Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Кунимизнинг бирор лаҳзасини бекор ўтказмаслигимиз керак

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📌 Каналга уланиш👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
Расмдаги бу йигит бундан 27 йил олдин АҚШнинг Стенфорд университетида ўқиш учун грант ютади. Бироқ Ҳиндистондан у ерга учиб боришга маблағи бўлмайди. Шунда отаси ўзининг қарийб бир йиллик маошига тенг пулга унга чипта олиб беради. Йигит умрида биринчи марта самолётга чиқиб, АҚШга учиб кетади.

Ўша йигит - Сундар Пичай - 2015 йилда жаҳоннинг энг бой компанияларидан бири ҳисобланган Google ширкатининг бош директори этиб тайинланади. 2019 йилда унинг йиллик маоши 281 млн долларга тенг бўлган.

Отанинг бир пайтлар қилган катта жасорати кун келиб ўз мевасини берди.

Энг мақбул сармоя - бу фарзанд келажагига сарфланган сармоядир!

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Латифа

Бир киши қўшни қишлоқдан уйланиб келинчакни от аравага солиб уйига олиб кетаётганда от қоқилиб кетибди. Киши “Бир” дебди. Яна озгинадан кейин от чуқурчага тушиб аравани силкитворибди. Шунда “Икки” дебди. Яна озгина юргач от яна қоқилибди. Шунда у киши шартта пичоғини олибдида отни сўйиб ташлабди. Буни кўриб турган келинчак “Нега ундай қилдингиз, шу арзимас ишгаям отни сўядими?”, деб эътироз билдирибди. Шунда у киши “Бир” дебди .........
ва улар узооқ ва бахтли ҳаёт кечирибдилар.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

13-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳдан “Ҳаромдан бўлган бир тангани тарк этишим юз минг тангани садақа қилганимдан афзалдир” деганлари ривоят қилинган.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ИСЛОМ УММАТИНИНГ БОШИДАГИ ТОЖ - БУ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛДИР!

(Бизга соф «Ақида» қандай етиб келган?)
Ҳижрий 218 йил!
(1-Қисм). Халифа Мамун замонида, адашган «Мўътазилия» фирқаси ўзларининг бузуқ этиқодларини давлат сиёсати даражасигача олиб чиқди! «Қандай қилиб?» дейсизми? Чунки халифа Мамуннинг энг катта бобоси, Аббосийларнинг 2-халифаси, «Халифа Мансур» билан Мўътазилия фирқасининг асосчиси ВОСИЛ ИБН АТО қалин дўст бўлган. Шу сабабли, Восил ибн Атонинг нотўғри этиқодий қарашларига этибор бермаган. Балки Восил ибн Ато ва унинг шогирдларига ҳурмат кўрсатиши сабабли, булар «Давлат сояси остида» ўзларининг бузуқ этиқодларини кенг тарқатишга уринган. Ҳатто Восилнинг издошларидан бўлган АБУЛ ХУЗАЙЛ АЛЛОФга Халифа Хорун Ар-Рашид ўғли Мамунни шогирдликка бериши, уларнинг бузуқ этиқодларининг янада кенг ёйилишига туртки бўлди. халифа Мамун, устозининг маслаҳати билан «Қуръонни махлуқ дейсан» дея, барча ислом уламоларини тириклай «тегирмон»га ташлай бошлади. Баъзи олимларни ҳар куни калтаклашди, баъзиларини зиндонга солди. Имом Шофеийнинг улуғ шогирди Муҳаммад ибн Нун каби олимлар занжирлар билан кишанланган, оч, сувсиз ва ташна ҳолатда, дарралар остида ўлиб кетди.
Ҳатто унинг устози Имом Шофеий (р.а) ҳам саройга чақиртириб, у зотдан «Қуръон махлуқми, махлуқ эмасми?» деб сўраган эди, у зот тўрттда бармоқларини халифага кўрсатиб:«Забур, Таврот, Инжил ва Қуръон ....(давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ИСЛОМ УММАТИНИНГ БОШИДАГИ ТОЖ - БУ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛДИР!

(Бизга соф «Ақида» қандай етиб келган?)
Ҳижрий 218 йил!
(2-Қисм)
Халифа Мамун, Имом Шофеий (р.а) ҳам саройга чақиртириб, у зотдан «Қуръон махлуқми, ғойри махлуқми?» деб сўраган эди, у зот тўртда бармоқларини халифага кўрсатиб:«Забур, Таврот, Инжил ва Қуръон» дедида бармоқларини ўйнатиб, (яъни, бармоқларини қасд қилиб) «Бу тўрталаси Махлуқдир» деди! Олимнинг бу жавобидан хурсанд бўлиб кетган халифа, у зотнинг елкаларига зар тўнларни ёпиб, уйига кузатди!
Аммо улуғ олимнинг жавобини кутиб турган халқ ва ўзининг шогирдлари устозининг жавобидан норози бўлишди.
Бу фитна шу қадар кучайиб, кенгайиб кетдики, илмий халқасида 5000 лаб шогирдларга дарс бераётган Аҳмад ибн Ҳанбал (р.)ни ҳам домига тортди. Аҳмад ибн Ҳанбал "Қуръон махлуқ эмас" деган сўзда қатъий туришлари сабабли, 28 ой калтакланган холда, зиндонда қолиб кетди. Халифа Мамун вафот этганидан сўнг тахтга ўтирган укаси халифа Мўътасим ҳам Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а) ни ҳар ҳафтада бир кун халқнинг олдига олиб чиқиб «Қуръон махлуқ дейсан» деб дарралатар эди. Бир куни ажойиб иш бўлди. Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)дан жаҳли чиққан халифа Мўътасим у зотни шу қадар қаттиқ дарралатдики, ҳатто одамлар «Аҳмад ҳозир ўлади» деб бақир-чақир қилишди. Шунда Олимни дарралатаётган мўътазилийларнинг каттаси ИБН АБУ ДУАД раҳми келиб:«Эй Аҳмад! Сенинг ҳолингни кўриб, тоқат қилолмаяпман. Сен қандай чидаяпсан? Кел. Сен ҳеч бўлмаса менинг қулоғимга «Қуръон махлуқ» деб қўйгин, сени халифанинг азобидан қутқариб қоламан» деди.
Зарбалардан зўрға бошини кўтарган Аҳмад ибн Ҳанбал унга «Қулоғингни тут» ишорасини қилди. Ибн Абу Дуад қулоғини у зотнинг оғзига олиб келган эди.... (давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ИСЛОМ УММАТИНИНГ БОШИДАГИ ТОЖ - БУ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛДИР!

(Бизга соф «Ақида» қандай етиб келган?)
Ҳижрий 220 йил!
(3-Қисм)
Зарбалардан зўрға бошини кўтарган Аҳмад ибн Ҳанбал унга «Қулоғингни тут» ишорасини қилди. Ибн Абу Дуад қулоғини у зотнинг оғзига олиб келган эди, унинг қулоғига: «Эй Ибн Абу Дуад! Сен менинг қулоғимга «Қуръон махлуқ эмас» деб қўй, сени қиёматда Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоламан» деди. У зотнинг бу гапидан жаҳли чиққан Ибн Абу Дуад яна шундай калтаклатдики, Аҳмад ибн Ҳанбални беҳуш ҳолда, судраб зиндонга ташлади.
Эртаси куни халифа Мўътасим яна Аҳмад ибн Ҳанбални халқ олдида олиб чиқиб, энди эсинг кириб қолгандур деган маънода: «Тонгни қандай оттирдинг?» деб сўраганида: «Аллоҳ сизни Қуръон масаласида ажрингизни кўпайтирсин Эй Амирал мўминин! Аммо ҳолимизга вой бўлсин, Қуръон ўлиб қолди. Кеча сизлар мени зиндонга ташлаганларингиздан кейин, ҳушимга келиб, ўрнимдан туриб, таҳорат қилдим. Кейин икки ракаат намоз ўқишни ният қилиб, тахримани айтиб намозни бошладим. Биринчи ракаатга фотиҳа билан фолон сурани ўқиб, рукуъ ва сажда қилдим. Кейин иккинчи ракаатга туриб фотиҳани ўқийман десам хотирамдан ўчибди. Ҳеч хотирлай олмадим. Ҳеч бўлмаса бошқа сурани ўқиб бўлса ҳам намозни тугатай десам, уни ҳам хотирлай олмадим. Кейин кўз қирим билан Қуръонимга қарасам, токчадаги Қуръон ўлиб қолибди. Уни ювиб, кафанлаб, жанозасини ўқиб зиндоннинг бир чеккасига кўмиб қўйдим. Ҳамма яратилган нафс ўлимни тотувчидир. Энди нима қиламиз. Қуръон йўқ, энди таровеҳ Номозида одамлар нимани тиловат қиладилар» деб йиғлай бошлайди. Унинг бу гапидан қаҳ-қаҳа ётиб кулган халифа Мўътасим: «Нималар деяпсан? Қуръон ҳам ўлар эканми?» деди:
У зот:«Эй Амирал мўминин! Агар сиз изн берсангиз мен Ибн Абу Дуадга бир иккита савол берсам?» деди. Халифа:«Бер саволингни» деди. Шунда Аҳмад ибн Ҳанбал:
-Эй Ибн Абу Дуад! «Қуръонни махлуқ деяпсан, уни ким яратгани ҳақида Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Алийлар билганми ёки билмаганми?» деб сўради. Ибну Абу Дуад:
- Билган- деди. Шунда у зот:
- Улар ҳам сизлар каби одамлардан «Қуръонни махлуқ дейсан» деб талаб қилгиб, уларни калтаклаганми ёки жим турганми?» деди. Ибн Абу Дуад
- Жим турган- деди. У зот:
- Унда нега улар жим турган нарсада сен жим турмасдан бу бидъатни қилдинг? деди.
Шунда Ибн Абу Дуад жим бўлиб қолган эди, халифа Мўътасим уни ҳақоратлаб:«Сизларнинг фитналаринг сабаб қанча-қанча олимлар зулм кўрдику. Нега билмаган ишингда фитна қиласан» деб койиди ва Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)дан узр сўраб, кишандан бўшатди ва эҳтиром кўрсатди... (давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ИСЛОМ УММАТИНИНГ БОШИДАГИ ТОЖ - БУ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛДИР!

(Бизга соф «Ақида» қандай етиб келган?)
Ҳижрий 230-241 йиллар!
(4-Қисм). Халифа Мўътасим ва халифа Восиқлардан кейин тахтга келган Халифа Жаъфар Мутаваккил Ахмад ибн Ҳанбал (р.а)ни жуда ҳурмат қила бошлади. Мамлакатларнинг барча ноҳияларига Аҳмад ибн Ҳанбалнинг маслаҳати билан Қуръон ҳақидаги ҳар хил гап-сўзларни тўхтатишга буйруқ берди. Халифа Имом Аҳмадни жуда қаттиқ ҳурмат қилиб, яхши кўрганлиги сабабли доим у зотдан вилоят волийларини ва қозиларини тайинлашда маслаҳатини олар эди. Ҳар куни турли таомлар ва ширин мевалар жўнатиб турди. Аммо Имом Аҳмад ибн Ҳанбал бу таомларни емаслик учун «Ўтар рўза» тутар ва шу сабаб халифанинг таомларини қайтарар эди. Лекин ўғиллари Солиҳ билан Абдуллоҳ “Аҳмад ибн Ҳанбал очдан ўлибди” деган шармандаликка қолиб кетмаслик учун халифанинг таомларини рад қилиб, ўзлари топган пулга отасини овқатлантирар эди.
Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а) ўлим тўшагида ётган вақтларида иситмалари қаттиқ кўтарилиб, нафас олишлари ҳам қийинлашиб қолди. Шу пайт ўғиллари Солиҳ бошларида турган эди. Аҳмад ибн Ҳанбал: “Ла баъду. Ла баъду” деб такрорлай бошлади. Шунда ўғли: “Эй отажон! Нима бу соатда бу калимани қайта-қайта айтиб қолдингиз” деганларида: “Эй ўғлим! Уйнинг бурчагида шайтон турибди ва менга: “Эй Аҳмад! Сен мендан (макрларимдан) қутилиб қолдинг-а” деяпти. Шунга мен Ла баъду, ла баъду (ҳали қутулмадим)” дея жавоб бермоқдаман” дейди. Аҳмад ибн Ҳанбал ҳижрий 241 йили 77 ёшларида вафот этди. Жанозаларида 3 000 000 одам иштирок этган. Бу зотнинг жанозаларига келаётган одамларни кўрган Яҳудий ва носоралар Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а)нинг ҳаётларига қизиқишади. Ҳаёти билан танишиб чиққан 10 000 дан зиёд Яҳудий ва насоролар исломни қабул қилишган.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Хузайма Ал-Искандароний: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбал вафот этгандан кейин у зотни туш кўрдим. У зот менинг олдимга Олтиндан бўлган тож ва оёғига олтин ковуш кийиб келди. Мен у зотга Роббингиз сизга қандай муносабатда бўлди? Дедим. У зот: “Роббим менга мана шу олтин тож ва ковушни кийдириб – бу сенга Қуръонни менинг каломим эканлигини ҳимоя қилганинг учун” деди” деб айтган экан.

Аллоҳ у зотни, фирдавс жаннатида Набий Соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қилсин!

✍🏻Расулжон Тошпўлатов

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

14-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Аллоҳдан_қўрқиш

(1- қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Баъзи ҳикмат аҳллари дейдики: “Вужуднинг соғлиги ва омонлиги оз ейишда, руҳнинг соғлиги ва омонлиги гуноҳсиз бўлишда. Диннинг омонлиги эса, Аллоҳ яратган зотларнинг энг зиёлиси Ҳазрат Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал ахлоқига эга бўлишдадир”.

Аллоҳ жалла жалалаҳу буюради: «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқинглар! Ҳар ким эртаси учун олдиндан нима ҳозирлаб қўйганига қарасин! Аллоҳдан қўрқинглар, чунки Аллоҳ чиндан ҳам қилаётган амалларингиздан хабардордир» (Ҳашр, 18-оят).

Оятнинг мазмуни: “Аллоҳдан қўрқинг, унга итоат этинг. Моддий ва маънавий азоб чекаётганларга ёрдам беринг. Доимо Аллоҳ йўлида бўлинг, қиёмат куни бунинг мукофотини оласиз. Чунки Аллоҳ савоб ишингизни ҳам, гуноҳ ишингизни ҳам – нима қилган бўлсангиз ҳаммасини билади. Фаришталар, осмон, ер, кеча, кундуз... ҳамма-ҳаммаси, инсон нима қилган бўлса шу ҳақда қиёмат куни гувоҳлик беради. Ҳатто инсоннинг ўз аъзолари ўзи тўғрисида гувоҳлик қилади. Ер иймонли ва ихлосли кишиларга гувоҳ бўлади ва: “Менинг устимда намоз ўқиди, рўза тутди, ҳажга борди”, – дейди. Раҳмлилар ичида энг раҳмли бўлган Аллоҳ қиёмат куни иймонсизлар билан осийларни ипидан игнасигача синчиклаб сўроқ қилганда уларнинг ҳолига вой бўлади! Бутун вужуди, барча аъзолари билан Аллоҳдан қўрққан кишилар мўминлардир”. (Давоми бор)

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Рўзанинг_даражалари

1-Қисм

Фиқҳ илмида рўза қуйидагича таърифланади:
«Рўза тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан емоқ, ичмоқ ва жинсий алоқани тарк қилмоқдир».
Ушбу таърифга тўғри келадиган рўзани тутган барча кишилар рўза тутиш фарзини адо этган ва унга ваъда қилинган савоб ва даражаларга эга бўладилар.
Аммо руҳий тарбия - тасаввуф аҳллари бу билан кифояланиб қолишни ўзларига ор биладилар ва бу паст даражадаги рўза билан кифояланиб қолмасдан, ундан кўра юқори даражадаги рўза тутишга ҳаракат қиладилар. Бу маънода улар қуйидагиларни айтадилар:
«Аҳли ҳақнинг наздида рўзанинг даражаси учтадир.
★Биринчи даража - омманинг рўзаси бўлиб, у қорин ва фаржни шаҳватдан тийишдан иборатдир.
★Иккинчи даража - хосларнинг рўзаси бўлиб, у биринчи даражага зиёда ўлароқ, кўз, қулоқ, тил, оёқ, қўл ва бошқа аъзоларнинг гуноҳлардан тийишдан иборатдир.
★Учинчи даража - хослардан ҳам хосларнинг даражаси бўлиб, у аввалги икки даражага зиёда ўлароқ, қалбни пасткаш ҳимматлардан, дунёвий фикрлардан ва Аллоҳ таолодан бошқа нарсалардан тийишдан иборатдир».(Давоми бор)


https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Аллоҳдан_қўрқиш

(2-қисм)

Имом Абул-Лайс шундай дейди:  «Аллоҳдан қўрқишнинг аломати етти нарсада намоёнбўлади: 
★1.Тилда: Аллоҳдан қўрққан одам тилини ёлғондан, ғийбатдан, бошқаларга бўҳтон қилишдан ва бекорчи сўзлар айтишдан тияди. Уни Аллоҳни зикр этувчи, Қуръон ўқувчи ва илмий музокаралар билан машғул аъзо ҳолида шай тутади.
★2. Қалбда: Аллоҳдан қўрққан одам қалбида мусулмон қардошларига душманлик хис қилмайди. Ёлғон, бўҳтон ва ҳасад қилиш каби ғайриинсоний туйғуларни қалбидан йўқ қилади. Чунки ҳасад кишининг гўзал амалларини маҳв этади. Шунга кўра, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Олов ўтинини еб битиргани каби, ҳасад ҳам инсоннинг гўзал амалларини еб битиради». Эй ўқувчи, билки ҳасад қалбларга жойлашган ва жамият ҳаётида катта зарарларга йўл очувчи ёмон бир касалликдир. Қалблардаги хасталиклар, яъни ёмон туйғулар, ёмон феъллар фақат илм ва амал билан даволаниши мумкин. 
★3.Кўзда: Аллоҳдан қўрққан одам ейишда ҳам, ичишда ҳам, кийишда ҳам ва бошқа хусусларда ҳам кўзини ҳаромдан эҳтиёт қилади. Дунёга ҳирс билан ва ҳар нарсани кўлга киритиш иштиёқи билан эмас, ибрат назари билан қарайди. Ҳалол бўлмаган нарсаларга қарашдан тийилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ким кўзини ҳаром нарсалар билан тўлдирса, Аллоҳ ҳам қиёмат куни унинг кўзини олов билан тўлдиради».
★4.Меъдада: Аллоҳдан қўрққан одам меъдасига ҳаром луқма бермайди. Чунки ҳаром луқма ейиш энг катта гуноҳлардан биридир. Шу боис Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «Инсон зотининг меъдасига бир луқма ҳаром тушганда бу луқма меъдасида қанча вақт турса, еру кўқдаги фаришталар ҳам шунча вақт унга лаънат ўқийдилар», деганлар.
★5. Қўлда: Аллоҳдан қўрққан одам қўлини ҳаромга узатмайди, аксинча Аллоҳнинг ризосига уйғун нарсаларга узатади. Каъбдан шундай бир ривоят қолган. Аллоҳ яшил зумраддан бир бино яратган. Бу бинода етмиш минг доира ва ҳар доирада минг хона бор. Бу ерга фақатгина ўзига ҳаром нарса инъом этилганда ёлғиз Аллоҳдан қўрққани учун уни рад этган кишилар киради. 
★6. Оёкда: Аллоҳдан қўрққан одам исён йўлида эмас, Аллоҳга итоат йўлида одимлайди. Илм-маърифат ва яхши ахлоқ ўрганиш мақсадида олимлар ва солиҳ кишилар мажлисига боради. 
★7. Итоатда: Аллоҳдан қўрққан одам ёлғиз Аллоҳ ризоси учун унга итоат этади. Риёдан, инсонларга ўзини ва ё ишларини кўз-кўз қилишдан ва иккиюзламачиликдан сақланади. Шундай қилиб, бир кимсанинг олти аъзосида ва еттинчи ўлароқ ибодатида шу ҳоллар бор бўлса, демак у Аллоҳнинг: «Охират эса Раббингиз наздида тақводорлар учундир» (Зухруф, 35-оят), деб марҳамат қилган кишиларидан бири бўлади.

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Бу ҳайвоннинг исми Квокка экан. Ер юзида йўқ бўлиб-қирилиб кетиш арафасида эмиш. Бунинг бир қизиқ сабаби бор. У ўта меҳрибон, қувноқ ва самимий экан. Тулки ё илон билан қувлашиб-ўйнашар, улар унинг дўстона ҳаракатларига қарамай, еб қўйишар экан.

Афсус, дунёда ўзи яхши мавжудотга кун йўқ.

✍🏻Мубашшир Аҳмад

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

15-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
( فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ )

«Бас, Роббингизнинг қайси неъматларини ёлғон дея олурсиз?!»

СУВнинг таркибига Этибор қилганмисиз?!
1. Водород - бу ўта ёнувчан модда!
2. Кислород - бу ёнишга ёрдам берувчи модда!
БУЮК РОББИМ! Мана шу ўта ёнувчан модда билан ёнишга ёрдам берадиган моддани бириктириб, ёнаётган оловни ўчирувчи «СУВ» (Н²О) деган элементни пайдо қилган!!!

✍🏻Расулжон Тошпўлатов

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари

2-Қисм

Аввал айтиб ўтганимиздек, омманинг рўзасидан фарқли равишда, хосларнинг рўзаси аъзоларини гуноҳлардан тийишни ҳам ўз ичига олади. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда ҳадис ривоят қилинган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дегандилар».
(Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.)
(Давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан «Ароқ ичганмисиз?» деб сўрашди, у зот: «Ароқни жоҳилиятда ҳам, исломиятда ҳам ичмаганман», дедилар. У зотга: «Нима учун, ахир у Исломдан олдин ҳаром қилинмаган эди-ку?» дейишди. У зот: «Чунки ароқ инсонни хорлайдиган, ақлни кетказадиган нарса», деб жавоб бердилар.

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмни ўқиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Рўзанинг_даражалари

3-Қисм

Хосларнинг рўзаси «Солиҳлар рўзаси» деб ҳам номланади. Бу даражадаги рўзанинг мукаммал бўлиши қуйидаги нарсалар ила рўёбга чиқади:

★1 - Барча ёқимсиз ва ёмон нарсалардан кўзни тийиш ҳамда қалбни Аллоҳ таолонинг зикридан тўсадиган нарсаларга машғул қилмаслик.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Назар солиш шайтонинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким Аллоҳдан қўрқиб, уни тарк қилса, Аллоҳ азза ва жалла унга қалбида ҳаловатни топадиган иймон беради», деганлар».

★2 - Тилни ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фаҳш гаплар, жафо, хусумат, мақтанчоқликка ўхшаш нарсалардан тийиб, сукутни лозим тутиш. Уни Аллоҳ таолонинг зикри ва Қуръон тиловати ила машғул қилиш. Бу тилнинг рўзасидир.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
Рўза сақловчидир. Фаҳш гап гапирмасин ва жоҳил бўлмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, ”Мен рўзадорман...», десин».

Бишр ибн Ҳорис роҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, Суфён Саврий: «Ғийбат рўзани бузади», деган.
Лайс қилган ривоятда Мужоҳид шундай дейди: «Икки хислат - ғийбат ва ёлғон рўзани бузадир».
●Бу гаплар омманинг эмас, солиҳлар рўзасининг бузилиши ҳақидадир. Яъни ғийбатчининг рўзаси омманинг рўзаси савиясида бўлаверади. Аммо ғийбати туфайли солиҳлар рўзаси даражасидан тушади.

★3 - Қулоқни эшитиш макруҳ бўлган барча нарсалардан, бошқача қилиб айтганда, юқорида санаб ўтилган нарсаларнинг ҳаммасидан сақлаш. Чунки гапириш мумкин бўлмаган барча нарсани эшитиш ҳам мумкин эмас. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳаром еювчи билан ёлғон эшитувчини баробар санаган.
Аллоҳ таоло Моида сурасида марҳамат қилади:
«Улар ёлғонга кўп қулоқ солувчилар, ҳаромни кўп еювчилардир»(42-оят).

(давоми бор)

@Solihlar_taratgan_nurlar