Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
ҚАЛТИС ВАЗИЯТДА ТАНЛАНГАН ТЎҒРИ ҚАРОР!

3-қисм

Ҳижрий 12 йил!
Умар (р.а)нинг бу гапини эшитган Абу Бакр (р.а) ўтирган жойидан сакраб турди ва ёнида тик туриб гапираётган, ўзининг гавдасидан 1,5 баробар келадиган Умар (р.а)нинг сақолидан тутамлаб ушладида, бир тортиб, ерга чўккалатиб:«Онанг сени йўқотиб, вой болам деб қолсин Эй Умар! Сен ҳали менга Расулуллоҳ (с.а.в) сайлаган қўмондонини ол деяпсанми? Нима деяётганингни ўзинг билаяпсанми? Расулуллоҳнинг қарорини буз деяпсанми? Бунга қандай тилинг борди?» деди. Нима деб қўйганини кейин тушунган Умар (р.а) эса, кўзини ерга қаратганича:«Роббим мени кечиргин» дея дув-дув ёш тўкиб турар эди. Ғазабдан ёнаётган Абу Бакр (р.а):«Чиқ! Йўқол! Кўзимга кўринма!» деб Умар (р.а)ни чиқариб юборди. Кейин ғазабдан тушиб ўтирди ва ўйлай бошлади:«Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган, важоҳатидан шайтон ҳуркиб қочадиган доно ва ақлли Умарнингки, қалбидан шу фикрлар ўтаётган бўлса, қолганлардан нимани кутиш мумкин!?». Абу Бакр (р.а) хизматкорини чақириб:«Усомага айт! Расулуллоҳ кимни қўшинга, аскарликка танлаган бўлса, тезда жаннгоҳга олиб чиқсин! Эртага йўлга тушади!» деди.
Эртаси куни Абу Бакр (р.а) Мадина ташқарисидаги жаннгоҳда 3000 та аскар жангга шай ҳолда турганини кўрди. Қўшиннинг олдида, туёқларидан ўт чақнаётган 200 та отлиқ. От устида эса Аллоҳнинг каломини олий қилиш учун РУМ ерларига кўз тиккан суворийлар турарди. Ортида пиёдалар саф тортган.
Халифа Абу Бакр Сиддиқ (р.а), аскарларга дарс бериб қўйиш мақсадида отидан тушди. Отини хизматкорига бериб, ўзи, энди 16 ёшга кирган Усома ибн Зайд миниб турган отнинг тизгинидан ушлаб:«Эй Аллоҳнинг аскарлари! Қани кетдик» дея Усоманинг отини....
давоми бор.....

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
ҚАЛТИС ВАЗИЯТДА ТАНЛАНГАН ТЎҒРИ ҚАРОР!
Ҳижрий 12 йил!

4-қисм

Халифа Абу Бакр Сиддиқ (р.а), аскарларга дарс бериб қўйиш мақсадида отидан тушди. Отини хизматкорига бериб, ўзи, энди 16 ёшга кирган Усома ибн Зайд миниб турган отнинг тизгинидан ушлаб:«Эй Аллоҳнинг аскарлари! Қани кетдик» дея Усоманинг отини етаклаб юра бошлади. Бутун бошли қўшин у зотнинг ортидан эргашди. Усома:«Эй Амирал Мўминин! Сиз ҳам отга миниб олмайсизми!» деган эди, саволи жавобсиз қолди. «Амирул Мўминин пиёда юриб, бизнинг от устида кетишимиз беодобликдир» деб, 200 та отлиқ аскарлар ҳам сакраб тушдилар ва отларини етаклаб, пиёда юра бошлашди. Усома ибн Зайд ортига қараса, битта ўзи от устидаю қолган ҳамма пиёда. Яна тағин, энг улуғ зот «Амирул Мўминин» унинг отини етаклаб олган. Хижолатдан қизарган Усома:«Эй Амирал Мўминин! Мени хижолатга қўйманг, сиз ҳам отга мининг, бўлмаса мен отдан тушаман» деб тушмоқчи бўлган эди, Абу Бакр Сиддиқ (р.а):«Ўтир жойингда! Аллоҳга қасамки, мен ҳам отга минмайман, сен ҳам отдан тушмайсан» деди. Улар шу ҳолда бир неча чақирим йўл юрганидан сўнг, Абу Бакр Сиддиқ (р.а) қўшинни тўхтатиб, уларга икки оғиз насиҳат қилди:«Эй Аллоҳнинг Аскарлари! Сизларни бу жанга мен танламадим ва бу - Усомани ҳам мен қўмондон қилмадим. Балки сизларни жанга ва Усомани эса қўмондонликка танлаган зот Расулуллоҳдир! Шундай экан сизлардан уни ҳурмат қилишликларингизни ва унга сўзсиз итоат қилишларингизни сўрайман. Билиб қўйинг! Ғалаба Қўмондондан эмас, Аллоҳ тарафидандир! Мағлубият эса, худди УҲУДдагидек итоатсизлик билан бўлади. Бу уммат нима ўқотса итоатсизлик сабаб йўқотади. Нимага эришса, итоат сабабидан эришади!» деди. Кейин Усомага юзланиб:« Эй Расулуллоҳнинг қўмондони! Сиздан бир илтимосим бор!». Ялиниш оҳангида айтилган бу мурожаатни эшитган Усома, ўзини тутиб туролмасдан йиғлаб юборди. Абу Бакр Сиддиқ (р.а): «Бу жанга кетишга Расулуллоҳ (с.а.в) Умарни ҳам танлаган! Давлатни бошқариш ишларида менга ёрдам бериши учун, унинг ўзим билан Мадинада қолишини истардим. Агар сиз рухсат берсангиз, қолади, бўлмаса сиз билан жанга кетади». Бу ялиниш оҳангидаги мурожаатга нафақат Усома, балки Бутун бошли аскарлар ва уларнинг орасидаги Холид, Умар ва Усмондек улуғ саҳобаларнинг ҳам қалби дош беролмас, кўзлари қарашга ботина олмас эди. Абу Бакр Сиддиқ (р.а)нинг Усомага кўрсатган бу илтифотидан қўшиндаги аскарлар унга қандай итоат қилиш кераклигини яхши тушинишди.
Кўзларидан ёмғир жалалари каби қуйилаётган ёшларни артаётган Абу Бакр Сиддиқ (р.а) қўлини осмонга кўтариб:«Эй Роббим! Расулинг ва ҳабибингнинг бу жангчиларини сенга омонат қилдим! Уларни ёлғиз ва ёрдамсиз қолдирма!» деб дуо қилди!
Усома ибн Зайд, бу жангдан буюк ғалаба билан қайтди!

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ВАФОТИДА БУТУН УММАТ ЙИҒЛАГАН ЗОТ!
Ҳижрий 21 йил!


Ҳеч бир жангдан мағлубият билан қайтмаган «САЙФУЛЛОҲ» лақабли Холид ибн Валид (р.а) жанга кетар бўлса, бошқа қўмондонларнинг қўл остидаги аскарлар «Эй Амирал Мўмин! Мени Холиднинг қўшини билан жанга юборинг» деб сўрашар эди. Бу гапларини эшитган Умар (р.а) аскарлар, «БАРЧА ҒАЛАБАЛАР ХОЛИД БИЛАНДИР!» деб, унга такия қилиб, нусрат Аллоҳдан эканлигини унитиб қўйишидан хавотирланар эди. Шу сабаб, Халифа Абу Бакр Сиддиқ (р.а)га:«Эй Амирал Мўминин! Холид ибн Валид (р.а)ни қўмондонликдан бўшатинг» дея бир неча бор таклиф қилди, аммо у зот бу гапга этибор қилмади.
Ҳижрий 13 йили, халифа Абу Бакр Сиддиқ (р.а) Холид ибн Валидни буюк РУМга қарши урушга юборди. ЯРМУК деган жойда, Душман қўшини 240 000 аскар. Мусулмонлар эса 40 000 та аскар. Уруш бошланди. Жанг майдони жангчиларнинг шовқини ва қиличлар овози билан тўлди, отлар қон кечар эди. Жанг майдонида гўё қиёмат қўпгандек ҳамма ўзи билан овора эди. Холид ибн Валид (р.а) душман устига худди арслон каби ташланар экан, тўсатдан қўлига кимдир, бир мактуб тутди. Холид Мактубни очди. Унда ҳамду санодан сўнг:«Эй Холид! Халифа Абу Бакр Сиддиқ вафот этди. Ўрнига мен, Умар ибн Хаттоб халифа бўлдим. Сенга буюраманки, мактубим қўлинга етиб бориши билан СЕН ҚЎМОНДОНЛИКДАН БЎШАДИНГ. Ўнинга Абу Убайда ибн Жарроҳни тайинладим. Унга итоат қил. Вассалом!» деб ёзилган эди. Уни ўқиб Холид ибн Валид мактубни қўйнига солдида, яна аввалгиданда қаттиқ шижоат ила душман устига ташланди. Жанг мусулмонларнинг ғалабаси билан тугади. Холид (р.а) аскарларни жамлаб, уларга Умар (р.а) келган мактубни ўқиб берди ва:«Эй Абу Убайда! Мен аслида мактубни қўлимга олганимда қўмондонликдан бўшаган эдим. Фақатгина буни ўша пайтда айтсам, сизларнинг шижоатларингиз синиб қолишидан хавотирландим. Бу хабарни кеч айтганим учун Халифа Умар ибн Хаттобдан ва сиздан кечирим сўрайман, Мени кечиринг» деди. Ўзининг қўмондони, енгилмас Холид ибн Валидни, ўзининг олдида тиз чўкиб турганини кўрган Абу Убайда (р.а), кўзда ёш билан ўзини ерга отди ва ўтириб Холидни қучоқлади. Икковлари узооқ қучоқлашишдан сўнг, Абу Убайда (р.а) Холидни ўрнидан турғизиб:«Эй Холид! Сиз қўмондонликдан олиндингиз. Бизнинг қалбимиздан эмас! Биз доим сизнинг маслаҳатингизга мухтожмиз!» деди.
Бундан кейин ҳам кўплаб жангларда иштирок этди.
Ҳижрий 21 йил! 51 ёшда бўлган Холид ибн Валид касал бўлиб ётганида, уни кўришга халифа Умар ибн Хаттоб (р.а) келди. Ундан:«Эй Холид! Ҳолинг қандай?» деб сўраганида, у зот йиғлаб:«Эй Амирал Мўминин! Мен 100 дан ортиқ жангларда иштирок этдим. Танамда қилич кесмаган, камон ва найзалари чандиқ қолдирмаган бир қарич ҳам жой қолмади. Лекин, шаҳидлик мақомини Аллоҳ менга насиб қилмади. Бугун, худди қўрасида ўлаётган қўтир туя каби тўшагимда вафот этмоқдаман! Мен бу шаҳидлик мақомига лойиқ эмас эканман деб йиғлаяпман» деди. Буни эшитган халифа Умар (р.а):«Эй Холид! Кимлигингни унитдинг шекилли. Сен «Сайфуллоҳ» (Аллоҳнинг қиличи) сан! Аллоҳнинг қиличи, жангда синиши мумкинми!?»деб, унинг кўнглини кўтарди! Кейин Холид ибн Валид (р.а) вафот этди. ВАФОТИДА БУТУН УММАТ ЙИҒЛАДИ!

✍🏻Rasuljon_Toshpo'latov

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сабрнинг ҳам чегараси бўлади!
Андийшани отини қўрқоқ қўйган кучук)

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Алҳамдулиллаҳ, Малайзияда ҳилол кўринибди.

Барчамизга ҳижрий 1442-йилнинг Рамазон ойи муборак бўлсин!

@Solihlar_taratgan_nurlar
Азиз диндошларим!

РАМАЗОН МУБОРАК!


Ушбу омонат давр - Рамазон - албатта кимнингдир сўнгги Рамазонидир!

Агар ушбу Рамазон сизнинг охирги рамазонингиз бўлса, уни қандай ўтказар эдингиз?

Аллоҳ таоло яхши амалларингизни баракали, машаққатини енгил, тарозусини оғир қилсин!

Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир.

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

1-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур


🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ахлоқларига далолат қилувчи ажойиб ҳадислардан бири!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қилади: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан бирининг олдида эдилар. Мўминлар оналари (пайғамбар аёллари)дан яна бири бир лаган (товоқ)да овқат жўнатди. Уй соҳибаси хизматчи қўлидаги лаганни урди. Лаган ерга тушиб синиб кетди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам лаган бўлакларини териб олиб, кейин овқатни тўплаб йиғиштира бошладиларда: "Онангизнинг рашки келди" дедилар. Хизматчини тўхтаб туришга буюриб, уй соҳибасининг бутун лаганини олиб келдириб, бутунни таом жўнатган аёлига жўнатдилар, синиқ лаганни синдирган аёли уйида қолдирдилар».

Аёлимиз жаҳл қилганда қай биримиз шундай муомала қила оламиз? Пайғамбар қолдириб кетган энг асосий суннатлардан бири - у зотнинг олий ахлоқларидир. Суннатга эргашиш ҳақида сўзланганда ушбу каби гўзал хулқларга эргашишга бирламчи эътиборни қаратиш керак. Аллоҳ таоло барчамизни пайғамбар алайҳиссаломнинг барча суннатларига, хусусан, етук ахлоқларига эргашувчи умматлардан қилсин, омин.

✍🏻Сайфуллоҳ Носир

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ёзувли_расмлар

Ҳасан Басрий бир кишига шундай деган эканлар: «Кечки овқатни онанг билан бирга еб, кўнглини шод қилишинг нафл ҳаж қилгандан яхши», дедилар.

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

2-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур


🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

Шайтон ҳам қочгай..

Бир куни Умар ибн Хаттобнинг (р.а.) жаноби Расулуллоҳни (с.а.в.) кўргилари келиб қолди. Пайғамбар алайҳиссаломнинг хонадонларига етиб бориб, у зотнинг ҳузурларига кирмоққа изн сўрадилар. Шу пайтда ичкарида Қурайш қабиласининг бир гуруҳ аёллари бор эди. Эркаклар қатори аёллар ҳам ўзларини қизиқтирган, ечиша олмаётган саволларига жавоб сўраб, тез-тез Расули акрамнинг (с.а.в.) ҳузурларига келиб туришарди. Бу гал ҳам улар эзмаланиб ниманидир сўраб туришган экан. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) овозлари аёлларнинг шанқи товушлари орасидан аранг қулоққа чалиниб қоларди.
Ижозат бўлгач, ҳазрати Умар ичкарига кириб бордилар. У кишининг кирганини кўрган аёллар шоша-пиша ҳижоб-рўмолларига ўраниб олишди. Бу ҳолатни кўриб жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) мийиғларида чиройли табассум қилиб қўйдилар. Ҳазрати Умар буни кўриб: «Ў Расулуллоҳ, ота-онам сизга фидо бўлсин, Аллоҳ таоло сизни умр бўйи кулдирсин», дедилар. Шунда жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: «Мен ҳозир манави ҳузуримдаги аёллардан таажжубдаман, сенинг овозингни эшитиб, улар шоша-пиша рўмолларини ўраб олишди». Ҳазрати Умар бунга жавобан: «Сиз аёлларнинг иззат-эҳтиром ва ҳаё қилмоқликларига ҳаммадан ҳам ҳақлироқсиз», дедилар ва аёлларга ўгирилиб, уларга дашном бердилар: «Эй ўзига-ўзи душманлар, нечун мендан уялиб, Аллоҳнинг Расулидан ҳаё қилмайсизлар?» Аёллар бу таънага жавобан чувиллашиб: «Сиз жаноби Расулуллоҳга нисбатан қўполроқ ва дағалроқсиз, важоҳатингиздан қўрқамиз», дейишди. Шунда Расули акрам (с.а.в.) шундай дедилар: «Эй Хаттобнинг ўғли! Жоним қўлида бўлган зот ҳаққи, агар сенинг йўлингдан ҳатто шайтон чиқиб қолса, (дағаллигингдан қочиб) бошқа йўлга бурилиб кетгай!» Аёллар Пайғамбар алайҳиссаломнинг гапларини тасдиқлаб, бош силкиб қолишди.

©Islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Таровиҳ намози қандай намоз ва унинг ўқилиш тартиби қандай?

Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровиҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровиҳ намози ҳақида шундай деганлар:

“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки иймон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

Таровиҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса, шунча савоби ҳам кўп бўлади.

Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

Таровиҳ намози  йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрияяяи вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.

Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқувчи киши ҳам таровиҳни ёлғиз ўқиши мумкин.

Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровеҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

Таровиҳда қироат – Рамазон ойида таровиҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин. 
Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Ал-Фатовои ҳиндийя” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ойида кишанланмай қоладиган жинлар ҳам борми?

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Роҳимаҳуллоҳ

©islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

3-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Ibratli qissa

Hikoya qilinishicha, bir olim shayx shogirdi bilan bog‘ ichra sayr qilib yurishgandi. Sayr asnosida eski poyafzalga duch kelishibdi. Ikkovlari bu poyabzal shu bog‘da ishlayotgan bir kambag‘al faqirga tegishli ekanini va u shu paytda ishini yakunlab poyafzalini olishga kelishini tushunishdi.

Shunda shogird ustozga debdi:

Ustoz, hazil qilib bu ishchini poyafzalini yashirib qo‘ymaymizmi, uni olishga kelganida yo‘qolib qolganini ko‘rganda nima ish qilishini tomosha qilamiz.

Ulug‘ ustoz unga shunday javob berdi:

"Boshqalarni g‘amga tushurish ila ko‘nglimizni ko‘tarmaslik lozimdir. Bolam, sen boyroqsan. Sen o‘zinga ham shu kambag‘alga ham baxt-saodatni jalb qilishing imkoniga egasan-ku. Uning poyafzali ichiga naqd pul solib qo‘y-da, biz yashirinamiz. Buni unga qanday ta’sir qilishini ko‘ramiz".

Bu taklifdan shogird xursand bo‘lib, ichiga pul solib qo‘yibdi. Ikkovlari ishchining bunga munosabatini ko‘rishlani uchun daraxt ortiga yashirinishdi.

Birozdan keyin ishini tugatib juldur kiyimda ishchi poyafzalini olish uchun keldi. Oyog‘ini suqqan ham ediki, ichida nimadir borligini bildi. Uni chiqarib olib qarasaki, naqd pullar. Ikkinchi poyini olib qarasa, unda ham naqd pul topdi.

U biroz pullarga tikilib turdi. Tush ko‘rmayotganini anglash uchun pulga qayta-qayta nazar solar edi. Keyin biror kimsani toparmikinman degan o‘y bilan har tomonga alanglab qaradi.

Pullarni cho‘ntakka solib tizzasiga yiqildi-da, yig‘lagan holida osmonga nazar solib baland ovoz ila Robbiga munojot qila ketdi:

"Ey Robbim! Senga shukrlarim bo‘lsin. Ey, xotinimning betobligini va farzandlarim non topa olmayotganidan och qolganini bilgan Zot! Meni ham farzandlarimni ham halokatdan qutqarding..."

U uzoq vaqt osmonga tikilganicha mana shu Rabboniy tuhfaga shukr o‘laroq yig‘ladi.

Shogird bundan qattiq ta’sirlanib ikki ko‘zi yoshga to‘ldi.

Shunda ulug‘ ustoz dedi:

Ana endi sen aytgan uning poyafzalini yashirib qo‘yish taklifingdan ko‘ra o‘zingni ko‘proq baxtiyor sezmayapsan-mi?!

Shogird javob berdi:

"Tirik ekanman, hech ham unutmaydigan dars oldim. Ana endi, hayotimda men fahmlamayotgan ba’zi so‘zlarning ma’nosini anglab yetdim; sen ato berganingda olganingdan ko‘ra ko‘proq baxtli bo‘lasan".

Shunda ustozi dedi:

"Bilki, ato berishning turlari bor;

Jazolashga qodir bo‘la turib, kechib yuborishing, atodir.

Birodaringa g‘oibona duo qilishing, atodir.

Uning uchun uzr talab qilib, yomon gumondan chetta bo‘lishing, atodir.

Birodaring g‘oibligida uning obro‘sini himoya qilishing, atodir".

Shuni bilingki, aziz o‘quvchi, nubuvvat yo‘li ato berish ustiga qurilgandir. Zo‘ravonlarning yo‘li esa tortib olish ustiga qurilgandir.

Hayotingizga nazar soling, siz ato berish bilan yashayapsizmi yo tortib olish bilan-mi?

Boshqalarning hayoti siz tufayli yengillashyapti-mi yo qiyinlashyapti-mi?

Doktor Muhammad Rotib Nobulsiy hafizahulloh

@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

4-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур


🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

5-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур


🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

РАМОЗОН ХУШХАБАР ОЙИДИР. ҲАТТО КОФИРЛАРГА ҲАМ!

Шайх Ибн Ражаб (р.а) айтади:«Бу ой Мўминларга қандай қилиб хушхабар ойи бўлмасинки, улар учун безатилган ҳолда жаннат эшиклари очилган бўлса! Бу ой Кофирлар учун қандай хушхабар ойи бўлмасинки, улар учун жаҳаннам эшиклари ёпилган бўлса! Бу ой оқиллар учун қандай хушхабар ойи бўлмасинки, бу ойда шайтонлар занжирбанд қилинган бўлса! БУ ОЙДЕК ЯХШИ ЗАМОН ЯНА ҚАЕРДА БОР!» деган эди.
Ҳаммамиз яхши биламизки, Рамозоннинг фазилатидан Аллоҳ бу ойда жаҳаннамга қулф уриб, жаннат эшикларини ланг очиб, уни безатишга буюради!
Рамозон ойида Мусулмон киши Рамозон ойи кирганлигини, ўзининг феъли ва хулқи билан атрофидагиларга билдириши керак!
Салафларимиз йил, 12 ой Рамозоннинг муҳаббати билан яшар эдилар! Салафларимиз Рамозон ойи келишидан 6 ой олдин:«Эй роббим! Бизларни рамозонга саломат ва иймон ила етказгин» деб дуо қилиб, тайёргарликни бошлаб юборган. Бойлар ва дўкондорлар: «Рамозон кирса тарқатаман» деб, 6 ой олдин нарсаларни жамлаб борар ва бу амалларида ўзаро мусобақа қиларди. Рамозон ойи кирса,
Узундан узун "Рамозоний дастурхон"лар ташкил этилиб, бир ой давомида таомларга тўлиб тошар ва унда фақиру фуқаролар икром қилинар эди.
Рамозон ойи ўтганидан кейин яна 6 ойгача, ўзларининг дуоларида:«Эй Роббим! Рамозонда қилган ибодат ва яхши амалларимизни қабул қил!» деб тинмай сўрашар эди.
Рамозонда улар, кимнинг қандай имконияти бўлса, уни оз санамасдан, ўша билан ўзгаларга саховат улашарди.
Мамлукийлар даврида эса, рамозон кириши билан Миср кўчаларида байрам бошланар. «Сууқуш Шамоъийн»
(шағамлар бозори ва «Сууқул Ҳаловиийн»
(Ҳолволар бозори) ташкил этилар. Энг чиройли, ўзидан хушбўй ҳид таратадиган шағамлар ва энг лаззатли ҳолволар жуда арзон, деярли текинга берилиши сабабли, ҳар ким уни сотиб олиб, кўчаларга:«Таровиҳ ўқиш учун Масжидга борадиганларнинг йўллари ёруғ бўлсин» дея шағам ёқиб қўяр, Кўчалар ҳушбўйларга тўлиб кетарди.
Бошқалар эса Саҳарликка қадар кўчаларда ҳолволарини фақирларга тарқатиб юрар эди. БУ - ТАРИХДАГИ ИСЛОМДИР!
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг:«Кимки, Рамозон кириши билан хурсанд бўлиб, унинг чиқиб кетиши билан маҳзун бўлса, унга жаннат вожиб бўлди» мазмунидаги ҳадислари бор!

ШОШИЛИНГ АЗИЗЛАР! ХУРСАНДЛИГИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ!
АЛЛОҲ ЖАННАТНИ БЕЗАГАН ОЙДА СИЗ ҲАМ УЙИНГИЗНИ ЖАННАТГА АЙЛАНТИРИНГ!


✍🏻Расулжон Тошпўлатов

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

АЛЛОҲ ФИТНАГА УЧРАШДАН ПАНОҲ БЕРСИН

Имом Бухорий (Саҳиҳи Бухорийда) ва бошқалар ривоят қилади: Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳумо ҳикоя қилади:
Кўфа аҳли Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳуни халифа Умар розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. Ҳазрат Умар уни волийликдан олиб, ўрнига Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳумони волий қилиб тайинладилар. Улар Саъдни шикоят қилганда ҳатто намозни тузук ўқиб беролмайди, дейишган эди.
Ҳазрат Умар Амморни волий қилишдан олдин Саъдни чақирди. Келгач, унга деди:
- Эй Абу Исҳоқ, булар сизни намозни тузук ўқиб беролмайди, деб шикоят қилишмоқда.
- Валлоҳ, мен уларга Расулуллоҳ алайҳиссалом намозидек намоз ўқиб берардим, ҳеч бузмасдан, - деди Абу Исҳоқ (яъни, Саъд ибн Аби Ваққос). - Хуфтон намозини ўқиганда аввалги икки ракаатни бироз чўзиб, кейинги икки ракаатни қисқа қилар эдим.
- Ўзи гумонимиз ҳам сизга шу, - деди ҳазрат Умар ва унга қўшиб яна бир кишини (шикоятларни яхшилаб текшириш учун) жўнатди. У Кўфага келиб Кўфа аҳлидан сўраб чиқди, биронта масжидни қолдирмади. Ҳаммаси яхши сўзлар айтдилар. Ваниҳоят, Бани Абс қабиласига қарашли бир масжидга кирди. Одамлар орасидан Абу Саъда Усома ибн Қатода деб аталмиш киши ўрнидан турди ва:
- Модомики шунча сўраб кепсиз, мен айтайин: Саъд қўшинларни (жангга) ўзи олиб чиқмас эди, молни ҳам тўғри тақсимламас эди, адолат билан ҳукм қилмас эди! - деди!
Шунда Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу:
- Огоҳ бўлинг, мен ҳозир учта дуо қиламан: эй Аллоҳ!
Агар шу банданг ёлғон гапираётган бўлса, одамлар кўрсин деб ўрнидан турган бўлса;
- умрини узоқ қил;
- камбағаллигини-да узун қил;
- фитналарга рўпара қил; - деди!

Мазкур одам кейинчалик одамлар сўрашса:
- Саъднинг қарғиши теккан, фитнага дучор қарияман, деб жавоб берар эди.

Ҳикояни Жобир ибн Самурадан ривоят қилувчи Абдулмалик ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ айтади:
- Мен у одамни анча кейин ҳам кўрдим: қартайганидан қошлари кўзлари устига тушиб қолган бўлса-да, кўчаларда ёш қиз-жувонларга тегажоқлик қилиб, уларга кўз қисиб юрарди..!!

========

Ё Раб! Ўзинг барчамизни фитнадан асрагин, солиҳ бандаларга озор бериб қўядиган кишилардан қилма! Хотимамизни хайрли қил.
Омин, омин...

✍🏻Сайфуллоҳ Носир

@Solihlar_taratgan_nurlar