Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Кун_Ҳадиси
Яҳё ибн Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Марям ўғли Исо алайҳиссалом йўлда бир тўнғизга дуч келдилар.
-Қани, тинч-хотиржам ўт! - дея ҳайвонга йўл бердилар.
-Сиз бу сўзларни тўнғизга гапиряпсизми! - дея эътироз этишди.
Марям ўғли Исо алайҳиссалом жавоб бердилар:
_Мен тилимни ёмон сўзга ўргатмоқдан қўрқаман. Буни ёқтирмайман»
(Имом Молик "Муваттода" да ривоят қилган).
Изоҳ:
Тилни ёмон сўзга, қўпол ва дағал ифодаларга ўргатмаслик кераелигига диққат берилмоқда.
@Solihlar_taratgan_nurlar
Recording 155113-011821
MP3 Recorder
#Кун_Ҳадиси

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

Бирор жойида тушунмовчилик ёки савол туғилса қуйидаги фикр билдириш жойига ёзиб қолдиринг!
👇
Audio
#Кун_Ҳадиси

@Solihlar_taratgan_nurlar

Савол туғилса ёки тушнмаган жойингиз бўлса фикр билдириш жойига ёзинг ин шаа Аллоҳ батафсил ёритиб берилади.
Kun_Hadisi
<unknown>
#Кун_Ҳадиси

Nabiylar shahidlar havas qiladigan bandalar kimlar?

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда таом еб, бунинг учун ҳамд айтса ва ичимлик ичиб, бунинг учун ҳамд айтса, Аллоҳ ундан рози бўлади»
дедилар.
Имом Муслим ривояти.
©Arabicuz

Бу ҳадисни тушунган одам бир бурда нонни еб, ортидан шукур ҳамд айтиб қанча хурсанд бўлади шундай эмасми?

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ لِأُمَّتِي مَا حَدَّثَتْ بِهِ أَنْفُسَهَا مَا لَمْ يَتَكَلَّمُوا أَوْ يَعْمَلُوا بِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан, модомики, гапирмасалар ёки қилмасалар, кўнглидан ўтказганини кечиб юборди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида Аллоҳ таоло томонидан ўз умматларига қилинган катта фазлу карам ҳақида сўз юритмоқдалар. Демак, мусулмон одам бир гуноҳ иш қилишни кўнглидан ўтказса, лекин бу ҳақда гапирмаса ёки уни амалга оширмаса, Аллоҳ таоло кечиб юборар экан. Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, юқоридаги нарса учун ҳам жазолаши мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига марҳамат кўрсатиб, улардан бу нарсани кечиб юборди. Бу ҳам Ислом динининг афзалликларидандир.
©islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Энг улуғ неъмат❗️

Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон жаннат аҳли жаннатга кирса, Аллоҳ таоло уларга: «Бирор нарсани зиёда қилишимни хоҳлайсизларми?», дейди. Улар: «Эй Аллоҳ, сен бизнинг юзларимизни оппоқ қилдинг, жаннатингга киргиздинг ва дўзахингдан паноҳ бердинг, (яна бошқа неъматларинг ҳам борми?)» дейишади. Шунда Аллоҳ таоло жамолини кўрсатиш учун пардани очади. Бас, уларга Роббиларининг жамолига назар солишдан маҳбуброқ неъмат йўқлигини (билишади)», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

©Hadis.islom.uz
Риёзус солиҳийн
📚

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Абу Саид ал-Ҳудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бир
куни Муовия розияллоҳу анҳу масжиддаги (зикр) ҳалқаларидан бирига чиқиб: «Сизларни бундай ўтиришга нима нарса ундади?» деб сўраганларида, улар: «Аллоҳни зикр қилиш учун ўтирибмиз», дейишди. Муовия розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, сизлар фақат шунинг учун ўтирдиларингми?» дегандилар, улар: «Ҳа. Фақат шунинг учун ўтирдик», дейишди. Шунда Муовия розияллоҳу анҳу: «Мен сизларга туҳмат қилиб қасам бермадим, лекин ҳеч ким Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам менчалик яқин эмас. Яқин бўлишимга қарамасдан у зотдан оз ҳадис ривоят қилганман. Бир куни саҳобалар ҳалқа бўлиб ўтирганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг олдиларига чиқиб: «Сизларни бундай ўтиришга нима нарса ундади?» деб сўрадилар. Саҳобалар: «Аллоҳни зикр қилиш ва бизни Исломга ҳидоят қилганига ҳамд айтиш учун ўтирибмиз», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга қасамки, мана шунинг учун ўтирдингларми? Мен сизларга туҳмат қилиб қасам бермадим. Лекин менга Жаброил (алайҳиссалом) келиб, Аллоҳ Таоло сизлар билан фаришталарига фахрланаётганининг хабарини берди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

@Solihlar_taratgan_nurlar
​​#Кун_Ҳадиси

Тарихдаги энг улуғ васият❗️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Эй болам, сенга бир нечта сўзларни ўргатаман: Аллоҳни муҳофаза қилгин, Аллоҳ сени муҳофаза қилади! Аллоҳни муҳофаза қилгин, Уни олдингда топасан! Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўрагин! Агар ёрдам тиласанг, Аллоҳдан тилагин! Шуни билки, агар уммат бирлашиб, сенга фойда келтирмоқчи бўлсалар, Аллоҳ сенга ёзган фойдани келтира оладилар холос! Агар бирлашиб, сенга зарар келтирмоқчи бўлсалар, Аллоҳ сенга ёзган зарарни келтира оладилар холос! Қалам кўтарилган ва саҳифалар қуригандир!».

(Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ ривояти).

✍🏻Абдуссами Хайруллоҳ

Каналга уланиш 👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar