#Ҳикмат
Чинакам инсонлар☝️
Ибн Муборак билан Суфён Саврий ўртасида шундай савол-жавоб бўлиб ўтган экан:
– Чинакам инсонлар кимлар?
– Уламолар
– Кимлар чинакам шарафли?
– Тақводорлар.
– Чинакам подшоҳлар кимлар?
– Парҳезкорлар.
– Чинакам омилар кимлар?
– Гап билан одамларнинг пулини оладиган қиссагўйлар.
– Чинакам пасткашлар кимлар?
– Золимлар.
Солиҳлар гулшани📚
@Solihlar_Taratgan_Nurlar

#Кун_Ояти
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади:
«У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир» (2-оят).
Ўлим ва ҳаётни Аллоҳ таоло яратган, бу – ҳақ! Одатда аввал ҳаёт, сўнгра эса ўлим бошланади. Агар эътибор берсангиз, бу оятда ўлим аввал келтириляпти, бунинг ҳикмати одамларни яхши амалларга чорлашдир. Чунки ўлимни эслаган одам доимо унга тайёргарлик кўради ва ўлгандан сўнг шарманда бўлмаслик учун ўзини яхши ишларга сафарбар қилади.
Дарҳақиқат, ҳаёт ва ўлим Аллоҳ таолонинг чексиз қудратига ёрқин далилдир. Аллоҳ таоло Ўз махлуқотларидан баъзиларига ҳаёт берган ва баъзиларига бермаган. Ҳаёт ўзи нима? Қаердан пайдо бўлади? Қандай қилиб? Уни текшириб бўладими? Ва шунга ўхшаш кўплаб саволларга ҳозирча жавоб йўқ. Фан-техника ривожланган асримизда ҳаётни лаборатория йўли билан яратиш учун қўлдан келганича уринилмоқда, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаяпти. Бўлмайди ҳам. Америкада инсон ҳаётини ўрганиш учун махсус олий илм даргоҳлари узоқ муддат ишлади. Унинг раҳбари доктор Алексис Карл бу иш учун бир неча марта халқаро мукофотлар олди ва ниҳоят, «Инсон мажҳулдир» деган китоб ёзди.
Худди шунингдек, ўлим ҳам мураккаб нарса, буларни фақат барча нарсага қодир бўлган Аллоҳ таолонинг Ўзигина қила олади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг (У зотни Раҳмат қилсин) «Тафсири Ҳилол» китобларидан.

#Ният_Ҳақидаги_Ҳадислар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар». Бешовлари ривоят қилишган.
Изоҳ:
Умму Қайс исмли маккалик муслима аёлга бир киши уйланмоқчи бўлади. Умму Қайс «Мен Мадинага ҳижрат қилиб кетмоқдаман. Сен ҳам мусулмон бўлиб орқамдан Мадинага борсанг сенга тегаман» дейди.
Ҳалиги одам ўн кун йўл юриб, Маккадан Мадинага келибди. Умму Қайсни излаб топиб, ўз ниятини яна айтибди. Шартни амалга оширгани учун Умму Қайс ҳам рози бўлибди. Оила қурибдилар.
Маълумки, ҳижрат-улуғ мақом. Дину диёнат учун ҳижрат қилган одамга улкан мартабалар ваъда қилинган. Аммо бу одам бир аёлга уйланиш учун ўн кун йўл юриб, Маккадан Мадинага келди. Агар Умму Қайсга уйланиш нияти бўлмаса, келмоқчи эмас эди. Энди бу одамга ҳам муҳожирлик мартабаси бўладими? Мана шу нарсалар саҳобаи киромлар томонидан Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламга айтилганда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадисни айтганлар.
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
*Амаллар ниятга боғлиқдир️

#Кун_Ҳадиси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир аъробий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, «Менга шундай бир амални айтингки, уни қилсам, жаннатга кирай», деди. У зот шундай дедилар: «Аллоҳга ибодат қиласан, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайсан, фарз намозни тўкис ўқийсан, фарз қилинган закотни адо этасан ва Рамазон (рўзаси)ни тутасан», дедилар. У: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, бундан зиёда қилмайман», деди. У қайтиб кетаётган эди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жаннатий инсонни кўргиси келса, мана шунга қарасин».
Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.
Изоҳ: Шориҳлар савол сўраган аъробийнинг исми Саъд ибн Ахрам эди дейишган.
Кишининг жаннатга киришига сабаб бўладиган амаллар зикр қилинган ҳадисларни ўрганиб чиқадиган бўлсак, уларнинг бир-биридан фарқли эканлигини кўрамиз. Баъзиларида Ислом арконлари, фарз амаллар тўлиқ зикр қилинса, бошқаларида эса айрим арконларгина тилга олиниб, қолганлари эсланмайди. Бунинг бир қанча сабаблари бор.
Аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сўровчининг ҳолатига қараб муомала қилганлар.
Мисол учун, бу тоифадаги ҳадисларнинг бирида иймон ҳақида гап йўқ. Аммо бу иймони йўқ одам ҳам жаннатга кираверади, дегани эмас. Ундан олдин Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сўровчи ўртасида иймон ҳақида алоҳида суҳбат бўлиб ўтган, шундан кейингина бу савол берилган бўлади.
Шунга ўхшаб, биз ҳозир ўрганаётган ҳадисда ҳаж зикр қилинмаган. Лекин бу жаннатга киритадиган амаллар ичида ҳаж йўқ, дегани эмас. Ушбу савол берилган вақтда ҳали ҳаж ибодати фарз бўлмаганлиги учун Набий алайҳиссалом уни зикр қилмаганлар.

