Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Улуғлар_Ҳаётидан

Буюк даъватчи шайх Аҳмад Дийдод роҳимаҳуллоҳ бир кишининг: “Аёл киши дунёнинг фасод бўлиши сабабчисидир!” деганини эшитиб қолди.
- Гапингингиз тўғри, деди шайх: - дунёнинг фасод бўлишига сабаб сиздек аҳмоқни тўққиз ой қорнида кўтариб юриб, қийналиб туққан аёлдир.

Айтаманки, шайх жуда оқил мезонни ўргатиб кетганлар. Кимда-ким аёллар ҳақида уларни ерга уриб бир нарса ёзмоқчи бўлса, асло унутмасинки, у жамиятга ўз онасини сифатлаяпти. Зеро, одам атрофида кўргани аёллардан келиб чиқиб ҳукм қилади. Кўз ўчиб, ақл таниб энг кўп билгани аёллардан айнан ўз онаси бўлади.

✍🏻Маҳмуд Усмон

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

Ҳушуъ қўрқув ва сукунатнинг бирга қўшилганидир. Қалб ила Аллоҳга боғланиш.

Урва ибн Зубайр розияллоҳу анҳунинг оёғига қорасон касали тушди. Табиблар оёқни сонидан кесиб ташланмаса, дард бутун танага тарқаб, ҳалокатга олиб келади, деган қарорга келишди. Урва ибм Зубайр р.а: ”Ундоқ бўлса, кесиб ташланглар”, деди.
Табиблар: ”Бунинг учун сизга банж беришимиз керак”, дейишди. У киши ”Банж ҳаром, уни истеъмол қилмайман”, деди.
Табиблар: ”Ундоқ бўлса, оёқни сонингиздан кесиб ташлашнинг иложи йўқ”, дейишди.
Урва ибн Зубайр р.а: ”Иложи бор. Сиз асбобларингизни тайёрланг. Мен намоз ўқийман. Бир маромга етиб, баданим титрай бошлаганда, билганингизни қилаверинг, ҳеч нарса бўлмайди”, деди.
Кейин у киши намозга турди. Бадани титрай бошлади. Табиблар ўша даврнинг услуби ила қорасон тушган оёқни сонидан кесишди. Сўнгра кесилган сонни қайнаб турган ёғга солиб, оқаётган қонни тўхтатганларида, Урва розияллоҳу анҳу намозни тугатиб, ҳушидан кетди.

«Руҳий тарбия»📚1-жуз 63-бет.

©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Kanalga ulanish👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

УЛУҒЛАРНИНГ ЭНГ УЛУҒ ВАСИЯТИ!

Ҳижрий 32 йил!
«Фақиҳул умма»* бўлган Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а), Усмон ибн Аффон (р.а)нинг халифалик даврларида оғир касал бўлиб, ўлим тўшагида ётиб қолди. Буюк фақиҳнинг зиёратига халифа Усмон (р.а) келар экан, ундан ҳол-аҳвол сўради:
- Аҳволингиз қандай?
- Аллоҳимга шукур!
- Нималардан шикоят қиласиз?
- Гуноҳларимдан!
- Кўнглингиз нимани тусайди?
- Роббимнинг раҳматини!
- Сизга табиб чақирайми?
- Буюк табибнинг ўзи мени касал қилдику!
- «Байтулмол»да йиғилиб қолган маошларингизни опкелтириб берайми? Ахир неча йилдан бери ундан сариқ чақа ҳам олмайсиз!
- Энди менга унинг кераги йўқ!
- Ҳеч бўлмаса сиздан кейин қизларингизга қолар?!
- Қизларимни фақир бўлиб қолишларидан қўрқяпсизми? Мен уларга ҳар оқшом "ВОҚЕА" сурасини ўқишни буюрганман... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтгандиларки, "КИМКИ ҲАР ОҚШОМ «ВОҚЕА» СУРАСИНИ ЎҚИШНИ ОДАТ ҚИЛСА, АСЛО МУХТОЖЛИК КЎРМАГАЙ» деганлар!
Ўша кеча Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а) қалбида Аллоҳнинг зикри ва тилида ояти карималарнинг тиловати билан роббисининг ҳузурига кўчди!
----------------------------------------------------------------------------
Фақиҳул умма» - Умматнинг энг фақиҳи маъносида.

✍🏻Rosuljon Toshpo'lat

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ҚАЛТИС ВАЗИЯТДА ТАНЛАНГАН ТЎҒРИ ҚАРОР!

1-қисм

Ҳижрий 12 йил! Расулуллоҳнинг вафотидан кейин Ҳижоз ўлкасида 38 та қабила «Муртад» бўлиб, диндан қайтди. Фақат Макка, Мадина ва Тоифдаги мусулмонларгина динда собит туришди. Абу Бакр Сиддиқ (р.а) халифа бўлиб, иш бошлар экан:«Менинг биринчи қиладиган ишим, Расулуллоҳ (с.а.в)нинг чала қолган ишларини тамомига етказишдир. Шундай экан, у зот «Табук»га жўнатиш учун Усома ибн Зайд бошчилигида тайёрлаган 3000 аскарлик қўшинни сафарга ҳозирланглар» деди. Шунда Умар (р.а):«Эй Амирал мўминин! Кўриб турибсизки, атрофимиздаги 38 та қабила диндан қайтиб, «Муртад» бўлишди. Улар бизга ҳужум қилиб қолмасликлари учун жангчиларимизни сафарга юбормай турайлик» деди. Бунга жавобан Абу Бакр Сиддиқ (р.а):«Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, Мадина атрофини йиртқичлар ўраб, мени еб, Осмондаги Қузғунлар, Мўминлар онаси Оишанинг оёқларини тортқилашини билсам ҳам, Усомани жанга юбораман. Бундан олдин ҳеч бир ишга қўл урмайман!» деди.

Давоми бор......

✍🏻Тошкент ислом инсетутининг ҳадис ва ислом тарихи фанидан ўқитувчиси Росулжон Тошпўлатов

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ҚАЛТИС ВАЗИЯТДА ТАНЛАНГАН ТЎҒРИ ҚАРОР!

2-қисм

Ҳижрий 12 йил!
Шунда Умар (р.а):«Эй Амирал мўминин! Кўриб турибсизки, атрофимиздаги 38 та қабила диндан қайтиб, «Муртад» бўлишди. Улар бизга ҳужум қилиб қолмасликлари учун жангчиларимизни сафарга юбормай турайлик» деди. Бунга жавобан Абу Бакр Сиддиқ (р.а):«Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, Мадина атрофини йиртқичлар ўраб, мени еб, Осмондаги Қузғунлар, Мўминлар онаси Оишанинг оёқларини тортқилашини билсам ҳам, Усомани жанга юбораман. Бундан олдин ҳеч бир ишга қўл урмайман!» деди. Усома ибн Зайд (р.а) 16 ёш атрофидаги ёш қўмондан эди. Умар (р.а) Абу Бакр (р.а) га қараб:«Унда Усомани қўмондонликдан олиб, ўрнига жангчилар орасидаги ёши катта ва тажрибали кишиларни қўмондон қилсангиз. Усома ёш бола. Қўшинни ҳалокатга солиб қўйиши мумкин» деди. Бу гапни эшитган Абу Бакр (р.а) ўтирган жойидан сакраб турдида, ёнида тик туриб гапираётган, ўзининг гавдасидан 1,5 баробар келадиган Умар (р.а)нинг сақолидан тутамлаб ушладида, бир тортиб, ерга чўккалатиб:«Онанг сени йўқотиб, вой болам деб қолсин Эй Умар! Сен ҳали менга Расулуллоҳ (с.а.в) сайлаган қўмондонни ол деяпсанми? Расулуллоҳнинг қарорини буз деяпсанми? Нима деяётганингни ўзинг билаяпсанми? Бунга қандай тилинг борди?» деди. Нима деб қўйганини кейин тушунган Умар (р.а) кўзини ерга қаратганича:«Роббим мени кечиргин» дея дув-дув ёш тўкар эди. Абу Бакр (р.а)......
давоми бор.....

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ВАФОТИДА БУТУН УММАТ ЙИҒЛАГАН ЗОТ!
Ҳижрий 21 йил!


Ҳеч бир жангдан мағлубият билан қайтмаган «САЙФУЛЛОҲ» лақабли Холид ибн Валид (р.а) жанга кетар бўлса, бошқа қўмондонларнинг қўл остидаги аскарлар «Эй Амирал Мўмин! Мени Холиднинг қўшини билан жанга юборинг» деб сўрашар эди. Бу гапларини эшитган Умар (р.а) аскарлар, «БАРЧА ҒАЛАБАЛАР ХОЛИД БИЛАНДИР!» деб, унга такия қилиб, нусрат Аллоҳдан эканлигини унитиб қўйишидан хавотирланар эди. Шу сабаб, Халифа Абу Бакр Сиддиқ (р.а)га:«Эй Амирал Мўминин! Холид ибн Валид (р.а)ни қўмондонликдан бўшатинг» дея бир неча бор таклиф қилди, аммо у зот бу гапга этибор қилмади.
Ҳижрий 13 йили, халифа Абу Бакр Сиддиқ (р.а) Холид ибн Валидни буюк РУМга қарши урушга юборди. ЯРМУК деган жойда, Душман қўшини 240 000 аскар. Мусулмонлар эса 40 000 та аскар. Уруш бошланди. Жанг майдони жангчиларнинг шовқини ва қиличлар овози билан тўлди, отлар қон кечар эди. Жанг майдонида гўё қиёмат қўпгандек ҳамма ўзи билан овора эди. Холид ибн Валид (р.а) душман устига худди арслон каби ташланар экан, тўсатдан қўлига кимдир, бир мактуб тутди. Холид Мактубни очди. Унда ҳамду санодан сўнг:«Эй Холид! Халифа Абу Бакр Сиддиқ вафот этди. Ўрнига мен, Умар ибн Хаттоб халифа бўлдим. Сенга буюраманки, мактубим қўлинга етиб бориши билан СЕН ҚЎМОНДОНЛИКДАН БЎШАДИНГ. Ўнинга Абу Убайда ибн Жарроҳни тайинладим. Унга итоат қил. Вассалом!» деб ёзилган эди. Уни ўқиб Холид ибн Валид мактубни қўйнига солдида, яна аввалгиданда қаттиқ шижоат ила душман устига ташланди. Жанг мусулмонларнинг ғалабаси билан тугади. Холид (р.а) аскарларни жамлаб, уларга Умар (р.а) келган мактубни ўқиб берди ва:«Эй Абу Убайда! Мен аслида мактубни қўлимга олганимда қўмондонликдан бўшаган эдим. Фақатгина буни ўша пайтда айтсам, сизларнинг шижоатларингиз синиб қолишидан хавотирландим. Бу хабарни кеч айтганим учун Халифа Умар ибн Хаттобдан ва сиздан кечирим сўрайман, Мени кечиринг» деди. Ўзининг қўмондони, енгилмас Холид ибн Валидни, ўзининг олдида тиз чўкиб турганини кўрган Абу Убайда (р.а), кўзда ёш билан ўзини ерга отди ва ўтириб Холидни қучоқлади. Икковлари узооқ қучоқлашишдан сўнг, Абу Убайда (р.а) Холидни ўрнидан турғизиб:«Эй Холид! Сиз қўмондонликдан олиндингиз. Бизнинг қалбимиздан эмас! Биз доим сизнинг маслаҳатингизга мухтожмиз!» деди.
Бундан кейин ҳам кўплаб жангларда иштирок этди.
Ҳижрий 21 йил! 51 ёшда бўлган Холид ибн Валид касал бўлиб ётганида, уни кўришга халифа Умар ибн Хаттоб (р.а) келди. Ундан:«Эй Холид! Ҳолинг қандай?» деб сўраганида, у зот йиғлаб:«Эй Амирал Мўминин! Мен 100 дан ортиқ жангларда иштирок этдим. Танамда қилич кесмаган, камон ва найзалари чандиқ қолдирмаган бир қарич ҳам жой қолмади. Лекин, шаҳидлик мақомини Аллоҳ менга насиб қилмади. Бугун, худди қўрасида ўлаётган қўтир туя каби тўшагимда вафот этмоқдаман! Мен бу шаҳидлик мақомига лойиқ эмас эканман деб йиғлаяпман» деди. Буни эшитган халифа Умар (р.а):«Эй Холид! Кимлигингни унитдинг шекилли. Сен «Сайфуллоҳ» (Аллоҳнинг қиличи) сан! Аллоҳнинг қиличи, жангда синиши мумкинми!?»деб, унинг кўнглини кўтарди! Кейин Холид ибн Валид (р.а) вафот этди. ВАФОТИДА БУТУН УММАТ ЙИҒЛАДИ!

✍🏻Rasuljon_Toshpo'latov

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar