Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Васвасалар_Ҳақида 5-қисм

Намоз ўқишга қийналиш

Намоз ўқишда роҳатни ҳис қилинадими, йўқми барибир намоз фарздир. Нафс саркашлик қилиб, қалб роҳатни ҳис қилолмай намоз ўқишда савоб кўпроқдир. Чунки, нафсга қарши чиқиб, Аллоҳ таолонинг розилигини ўйлаб ибодат қилиш қийин иш ҳисобланади.

Рашид Аҳмад Гангўҳий роҳматуллоҳи алайҳ: «Умр бўйи намоздан маза тополмаган бўлсада, уларни қолдирмай ўз вақтида адо қилишга уринган кишига иккита қувончли хабар бордир. Биринчиси қийналсада намозни қолдирмаса унинг савоби инша Аллоҳ кўпроқ бўлади. Иккинчиси агар намозда маззани ҳис қилса, мазза қилиш учун намоз ўқиганлигининг шубҳаси бўлар эди. Маззани ҳис қилмаганидан унинг намози фақат Аллоҳ таоло учун эканлиги маълум бўлади. Чунки намозда роҳатни ҳис қилувчилар роҳатланиш учун намоз ўқиган бўлишлари мумкин. Бунда нафснинг насибаси кўзда тутилган бўлиши мумкин. Шунинг учун намозда маза қиладими, йўқми, васваса хаёлга келадими, йўқми унга эътибор қаратмаслик керак.

Манба: fiqh.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Аллома шаҳид имом Бутийнинг толиби илмларга берган топшириқлари.

Мен бирор илм ўрганишга йўл олган ёки қайсидир амал ва хизматга йўналган барча йигитларга насиҳат қиламан, улар нафсларини тарбияласинлар. Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг Китобида ўзимиз ўқийдиган тазкия деб аталмиш нафс тарбиясига жиддий аҳамият берсинлар.
Яъни улар бу ерда ҳар биримизнинг вужудимизда ўрнашган разил сифатлар борлигини билсинлар ҳамда инсон ушбу разил ва паст сифатлардан ўз нафсини қутқаришга ҳаракат қилиши лозим эканлигини англасинлар.
Ушбу разил ва паст сифатлар барчамизга маълум ва машҳур.
Улар адоват, ман-манлик, ҳасад, мол дунё ва ҳавойи нафсга бўлган иштиёқдан иборат сифатлардир.
Буларнинг барчасидан қутилиш йўли зикрни кўпайтиришдир. Мен барча йигитларга Аллоҳнинг зикрини кўпайтиришларини насҳат қиламан. Қуръон тиловати ҳамда Аллоҳга бўлган илтижони кўпайтиришларини маслаҳат бераман.
Чунки ёшлар айниқса ҳозирги даврда машина ва уловларга йўлиқадилар. Уларда бу нарсаларга нисбатан қизиқиш ва рағбат бўлади. Улар оила қуриш, бойлик эгаси бўлиш ҳамда ҳаётлари фаровон бўлишни истайди ва бу йўлда ўзларига режалар тузади.
Дейлик улар ўзларига тўғри йўлни танлади. Бунда улар зикрдан ва бажариши лозим бўлган Аллоҳнинг Китобини ўқиш вазифасидан кейин Аллоҳга бўлган илтижони ҳам кўпайтиришлари лозим. Яъни ҳақиқий суратдаги ёлворишни кўпайтиришлари керак. Хусусан кечалари ёлғизликда; «Эй Роббим мени ёлғиз ташлаб қўйма, мени ёлғиз қолдирма, агар ўз ҳолимга ташлаб қўйсанг менинг қўлимдан ҳеч нарса келмайди. Эй Роббим мени ўз нафсимдан қутқар, мен мана шундай аҳволдаман, ҳолим танг, Сендан бошқа ёлворадиганим йўқ», дея ожиз қўл билан доим дуолар қилиши лозим.
Ана шунда Аллоҳ таоло унинг туйғу истакларига эриштиради, гўзал хулқларига етказади. Яъни ушбу фазилатларга эришишда унга ёрдам беради
.

Имом Бутий.
Абдуллоҳ Ғуломов.
05.01.2021-йил.
@imombutiyrahimahulloh
#Зикр_Дуо

"Боғга атиргул эксангиз нақадар гўзал бўлади-а?!
Тилга Аллоҳнинг зикрини эксангиз, унданда гўзал..!".