Shu kanalga obunachi bo'lishingizni tavsiya qilaman.Imom Butiy hazratlari hikmatlarini yurtdoshimiz Abdulloh G'ulomov tarjima qilib muslmonlarga ko'p manfaat yetkazayaptilar Alloh rozi bo'lsin duo qilib qo'yishingizni so'rayman🤲
t.me/imombutiyrahimahulloh
t.me/imombutiyrahimahulloh
Telegram
Имом Бутий ҳикматлари
Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи ҳикматлари
Аллоҳ жалла шаънуҳу:
« Эй иймон келтирганлар! Қачон жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.(Жума, 9)
Шарҳ:
Бу ояти карима жума намозининг фарзлигини таъкидлаб келган оятдир. Бунга Ислом умматидан ҳеч ким шак келтирмайди.

#Ибрат_Куёв_Танлаш
Нуҳ ибн Иброҳим қизини турмушга бермоқчи бўлиб, мажусий қўшнисидан маслаҳат сўрабди. Қўшниси: “Во ажабо! Ҳамма сендан маслаҳат сўрайди, сен эса мендан маслаҳат сўраяпсанми?!” дебди. Нуҳ: “Менга маслаҳат керак-да”, дебди. Мажусий: “Форс подшоҳи Кисро мол-дунёни танлар эди. Рум подшоҳи Қайсар гўзалликни танлар эди. Араб раислари насл-насабни танлар эди. Сизларнинг йўлбошчингиз Муҳаммад динни танлар эди. Кимга эргашишни ўзинг танла”, дебди.
Солиҳлар гулшани📖

"Икки жинс ўртасида муҳаббат инсондаги фитрий ва табиий майл-рағбатдир. Дин уни поклаб, юксакларга кўтаради. Лекин шайтон бўлса, уни инсон руҳияти ва ахлоқини яксон қилишда энг катта восита ўлароқ ишлатади".
©MubashshirAhmad
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar

Қилган ҳар бир ишингга надомат қилмасликни хоҳласанг, барча ишни Аллоҳ учун қил!
©Муҳаммад Мутавалли Шаъровий

#дуо
Эй Аллоҳим, онам мени бу дунёда ҳеч нарсадан маҳрум этмади. Нима яхшилик бўлса, менга илинди. Охиратда уни жаннатингдан маҳрум этма!

#Ибрат
“Ўғрининг тавбаси”
Вуҳайб ибн Вирддан ривоят қилинади: “Ийсо алайҳиссалом бир ҳаворийлари билан кетаётиб, қалъада яшайдиган ўғрининг олдидан ўтиб қолдилар. Ўғри уларни кўргач, Аллоҳ унинг қалбига тавба қилиш туйғусини солиб қўйди. У ўзига ўзи: “Бу Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, ёнидаги эса унинг ҳаворийси. Сен бадбахт кимсан? Бану Исроилнинг ўғриси бўлдинг, қароқчилик қилдинг, мол ўғирладинг, қон тўкдинг”, деди-да, турган жойидан пастга тушди. Уларга етиб олгач, ўз-ўзига: “Сен улар билан бирга юрмоқчимисан? Сен бунга лойиқ эмассан. Уларнинг ортидан хатокор, гуноҳга ботган кишидек юриб бор”, деди. Шу пайт ҳаворий унга қараб, таниб қолди-да, “Манави ифлосни қаранглар, ортимиздан келишига бало борми?” деди.
Аллоҳ таоло ўғрининг қалбидан ўтган надомат ва тавбани ҳамда ҳаворийнинг ўзини ўғридан устун қўйганини билиб, Ийсо ибн Марям алайҳиссаломга ваҳий юборди. Унда ҳаворий ҳам, ўша Бану Исроиллик ўғри ҳам барча амалларини янгидан бошлаши ҳақида буйруқ бор эди: “Надомат ва тавбаси туфайли ўғрини мағфират қилдим, ғурурланиб, тавба қилган одамни менсимаганлиги учун ҳаворийнинг амаллари бекор бўлди”.

Forwarded from imonligimsan_uz🌹 (𝑂𝑚𝑖𝑛𝑎)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқ довони (перевал)да бўлган ҳолат.
Инсон ҳаётни қайси ишга кўп сарфласа кетар чоғида ҳам шу билан овора бўлиб қолар экан....
@imonligimsan_uz 🌹

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир Ҳурмо ёғочи бор еди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (хутба пайти бориб,) унинг ёнида турар эдилар. Пайғамбаримизга минбар қуриб берилганда у ёғочнинг олдидан узоқлашдилар.Шунда у ҳурмо ёғочи ҳудди гўдак инграб йиғлагандек йиғлай бошлади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ушлаб юпатиб бағирларига босгандилар, у ҳудди ёш гўдак каби инграб турган жойида жим бўлиб тинчиб қолди. У Зот «ўзи эшитиб юрган зикр учун йиғлади» дедилар.
Бухорий ривоятлари.
Ҳасан Басрий шу ҳадисни айта туриб наҳотки шу ҳурмо ёғочичалик бўлолмасак дер эканлар.😭