Солиҳлар таратган нурлар
24 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз, Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Эслатма

Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунининг фазилати

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

«Тонга қасам. (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. Жуфт ва тоққа қасам» (Фажр 1-3 оятлар). «Жуфтга қасам» даги «жуфт»дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, «тоқ»дан мурод эса тўққизинчи кунидир (Баёнул Қуръон, 12 - бет).

«Дуррул мансур»да бир неча санадлар билан ривоятлар келтирилган бўлиб, унда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оятдаги «ўн кечага қасам»дан зулҳижжанинг ўн куни, «тоқ»дан эса, зулҳижжанинг тўққизинчи куни, «жуфт»дан эса, зулҳижжанинг ўнинчи куни ирода қилинган, деганлар (Хитоботул аҳком, 146 бет).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ибодат қилинадиган бирор кун зул ҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир» (Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у(кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у(кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, у(кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у(кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У(кун)ларда қилинган амал етти юз баробарга баробар бўлади» (Дурри мансур, Хитоботул аҳком).

Ушбу ўн куннинг фазилати борасида жуда кўплаб ҳадислар ворид бўлган, аммо бу ерда улардан бир нечтасини келтириш билан кифояланилди. Юқоридаги ҳадислардан зул ҳижжанинг дастлабки кунидан тўққизинчи кунига қадар турли ибодатлар билан машғул бўлиб, кундузларини рўза билан, кечаларини эса, бедо ўтказишга ҳаракат қилиш лозим эканлиги келиб чиқади. Бу кунлар орасида тўққизинчи кунда тутилган рўза энг аҳамиятли ва фазилатли ҳисобланади. Бу ҳақда қуйида маълумотлар келтирилади. Икки ийд кечаларининг фазилати Олимлар зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзалми, ёки Рамазон ойининг охирги ўн куни афзалми, деган савол борасида ихтилоф қилганлар. Абдулҳақ Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ: “Мухтор қавлга кўра зулҳижжанинг аввалги ўн кунининг кундузи, Рамазон ойининг охирги ўн кунининг кечаси афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам” деганлар.

Islom.uz✍🏻

@Solihlar_taratgan_nurlar
Барчангизга кириб келган улуғ байрам — Қурбон ҳайити муборак бӯлсин,

Аллоҳ таоло мусулмонлар учун хайрли ва нусрат байрами қилсин.
Аллоҳу акбар, Аллоҳу Акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллаҳил ҳамд.