Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Шунинг учун Аллоҳ дунёни ғам-ташвишларга тўлдирган
Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
#Ҳикмат #Бутий

Шунинг учун Аллоҳ дунёни ғам-ташвишларга тўлдирган

©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

✍🏻Таржимон: 🎙Абдуллоҳ Ғуломов

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
...Покиза эмасмисан, қизим?

#Воқеий_ҳикоя

Азҳар уламоларидан бири кўчага юмуш учун камдан-кам чиқар, фақат ишга - Азҳарга бориб келар, қатнайдиган ери уй - масжид, уй - Азҳар эди. 

Бир куни шом намозига бироз фурсат қолганда кўнгли атрофни кезишни тусади ва маҳалла четидаги извошчилардан бирини тўхтатиб:

- Мени бироз кездир, - деди. 

Йўлда атрофни томоша қилиб кетаркан:

- Шом яқинлашди, бирор масжид ёнида тушир, - деди извошчига.

Извошчи шум одам эди. Қоҳира кўчаларидан биридаги исловотхоналардан бири олдида тўхтаб:

- Анави ерда масжид бор экан, саҳнида курси ҳам бор, - деди!

Баъзи маҳалла масжидлари ташқаридан масжидлиги сезилмайди. Бу ҳам шундай масжидлардандир, деб ўйлаб олим исловотхона саҳнидаги курсига чўкиб, шом азонини кута бошлади.

Кун ботди, азондан дарак йўқ. Шу пайт бир аёл исловотхонага келди. Курсида ўтирган салобатли шайхни кўриб, ийманиб саҳннинг орқароғига ўтиб, унинг кетишини кута бошлади.

Олим азон айтилавермагач, аёлга ўгирилиб:

- Қизим, шом вақти қисқа, муаззин ҳам келмади. Кел, орқада тур, иккимиз жамоат билан ўқиймиз, - деди.

Аёл лол бўлиб қолди. Нима дейишни билмас, олимга қандай жавоб қайтаришга ҳайрон эди.

Аёлнинг индамай турганини кўрган олим уни аёллардаги узрли ҳолда бўлса керак, деб ўйлаб:

- Йўқса, покиза эмасмисан, қизим? - деди.

Бу гап аёлга жуда қаттиқ таъсир қилди. Қалбининг туб-тубига чўкиб кетган иймонни қўзғаб юборди, устини бузуқлик моғори қоплаган иффатини силкитди...

Ўпкаси тўлиб, кўзидан ёш отилганича ўзини олим оёғи остига отди...

- Мен...мен... - деди йиғлаганча... Кейин бу ернинг қандай жой эканини олимга англатди...

Олим содиқ тавба қилган бу аёлни Азҳарнинг аёллар бўлимига бошлаб кетди..

* * * 

Субҳаналлоҳ..

Бу воқеий ажиб ҳикоядан бир қанча ибрат олсак арзийди..

Жамоат намози баракаси.

Ҳидоят нури фазилати.

Яхшиларга яқин бўлиш хислати.

Қалб намозга боғланган бўлиши хосияти.

Чин тавбанинг катта гуноҳларни ҳам ювиб юбориши...

✍🏻©Сайфуллоҳ Носир

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахмоққа сукут жавоб!

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад

Манба:©
@ummatuz

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Оқила аёл!

Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага жўнаб кетаётганларида отам Абу Бакр Сиддиқ бор пулини ўзи билан олиб кетди. Пуллар беш ёки олти минг динор эди. Шунда кўзи ожиз бўлиб қолган бобом Абу Қуҳафа олдимга келиб, “Отанг ўзи ҳам кетиб, пулларини ҳам олиб кетиб, сизларни қийнаб қўйди-я,” деди. Мен: “Йўқ, ундай эмас. Отам бизга анча нарса қолдириб кетди”, дедим ва майда тошларни йиғиб, уларни уйнинг деворидаги тешикка қўйдим-да, устини кийимим билан ёпдим. Кейин бобомнинг қўлидан ушлаб, тош устига ёпилган кийим устига қўйдим-да, “Бизга қолдириб кетганлари мана шу!” дедим. Бобом: “Ҳа, буларни қолдириб кетган бўлса, унда яхши”, деди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан📚

©islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Жума муборак азизлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчироқ.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жумъа кечаси, «нурли кун»дан мурод жумъа кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкунлиги.

2. Жумъа куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги.

"Ҳадис ва ҳаёт»📚 китобидан.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Манманлик
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
#Шайхим

Манманлик❗️

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба: islom.uz
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шайхим

Савоб касб қилиш йўлларидан энг осони зикрдур

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба: islom.uz

Каналга уланиш👇
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
​​ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,

дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Каналга уланиш👇🏻
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳнинг янги китобларидан иқтибос:

Мусулмон қизига: «Сени эркаклардан дўстинг фақатгина эринг бўлиши мумкин. Унгача қўлингни, кўзингни ҳаромдан асра, қизим!» дейди.

Мунофиқ қизига: «Уялма, очилиб-сочилиб йигитлар билан айлан, тортинма!» деб тайинлайди.

Бири оила қуриб, бола-чақа кўради. Иккинчиси оила қуриб, қоматимга путур етказмай, деб йигитлар билан айланиб сайр қилишда давом этади. Эллигига яқинлашганида отасидан айрилади, йигитлар ҳам ташлаб кетади. Дугоналари неваралик бўлганида ҳам у бечора бўлиб, ёлғиз ўзи уйида ўлим фариштасининг келишини кутади.

Мунофиқ қизига: «Қизим ўқи! Бирор касбни эгалла. Эрингнинг қўлига қараб қолма. Эрингга: «Сени пулинг бўлса, меники ҳам бор, миннат қилма!» дейсан. Кучли аёл бўл! Шунда ҳам бўлмаяптими, ажраш, эркин яша» дейди.

Мўмин эса: «Қизим, ўқиб олима бўл, мураббия бўл! Лекин булардан ҳам муҳими она бўл. Фарзандингга сўзинг билан йўл кўрсат, амалинг билан муаллима бўл!» дейди.

Мўмин эсли-ҳушли, мунофиқ эсипаст бўлади. Шунинг учун ҳам мунофиқ пулини қиморга, кафе-барга, лотереяга сарфлайди.

© «Ислом оиласида фарзанд тарбияси»

✍🏻Абдуллоҳ Раҳим

Каналга уланиш👇🏻
https://Telegram.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ХУШХАБАР

МААШААЛЛОҲ

"Muslimaat KIDS" дастурининг навбатдаги қаҳрамони исми жисмига мос Ибодатхон

Аллоҳ бу қизимизни умрини зиёда қилсин, ота онасига жаннатда иззат тожини кийдирсин!

Аллоҳ зурриётларимиздан шундай салоҳиятли авлодларни чиқариб, кўзларимизни яшнатсин!

Омин!

HDформатда
https://www.youtube.com/watch?v=i8-krG9IuSE

Манба:👇
t.me/muslimaatuz
t.me/bintusodiq

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Махфий ва жаҳрий зикрлар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
#Шайхим

Махфий ва жаҳрий зикрлар

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Эй одам боласи, кунинг сени меҳмонингдир. Унда яхшилик қил. Кунингда яхшилик қила олсанг Аллоҳга ҳамд айт. Агар кунингда ёмонлик қилсанг ўзингни айбла.

©Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ

Каналга уланиш 👇
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Биродарининг ҳожатини чиқарса....☝️🏻

«Эътикоф» сўзи луғатда ушлаб қолиш, туриб қолиш ва лозим тутиш маъноларини ифода қилади.
Шариятда эса: «Пок шахснинг масжидда эътикоф нияти ила ибодат қилиш учун қолишига» айтилади.

Эътикоф ўтирган одам масжиддан инсон ҳожатларидан бошқа нарса учун чиқмайди.
Инсон ҳожатлари деганда катта ва кичик таҳорат ушатиш, нажосатни кетказиш ва жунубликдан ғусл қилиш каби ишлар кўзда тутилади. Мазкур ишларни қилиб бўлиши билан дарҳол эътикоф ўтирган жойига қайтади.

Имом Тобароний, Байҳақий ва ал-Ҳокимлар ривоят қиладилар:

«Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида, эътикоф ўтирган эди.

Унинг олдига бир одам келиб салом берди ва ёнларига ўтирди. Шунда, Ибн Аббос унга:

«Эй Фалончи, сени ғамгин, маҳзун кўрмоқдаман?» сабаби нима деди.

«Эй Расулуллоҳнинг амакиваччаси! Фалончининг менда ҳаққи бор. Ушбу қабр соҳиби ,(яъни Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳаққи, мен уни адо этишга қодир эмасман».

«Унга сенинг ҳақингда гапирайми?» холатингни тушунтирайми! деди, Ибн Аббос.

Яхши бўларди «Агар малол келмаса», деди у.

Ибн Аббос туриб кавушини кийди ва масжиддан чикди. Шунда ҳалиги одам унга:

«Сен ўзинг нимада эканингни (эътикофда ўтирганингни) унутиб қўйдинг шекилли!?» деди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу:
«Йўқ. Аммо мен ушбу қабр соҳиби алайҳиссаломнинг: «Ким ўз биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилса ва ҳожатини чиқарса, унинг учун бу ўн йил эътикоф ўтиргандан яхширокдир. Ким Аллоҳ таолонинг розилиги учун бир кун эътикоф ўтирса, Аллоҳ у билан дўзахнинг орасини уч хандақ узоқ қилур. Ҳар хандақнинг узунлиги мағрибу машриқнинг орасидан ҳам узундир», деганларини эшитганман», деб туриб, йиғлаб юборди Ибн Аббос розияллоҳу анҳу».

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шайхим

АЁЛ КИШИ ЭРИНИ АКА ДEЙИШИ мумкинми?

Эрини фалончи ака деб, чақирадиганлар бор......

©🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

«Ҳикматли дунё» аудио 💿

Манба: islom.uz

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Итоат
Аброр Мухтор Алий
Ота-она фарзандини Аллоҳга осий бўлинадиган ишларга буюрса❗️

🎙Устоз Аброр Мухтор Алий ҳафизаҳуллоҳ

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Эҳсон

Убайд ибн Умайр роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Инсонлар қиёмат кунида мисли кўрилмаган очлик билан, мисли кўрилмаган чанқоқлик билан ва яланғоч ҳолатда тириладилар. Ким Аллоҳ учун бировга таом берган бўлса Аллоҳ уни тўйдиради. Ким Аллоҳ учун бировни суғорган бўлса Аллоҳ уни суғоради. Ким Аллоҳ учун бировни кийдирган бўлса Аллоҳ уни кийинтиради».

✍🏻Абдулқодир Полвонов
Манба:islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Фотиҳа сураси ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси қудсийда:

Аллоҳ таоло айтади: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман. Агар у (банда) : «Алҳамду лиллаҳи роббил аламин» деса, Аллоҳ: бандам менга ҳамд-шукр айтди», дейди.
Банда: «ар-Роҳманир Роҳийм», деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», дейди.
Банда: «Малики явмиддин», деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», дейди.
Банда: «Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн», деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротал мустақийм, сироталлазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззооллийн», деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», дейди.

(Имом Насаий ривояти)

(ҳадиси қудсий оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоят, унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўъжизалик хусусияти йўқ)

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Forwarded from imonligimsan_uz🌹 (𝑂𝑚𝑖𝑛𝑎🌙)
🎙Аёллар билан чиройли муомла қилиш ҳақида❗️

@imonligimsan_uz 🦋
#Ҳаё

Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёлари!

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пардада ўтирган қиз боладан ҳам зиёда ҳаёли эдилар. Қачон бир нарсани ёмон кўрсалар ёмон кўрганликларини бизлар чеҳраларидан билар эдик. (Яъни, тиллари билан баён қилмас эдилар).

Оиша розияллоҳу анҳо дедилар: Мен Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ниҳоятда ҳаёли бир инсон бўлганликларидан бирор бор уят ерларига боқа олмадим ва боқмадим.

И з о ҳ. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ниҳоятда шармли, уятчан бир инсон бўлганликларидан уят ерларини шу қадар эхтиёт билан беркитар эдиларки, ҳатто волидаларимиздан ҳам махфий тутар эдилар. Ҳаммадан маҳбуб, ҳаммадан бемалол эрка хотинлари модомики кўра олмаган бўлсалар, бошқа волидаларимиз ҳеч кўра олмаган бўладилар. Энди ўз ҳамхоналаридан шу даражада эҳтиёт қилиб уят ерларини кўрсатмаган зоти ақдас бошқанинг авратини қандай кўра олурлар. Онамиз Умму Салама розияллоҳу анҳо дедилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон аҳлияларидан бирлари билан суҳбат қилмоқчи бўлсалар, кўзларини беркитиб, бошларини паст қилиб олар эдилар. Ва аҳлияларига ҳам оғир мижоз ва шармлик туришга амр берар эдилар.

📚“Шамойили Муҳаммадия” китобидан

Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Тақводор халифа
Солиҳлар_таратган_нурлар
Халифанинг қизи.....
©Солиҳлар_таратган_нурлар
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar