Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Қиз фарзанднинг фазилати❗️

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо шундай сўзлаб берди:
«Бир аёл икки қизи билан олдимга нарса сўраб келди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Унга ўшани берган эдим, уни икки қизига бўлиб берди. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирган эдилар, буни у зотга айтиб бердим. Шунда у зот: «Ким мана шу қизлардан бирортасини қарамоғига олса ва уларга яхшилик қилса, улар унга дўзахдан парда бўлишади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

2. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки қизни балоғатга етгунича тарбиялаб-ўстирса, Қиёмат куни мен билан (мана бундай) келади» деб, бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар».
Имом Муслим ривояти.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қизларни (турмушга узатишда) мажбурламанглар, чунки улар мунис ва бебаҳодирлар», дедилар.
Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимда учта қиз ёки учта опа-сингил бўлса ёки икки қиз ёки икки опа-сингил бўлса, улар билан гўзал муносабатда бўлса ва улар ҳақида Аллоҳдан қўрқса, у киши учун жаннат бўлур», дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Кимнинг учта қизи бўлса, у киши уларга сабр қилса, ўзининг маблағидан едирса, ичирса ва кийинтирса, Қиёмат куни унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар.
Ибн Можа ривояти.

©www.arabic.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон гуноҳга қайта-қайта тушиб қолаверса нима қилиш керак?

🎙Аброр Мухтор Алий

@Solihlar_taratgan_nurlar
ИСЛОМДА ЭНГ МУҲИМ 40 ФАРЗ❗️

Исломда 5 фарз бор;

Иймонда 7 фарз бор;

Намозда 12 фарз бор;

Тахоратда 4 фарз бор;

Таяммумда 4 фарз бор;

Ғуслда 3 фарз бор;

Амру маъруфда 1 фарз бор;

Наҳий мункарда 1 фарз бор;

Ҳайзда 1 фарз бор;

Нифосда 1 фарз бор;

Илм излашда 1 фарз бор.

Исломдаги 5 фарз
1 Иймон;
2 Намоз;
3 Рўза;
4 Закот;
5 Ҳаж.

Иймондаги 7 фарз
1 Аллоҳ таолога иймон келтириш;
2 Фаришталарга иймон келтириш;
3 Аллоҳнинг китобларига иймон келтириш;
4 Пайғамбарларига иймон келтириш;
5 Қиёмат кунига иймон келтириш;
6 Яхшилик ва ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига иймон келтириш;
7 Ўлгандан сўнг қайта тирилишга иймон келтириш.

Намоздаги 12 фарз
Намоздан ташқаридаги 6 фарз:
1 Намоз ўқувчининг бадани катта ва кичик бетаҳоратликдан пок бўлиши;
2 Жойи пок бўлиши;
3 Кийими пок бўлиши ва авратларининг берк бўлиши;
4 Қиблани топиши;
5 Ният;
6 Ўз вақтида ўқиш.
Намознинг ичидаги 6 фарз
1 Такбири таҳрима (Намоз аввалида айтиладиган, дунё ишларини ҳаром қилувчи «Аллоҳу акбар» сўзи);
2 Қиёмда туриш;
3 Қироат қилиш;
4 Руку;
5 Сажда;
6 Қаъдаи охир (ташаҳҳуд миқдорида ўтириш).

Таҳоратдаги 4 фарз
1 Юзнинг соч чиққан жойидан иякнинг остигача ва икки қулоқ юмшоқларининг ораларини бир марта ювиш;
2 Икки қўлнинг чиғаноқлари билан бир марта ювиш;
3 Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4 Икки оёқнинг тўфиқлари билан бир борадан ювиш.

Таяммумдаги 4 фарз
1 Намоз ўқишни ният қилиб таяммум қилиш;
2 Тоза тупроқни қасд қилиши; (ер жинсидан бўлган, тупроқ, тош, қум кабилар)
3 Икки қўлини тупроққа уриб юзига масх тортиш;
4 Икки қўлини яна уриб иккала қўлининг чиғаноқларини қўшиб масх тортиш.

Ғуслдаги 3 фарз
1 Оғизга сув олиб ювиш;
2 Бурунга сув олиб ювиш;
3 Бутун баданга сув етказиб ювиш.

Амру маъруфдаги 1 фарз
Яхши амалларни ўзи бажариб, бошқаларга ҳам буюриш.

Наҳий мункардаги 1 фарз
Ёмон амаллардан аввал ўзи сақланиб бошқаларни ҳам қайтариш.

Ҳайздаги 1 фарз
Ҳайз ҳукмларини билиш. Ҳайз кунларининг ози уч кун, кўпи ўн кун. Ҳайздан пок юришнинг энг ози ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ.
Ҳайз кунларида намоз ўқилмайди, рўза тутмайди, жинсий алоқа қилмайди. Ҳайз тўхташи билан ғусл қилиб покланиб намозини давом эттиради, рўзасини тутади. Ҳайзли кунларининг намозларини қайта ўқимайди. Рўзанинг қазоларини тутади. Ҳайзли аёл Қуръон тиловат қилмайди, Мусҳафни ушламайди ва Каъбани тавоф қилмайди.

Илм излашдаги 1 фарз
Илм излаш, ўқиш фарз. Инсон ҳаёти давомида керак бўладиган ҳалол-ҳаромга доир илмларни ўзлаштириши фарздир.

✍️ @Botirjon_Tojiboev

@Solihlar_taratgan_nurlar
ДАРДЛИ БИР САВОЛ❗️

Кеча бир биродардан дардли бир савол келди. "Хайрия ёрдамини тарқатишда тақволиларга бериб, ибодатда бўлмаганларга бермаслик шариатимизда борми? Бир куни бир киши 10 камбағалга ёрдам бор, деди. Биз ўн кишини танладик. У келиб одамларни кўриб, "булар ибодатда эмас экан" деб кўпчиликка бермай кетди..".

Мазкур биродар томонидан қилинган бу тасарруф Ислом таълимотини яхши тушунмаслик, бу хусусда келган тавсиялардан бехабарликка далолат қилади.

Маълумки, пайғамбар алайҳиссалом мусулмонларга, айниқса, диндан унча хабардор бўлмаганларга юмшоқ муомала қилишга буюрар эдилар. Ҳатто намозни бироз узун ўқиган Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга "Сен фитначимисан, эй Муоз?!" деган қаттиқ хитобни қилдилар.
Ёрдам келишини эшитиб, умид билан кутиб турганларни "булар ибодатда эмас" деб маҳрум қилиш намозни чўзишдан ҳам кўра каттароқ фитнадир. Бу қилиқдан уларнинг қалби диндан совиб, Исломга рағбат ўрнини нафрат эгаллаши мумкин.
Пайғамбар алайҳиссалом бундай ўринларда Исломни янги таниётганлар қалбини мойил қилиш учун дини мустаҳкам бўлган бошқа ҳақдорлардан кўра уларга кўпроқ берар эдилар.
Бир куни Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурига келиб:
- Эй Расулуллоҳ, нега фалончига бермаяпсиз, ҳолбуки мен уни мўмин деб биламан, - деди.
Бир неча марта шундай деб мурожаат қилганидан сўнг, охири пайғамбар алайҳиссалом дедилар:
- Бошқаси менга суюклироқ бўлса-да, мен бировга мол беришим мумкин, Аллоҳ уни дўзахга улоқтирмасин деб.

Яна бир саҳиҳ ҳадисда энди мусулмон бўлган кишига юзлаб туяни тортиқ қилганлари ҳикоя қилинади. Яна бир аъробийга бир сурув қўй берганлар. Буни кўриб аъробий қавмига қайтиб бориб:
- Эй жамоат, мусулмон бўлинг! Чунки Муҳаммад (алайҳиссалом) камбағалликдан ҳеч қўрқмай ҳадя улашмоқда! - дейди.

(Яна шу махфий қолмасинки, закотга ҳақдор бўлган кишилар қаторига ҳатто қалби Исломга мойил бўлиш эҳтимоли бўлган ғайридин кофир камбағаллар ҳам киритилган).

Ҳолат шундай бўлгани ҳолда кўмак олишга ҳақли бўлган айрим мусулмонлар "ибодатда эмас" деган ҳужжат билан тўсилиши билимсизликдан бошқа нарса эмас.

Ҳолбуки, бошқалардан кўра айнан шундай кишилар ёрдамга ҳақлироқдир, Исломнинг қанчалик камбағалпарвар дин эканини айнан уларга билдириш Ислом учун қайғурган кишиларнинг вазифасидир.
Аввалги мақолаларда таъкидланганидек, бу - умумий ҳукм. Бу масалада ҳам айрим истисноий ҳолатлар учраши мумкин. Ўшандай ҳолларда турли шарт-шароитни ҳисобга олиб ўша махсус ҳолатга алоҳида қаралади ва унга ўзига хос ҳукм берилади.

Шу ўринда хайрли ишлар устида хизматда турган биродарларга - улар ҳақига доим дуодамиз - бир кичик таклиф бор. Шундай камбағал ҳақдорларга молиявий кўмак етказаётганда шу ёрдамга қўшимча Ислом асосларини (тавҳид, намоз, рўза каби) енгил услубда ўргатувчи, пайғамбар сийрати, Ислом одоби ҳақида рисолалар ҳам тақдим этилса жуда яхши бўлар эди (бу ишни қилиб юрган биродарлар бўлса ҳам керак асли, бўлса алҳамдулиллаҳ. Бўлмаса қилинса ажойиб иш бўлар эди).

Сўзим охирида бу табаррук иш билан шуғулланаётган биродарларимга имом Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг бир сўзларини ожизона эслатиб ўтмоқчиман. Зеро, эслатма мўминлар учун фойдадир:
"Одамларни сўзларингиздан олдин яхши амалларингиз ила даъват қилинг".

Айниқса, Исломни ҳали тушунмаганлар қаршисида гўзал ахлоқингиз, барчага баробар яхшиликни исташингиз билан ажралиб туринг.

Аллоҳ таоло қилаётган эзгу ишларингизда сизга кўмакчи бўлсин, ажру савобингизни мўл қилсин, ишларингизга ривож берсин. Омин.

©Сайфуллоҳ Носир

@Solihlar_taratgan_nurlar
Ўрта осиёда машина заводи бор ва нархи заводи йўқлардан 2 баробар қиммат ўлка?

Ўрта осиёда табиий бойликлари уран, газга бой аммо ўзини одамлари йўқ, ўлка?

Ўрта осиёга газ ва электр сотадиган аммо ўзига йўқ, ўлка?

Ёши 70 дан ошсада нафақага чиқмай ишлайдиганлар, ўлкаси?

Тепадан буйруқ келса уй, бозор, дарахтларни аёвсиз кесадиганлар, ўлкаси?

Фақатгина раҳбаргина юрадиган кўчаларга қишни қаҳратонида ҳам гул, арча экадиганлар, тунгги 2 да ҳам асфальт қиладиганлар, ўлкаси?

Дабдабали тўйга, машина рақамига ўч одамлар, ўлкаси?

....ўлкаси?
....ўлкаси?

Манимча Африкада бўлса керак))

©Дима Қаюм
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КЎЗ_ҚУВОНЧИ

• Марямхон қизимиз миллатимиз фахри, маа шаа Аллоҳ!
• Ота-оналар фарзардларининг Тик-Токдаги бачканалигига иршайиб ўтирмай, ҳар хил бекорчи нарсаларга болаларни банд қилмай, бу аржуманддан ибрат олароқ Қуръонга ошно қилишса бўларкан-у!
• Кўрар экансиз, МАА ШАА АЛЛОҲ, деб қўйинг ва бошқаларга ҳам бу гўзал намунани улашиб қўйинг!
• Холис ният қилганларга Роббим шунақа ажойиб фарзандлар ато қилсин!
• Қизчамизга дунёда кўз қувонч бўлганларидек, охиратда ота-оналари ва устозларига иззат тожини кийдириш насиб қилсин!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

Манба: @Muslimaatuz

https://telegram.me/AbrorMuxtorAliy

@Solihlar_taratgan_nurlar
Қандай қилиб Расулуллоҳга ошиқ бўлмай
Имом Бутий
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қандай ошиқ бўлмай⁉️

🎙Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

🎤 Устоз Абдуллоҳ домла Ғуломов таржимаси

Манба: https://t.me/imombutiyrahimahulloh

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Аллоҳ бандаларига лутфлидир❗️

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Аллоҳ бандаларига лутфлидир. У хоҳлаган кишига ризқ берур. У зот кучлигу азиздир» (Шуро сураси 19-оят).

Инсонларнинг барчаси, ҳатто ота-онангизнинг лутфларини жамласангиз ҳам, Аллоҳ таолонинг сиз учун бўлган лутф денгизининг бир томчисига ҳам баробар кела олмайди.

✍️ Шайх Аҳмад Ийсо Маъсаровий ҳафизаҳуллоҳ

Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан

Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Дарё бўлиб яшанг❗️

Бир куни Устоз ўзини бахтсиз хисоблайдиган, ҳамиша нолиб юрадиган шогирдига бир пиёла сув билан бир сиқим тузни узатибди-да, аралаштириб, татиб кўришни сўрабди. Шогирд устози айтгандай қилибди.
— Таъми қанақа экан? — дея сўрабди шунда шогирдидан.
— Шўрлиги тилни ўяман, дейди.
Устоз жилмайибди ва уни дарё бўйига олиб борибди. Яна бир сиқим тузни узатиб дебди:
— Энди буни дарёга ташла-да, сўнг мазасини тотиб кўр. Шогирд бу сафар сувни ҳузур билан ичибди. Йигитнинг лабларидан томаётган томчиларга қараб Устоз:
— Хўш, мазаси қандай экан? Шўрлиги сезилдими? — деб сўрабди.
— Мазаси ажойиб. Шўрлиги ҳам сезилмади.
Шунда Устоз шогирдига шундай насиҳат қилибди:
— Ҳаёт қийинчиликлари худди туз миқдорига ўхшайди. Кўп ҳам эмас, кам ҳам эмас. Фақат у аралашадиган қалбни кенгроқ қилмоқ керак. Демак, сен ҳаётда бир пиёла сув бўлиб эмас, дарё бўлиб яшашни ўрган.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Rosululloh kelganda bo'lgandim odam
Xayrulla Hamidov
🎙Xayrulla Hamidov

Men aslida Rosululloh kelganlarida odam bo'ldim!

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шайхим
Бахт саодатга эришишнинг йўли❗️

🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба: islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
"Мен билан юмшоқ муомалада бўлиб официант билан қўпол муомалада бўлаётганларга ишонмайман. Чунки мен ҳам официант бўлганимда улар менга ҳам шундоқ муомала қилишар эди".

©Муҳаммад Али.

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Алий розияллоҳу анҳунинг фарзандларига васиятлари
❗️

©islom.uz

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Сулаймон алайҳиссаломга ҳудҳуд ҳабар олиб келагда шундай дедилар:

«Сен рост сўзладингми ёки ёлғончилардан бўлдингми, кўрурмиз» (Намл сураси, 27-оят).

❗️Ҳар қандай хабарни эшитганда пухта ва теран ўйлаш, фикр юритиш, аниқлаштириб олиш ва собитқадам бўлиш мусулмон кишининг услубидир.

©www.arabic.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳабарлар

Azon.uz муассисига ким таҳдид қилди? Призидентимиз Шавкат Мирзиёев журналистларга қўрқмаслик кераклигини айтдилар!

Azon.uz Бош муҳаррири диний қўмитадан бўлган босим ва ҳақоратга норозилик сифатида ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди. Дин ишлари бўйича қомита эса, таҳририятга босим бўлганлигини рад қилди.Аммо azon.uz қўлларида ҳақорат ва таҳдидга тўла аудио ёзув борлигини айтмоқда!

Призидентимиз Шавкат Мирзиёев журналистларга қўрқмаслик кераклигини ва уларнинг ортида призидент турганлигини таъкидладилар!

©BBC UZBEK

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Малумот

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам 27та ғазотда иштирок этганлар.❗️

1. Абво ғазоти (2-ҳижрий сана).
2. Бувот ғазоти (2-ҳижрий сана).
3. Сафавон ғазоти (2-ҳижрий сана).
4. Ушайра ғазоти (2-ҳижрий сана).
5. Бадр ғазоти (2-ҳижрий сана).
6. Кудр ғазоти (2-ҳижрий сана).
7. Баний Қайнуқо ғазоти (2-ҳижрий сана).
8. Савийқ ғазоти (2-ҳижрий сана).
9. Зий Амар ғазоти (3-ҳижрий сана).
10. Фуруъ ғазоти (3-ҳижрий сана).
11. Уҳуд ғазоти (3-ҳижрий сана).
12. Ҳамроул асад ғазоти (3-ҳижрий сана).
13. Баний Нузайр ғазоти (4-ҳижрий сана).
14. Охирги Бадр ғазоти (4-ҳижрий сана).
15. Думатул жандал ғазоти (5-ҳижрий сана).
16. Баний Мусталақ ғазоти (5-ҳижрий сана).
17. Аҳзоб ғазоти (5-ҳижрий сана).
18. Баний Қурайза ғазоти (5-ҳижрий сана).
19. Баний Лиҳён ғазоти (6-ҳижрий сана).
20. Ҳудайбийя ғазоти (6-ҳижрий сана).
21. Зий қарад ғазоти (7-ҳижрий сана).
22. Хайбар ғазоти (7-ҳижрий сана).
23. Зотур риқоъ ғазоти (7-ҳижрий сана).
24. Макка фатҳи ғазоти (8-ҳижрий сана).
25. Ҳунайн ғазоти (8-ҳижрий сана).
26. Тоиф ғазоти (8-ҳижрий сана).
27. Табук ғазоти (9-ҳижрий сана).

Манба:@arabicuz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат

Онажон, сиз менинг гапимни тушунмаяпсиз, деди фарзанд.

Болам, мен сени гапирмаган пайтингдаям тушунардим, - деди Она!


©Хайрулла Ҳамидов

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аъроф сураси 31,35-оятлар

🎙Ориф Абдуваҳобов тиловати


©Azon.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Audio
#Саҳобалар

Такрорланмас бўлган, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган Муҳаббат❗️

🎙Хайрулла Ҳамидов

©Холислик сари

@Solihlar_taratgan_nurlar
Аллоҳнинг_ҳикмати
Хайрулла_Ҳамидов
©холислик сари

🎙Хайрулла Ҳамидов
____________________________


Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:

«Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз». (Бақара сураси, 216-оят).


t.me/Solihlar_taratgan_nurlar