-синглингизга берганингиз савоблироқ. Фақат шу синфга тушмасада «Тушади» деб бериш, закотнинг ўтмай қолишига олиб келиши мумкин!
Яна битта таклиф! Агар яқин ака-ука, опа-сингилларга бермоқчи бўлсангиз, аввало уларни мана шу қийин вазиятдан чиқаришни ният қилинг! Унинг учун сиз чиқарадиган закотингиз миқдори кам бўлса, яна устига озгина қўшиб, уларнинг қўлига берингда уларга бирор дастгоҳ олишни ёки бирор ишлаб чиқаришга йўллаб қўйсангиз, аъло бўлар эди! Кейинги йилига берадиган закотингизни бегона ҳақдорларнинг қўлига ҳам етказар эдингиз!
ЗАКОТ БЕРУВЧИЛАР! ҚАРИНДОШЛАРГА ЗАКОТДАН БОШҚА МАБЛАҒ БИЛАН ҲАМ СИЙЛАИ РАҲИМ ҚИЛИШ МУМКИН!

Расулжон Тошпўлатов✍🏻

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ўзбек мусулмонларининг ҳам энг катта муаммоларидан бири - Илми ҳолни билмаслигимиз.
✍🏻Mubashshir Ahmad

🎙Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳ

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar