#Улуғлар_Ҳаётидан
ИСЛОМ УММАТИНИНГ БОШИДАГИ ТОЖ - БУ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛДИР!
(Бизга соф «Ақида» қандай етиб келган?)
Ҳижрий 220 йил!
(3-Қисм)
Зарбалардан зўрға бошини кўтарган Аҳмад ибн Ҳанбал унга «Қулоғингни тут» ишорасини қилди. Ибн Абу Дуад қулоғини у зотнинг оғзига олиб келган эди, унинг қулоғига: «Эй Ибн Абу Дуад! Сен менинг қулоғимга «Қуръон махлуқ эмас» деб қўй, сени қиёматда Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоламан» деди. У зотнинг бу гапидан жаҳли чиққан Ибн Абу Дуад яна шундай калтаклатдики, Аҳмад ибн Ҳанбални беҳуш ҳолда, судраб зиндонга ташлади.
Эртаси куни халифа Мўътасим яна Аҳмад ибн Ҳанбални халқ олдида олиб чиқиб, энди эсинг кириб қолгандур деган маънода: «Тонгни қандай оттирдинг?» деб сўраганида: «Аллоҳ сизни Қуръон масаласида ажрингизни кўпайтирсин Эй Амирал мўминин! Аммо ҳолимизга вой бўлсин, Қуръон ўлиб қолди. Кеча сизлар мени зиндонга ташлаганларингиздан кейин, ҳушимга келиб, ўрнимдан туриб, таҳорат қилдим. Кейин икки ракаат намоз ўқишни ният қилиб, тахримани айтиб намозни бошладим. Биринчи ракаатга фотиҳа билан фолон сурани ўқиб, рукуъ ва сажда қилдим. Кейин иккинчи ракаатга туриб фотиҳани ўқийман десам хотирамдан ўчибди. Ҳеч хотирлай олмадим. Ҳеч бўлмаса бошқа сурани ўқиб бўлса ҳам намозни тугатай десам, уни ҳам хотирлай олмадим. Кейин кўз қирим билан Қуръонимга қарасам, токчадаги Қуръон ўлиб қолибди. Уни ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқиб зиндоннинг бир чеккасига кўмиб қўйдим. Ҳамма яратилган нафс ўлимни тотувчидир. Энди нима қиламиз. Қуръон йўқ, энди таровеҳ Номозида одамлар нимани тиловат қиладилар» деб йиғлай бошлайди. Унинг бу гапидан қаҳ-қаҳа ётиб кулган халифа Мўътасим: «Нималар деяпсан? Қуръон ҳам ўлар эканми?» деди:
У зот:«Эй Амирал мўминин! Агар сиз изн берсангиз мен Ибн Абу Дуадга бир иккита савол берсам?» деди. Халифа:«Бер саволингни» деди. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал:
-Эй Ибн Абу Дуад! «Қуръонни махлуқ деяпсан, уни ким яратгани ҳақида Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алийлар билганми ёки билмаганми?» деб сўради. Ибну Абу Дуад:
- Билган- деди. Шунда у зот:
- Улар ҳам сизлар каби одамлардан «Қуръонни махлуқ дейсан» деб талаб қилгиб, уларни калтаклаганми ёки жим турганми?» деди. Ибн Абу Дуад
- Жим турган- деди. У зот:
- Унда нега улар жим турган нарсада сен жим турмасдан бу бидъатни қилдинг? деди.
Шунда Ибн Абу Дуад жим бўлиб қолган эди, халифа Мўътасим уни ҳақоратлаб:«Сизларнинг фитналаринг сабаб қанча-қанча олимлар зулм кўрдику. Нега билмаган ишингда фитна қиласан» деб койиди ва Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)дан узр сўраб, кишандан бўшатди ва эҳтиром кўрсатди... (давоми бор)
@Solihlar_taratgan_nurlar

Ҳижрий 230-241 йиллар!
(4-Қисм). Халифа Мўътасим ва халифа Восиқлардан кейин тахтга келган Халифа Жаъфар Мутаваккил Ахмад ибн Ҳанбал (р.а)ни жуда ҳурмат қила бошлади. Мамлакатларнинг барча ноҳияларига Аҳмад ибн Ҳанбалнинг маслаҳати билан Қуръон ҳақидаги ҳар хил гап-сўзларни тўхтатишга буйруқ берди. Халифа Имом Аҳмадни жуда қаттиқ ҳурмат қилиб, яхши кўрганлиги сабабли доим у зотдан вилоят волийларини ва қозиларини тайинлашда маслаҳатини олар эди. Ҳар куни турли таомлар ва ширин мевалар жўнатиб турди. Аммо Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бу таомларни емаслик учун «Ўтар рўза» тутар ва шу сабаб халифанинг таомларини қайтарар эди. Лекин ўғиллари Солиҳ билан Абдуллоҳ “Аҳмад ибн Ҳанбал очдан ўлибди” деган шармандаликка қолиб кетмаслик учун халифанинг таомларини рад қилиб, ўзлари топган пулга отасини овқатлантирар эди.
Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а) ўлим тўшагида ётган вақтларида иситмалари қаттиқ кўтарилиб, нафас олишлари ҳам қийинлашиб қолди. Шу пайт ўғиллари Солиҳ бошларида турган эди. Аҳмад ибн Ҳанбал: “Ла баъду. Ла баъду” деб такрорлай бошлади. Шунда ўғли: “Эй отажон! Нима бу соатда бу калимани қайта-қайта айтиб қолдингиз” деганларида: “Эй ўғлим! Уйнинг бурчагида шайтон турибди ва менга: “Эй Аҳмад! Сен мендан (макрларимдан) қутилиб қолдинг-а” деяпти. Шунга мен Ла баъду, ла баъду (ҳали қутулмадим)” дея жавоб бермоқдаман” дейди. Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижрий 241 йили 77 ёшларида вафот этди. Жанозаларида 3 000 000 одам иштирок этган. Бу зотнинг жанозаларига келаётган одамларни кўрган Яҳудий ва носоралар Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)нинг ҳаётларига қизиқишади. Ҳаёти билан танишиб чиққан 10 000 дан зиёд Яҳудий ва насоролар исломни қабул қилишган.
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Хузайма Ал-Искандароний: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбал вафот этгандан кейин у зотни туш кўрдим. У зот менинг олдимга Олтиндан бўлган тож ва оёғига олтин ковуш кийиб келди. Мен у зотга Роббингиз сизга қандай муносабатда бўлди? Дедим. У зот: “Роббим менга мана шу олтин тож ва ковушни кийдириб – бу сенга Қуръонни менинг каломим эканлигини ҳимоя қилганинг учун” деди” деб айтган экан.
Аллоҳ у зотни, фирдавс жаннатида Набий Соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилсин!
✍🏻Расулжон Тошпўлатов
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари
14-кун 2014-йил
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур
🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
© islom.uz

#Аллоҳдан_қўрқиш
(1- қисм)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Баъзи ҳикмат аҳллари дейдики: “Вужуднинг соғлиги ва омонлиги оз ейишда, руҳнинг соғлиги ва омонлиги гуноҳсиз бўлишда. Диннинг омонлиги эса, Аллоҳ яратган зотларнинг энг зиёлиси Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқига эга бўлишдадир”.
Аллоҳ жалла жалалаҳу буюради: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар! Ҳар ким эртаси учун олдиндан нима ҳозирлаб қўйганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар, чунки Аллоҳ чиндан ҳам қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Ҳашр, 18-оят).
Оятнинг мазмуни: “Аллоҳдан қўрқинг, унга итоат этинг. Моддий ва маънавий азоб чекаётганларга ёрдам беринг. Доимо Аллоҳ йўлида бўлинг, қиёмат куни бунинг мукофотини оласиз. Чунки Аллоҳ савоб ишингизни ҳам, гуноҳ ишингизни ҳам – нима қилган бўлсангиз ҳаммасини билади. Фаришталар, осмон, ер, кеча, кундуз... ҳамма-ҳаммаси, инсон нима қилган бўлса шу ҳақда қиёмат куни гувоҳлик беради. Ҳатто инсоннинг ўз аъзолари ўзи тўғрисида гувоҳлик қилади. Ер иймонли ва ихлосли кишиларга гувоҳ бўлади ва: “Менинг устимда намоз ўқиди, рўза тутди, ҳажга борди”, – дейди. Раҳмлилар ичида энг раҳмли бўлган Аллоҳ қиёмат куни иймонсизлар билан осийларни ипидан игнасигача синчиклаб сўроқ қилганда уларнинг ҳолига вой бўлади! Бутун вужуди, барча аъзолари билан Аллоҳдан қўрққан кишилар мўминлардир”. (Давоми бор)

#Рўзанинг_даражалари
1-Қисм
Фиқҳ илмида рўза қуйидагича таърифланади:
«Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан емоқ, ичмоқ ва жинсий алоқани тарк қилмоқдир».
Ушбу таърифга тўғри келадиган рўзани тутган барча кишилар рўза тутиш фарзини адо этган ва унга ваъда қилинган савоб ва даражаларга эга бўладилар.
Аммо руҳий тарбия - тасаввуф аҳллари бу билан кифояланиб қолишни ўзларига ор биладилар ва бу паст даражадаги рўза билан кифояланиб қолмасдан, ундан кўра юқори даражадаги рўза тутишга ҳаракат қиладилар. Бу маънода улар қуйидагиларни айтадилар:
«Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадир.
★Биринчи даража - омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржни шаҳватдан тийишдан иборатдир.
★Иккинчи даража - хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда ўлароқ, кўз, қулоқ, тил, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларнинг гуноҳлардан тийишдан иборатдир.
★Учинчи даража - хослардан ҳам хосларнинг даражаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда ўлароқ, қалбни пасткаш ҳимматлардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳ таолодан бошқа нарсалардан тийишдан иборатдир».(Давоми бор)

Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Аллоҳдан_қўрқиш
(2-қисм)
Имом Абул-Лайс шундай дейди: «Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоёнбўлади:
★1.Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.
★2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик хис қилмайди. Ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Олов ўтинини еб битиргани каби, ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради». Эй ўқувчи, билки ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин.
★3.Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам ва бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани кўлга киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди. Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Аллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради».
★4.Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўқдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар», деганлар.
★5. Қўлда: Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган. Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. Бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради.
★6. Оёкда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм-маърифат ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради.
★7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ва ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади. Шундай қилиб, бир кимсанинг олти аъзосида ва еттинчи ўлароқ ибодатида шу ҳоллар бор бўлса, демак у Аллоҳнинг: «Охират эса Раббингиз наздида тақводорлар учундир» (Зухруф, 35-оят), деб марҳамат қилган кишиларидан бири бўлади.

Бу ҳайвоннинг исми Квокка экан. Ер юзида йўқ бўлиб-қирилиб кетиш арафасида эмиш. Бунинг бир қизиқ сабаби бор. У ўта меҳрибон, қувноқ ва самимий экан. Тулки ё илон билан қувлашиб-ўйнашар, улар унинг дўстона ҳаракатларига қарамай, еб қўйишар экан.
Афсус, дунёда ўзи яхши мавжудотга кун йўқ.
✍🏻Мубашшир Аҳмад
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Афсус, дунёда ўзи яхши мавжудотга кун йўқ.
✍🏻Мубашшир Аҳмад
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари
15-кун 2014-йил
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур
🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
© islom.uz
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
15-кун 2014-йил
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур
🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
© islom.uz
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
( فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ )
«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!»
СУВнинг таркибига Этибор қилганмисиз?!
1. Водород - бу ўта ёнувчан модда!
2. Кислород - бу ёнишга ёрдам берувчи модда!
БУЮК РОББИМ! Мана шу ўта ёнувчан модда билан ёнишга ёрдам берадиган моддани бириктириб, ёнаётган оловни ўчирувчи «СУВ» (Н²О) деган элементни пайдо қилган!!!

Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари
2-Қисм
Аввал айтиб ўтганимиздек, омманинг рўзасидан фарқли равишда, хосларнинг рўзаси аъзоларини гуноҳлардан тийишни ҳам ўз ичига олади. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда ҳадис ривоят қилинган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дегандилар».
(Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.)
(Давоми бор)

#Ибрат
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан «Ароқ ичганмисиз?» деб сўрашди, у зот: «Ароқни жоҳилиятда ҳам, исломиятда ҳам ичмаганман», дедилар. У зотга: «Нима учун, ахир у Исломдан олдин ҳаром қилинмаган эди-ку?» дейишди. У зот: «Чунки ароқ инсонни хорлайдиган, ақлни кетказадиган нарса», деб жавоб бердилар.
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан «Ароқ ичганмисиз?» деб сўрашди, у зот: «Ароқни жоҳилиятда ҳам, исломиятда ҳам ичмаганман», дедилар. У зотга: «Нима учун, ахир у Исломдан олдин ҳаром қилинмаган эди-ку?» дейишди. У зот: «Чунки ароқ инсонни хорлайдиган, ақлни кетказадиган нарса», деб жавоб бердилар.
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари
3-Қисм
Хосларнинг рўзаси «Солиҳлар рўзаси» деб ҳам номланади. Бу даражадаги рўзанинг мукаммал бўлиши қуйидаги нарсалар ила рўёбга чиқади:
★1 - Барча ёқимсиз ва ёмон нарсалардан кўзни тийиш ҳамда қалбни Аллоҳ таолонинг зикридан тўсадиган нарсаларга машғул қилмаслик.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Назар солиш шайтонинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ азза ва жалла унга қалбида ҳаловатни топадиган иймон беради», деганлар».
★2 - Тилни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фаҳш гаплар, жафо, хусумат, мақтанчоқликка ўхшаш нарсалардан тийиб, сукутни лозим тутиш. Уни Аллоҳ таолонинг зикри ва Қуръон тиловати ила машғул қилиш. Бу тилнинг рўзасидир.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
Рўза сақловчидир. Фаҳш гап гапирмасин ва жоҳил бўлмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, ”Мен рўзадорман...», десин».
Бишр ибн Ҳорис роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, Суфён Саврий: «Ғийбат рўзани бузади», деган.
Лайс қилган ривоятда Мужоҳид шундай дейди: «Икки хислат - ғийбат ва ёлғон рўзани бузадир».
●Бу гаплар омманинг эмас, солиҳлар рўзасининг бузилиши ҳақидадир. Яъни ғийбатчининг рўзаси омманинг рўзаси савиясида бўлаверади. Аммо ғийбати туфайли солиҳлар рўзаси даражасидан тушади.
★3 - Қулоқни эшитиш макруҳ бўлган барча нарсалардан, бошқача қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган нарсаларнинг ҳаммасидан сақлаш. Чунки гапириш мумкин бўлмаган барча нарсани эшитиш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳаром еювчи билан ёлғон эшитувчини баробар санаган.
Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:
«Улар ёлғонга кўп қулоқ солувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир»(42-оят).
(давоми бор)

(3-қисм)
Яна тақводорлар ҳақида Аллоҳ билдиради: «Шубҳасизки, тақводорлар, яъни Аллоҳдан қўрққани учун ўзини ёмонликлардан тийганлар, Рабблари ато этган савобларни олган ҳолда жаннатларда ва булоқ бўйларида бўлурлар. Чунки улар илгари чиройли амаллар қилгандилар. Тақводорлар жаннатларда ва неъматлар ичида бўладилар» (Ва-з-Зориёт сураси, 15–16-оятлар). «Тақводорлар амин бир мақомдадирлар, яъни Аллоҳга қарши бўлишдан қўрқувчилар қиёмат куни осойишта, ишончли жойда бўладилар» ( Духон, 51-оят). Бу оятларнинг барчасида Аллоҳ бамисоли шундай дегандай кўринади: “Улар қиёмат куни азобдан озод бўладилар. Яна мўмин бўлган одам қўрқув билан умид орасида турмоғи, Аллоҳнинг раҳматига суянмоғи, ундан асло умид узмаслиги керак”.
Аллоҳ буюради: Айтинг: «Эй, нафсига зулм қилаётганлар! Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Чунки Аллоҳ барча гуноҳларни авф этиш қудратига эгадир. Шубҳасизки, У кўп афв этувчи, кўп меҳрибондир» (Зумар, 53-оят).
Мўмин одам Аллоҳдан умид узмаслик билан бирга, ибодатларини ҳам беистисно адо этади, ёмон феълларидан воз кечади ва ёмон атворларини тарк этади. Аллоҳнинг дўсти Ҳз.Иброҳим (Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам ... – «Аллоҳ Ҳазрат Муҳаммаднинг шонини юксалтирсин ва устларига саломини ёғдирсин» маъносидаги бу жумла Пайғамбаримиз (с.а.в.) нинг исмлари тилга олинганда айтилиши суннат бўлган дуодир) салом унга, хатоларини ёдига олганда ўзидан кетар, қалбининг шиддат билан ураётганини ҳис этарди. Аллоҳ унинг олдига Жаброилни юборди. Жаброил Ҳз. Иброҳимга деди: “Аллоҳ сенга салом юборди ва: «Дўстидан қўрқадиган дўст ҳам бўладими?» демоқда, – деди. Шунда Ҳз.Иброҳим: “Эй Жаброил, хатоларим ёдимга тушиб, уларнинг жазосини ўйлаганимда дўстликни унутаман”, – деган жавобни берди. Имом Абулайс дейдики: “Осмоннинг еттинчи қаватида Аллоҳ яратган, унга сажда килувчи шундай фаришталар борки, Аллоҳ қўрқувидан томирлари титрар. Қиёмат куни бўлганда бошларини саждадан кўтариб: “Эй Раббимиз, сени танзиҳ этамиз. Қуллик вазифамизни керагича адо этолмадик”, – дерлар. Аллоҳнинг мана бу ояти ана шу ҳақиқатга ишора қилади: “Раббиларидан қўрқурлар ва фақат ўзларига амр этилган ишларнигина қилурлар”.
✍🏻Абу Ҳомид Ғаззолий,
“Мукошафат-ул қулуб” асаридан📚
©islom.uz

Ўтган қисмларни ўқиш учун, ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари
4-Қисм
★4 - Қўл, оёқ ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан сақлаш ҳамда ифтордан кейин қоринни шубҳали таомлардан сақлаш. Зотан, қоринни ҳаром нарсадан сақлаб рўза тутиб, кейин ҳалол бўлмаган нарса ила ифтор қилишнинг маъноси ҳам йўқ.
● Ҳаром - динни ҳалок қилувчи заҳрадир.
● Ҳалол даво, ози фойда, кўпи зарардир.
★5 - Ифторда ҳаддан ташқари кўп еб, қоринни тўйдириб юборишдан сақланиш. Бундай қилиш ила рўзадан кўзланган мақсад амалга ошмайди. Чунки рўзадан кўзланган мақсадлардан бири очликнинг таъмини татиб кўришдир.
Мазкур мақсадга эришиш эса рўзадан бошқа вақтларда нонуштада танавул қиладиган таомни саҳарликда ва кечки овқатда танавул қилдиганини ифторда истеъмол қилиш билан бўлади.
Ифтордан сўнг қалби хавф ва ражо орасида изтиробга тушиб турмоғи лозим. Чунки рўзаси қабул бўлиб, муқарраб бандалар қаторига қўшилдими ёки қабул бўлмай, ғазабга учраганлардан бўлдими, аниқ эмаску. Ҳар бир ибодатдан фориғ бўлгандан сўнг банда мана шу холатда бўлиши лозимдир.
●Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ кулишиб ўтирган қавмнинг олдидан ўтаётиб:
«Аллоҳ азза ва жаллла Рамазон ойини Ўз халқини чиниқтириш учун ва тоатида мусобақа қилиш учун жорий қилган.
Бир қавмлар ўзиб кетдилар ва ютуққа эришдилар. Бир қавмлар қолиб кетдилар ва ноумид бўлдилар. Ўзувчилар ютган, аҳли ботиллар ноумид бўлган кунда ўйнаб-кулганлардан ажабланаман», деди.
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ,
«Хислатли ҳикматлар шарҳи» 1-жуз 📚

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур
16-кун 2014-йил
🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
© islom.uz
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур
16-кун 2014-йил
🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
© islom.uz
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Бу киши Африканинг Гана давлатидан. Унинг фақир қишлоқларидан бирида яшайди. Бир кун Туркия хабар каналига тегишли дрон унинг ёнига келиб тушди. Турк журналистлари унинг олдига келганида, кутилмаганда мазкур дронни уларга узатиб, кулганича: "Сизларда бундан каттароғи йўқми, мени ҳажга обориб қўйса", дея ҳазиллашди ва табассум ила уни эгаларига топширди. Журналистлар ҳам йўлларига кетишди.
Бир журналист қуйидаги расмга воқеа тафсилотини ёзиб пост қўйди. Хабар эса ўз ўрнида турк ҳукуматига етиб борди. Ҳукумат бўлса, бу кишининг жорий йилдаги ҳаж сафари ҳаражатларини зиммасига олди.
Айтмоқчи бўлганим, агар Аллоҳ сизга бир яхшиликни хоҳласа, бутун дунёни сизга қўшин ўлароқ бўйсундириб қўяди. Шунда Аллоҳ пешонангизга ёзгани ва қилган орзуларингиз рўёбга чиқади.
✍🏻Муҳаммад Одил Ҳамид
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Бир журналист қуйидаги расмга воқеа тафсилотини ёзиб пост қўйди. Хабар эса ўз ўрнида турк ҳукуматига етиб борди. Ҳукумат бўлса, бу кишининг жорий йилдаги ҳаж сафари ҳаражатларини зиммасига олди.
Айтмоқчи бўлганим, агар Аллоҳ сизга бир яхшиликни хоҳласа, бутун дунёни сизга қўшин ўлароқ бўйсундириб қўяди. Шунда Аллоҳ пешонангизга ёзгани ва қилган орзуларингиз рўёбга чиқади.
✍🏻Муҳаммад Одил Ҳамид
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ибодат далилсиз бўлмайди
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжиди имом ноиби 🎙Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar