Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
( فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ )

«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!»

СУВнинг таркибига Этибор қилганмисиз?!
1. Водород - бу ўта ёнувчан модда!
2. Кислород - бу ёнишга ёрдам берувчи модда!
БУЮК РОББИМ! Мана шу ўта ёнувчан модда билан ёнишга ёрдам берадиган моддани бириктириб, ёнаётган оловни ўчирувчи «СУВ» (Н²О) деган элементни пайдо қилган!!!

✍🏻Расулжон Тошпўлатов

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари

2-Қисм

Аввал айтиб ўтганимиздек, омманинг рўзасидан фарқли равишда, хосларнинг рўзаси аъзоларини гуноҳлардан тийишни ҳам ўз ичига олади. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда ҳадис ривоят қилинган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дегандилар».
(Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.)
(Давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан «Ароқ ичганмисиз?» деб сўрашди, у зот: «Ароқни жоҳилиятда ҳам, исломиятда ҳам ичмаганман», дедилар. У зотга: «Нима учун, ахир у Исломдан олдин ҳаром қилинмаган эди-ку?» дейишди. У зот: «Чунки ароқ инсонни хорлайдиган, ақлни кетказадиган нарса», деб жавоб бердилар.

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари

3-Қисм

Хосларнинг рўзаси «Солиҳлар рўзаси» деб ҳам номланади. Бу даражадаги рўзанинг мукаммал бўлиши қуйидаги нарсалар ила рўёбга чиқади:

★1 - Барча ёқимсиз ва ёмон нарсалардан кўзни тийиш ҳамда қалбни Аллоҳ таолонинг зикридан тўсадиган нарсаларга машғул қилмаслик.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Назар солиш шайтонинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ азза ва жалла унга қалбида ҳаловатни топадиган иймон беради», деганлар».

★2 - Тилни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фаҳш гаплар, жафо, хусумат, мақтанчоқликка ўхшаш нарсалардан тийиб, сукутни лозим тутиш. Уни Аллоҳ таолонинг зикри ва Қуръон тиловати ила машғул қилиш. Бу тилнинг рўзасидир.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
Рўза сақловчидир. Фаҳш гап гапирмасин ва жоҳил бўлмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, ”Мен рўзадорман...», десин».

Бишр ибн Ҳорис роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, Суфён Саврий: «Ғийбат рўзани бузади», деган.
Лайс қилган ривоятда Мужоҳид шундай дейди: «Икки хислат - ғийбат ва ёлғон рўзани бузадир».
●Бу гаплар омманинг эмас, солиҳлар рўзасининг бузилиши ҳақидадир. Яъни ғийбатчининг рўзаси омманинг рўзаси савиясида бўлаверади. Аммо ғийбати туфайли солиҳлар рўзаси даражасидан тушади.

★3 - Қулоқни эшитиш макруҳ бўлган барча нарсалардан, бошқача қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган нарсаларнинг ҳаммасидан сақлаш. Чунки гапириш мумкин бўлмаган барча нарсани эшитиш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳаром еювчи билан ёлғон эшитувчини баробар санаган.
Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:
«Улар ёлғонга кўп қулоқ солувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир»(42-оят).

(давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Аллоҳдан_қўрқиш

(3-қисм)

Яна тақводорлар ҳақида Аллоҳ билдиради: «Шубҳасизки, тақводорлар, яъни Аллоҳдан қўрққани учун ўзини ёмонликлардан тийганлар, Рабблари ато этган савобларни олган ҳолда жаннатларда ва булоқ бўйларида бўлурлар. Чунки улар илгари чиройли амаллар қилгандилар. Тақводорлар жаннатларда ва неъматлар ичида бўладилар» (Ва-з-Зориёт сураси, 15–16-оятлар). «Тақводорлар амин бир мақомдадирлар, яъни Аллоҳга қарши бўлишдан қўрқувчилар қиёмат куни осойишта, ишончли жойда бўладилар» ( Духон, 51-оят). Бу оятларнинг барчасида Аллоҳ бамисоли шундай дегандай кўринади: “Улар қиёмат куни азобдан озод бўладилар. Яна мўмин бўлган одам қўрқув билан умид орасида турмоғи, Аллоҳнинг раҳматига суянмоғи, ундан асло умид узмаслиги керак”.

Аллоҳ буюради: Айтинг: «Эй, нафсига зулм қилаётганлар! Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Чунки Аллоҳ барча гуноҳларни авф этиш қудратига эгадир. Шубҳасизки, У кўп афв этувчи, кўп меҳрибондир» (Зумар, 53-оят).

Мўмин одам Аллоҳдан умид узмаслик билан бирга, ибодатларини ҳам беистисно адо этади, ёмон феълларидан воз кечади ва ёмон атворларини тарк этади. Аллоҳнинг дўсти Ҳз.Иброҳим (Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ... – «Аллоҳ Ҳазрат Муҳаммаднинг шонини юксалтирсин ва устларига саломини ёғдирсин» маъносидаги бу жумла Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг исмлари тилга олинганда айтилиши суннат бўлган дуодир) салом унга, хатоларини ёдига олганда ўзидан кетар, қалбининг шиддат билан ураётганини ҳис этарди. Аллоҳ унинг олдига Жаброилни юборди. Жаброил Ҳз. Иброҳимга деди: “Аллоҳ сенга салом юборди ва: «Дўстидан қўрқадиган дўст ҳам бўладими?» демоқда, – деди. Шунда Ҳз.Иброҳим: “Эй Жаброил, хатоларим ёдимга тушиб, уларнинг жазосини ўйлаганимда дўстликни унутаман”, – деган жавобни берди. Имом Абулайс дейдики: “Осмоннинг еттинчи қаватида Аллоҳ яратган, унга сажда килувчи шундай фаришталар борки, Аллоҳ қўрқувидан томирлари титрар. Қиёмат куни бўлганда бошларини саждадан кўтариб: “Эй Раббимиз, сени танзиҳ этамиз. Қуллик вазифамизни керагича адо этолмадик”, – дерлар. Аллоҳнинг мана бу ояти ана шу ҳақиқатга ишора қилади: “Раббиларидан қўрқурлар ва фақат ўзларига амр этилган ишларнигина қилурлар”.

✍🏻Абу Ҳомид Ғаззолий,
“Мукошафат-ул қулуб” асаридан📚

©islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларни ўқиш учун, ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари

4-Қисм

★4 - Қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан сақлаш ҳамда ифтордан кейин қоринни шубҳали таомлардан сақлаш. Зотан, қоринни ҳаром нарсадан сақлаб рўза тутиб, кейин ҳалол бўлмаган нарса ила ифтор қилишнинг маъноси ҳам йўқ.

● Ҳаром - динни ҳалок қилувчи заҳрадир.
● Ҳалол даво, ози фойда, кўпи зарардир.

★5 - Ифторда ҳаддан ташқари кўп еб, қоринни тўйдириб юборишдан сақланиш. Бундай қилиш ила рўзадан кўзланган мақсад амалга ошмайди. Чунки рўзадан кўзланган мақсадлардан бири очликнинг таъмини татиб кўришдир.
Мазкур мақсадга эришиш эса рўзадан бошқа вақтларда нонуштада танавул қиладиган таомни саҳарликда ва кечки овқатда танавул қилдиганини ифторда истеъмол қилиш билан бўлади.
Ифтордан сўнг қалби хавф ва ражо орасида изтиробга тушиб турмоғи лозим. Чунки рўзаси қабул бўлиб, муқарраб бандалар қаторига қўшилдими ёки қабул бўлмай, ғазабга учраганлардан бўлдими, аниқ эмаску. Ҳар бир ибодатдан фориғ бўлгандан сўнг банда мана шу холатда бўлиши лозимдир.

●Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ кулишиб ўтирган қавмнинг олдидан ўтаётиб:
«Аллоҳ азза ва жаллла Рамазон ойини Ўз халқини чиниқтириш учун ва тоатида мусобақа қилиш учун жорий қилган.
Бир қавмлар ўзиб кетдилар ва ютуққа эришдилар. Бир қавмлар қолиб кетдилар ва ноумид бўлдилар. Ўзувчилар ютган, аҳли ботиллар ноумид бўлган кунда ўйнаб-кулганлардан ажабланаман», деди.

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ,
«Хислатли ҳикматлар шарҳи» 1-жуз 📚

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

16-кун 2014-йил

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Бу киши Африканинг Гана давлатидан. Унинг фақир қишлоқларидан бирида яшайди. Бир кун Туркия хабар каналига тегишли дрон унинг ёнига келиб тушди. Турк журналистлари унинг олдига келганида, кутилмаганда мазкур дронни уларга узатиб, кулганича: "Сизларда бундан каттароғи йўқми, мени ҳажга обориб қўйса", дея ҳазиллашди ва табассум ила уни эгаларига топширди. Журналистлар ҳам йўлларига кетишди.

Бир журналист қуйидаги расмга воқеа тафсилотини ёзиб пост қўйди. Хабар эса ўз ўрнида турк ҳукуматига етиб борди. Ҳукумат бўлса, бу кишининг жорий йилдаги ҳаж сафари ҳаражатларини зиммасига олди.

Айтмоқчи бўлганим, агар Аллоҳ сизга бир яхшиликни хоҳласа, бутун дунёни сизга қўшин ўлароқ бўйсундириб қўяди. Шунда Аллоҳ пешонангизга ёзгани ва қилган орзуларингиз рўёбга чиқади.

✍🏻Муҳаммад Одил Ҳамид

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибодат далилсиз бўлмайди

«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби 🎙Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Солиҳлар таратган нурлар pinned «​#Рўзанинг_даражалари 1-Қисм Фиқҳ илмида рўза қуйидагича таърифланади: «Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан емоқ, ичмоқ ва жинсий алоқани тарк қилмоқдир». Ушбу таърифга тўғри келадиган рўзани тутган барча кишилар рўза тутиш фарзини адо этган…»
Аёл!

1.Аллоҳ таоло аёлнинг иффатини сақлаб азон ва иқомат айтишдан озод қилган.
Кимлардир келиб аёлларга саҳнада туриб қўшиқ куйлашни ҳалоллаб берди.

2.Аллоҳ аёлнинг иффатини муҳофаза этиб ундан жумаъ намозига келишни талаб қилмади.
Кимлардир уларга театрларда рол ўйнашни ҳалоллаб берди.

3.Аллоҳ таоло аёлнинг ибо-ҳаёсини асраб "Сафо" билан "Марво" оралиғида югуруришга буюрмади.
Кимлардир келиб олимпияда ва турли мусобақаларда иштирок эттириб, улардан чемпионлар ясади.

4.Аллоҳ таоло аёлдан агар у маҳрамсиз бўлса (номаҳрамлардан асраб), Исломнинг беш рукнидан бирини соқит қилди.
Кимлардир уларни турли муносабатлар ва саёҳатларга ёлғиз чиқишларини ҳалоллаб берди.

5.Аллоҳ таоло аёлга Исломга нусрат ўлароқ жиҳодга чиқишни амр этмади. Бу ҳам айнан аёлнинг иффатини,аёллигини сақлаш учун эди.
Кимлардир уларни хонандаларга мухлисалик қилишлари, ёки футболчиларни қўллаб-қувватлагани стадиону концерт залларига боришни ҳалоллаб берди.

6.Аллоҳ таоло аёлларни бегоналарга кўргазма бўлишининг олдини олиб, ҳатто уларга либослари остида қолган тақинчоқлари билиниб қолмасин учун оёқларини ерга уриб юришдан қайтарган.
Кимлардир уларни уйларидан ҳушбўйланган, ясаниб-безанган, очилиб-сочилган ҳолида кўчага чиқишига рухсат берди.

Улар, аёлга эркинликни ирода қилмаганлар. Балки, аёлга етишишликда эркинликни ирода қилганлар.

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Энг ажойиб неъматлардан бири унутиш неъматидир.

Бу неъмат бўлмаганида бирон иш юришмаган, банданинг боши ҳасрату надоматдан чиқмаган ва бошига тушган кулфатдан бирон юпанч топа олмаган бўларди.

Ҳатто хафагарчилигининг охири кўринмаган бўлиши ҳам мумкин эди».

@Solihlar_taratgan_nurlar
Тафсир ва таъвил

وقال الإمام الماتريدي رحمه الله:
«التفسير القطع على أن المراد من اللفظ هذا، والشهادة على الله أنه عنى باللفظ هذا، فإن قام دليل مقطوع به فصحيح، وإلا فتفسير بالرأي، وهو المنهي عنه. والتأويل: ترجيح أحد المحتملات بدون القطع والشهادة على الله».

📖 "الإتقان في علوم القرآن" - جلال الدين السيوطي - ص 2262

Имом Мотуридий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Тафсир - лафздан ирода қилинган маъно бу, деб қатъий айтиш ва Аллоҳ таолога бир лафздан буни ирода қилган, деб гувоҳлик беришдир. Агар айтган сўзига қатъий далил қоим бўлса, у тўғри бўлади. Бироқ, аксинча бўлса, фикри билан тафсир қилган бўлади. Бу эса, қайтарилган амаллардандир.
Таъвил эса - лафздан ирода қилинган маънони қатъий ва Аллоҳ таолога гувоҳлик бермасдан эҳтимолий маъноларидан бирини устун кўришдир».

📖 "Итқон фий улумил Қуръон" китоби, Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ, 2262-бет.

©@moturidiyahlisunnamaktabi

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

17-кун 2014-йил

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
«Кичик дон ичига улкан бир дарахт яширилган эканига қандай қилиб ишониш мумкин?! ...
Демак, сиз излаётган нарса ичингизда бордир!»

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МАТОНАТИМИЗ МАҚТАГУЛИК ЭМАС

🎙Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

©Hazratim_uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Бир куни Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қабрлар олдида туриб, ўликларга қарата шундай хитоб қилдилар:

«Ассалому алайкум, эй қабристон аҳли! Уйларингизда сизлардан бошқалар яшаяпти, мол-дунёларингиз болаларингиз орасида тақсимлаб бўлинди, хотинларингиз бошқаларга турмушга чиқиб кетишди. Биздаги хабар мана шу, сизларда қандай хабарлар бор?».

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar