Солиҳлар таратган нурлар
23 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботил ахлининг доимги иши масхара бўлади.


🎙Хасанхон Яҳё Абдулмажид

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Каронавирусдан сақланамиз деб куни сӯвиғида ҳам таровеҳни кӯчада ӯқидик. Шомалаб қолмасликга ҳам нимадир ӯйлаб топинглар(иссиқ жойда ўтирган)”комиссия азолари” илтимос.

каронавирус бӯлдинг нимаю, шамоладинг нима бир хил ку)))
#Ибрат Ўқишга эринманг!

Мени йиғлатган рост тарих. Ислом нақадар гўзал, мусулмонларнинг ахлоқи қанчалар гўзал!

-----------------

«Абул Ос мен билан гаплашганда тўғри сўзлади ва ваъда берганида менга ваъдасининг устида турди».(Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васаллам.)

Абул Ос Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига нубувват юборилишидан олдин келди ва:

“Катта қизингиз Зайнабга уйланмоқчиман“, деди. (Одоб)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“У изн берсагина никоҳинга бераман“, дедилар. (Шариат) Ва Зайнаб розияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб: “Холангни ўғли ёнимга келиб, исмингни айтди… Сен унга жуфт бўлишга розимисан?“, дедилар.

Зайнаб юзларини тўсиб табассум қилди. Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Осга кучли муҳаббат қиссасини бошлашлик учун турмушга чиқди. Ва у кишидан Али ва Умома исмли фарзанд кўрди.

Сўнг нубувват юборилгандан кейин катта мушкуллик юзага келди. (Ақийда).

Абул Ос сафарда эди, қайтиб келса аёли Исломни қабул қилибди.

Зайнаб розияллоҳу анҳо унга:

“Менда сизга буюк хабар бор“, деди. Эри бироз туриб, сўнг Зайнабни ёнидан кетди.(Эҳтиром)

Зайнаб розияллоҳу анҳо бундан даҳшатга тушди ва эрига: “Отам Набий бўлиб юборилдилар. Мен эса Исломга кирдим“, деганча уни ортидан борди.

Эри: “Мени аввал огоҳлантирдингми?“, деди.

Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен отамни ёлғончига чиқара олмасдим. Ва отам ҳам ҳеч қачон ёлғончи бўлмаганлар. Улар Содиқ ва Амин бўлган зотлар. Исломга кирган ёлғиз мен эмас, онам ва сингилларим ҳам Исломга кирган. Амакимнинг ўғли Али ибн Абу Толиб, амакингиз ўғли Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр Сиддиқлар ҳам Исломга кирган“, деди.

Эри: “Лекин мен одамлар АбулОс қавмидан бош тортди, ота-бобосининг динига куфр келдириб хотинини рози қилишга кетди дейишларини хоҳламайман. Ва отанг ҳам муттаҳам инсон эмас“.

Сен узр сўраб, Исломга кириш учун бироз ўйлаб кўрмайсанми? (Аниқ сўзлашув)

Зайнаб розияллоҳу анҳо:

“Мен узр сўрамасам ким мени узримни қабул қиларди? Лекин мен сизнинг аёлингизман, кучим етканча ҳаққа бошловчингизман“.

Зайнаб розияллоҳу анҳо ушбу гапига 20 йил вафо қилиб яшади.

Абул Ос ўзини куфрида давом этди. Сўнг Зайнаб онамиз ҳижрат қилиб кетди. Отаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули, менга эрим билан қолишга изн берасизми?“, деди. (Муҳаббат)

Оталари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга изн бердилар. (Раҳмат)

Улар Бадр ғазотигача Маккада яшадилар. Сўнг Абул Ос Қурайш қўшини сафида урушга чиқишга қарор қилди.

Аёли эса отасига қарши урушиши керак эди. Зайнаб онамиз йиғлаганча: “Аллоҳим мен қуёш чиқиб ўша кунда болаларим етим қолишидан ёки ўзим отамни йўқотишдан қўрқаман“, деди. (Ҳайрат ва умид)

Абул Ос ибн Робия бориб, Бадр ғазотида иштирок этди.

Уруш тугади Абул Ос эса асирга олинди. Буни хабари Маккага етиб келди.

Зайнаб онамиз: “Отамга нима қилди“, деди.

Унга: “Мусулмонлар ғалаба қозондилар“, дейишди.

Аллоҳга шукр айтиб саждага йиқилди.

Сўнг: “Эримга нима қилди“, деди.

Уни қайнотаси асирга олдилар.

Зайнаб онамиз: “Мени эримни озод қилишга бораман“, деди. (Ақл ва эҳтиёткорлик)

Лекин Зайнаб онамизда эрини озод қилиш учун берадиган ҳеч нарса йўқ эди. Бўйнидаги онасини туморини ечди ва Абу Ос ибн Робиянинг укасига бериб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фидяларни олиб, асирларни қўйиб юбориб ўтирган эдилар. Туморни кўриб: “Бу кимнинг фидяси?“, дедилар.

“Бу Абул Ос ибн Робиянинг фидяси“, дейишди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Сўнг: “Бу Хадичанинг тумори“, дедилар. (Вафо)

Сўнг ўринларидан туриб: “ Эй инсонлар, бу кишини асир олгандик, уни озод қиламизми? (Адолат).

Агар унга туморни қайтариб берилса, (рози бўласизми)қабул қиласизларми? (Раҳбарнинг тавозеъси)

Улар: “Ҳа, эй Аллоҳнинг Росули“, дедилар. ( Қўшиннинг одоби)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туморни қайтариб бердилар ва: “Зайнабга айт, Хадичанинг туморига бепарволик қилмасин. (Кофир бўлишига қарамай ахлоқига ишонч билдириш)

Сўнг унга:
“Эй Абул Ос агар сени асир қилганида нима қилардинг“, деди. Сўнг ўзини четга олди ва: “Эй Абул Ос Аллоҳ таоло менга мўмин билан кофирнинг орасини ажратишни буюрди. Менга қизимни қайтариб берасанми?“, дедилар.

У: “Ҳа“, деди. (Эркаклик)

Зайнаб онамиз эрини кутиб олишга Макка дарвозаси ёнига чиқди ва эри уни кўрган заҳоти:

“Биз кетамиз“, деди.

Зайнаб онамиз: “ Қаерга“,деди.

У: “Мен кетмайман, аммо сен отангни олдига кетасан“, деди. (Ваъдага вафо)

Зайнаб онамиз: “Нега?“, деди.

У: “Орамиз ажралиши учун, отангни олдига бор!“, деди.

Зайнаб онамиз: “Мен билан кетиб Исломга кирасизми?“, деди.

У: “Йўқ“, деди.

Зайнаб онамиз болаларини олиб Мадинага томон кетди. (Итоат)

6 йилгача Зайнабга совчилар келди, лекин эрим қайтиб қолар деган умидда уларга рад жавоб бераверди. (Вафо)

6 йилдан сўнг Абул Ос Маккадан Шомга карвон билан кетди. Сафар пайти саҳобалардан бир гуруҳига дуч келди ва карвонини йўқотди.

Зайнаб онамизнинг уйини сўраб келди ва бомдод пайти эшигини таққилатди. (Ишонч)

Эрини кўриб: “Мусулмон бўлиш учун келдингизми?“, деди. (Умид)

У: “У қочиб келдим“, деди.

Зайнаб онамиз: “Мусулмон бўлмоқчимисиз?“. (Қатъият ва мажбурлаш)

У: “Йўқ“.

Зайнаб онамиз: “Қўрқманг. Холамнинг ўғли ҳуш келибсиз. Али ва Умоманинг отаси хуш келибсиз. (Фазл ва адолат).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга бомдод намозини ўқиб берганларидан сўнг масжид ортидан бир овоз келди. “Абул Ос ибн Робияни ҳимоямга олдим“. (Ижобий)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен эшитаётган нарсани эшитяпсизми?“, дедилар.

Одамлар: “Ҳа“, дейишди.

Зайнаб онамиз: “Эй Аллоҳнинг Росули Абул Ос ибн Робия узоқдан келсак, холамнинг ўғли, яқиндан келсак болаларимнинг отаси. Мен уни ҳимоямга олдим“, деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирпас жим турдилар ва: “Эй одамлар бу кишини асир олгандик. Албатта бу киши менга гап айтди ва устидан чиқди. Менга ваъда бериб унга вафо қилди. Агар рози бўлсангиз унга молини қайтаришса ва агар рози бўлмасангиз юртига қайтади. Бу менга яхшироқ. Агар бош тортсангиз ўзингиз биласиз. Ҳақ сизларникидир, у сабаб сизларни зўрлаш йўқ. ( Маслаҳат)

Одамлар: “Биз Зайнаб қилган ишни қилдик“, дедилар.

Сўнг у зот Зайнабни уйига бордилар: “Эй Зайнаб унга чиройли хизмат қил, жой бер, чунки у холангнинг ўғли, фарзандларинг отаси. Лекин унга яқинлашма. У сенга ҳалол эмас“, дедилар. ( Раҳмат ва шариат)

Зайнаб онамиз: “Хоп Аллоҳнинг Росули“, деди.

Уйга кирди ва Абул Ос ибн Робияга: “Эй Абул Ос ажрашганимиз сизга оғир бўлдими? Исломга кириб биз билан қолмайсизми?“, деди. (Муҳаббат ва умид)

У: “Йўқ, молларимни олиб Маккага қайтаман“, деди ..

Маккага етай деганда тўхтади ва: “Эй одамлар, мана сизларнинг молларингиз. Кўринглар бирор нарса қолиб кетмаганмикан?“, деди. (Омонат).

Одамлар: “Раҳмат сенга, чиройли вафода намуна бўлдинг“, дедилар. (Фитрат, Табиат).

У: “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ягона, гувоҳлик бераманки Муҳаммад унинг Росулидир“, деди. (Аллоҳнинг ҳидояти ва неъмати)

Сўнг Мадинага тонгда кириб борди. Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули кеча менга омонлик бердингиз, бугун Исломни қабул қилиб келдим. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ягона, Гувоҳлик бераманки Муҳаммад унинг Росулидир“, деди. (Чиройли нарса билан қайтиш)

Абул Ос ибн Робия: “Эй Аллоҳнинг Росули изн берсангиз Зайнабни қайтариб олай?“, деди. (Оила ва муҳаббат)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қўлидан тутиб: “Мен билан юр“, дедилар. Зайнаб онамизнинг уйини олдига келиб, эшигини таққилатдилар ва: “Эй Зайнаб холангнинг ўғли сени қайтариб олиш учун келди, уни қабул қиласанми?“, дедилар. (Ота ва бошлиқ)

Зайнаб юзини тўсиб табассум қилди. (Ризо ва адабийлик)

Ушбу воқеадан бир йил ўтиб Зайнаб онамиз вафот этди. Абул Ос жуда қаттиқ йиғлади. Уни кўрган одамлар Росулуллоҳга уни қийналиб кетганини айтишди.

У эса: “Эй Аллоҳнинг Росули дунёга Зайнабсиз тоқат қилолмайман (яшолмайман)“, деди. (Умр йўлдош)

Зайнаб онамизнинг вафотидан бир йил ўтиб у ҳам вафот этди. (Арваҳул мужаннада)

✍🏻Маннобжонова Робия таржимаси

Abdurrouf Abdurroshiyd саҳифаларидан олинди

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Туркиялик Муҳаммад амакининг ёшлари 100 дан ўтибди. Шу ёшларида болалар билан Қуръони карим курсларига қатнаяптилар.

Яхшиликнинг кечи йўқ. Раббисига Қуръон ёдлаб йўлиқиш саодатмандлар иши.

✍🏻Мубашшир Аҳмад

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Инсонларнинг энг фаросатли ва энг шарафлиси ким?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийим

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадилар:

– Завқ ва ўйин-кулги орзуларини совутиб қўювчи нарса (ўлим)ни кўп хотирланг!

Ҳадиснинг шарҳи бундай:

Ўлимни кўп хотирлаб туринг – нафсингизнинг завқ ва ўйин-кулгига бўлган майли кесилсин. Шу тариқа Аллоҳга юзланинг.

Ҳазрати Оиша Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрайди:

– Эй Аллоҳнинг Расули, шаҳидлар билан бирга йиғилишадиган бирон шахс борми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Ҳа, ҳар вақт кеча-кундуз йигирма марта ўлимни хотирлаган кимса шаҳидлар билан бирга йиғилишади.

Ўлимни кўп хотирловчи киши шаҳидлар билан бирга йиғилишади. Чунки ўлимни кўп хотирлаган киши ўткинчи дунё ҳаётига мағрур бўлмайди, кимсанинг ҳақини емайди ва охират учун ҳозирлигини қилади. Ўлимдан ғофил бўлмоқ эса кишини дунё завқларига кўмилишга чорлайди.

Ўлим ҳар мусулмон учун бир каффоратдир (қилинган гуноҳларни ювадиган бадалдир).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳадисларида ўзи ҳам, сўзи ҳам тўғри, қўлидан ҳам, тилидан ҳам кимсага зарар келмайдиган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пок ахлоқига эга бўлган ҳамда катта ва кўпдан-кўп кичик гуноҳлар билан кирланмаган, фақатгина кичик ва арзимас хатолари бўлган ҳақиқий мусулмонларни назарда тутганлар. Ўлим мана шу хил мусулмонларни гуноҳлардан тозалайди, катта гуноҳлар килмагани ва фарзларни ҳам адо этгани учун кичик ва арзимас гуноҳларига каффорат бўлади.

Ото Ҳуросоний ҳикоя қилади:

Бир кун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кетгандилар. У ерда бир гуруҳ жамоат гаплашиб-кулишиб ўтирарди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу гуруҳга хитобан буюрдиларки:

– Ўлимни унутманг, ўлимни хотирланг. Борлиғим қудрат қўлида бўлган Аллоҳнинг номига қасам ичиб айтаманки, агар менинг билганимни билсайдингиз, оз кулиб, кўп йиғлардингиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнида бир одамдан гап очадилар ва мадҳу сано қиладилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– Дўстингиз ўлимни ёдга олармиди? – деб сўрайдилар.

Уни мадҳ этганлар: «Биз унинг ҳеч ўлимни ёдга олганини эшитмадик», – дейдилар.

Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам:

– У дўстингиз сиз мадҳ этган даражада эмас, – деб айтдилар.

Ибн Умар ҳикоя қилади:

Бир кун биз ўн киши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргани боргандик. Орамиздаги ансорлардан бири дедики:

– Эй Аллоҳнинг Расули, инсонларнинг энг фаросатлиси ва энг шарафлиси кимлар?

Жавоб бердиларки:

– Ўлимни энг кўп ёдга олувчилар, энг кўп ўлимга ҳозирланган кишилар!.. Мана, фаросатлилар, шарафлилар шулардир. Шулар дунёдан шараф билан ўтадилар ва охиратда ҳам шарафли ўринни қўлга киритадилар.

Ҳасан Басрий дерки:

– Ўлим дунё ҳаётини бир пул қилди. Шу туфайли фаросатли инсонларга ҳеч қувониш учун имкон қолдирмади.

Ибни аби Ҳойсама ҳам шундай дейди:

– Мўмин етишишни орзу қиладиган ўлимдан ҳам хайрлироқ йўқотиш йўқ. (Ўлим аслида бир йўқотишдан иборат, аммо мўмин унга етишишни орзу қилади, унинг учун бундай йўқотиш ҳар нарсадан хайрлироқдир).

Ҳикмат аҳлидан бири дўстларидан бирига шундай хат ёзган экан:

– «Эй биродар, «Кошки ўлсайдик» деб ёлвориб ҳам ўлолмайдиган қора кунларинг келмасдан бу дунёда ўлимдан эҳтиёт бўл!». («... Ўлимдан эҳтиёт бўл» - коинот низоми бузилиб, қиёмат бошланганда бир тўда инсонлар ўлимни, ўлишни, йўқ бўлишни хоҳлайдилар, аммо ўлолмайдилар. Бу ҳақда Аллоҳнинг шундай буйруғи бор: «Дарҳақиқат Биз сизларни яқин азобдан огоҳлантирдик. У Кунда киши ўзи қилиб ўтган нарсани кўрур. Кофир кимса: «Эҳ, кошки эди тупроққа айланиб кетсам», деб қолур (Набаъ сураси, 40-оят)

Халифа Умар ибн Абдулазиз ҳар кеча олимларни йиғар, биргаликда ўлимдан, қиёматдан ва охиратдан баҳслашардилар, сўнгра бамисоли олдиларида бир жаноза бордай йиғлардилар.

Иброҳим Тамимий шундай дейди:

“Икки нарса мени дунё завқи ва ўйин-кулгисидан узди:

1. Ўлимни хотирламоқ.

2. Ҳисоб-китоб чоғида Аллоҳ ҳузурига чиқмоқ”.

📚Абу Ҳомид Ғаззолий,
“Мукошафат-ул қулуб” китобидан

©islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

11-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур


🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ҳаромдан қочиш

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Аллоҳга итоат этмоқ – унинг фарз қилганларини тўкис (ҳарфма-ҳарф) адо этмоқ, ҳаромқилган нарсаларидан қочмоқ ва у чизиб берган чегарадан чиқмаслик деганидир.

Мужоҳид: «Дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин» (Қасас сураси, 77-оятнинг бир қисми.) маъносидаги оятни изоҳлаб, шундай деди:

– Бу ерда «Насиба» деганда кишининг Аллоҳга итоат этиши назарда тутилгандир.

Эй ўқувчи, билиб қўйки. Итоатнинг асоси Аллоҳни билиш, ундан қўрқиш ва Аллоҳ учун ўз ҳаракатларини назорат қилиб боришдан иборатдир. Киши бу уч асосдан маҳрум бўлса, иймон ҳақиқатини идрок этолмагани демакдир. Чунки Аллоҳни тўла билмоқ фақат уни таниш орқали бўлади. Унинг борлигига, ҳар нарсанинг яратувчиси эканлигига, ҳар нарсани билишига, ҳар нарсага кучи етишига ва ўткинчи мавжудотларнинг илми ҳеч қачон унинг илмини қамрай олмаслигига, ваҳмлар ақлдан ташқарида юз беришига ишониш Аллоҳнинг ҳар нарсадан хабардор эканлигига ва унинг ўхшаши йўқлигига инониш билан бўлади.

Бир аъробий Муҳаммад ибн Али ибн Ҳусайнга шундай дейди:

— Ибодат қилаётганингда Аллоҳни кўрдингми?

Муҳаммад ибн Ати:

— Мен ўзим кўрмаган зотга ибодат қилувчилардан эмасман.

Аъробий:

— Қандай кўрдинг?

Муҳаммад ибн Али:

— Уни биз тушунган маънода кўз билан кўрилмайди. Фақат иймон ҳақиқати орқали юрак билан кўрилади. У, бизнинг сезгиларимиз ила идрок этилмайди. У инсонларга ўхшамайди.

Аломатлари ила билинади, ўзига хос васфу сифатлари бор. Тақдир ва ҳукмларида зулм қилмайди. Мана шу Аллоҳдир. Коинотда ундан бошқа ибодатга лойиқ бирон зот йўқ. Еру Осмоннинг эгасидир У.

Бу гапни эшитган аъробий дедики:

— Ҳа, Аллоҳ элчиликни кимга беришни жуда яхши билган зот экан.

Киши, Аллоҳни таниган заҳоти ўзининг банда (қул) эканлигини тан олиши керак: Қалбга иймон ўрнашган заҳоти Аллоҳга ибодат ва итоат қилиш вожиб бўлади.

Иймон икки асосдан иборатдир:

1. Зоҳирий иймон.

2. Ботиний иймон.

Зоҳирий иймон инонганини тил билан айтишдан иборатдир. Ботиний иймон эса, юракдан инонмоқдир. Мўминлар Аллоҳга итоат ва унга яқинлик даражасига қараб бир-бирларидан фарқланадилар. Иймон уларни бир бошпана остига олади. Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиш, таваккул этиш, амалларни ёлғиз Аллоҳ учун қилиш билан даража жиҳатидан юксалмоқ ва Раббининг марҳаматига ноил бўлмоқ борасида айри-айри даражаларга эга бўладилар.

Ихлос: киши адо этган ибодатлари ва бошқа хайрли ишлари учун Аллохдан мукофот кутмаслиги керак. Чунки кишининг ўзини ҳам, қилган ишини ҳам яратувчи Аллоҳдир. Агар киши савоб олиш ва азобдан қутулиш орзуси билан Аллоҳга итоат этса, бу том маънода ихлосли иймон эмас. Чунки, у ўз манфаати учун ишлайди, деганидир. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бир ҳадис шундайдир:

– Орангизда биронтангиз фақат қўрққанидан иш қиладиган ёмон ит сингари бўлманг. Иш ҳақи олдиндан берилмаса ишламайдиган мардикор сингари ҳам бўлманг.

Аллоҳ айтадики:

– Одамлар орасида Аллоҳга динининг фақат бир тарафидан тутиб ибодат қиладиган кимсалар ҳам бор. Агар уларга яхшилик етса хўп-хўп, бордию бирон фитна-бахтсизлик етса, диндан юз ўгириб ҳам кетурлар. Ундоқ кимса бу дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрур. бу эса очиқ-аниқ зиёндир (Ҳаж сураси, 11-оят).

Аллоҳнинг бизга атаган кўп неъматлари ва марҳаматлари бор. Шунинг учун унга ибодат ва итоат этишимиз вожиб. Ундан ташқари, асосан, итоат этганларни мукофотлаш, адашганларни эса жазолаш учун Аллоҳ ибодат қилишни бизга амр этгандир.

Бир одам бир қулга қараб кулар ва уни менсимасмиш. Буни кўрган комил бир киши у одамга шундай дебди:

– Эй ақлсиз одам, эй қалбсиз одам, эй кўзлари маънан хароб бўлган одам! Елкангдаги ёзувчи ва қилган ишларингни хатлаб сақлаб қўювчи фаришталардан уялмайсанми, қилаётган ишларинг бари дафтарга тушяпти-ку?! Улар сенга қараб туриптилар, қилмишингга гувоҳ бўляптилар-ку?! Сен ҳозир бамисоли чуқур бир ботқоққа ботаётиб, атрофига тўпланган инсонларга аҳамият бермаётган кишидай, амалларингга шоҳидлик қилаётган фаришталарга парво қилмаяпсан.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг бир сўзи эса бундайдир:
– Кўзлар шайтоннинг тузоқларидир. Вужудга энг тоза ва энг шиддатли таъсир ўтказувчи аъзо кўздир. Ким Раббига итоат қилиб, аъзосини нафсининг эътиборидан қолдирса, ният қилган амалига етишади. Ким дунё завқларига тўйиш учун, аъзосини нафсининг эътиборида қолдирса, ниятидаги амалларини ўзи бекор қилган бўлади.

Абу ад-Дардо Пайғамбар (с.а.в.)га дерки:

— Эй Аллоҳнинг Расули, менга ўгит беринг!

Расул соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай буюрдилар:

– Ҳалолидан топ. Гўзал амаллар қил. Бир кун учун бир куннинг ризқини сўра. Нафсингни ўлдир!

Мўминнинг тақво соҳиби бўлган ё бўлмаганлиги уч нарсада маълум бўлади:

1. Эришган нарсалари хусусида таваккул қилса.

2. Эришган нарсалари борасида ҳусн-и ризо кўрсатса.

3. Йўқотган ва қўлдан чиқарган нарсалари хусусида ҳусни сабр кўрсатса.

Сабрнинг бир қанча тармоқлари бор:

1. Фарзларни тўкис ва ўз вақтида ҳамда давомли тарзда адо этишда сабр.

2. Нафила ибодатларини адо этишда сабр.

3. Ёру биродарларидан ҳамда қўшниларидан ўтказилган зулмларга сабру бардош.

4. Бало бўлиб келган хасталикларга сабру бардош.

5. Камбағаллашганда камбағалликка сабр.

6. Руҳий ғалаёнларга, нафснинг ҳавойи орзуларига, шубҳали нарсаларга, вужуддаги барча аъзоларнинг ҳар бир бемаъни истакларига сабр, ҳоказо ва ҳоказолардир.

Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” китобидан📚

©islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Аёл макри.

Эр аёлига шикоят қилиб деди:
- Азизам, Қуръон ёдлашда зеҳним жуда суст-да, нима қилсам экан?

Аёли қасам ичган ҳолда шундай деди:
- Агар Қуръонни ёд олсангиз, ўз розилигим ила сизни иккинчисига уйлаб қўяман.

Эр олти ойда Қуръонни тўлиқ ёдлаб тугатди.

Аёли эса, ичган қасамига каффорот ўлароқ, ўнта мискинни тўйдириб қўйди. :-))

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

«Ҳар қачон менга бир ёмонлик етса, «Ҳали ҳаммаси яхши бўлади», дедим.
Бирор куним маҳзунлик билан ўтган бўлса, «Эртага ҳаммаси гўзал бўлади», дедим.
Бирор нарсани бой берган бўлсам, «Аллоҳ таолодан эваз келади», дедим.
Ҳар доим Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин!».


©Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

✍🏻Абдуссами Хайруллоҳ саҳифасидан

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

12-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Ризқ мол-дунё ва лаззатли таом билангина чекланиб қолмайди.

* Ёқимли дўстлар
* Кўнгилнинг тўқлигию қалбнинг хотиржамлиги
* Сизни эҳтиёж ва хорлик балосидан асровчи бошпананинг борлиги
* Кўзингизни ва кўнглингизни қувонтирадиган манзара
* Сизни хатоларингиз билан бирга яхши кўрадиган одамнинг борлиги
* Сиз ўқиётган хуш сўзлар
* Ота ёки онанинг меҳрибонлиги
* Сизни қайғурадиган, сиз учун кўз ёш тўкадиган маҳбубнинг оғуши
* Ака-ука ёки опа-сингиллар билан қурилган ғамларни аритувчи ширин суҳбатлар
* Атрофдагилардан кўрилаётган иззат-эътибор
* Ўзингиз учун азиз бўлган кишининг ҳадяси
* Ўзингизни ўзингиз эплай оладиган даражада тўрт мучангизнинг соғлиги...

Шуларнинг ҳаммаси Аллоҳ тарафидан бизга ато этилган ризқдир.

Аллоҳим, Ўзингнинг розилигингни бизга ризқ қилиб бергин. Сен энг яхши ризқ бергувчисан.

©Шайҳ Муҳаммад Ротиб Нобулсий

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Илмсиз, маърифатсиз ҳеч нарсага эришиб бўлмайди

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📌 Каналга уланиш👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Сал ақлини ишлатмайдими?!
Бу қандай мусулмонлик бўлди?!

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📌 Каналга уланиш👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Иқтидо қилган инсон фотиҳа сурасини ўқийдими йўқми?

#НАМОЗ

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📌 Каналга уланиш👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Қуёшда исиган сувда таҳорат, ғусл қилиш мумкинми?

#ТАҲОРАТ

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📌 Каналга уланиш👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Мен тикувчиман. Аксарият мижозларим шариатга номувофиқ кийим тиктиришади. Мен нима қилай ?

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📌 Каналга уланиш👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Иш пайтида намоз ўқий олмаса гуноҳ йўқми? Кейинроқ ўқиб берса-чи?

#НАМОЗ

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📌 Каналга уланиш👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Саждаи саҳвни бир томонга салом бергандан кейин қилинадими ёки икки томонга салом бергандан кейинми?

#НАМОЗ

© Шайх Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

📌 Каналга уланиш👇
https://t.me/AbrorMuxtorAliy