This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар алайҳиссаломга саловат айтиш ва унинг одоблари
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar

#Ҳикмат
"Дунё аҳлига берилган нарсаларга ҳасад қилиб у билан қалбингни машғул қилишинг жоҳиллигингга кифоядир. Ҳатто сен улардан ҳам жоҳилроқсан. Чунки улар ўзларига берилган нарса ила машғулдирлар. Сен эса ўзингга берилмаган нарса ила машғулсан.
Кўзинг оғриса уни муолажа қиласан. Чунки у билан дунё лаззатларини кўриб роҳатланасан-да! Басиратинг қирқ йилдан бери кўр, уни даволамайсан!".
©Ибн Атоуллоҳ Сакандарий
✍🏻Абдулқодир Полвонов
@Solihlar_taratgan_nurlar

#Улуғлар_ибодати №2
Ибн Касир "Ал-бидая ван ниҳая" китобларида Умар ибн Хаттоб ҳақларида шундай ёзадилар: "Одамларга хуфтон намозини ўқиб берардилар. Сўнг уйларига кириб, то тонггача намоз ўқир эдилар. Вафотларига қадар рўзани бардавом тутдилар".
Изоҳ: Агар бундай кўп ибодат қилиш мумкинлигини қабул қила олмасак, воқеаларни инкор қилмай, ўзимизни ва нафсимизни маломат қилайлик.
©Mubashshir Ahmad

#Мутафаккирлар
Мағлубият ичкаридан бўлади❗️
Бугун Ислом олами... Уни ҳақиқий маънода тушунишлик тор доирада бўлиб қолган...
Бутун миллатлар Исломга қарши курашишга жамландилар. Ер юзидаги бўлаётган ҳар қандай хунрезликларни мусулмонларга нисбат беришади. Олам - шарқ-у ғарб мусулмонларга қарши. Бор кучлари билан Ислом ва мусулмонларга қарши урушсалар!
Ҳақиқий, чинакам мўминнинг маънавияти ҳеч қачон заифлашмайди. Чунки, Аллоҳ таоло ушбу диннинг кўмакчисидир! Аллоҳ таоло ҳеч қачон мўминларни ташлаб қўймайди.
Уммат ҳаётидаги энг хатарли нарса - инсоннинг ичидан мағлуб бўлишидир!
«Бўшашманглар ва маҳзун бўлманглар! Албатта, сиз мўмин экансиз (барчадан) устунсизлар» (Оли Имрон сураси 139-оят).
© Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ
✍🏻Абдуссами Хайруллоҳ
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar

#Ибрат
“Мен олтмиш яшар қизман...”
Бир аёл доктор Мустафо Маҳмудга хат ёзибди. Ҳасрат тўла мактубга аллома шундай жавоб берганки... ўқиб, ибрат оламиз, холос...
“Мен олтмиш яшар қизман. Уч авлод устида кўприк бўлиб умрим ўтди. Муҳаббат нималигини, турмушга чиқиш нелигини билмай ўтдим.
Ўн ёшимда укамни кўтарар, унга қўшиқлар айтиб берар эдим. Ўттиз ёшимда шу укам уйланди. Энди унинг болаларини кўтара бошладим. Унинг болалари ҳам уйланди. Энди ҳориган кўксим устида уларнинг болалари ётар эди. Қолган умрим шулар билан ўтади шекилли...
Сиз олтмиш йил чанқоқ ҳолда қирғоқда яшаш нелигини билмайсиз. Буни англашингиз мумкин эмас. Чунки сиз буни тажриба қилиб кўрмагансиз. Сиз эркак кишисиз.
Ёшлигимда эркаклар кўча, мактаб учун яратилган. Аёллар эса ошхона учун яратилган дейишар эди.
Отамнинг иқтисодий ҳолатлари ўртача эди. Фарзандларини универститетда ўқитишни орзу қилар эдилар. Онам вафот этганларидан сўнг бу орзунинг бадали мен бўлдим. Уйдан чиқа олмай қолдим. Пиширар эдим, ювар эдим, кафелларни артар эдим. Қисқаси ходимага бериладиган маошни сақлаб қолиб отамга ёрдам берар ва унинг орзуларини амалга ошишига кўмаклашар эдим. Ёш авлод университетга кириши, таълим олиши ва "биз эркаклармиз" дейиши учун гўшт ва қонидан тўлайдиган тўлов бўлдим.
Мен бу фидокорликдан бахтиёр эдим. Мен кўксимда тарбия топган уч авлоднинг бокира онаси эдим.
Аммо ҳозир атрофимдаги олам ўзгариб қолган. Ўзимни бегона оламдаги бегона инсондек ҳис қилаяпман. Бунда сафсата, ғурур, севги, худосизлик ва бойлик лиқ тўла.
Ўзим тарбия қилган, ёшлигимни ва умримни уларга берган қизлар ва болалар менга бир буюм ва эски нарса сингари боқишади. Мени масхара қилишади. Чунки мен уларнинг замонидан, сиёсатдан, севгидан бехабарман. Устимдан кулишади.
Ошхонадаги ҳукмронлигим ҳам тугаган. Уни янги ошпаз эгаллаган. Дераза олдига келиб ҳеч кимга сездирмасдан йиғлаб оламан. Битта нарсага эга бўлишни ҳоҳлар эдим. У қадр...
Аммо шунга ҳам эга бўла олмадим. Қанчалар бахтсизман...”
Доктор Мустафо Маҳмуд бу аёлга жавоб беради:
"Азиз она! Замонадан, сиёсатдан ва муҳаббатдан хабардор қизларингиз аслида муҳаббатдан ҳеч нарсани тушунмас экан. Улар сизга хизматкор бўлишга ҳам лойиқ эмаслар. Муҳаббат бу сиз, эй она! Сиз шарафсиз, фидокорликсиз ва фазилатсиз. Сиз янги авлод учун тўлов бўлишга рози бўлдингиз. Улар сизнинг қўлингиздан олган илм, маданият ва ҳуррият сармоясига бадал бўлдингиз. Бу сафсаталар бариси сизнинг дастурхонингиздаги увоқлардир. Агар улардан азият кўрган бўлсангиз, улар сизга оқ бўлишган бўлса сиз уларни кечиринг. Бу пайғамбарлар одати ва зийнатидир. Сизга буюк нарса бунёд қилган аёл эканингизни ҳис қилишингизни ўзи кифоя қилади. Мен сизга таъзим қилиб, қўлингизни ўпаман, эй покиза Марям!"
©Мустафо Маҳмуднинг📚 "Ошиқлар эътирофи" китобидан
✍🏻А.Полвонов
Манба:azon.uz

Бугунги кунда тарқалаётган касалликларга очкўзликнинг алоқаси
Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
#Мутафаккирлар
Бугунги кунда тарқалаётган касалликларга очкўзликнинг алоқаси❗️
©Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ сўзлари
🎤 Абдуллоҳ Ғуломов
Манба: azon.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Бугунги кунда тарқалаётган касалликларга очкўзликнинг алоқаси❗️
©Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ сўзлари
🎤 Абдуллоҳ Ғуломов
Манба: azon.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти
Аллоҳ таоло Мунофиқун сурасида шундай марҳамат қилади:
Ва бирингизга ўлим келиб: «Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам», демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг.
Тафсири:
Ризқнинг асосий манбаи Аллоҳ таолонинг Ўзидир ва У Зот одамларга Ўзи хоҳлаганича ризқ бериб қўйган ва ундан нафақа, хайр-эҳсон қилиб туришга буюрган. Албатта, бу иш ўлим келишидан аввал бўлиши шарт. Соғ-саломатликда, ҳамма нарсага қодирлик пайтида хайр-эҳсон қилса, ўрнига тушади. Ўлим келганда эса ҳамма ҳам ёлвориб, Аллоҳдан яна озгина умр беришини сўрайди, садақа қилиб, яхши кишилар қаторида бўлишни истаб қолади. Лекин унда кеч қолган бўлади. Чунки
“Аллоҳ ажали келган жонни ҳеч-ҳеч орқага сурмас. Ва Аллоҳ нима амал қилаётганингиздан ўта хабардордир”. (10-11-оятлар).
Тафсири:
Оқил киши бошига ўлим келмасидан аввал хайрли ишларни кўпроқ қилиб қолишга интилади ва шундай бўлиши ҳам лозим. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир гапу ишдан хабардор Зотдир.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба: islom.uz

Учта савол ва насроний мот)
🎙Маъмуржон домла
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
🎙Маъмуржон домла
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси
Тарихдаги энг улуғ васият❗️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Эй болам, сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни муҳофаза қилгин, Аллоҳ сени муҳофаза қилади! Аллоҳни муҳофаза қилгин, Уни олдингда топасан! Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин! Агар ёрдам тиласанг, Аллоҳдан тилагин! Шуни билки, агар уммат бирлашиб, сенга фойда келтирмоқчи бўлсалар, Аллоҳ сенга ёзган фойдани келтира оладилар холос! Агар бирлашиб, сенга зарар келтирмоқчи бўлсалар, Аллоҳ сенга ёзган зарарни келтира оладилар холос! Қалам кўтарилган ва саҳифалар қуригандир!».
(Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ ривояти).
✍🏻Абдуссами Хайруллоҳ
Каналга уланиш 👇🏻

Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг белгилари
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шайхим #вирдлар
Файз ва баракага эришишни хоҳлайсизми❔
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Youtube орқали кўриш
https://youtu.be/UKNvwF3u1Q0
Манба:@BintuSodiq
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Файз ва баракага эришишни хоҳлайсизми❔
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Youtube орқали кўриш
https://youtu.be/UKNvwF3u1Q0
Манба:@BintuSodiq
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Тажриба
Британиялик олимларнинг ўтказган илмий-тадқиқот натижаларига кўра талаба қизларнинг дарсларда рўмол-ўраши уларнинг илм-фанни ўзлаштириш даражасини 0.000000000001%фоизга ҳам камайтирмас, балки хотиржамлигини оширар экан.
✍🏻Саид Комил М.Холхўжа

#Бўшлиқ
Исломда бўшлиқ қандай пайдо бўлади?
Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар билан йўл топишади. Агар кўздан йўқолиб, зулматда қолса, қаёққа юришини билмай, ҳайрон қолишади. Олимнинг ўлими билан Исломда бўшлиқ пайдо бўлади. Вақт ўтса-да, бу бўшлиқни бирор нарса тўлдира олмайди”.
Албатта бу ерда гап илм борасида кучли бўлган инсонлар ҳақида кетмоқда. Билимсизлик билан сўровчиларга фатво бераётганлар бундан мустаснодирлар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу вафот этганда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу келди.
Ибн Аббос тобутни кўтариб кетаётганида бошидан салласи чуваланиб тушганига ҳам парво қилмади, маййит қабрга қўйилмагунча салласини тўғриламади ҳам. Зайд қабрга қўйилиб, тупроқ ташлангандан сўнг, Ибн Аббос нимадир демоқчи бўлиб, унинг қабри устида турди, аммо ҳеч нарса дея олмай, дудуқланиб қолди. Кейин у йиғлай бошлади ва деди:
"Кимки Аллоҳ илмни қандай тортиб олаётганини кўрмоқчи бўлса, қарасин, Аллоҳ илмни мана шундай олади – олимларнинг ўлими билан!"
Олимнинг ўлими – оламнинг ўлими, деганлар. Уламоларимизни, илм аҳлларини тириклигида эҳтиром қилайлик!
✍🏻Ёқуб Умар

Кимга Қуръон берилиб, бу фазилатга эътиборсиз бўлса, Аллоҳ улуғлаган ишни паст кўрибди...
Дунё тўкис берилган кимсани аҳли Қуръон ўзидан яхшироқ деб билса, Аллоҳ ҳақир санаган нарсани юқори кўрибди!
©Абу Ҳомид Ғаззолий
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Кимга Қуръон берилиб, бу фазилатга эътиборсиз бўлса, Аллоҳ улуғлаган ишни паст кўрибди...
Дунё тўкис берилган кимсани аҳли Қуръон ўзидан яхшироқ деб билса, Аллоҳ ҳақир санаган нарсани юқори кўрибди!
©Абу Ҳомид Ғаззолий
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар алайҳиссаломни кўп эслаш
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
Каналга уланиш👇🏻
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
Каналга уланиш👇🏻
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат #Саҳобалар
Умар ибн Хаттоб (р.а.) чинакамига мўминларнинг амири, одил ва форуқ халифаси эди. Ҳазрати Умар (р.а.) ўз оиласи ва болалари учун овқат ва унни ўзи орғалаб ташиди. Халифа ўз қўли билан овқат пишириб, етимларга тарқатди. У Аллоҳдан қўрқарди, ҳамиша Аллоҳнинг ризолигини истарди, Аллоҳга мақбул ишларни қилишга интиларди. «Дажла қирғоғида бир чўпоннинг қўзисини бўри олиб қочса, Аллоҳ халифа Умардан сўрайди», деб кўз ёшини тўкарди. Бир гал отда кетаётиб ўзига-ўзи: «Ё Умар, Аллоҳдан қўрқ!» деди ва шу заҳоти отдан тушиб, бошини ерга қўйиб, сажда қилди ва овози бўғилган ҳолда «Умар кимки, Аллоҳдан қўрқмасин!» дея нола қилди. У ҳар ишда одиллик қиларди, ночор, мазлум, ожиз кишиларнинг ҳимоячиси эди. Ҳатто, бир гал бир волийга шаҳодатнома бериб, вилоятга раҳбар қилиб жўнатаётиб, суҳбат чоғида унинг ўз фарзандларини бирор марта қучоғига олиб эркаламаганини билиб қолгач, шаҳодатини йиртиб ташлаб, қувиб чиқарган ҳам шу ҳазрати Умар (р.а.) эди. У кишининг яна бир одатлари бор эди. Ҳар куни қош қорайгач, ўзидан-ўзи: «Айт-чи, эй Умар, бугун Аллоҳ йўлида нима иш қилдинг?» деб сўрарди
Манба: ©islom.uz

Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида шундай марҳамат қилади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اجْتَنِبُوا كَثِيرًا مِّنَ الظَّنِّ إِنَّ بَعْضَ الظَّنِّ إِثْمٌ وَلَا تَجَسَّسُوا
«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар» (12-оят).
Аллоҳ таоло Ҳужурот сурасида:
«Эй иймон келтирганлар!» деб мурожаат қилмоқда ва улар учун жуда муҳим бўлган яна бир қанча масалаларни баён қилмоқда.
Ушбу оятда Аллоҳ таоло мўмин-мусулмон бандаларини бир неча ёмон сифатлардан, ахлоқий касалликлардан, ҳалокатга элтувчи дардлардан қайтармоқда.
Улардан биринчиси:
«Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир».
Гуноҳга олиб борувчи иллатлардан бири бадгумонликдир. Бадгумонлик кишилар ҳақида бўлар-бўлмасга ёмон шубҳалар қилиш, уларга нисбатан туҳмат ва ҳадик маъносида фикр юритишдир. Одатда, бундай гумонларнинг кўпи асоссиз, беҳуда бўлади. Шу боисдан ҳам:
«Кўп гумонлардан четда бўлинглар…» – дейиляпти.
Ўтган уламолардан Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи: «Бадгумонлик яхши кишилар ҳақида ёмон гумон қилишдир. Аммо аҳли фисқ бўлса, ундан нима фосиқлик зоҳир бўлган бўлса, шуни гумон қилишга ҳаққимиз бор», – деганлар.
Ўйлаб кўрилса, ўзаро низолар ва келишмовчиликлар кўпроқ бир-биридан ёмон гумонда бўлишдан ҳам келиб чиқади. Ёмон гумондан четда бўлиш учун доимо кишилар ҳақида яхши гумонда бўлиш, улар ҳақида етган хабарларни яхшиликка йўйиш керак.
Бу ҳақда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: «Агар яхшиликка буришнинг бирорта йўли бўлса ҳам, мўмин биродарингдан чиққан сўз ҳақида фақат яхши гумон қил», – деган эканлар.
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Зинҳор ва зинҳор бадгумон бўлманглар, чунки бадгумонлик сўзнинг энг ёлғонидир», – деганлар. Бошқа бир ҳадисда эса: «Агар одамларнинг айбини ахтарадиган бўлсанг, уларни бузасан», – деган эканлар.
Хусусан, иш бошида турган раҳбарлар бу нарсада эҳтиёт бўлишлари лозимлиги имом Абу Довуд Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда яққол кўринади. Бу ҳадисда Набий алайҳиссалом: «Агар амир одамлардан айб излайверса, уларни бузади», – деганлар.
Маълумки, кимнинг ўйига бадгумонлик ўрнашса, у одам ўша гумонини тасдиқлаш учун ҳужжат ва далил қидира бошлайди. Натижада гумон остидаги одамнинг ўзига билдирмасдан, айбини излашга тушади. Буни эса «жосуслик» дейдилар. Шунинг учун ҳам биз ўрганаётган ояти каримада гумондан четланишга амр қилингандан сўнг
«Жосуслик қилманглар», – деб бу қабиҳ ишдан қайтарилмоқда.
Одатда, бировга ёмонлик етказиш ниятида айбларини ва заиф жойларини, ўзига билдирмай, яширинча излашга «жосуслик» дейилади. Бу иш ҳам катта гуноҳлардандир. Чин мусулмон кишининг қалби бу каби жирканч одатлардан пок бўлмоғи зарур. Боз устига, бу иш Ислом динининг асосий ғояларидан бири бўлмиш инсоннинг каромати, ҳурмати, иззати ва обрўсини ҳимоя қилиш масаласига чамбарчас боғлиқдир.
Ислом мазкур ҳуқуқларнинг муқаддаслигини эътироф этади, уларнинг ҳеч бир ҳолда поймол бўлмаслигининг чорасини кўради. Ислом жамиятида инсонларнинг жонлари, молу мулклари, уй-жойлари омонликда, сир-асрорларию яширин нарсалари бехатар бўлиши зарур. Ҳатто жиноятнинг олдини олиш баҳонаси билан ҳам одамларнинг ортидан жосуслик қилишга ижозат йўқ. Ҳукм очиқ-ойдин кўриниб турган ишга қараб чиқарилади. Гумон қилишга, шубҳаланишга ва пойлашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Муаллиф: ©✍🏻Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Манба:islom.uz