سبحان الله وبحمده سبحان الله العظيم

Ўқилиши: "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, субҳаналлоҳил Аъзийм".

Маъноси: "Аллоҳ жамики ҳамдга ҳақли ва пок Зотдир! Буюк Аллоҳ барча нарсадан покдир!".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Бу зикрлар тилда айтилиши осон лекн тарозуда оғир келади деганлар:

Биргаликда кўпроқ айтайлик! савобимиз оғир келади иншааАллоҳ🤲
#Ибрат
Ҳорун ар-Рашид ва қироатда хато қилган имом воқеаси

Имом ал-Кисоий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

"Биз Ҳорун ар-Рашид ҳузурида намоз ўқирдик. Мен имом эдим, қироатимдан ўзим мамнун бўлиб ёш бола ҳам адашмайдиган бир оятда адашиб, хато ўқидим. Мен "лаъаллаҳум яржиъун" дейишнинг ўрнига "лаъаллаҳум яржиъин" деб юбордим".

Имом Кисоий айтади: “Аллоҳга қасамки, Ҳорун менга: "Сиз адашдингиз", деб айтишга журъат этмади, лекин салом берганимдан сўнг, у менга: “эй Кисоий, бу қандай лаҳжа?” деди”.

Мен дедим: «эй мўминларнинг амири! Энг моҳир одам ҳам адашади!» – дедим.

У: «бу гапинг тўғри», деди.


Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ ушбу воқеани шарҳлар экан:

"Ушбу воқеани эшитган киши, олим қанчалик моҳир ва билимда қандай юксакликка кўтарилмасин, хато ва янглишишлардан мустасно эмаслигини тушунади. Бу унинг билимларини камайтирмайди, даражасини пасайтирмайди ва обрўсини туширмайди.

Уламо ва фузалоларнинг хатоларини ушбу тариқада одоб ва таҳқирсиз тўғирлайдиган кимсанинг йўли мақтовга сазовор, маслаги шукрли бўлиб, тавфиқдан насибадор бўлур". 

Ёқуб Умар тайёрлади
Manba: Azon.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Машааллоҳ!!!

Имом Абу Ҳанифага фиқҳдан, Мотуридийга ақидадан ва Ғаззолийга фалсафадан дарс берадиган даражага чиқдик.

Комментларни ўқиб ҳайратдан ёқа ушлайман. "Мен бу фикрга қўшилмайман", "Нотўғри айтибди" деб соҳа имомларига эътироз бемалол бериляпти. Тўғри, ҳеч ким маъсум эмас, ҳар қандай фикр ва мулоҳаза танқидга лойиқ. Лекин биз томонимиздан эмас-да, барака топгурлар! Илму фазилатда ким эканимизни ўзимиз озгина чамалайлик энди!

Нафақат бу мавзу-ю, бу соҳаларда, балки умуман ҳар доим "Машааллоҳ", дейдиган бўлиб кетяпти бу кунларда. Сиёсат, иқтисодиёт, молия, таълим-тарбия, санъат, э қўйингчи, ҳамма жабҳага "Машааллоҳ"!

----
Машааллоҳ - одатда бир нарсадан ҳайратланганда, ажабланганда ва тан берганда айтиладиган ибора
.
©Mubashshir Ahmad
@Solihlar_taratgan_nurlar
Ibn Mas’ud raziyallohu anhu: "Boylik, behojatlikni nikohdan qidiringlar! Zero Alloh taolo: "Agar (ular) kambag‘al bo‘lsa- lar, Alloh ularni o‘z fazli bilan boyitur" – degan-ku!", der ekanlar. (Tafsirut Tabariy. 19-jild, 166-bet).
Manba: Azon.uz
«Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир» (Фотир сураси 43-оятдан)
© Abdussami Xayrulloh
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуллоҳ домланинг оталарини жанозалари! Аллоҳ раҳматига олган бўлсин🤲
Биз ҳам қани энди ота онамизга шундай шараф олиб бера олсак. Бунинг учун биз ҳам Аллоҳ учун ҳалқимизга кўп ҳизмат қилишимиз ва жуда кўп меҳнат қилишимиз керак
!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Либос борасида

Устозларимиздан жуда кўплари костюмларини узунроқ кийишга уринишарди. Шимлари ҳам ўртача кенгликда бўларди. Мақсадлари тана шакли билинмаслигига эришиш эди. Ҳа, шундай эди.

Бугунги кунда ёпиштириб шим кийган, танасининг шаклини билинтириб юрган эркакларни кўрганимда устозларимизнинг кийинишларидаги одоб эсимга тушаверади.

Намоз асносида кенг шим, кенг шалварларда бўлиш, шундай либосларда саждага бориш янада қулайроқ бўлади.

Бундан ташқари, биз номаҳрам аёлларнинг юзига ҳам, танасига ҳам, тор кўйлагу шимларига ҳам қарашимиз мумкин бўлмаганидек, улар ҳам бизга қарамасликларининг чорасини кўришимиз керак.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Нур сурасида шундай марҳамат қилган:

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ

"Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир" (30-оят).

Аллоҳ таоло кейинги оятда бундай марҳамат қилган:

وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ

"Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар..." (31-оят).

Аёлларга эркаклар эътиборини тортадиган тарзда кийиниш таъқиқланганидек, биз ҳам уларнинг эътиборини тортмаслигимиз керак.

Шунинг учун тор, ёпишган либосларнинг ўрнига кенгроғини кийишга уринайлик!

Аёллардан фитналанмаслигимиз керак бўлганидек, улар ҳам биздан фитналанишмасин!

Аллоҳ таоло барчамизни иффатли бандаларидан айласин
!

Нозимжон Ҳошимжоннинг саҳифасидан
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Васвасалар_Ҳақида 6-қисм

Инсон амал қилишга мукаллафдир

Баъзи бир кишилар бир вақтлар дунёдан узилиб, мазза қилиб, ажойиб бир кайфиятда намоз ўқишганлари ҳозирда эса, ўша кайфиятни топа олмаётганларини айтишади. Яхши билиб олиш керакки, бундай кайфият ихтиёрий нарса эмас, балки у беихтиёр содир бўладиган нарсадир ва инсон уни ҳосил қилишга ҳам мукаллаф эмас. Амални қабул бўлиши ҳам унга боғлиқ эмас. Нажот топиш ҳам унга мавқуф эмас. Инсон амал қилишга мукаллафдир. Уни суннатга мувофиқ адо қилиш қилмаслигига мукаллафдир. Модомики, Аллоҳ таоло Ўз фазли карами ила амалга муваффақ қилган экан, унга шукр қилиш керак.
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(3)
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Ҳой! Албатта, Набийингиз салаллоҳу алайҳи васаллам:
Албатта, Аллоҳ бу Китоб билан баъзи одамларни юксалтиради, бошқаларини пастлатади» деганлар»
.
Имом Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.
«Қуръонни улуғлаган уни уқиб тадаббур амал қилган инсонларни Аллоҳ албатта юксалтиради Ўзига яқин қилади!».
t.me/Solihlar_tartgan_nurlar
#Кун_Ҳикмати

Бугун мусулмонлар фақат дунёси учун ташвишланмоқдалар!

- Нарх-наво ошиб кетса ташвишланаяптилар;
- Меҳнат қилиш озайса ташвишланаяптилар;
- Дарёлар қуриб қолса ташвишланаяптилар;
- Баъзи моддалар йўқолса ташвишланаяптилар.

• Лекин, иймонлари заифлашишидан ташвишланмаяптилар!
• Намозлари Аллоҳни рози қилмаслигидан ташвишланмаяптилар!
• Бомдод намозига ухлаб қолишаётганидан ташвишланмаяптилар!

Абадий йўлингиз учун ташвишланмоғингиз лозим! Бу дунё фоний - йўқ бўлувчидир.

Дунё - ундан яхши ҳам, ёмон ҳам озуқаланадиган ўткинчи маҳсулотдир.
Охират эса, унда Адолатли Подшоҳ ҳукм ўқийдиган чин ҳақиқий ваъдадир!

✍️ Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ
©Abdussami Xayrulloh🤲🏼
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойдан ҳам гўзалсиз ё Росулуллоҳ
Дунёни ёртдингиз нурингиз ила
Залолатга ботган эди бу дунё
Қуёш ҳам сиз каби ёрита олмас эди
Сиз келдигиз Аллоҳдан Раҳмат бўлиб
акс ҳолда биз сизсис нима қила олар эдик
Умматим деб ўттингиз бу дунёдан
Ота онам фидо бўлишсин сизга ё Росулуллоҳ
.

t.me/Solihlar_tartatgan_nurlar
Хафа бўлма!

Хафа бўлма: Чунки хафалик ибодатдан заифлаштириб, жидду жаҳддан тўхтатиб, муваффақиятсизлик томон йўллайди. Бундан ташқари ёмон гумонга чақириб шумликка тушириб қўяди.
Хафа бўлма: Чунки хафалик ва безовталик нафсий касалнинг асоси, асаб аламларини манбаси, тубанлик, васваса ва изтиробларни моддасидир.
Хафа бўлма: Чунки сен билан бирга Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхши иш ва мева берувчи фойдали амаллар бордир.
Хафа бўлма: Бўш ва ишсиз қолиш орқали хафаликка таслим бўлма! Уни ўрнига намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ишга машғул бўл, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит
.
Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. (Ғофир-60)
Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз. Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас.! (Аъроф-55)
«Аллоҳга — У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз» (Ғофир -14)
(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳ, деб чорлангиз, ёки Раҳмон Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмлари бордир». (Исро-110).

O'kinma!📖
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
УЛУҒЛАР ОРЗУСИ

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Дунёдан икки нарсани орзу қиламан: Ёзуви чиройли Қуръон ва уни ўқигани тинч уй".

Мубашшир Аҳмад саҳифаларидан.

Бу саҳифани ўқиб Аллоҳнинг мана бу оятлари ёдимга тушди:
«Эй, хотиржам нафс! Роббинга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жаннатимга киргин!». (Фажр сураси 27-30-оятлар).

Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. Шунинг учун, у «мутмаъинна» - «Ҳотиржам нафс» деб аталади.
Руҳий тарбия📖
Аллоҳдан ўзимизга шундай хотиржам нафс сўрайлик🤲
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти
Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас. (Зумар сураси 54-оят)

Тафсир:
«Азоб келиши»ни ўлим соати етиши деб тушуниш лозим. Яъни, ўлим соати етгунча одам тавба қилиб Аллоҳга қайтиши, иймонли бўлиб, яхши амаллар бажариши ва ёмон амаллардан четланиши керак. Аллоҳ таолога буткул таслим бўлиб, ўзини Унга топшириши лозим. Бундай одам, албатта, гуноҳ ишлардан тийилади.
Аммо, ўлим кўзига кўринганда қилинган тавба қабул бўлмайди, сўнгги дамда келтирилган иймон фойда бермайди.
«Сўнгра сизга ёрдам берилмас.»
Азоб (ўлим) келгандан сўнгра сизга ҳеч қандай ёрдам берилмайди.!

Тафсири_Ҳилол китобидан.
Каналга кириш👇
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
ЖУМА ГУНОҲЛАРИМИЗ УЧУН КАФФОРАТ

Абу Ҳурайра роизияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Модомики кабира гуноҳлардан тийилсангиз, жума намози кейинги жума намозигача орадаги гуноҳларга каффорат бўлади”. Ибн Можа ривояти

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

©Botirjon_Tojiboev
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жумъа куни менга салавотни кўпайтиринглар.
Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1.Жумъа куни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бошқа кунлардагидан кўпроқ салавот айтиш лозимлиги.
2.Айтилган саловотлар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етказилиши.
3.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саловотларни эшитишлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар.
Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчироқ.
Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жумъа кечаси, «нурли кун»дан мурод жумъа кунидир.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкунлиги.
2. Жумъа куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги.

«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим»
Маноси: Аллоҳим Саййидимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васалламга), оилаларига ва саҳобаларига саловот юбор».
Ҳадис ва ҳаёт 📖
#Ибрат
Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади: 

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, ҳушларидан кетдилар. Саҳобалар: “У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота олмайсизлар”, дейишди. Атрофдагилар: “Эй мўминларнинг амири, намоз ўқиб бўлинди, уйғонинг”, дейишлари билан Умар розияллоҳу анҳу ўзларига келиб, “Ё Аллоҳ! Намоз ўқишим керак, намозни тарк қилган кишининг Исломдан насибаси йўқ”, дедилар. Кейин намоз ўқидилар, ҳолбуки, жароҳатларидан қон оқиб турарди”.
"Solihlar gulshani📖"
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Но_умид_бўлманг
🎙Аллома Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий Роҳимаҳуллоҳ:
Тавба
ҳақида❗️

Abdussami Xayrulloh tarjimasi.
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar