Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Ибрат

АЛЛОҲ ФИТНАГА УЧРАШДАН ПАНОҲ БЕРСИН

Имом Бухорий (Саҳиҳи Бухорийда) ва бошқалар ривоят қилади: Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳумо ҳикоя қилади:
Кўфа аҳли Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳуни халифа Умар розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. Ҳазрат Умар уни волийликдан олиб, ўрнига Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳумони волий қилиб тайинладилар. Улар Саъдни шикоят қилганда ҳатто намозни тузук ўқиб беролмайди, дейишган эди.
Ҳазрат Умар Амморни волий қилишдан олдин Саъдни чақирди. Келгач, унга деди:
- Эй Абу Исҳоқ, булар сизни намозни тузук ўқиб беролмайди, деб шикоят қилишмоқда.
- Валлоҳ, мен уларга Расулуллоҳ алайҳиссалом намозидек намоз ўқиб берардим, ҳеч бузмасдан, - деди Абу Исҳоқ (яъни, Саъд ибн Аби Ваққос). - Хуфтон намозини ўқиганда аввалги икки ракаатни бироз чўзиб, кейинги икки ракаатни қисқа қилар эдим.
- Ўзи гумонимиз ҳам сизга шу, - деди ҳазрат Умар ва унга қўшиб яна бир кишини (шикоятларни яхшилаб текшириш учун) жўнатди. У Кўфага келиб Кўфа аҳлидан сўраб чиқди, биронта масжидни қолдирмади. Ҳаммаси яхши сўзлар айтдилар. Ваниҳоят, Бани Абс қабиласига қарашли бир масжидга кирди. Одамлар орасидан Абу Саъда Усома ибн Қатода деб аталмиш киши ўрнидан турди ва:
- Модомики шунча сўраб кепсиз, мен айтайин: Саъд қўшинларни (жангга) ўзи олиб чиқмас эди, молни ҳам тўғри тақсимламас эди, адолат билан ҳукм қилмас эди! - деди!
Шунда Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу:
- Огоҳ бўлинг, мен ҳозир учта дуо қиламан: эй Аллоҳ!
Агар шу банданг ёлғон гапираётган бўлса, одамлар кўрсин деб ўрнидан турган бўлса;
- умрини узоқ қил;
- камбағаллигини-да узун қил;
- фитналарга рўпара қил; - деди!

Мазкур одам кейинчалик одамлар сўрашса:
- Саъднинг қарғиши теккан, фитнага дучор қарияман, деб жавоб берар эди.

Ҳикояни Жобир ибн Самурадан ривоят қилувчи Абдулмалик ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ айтади:
- Мен у одамни анча кейин ҳам кўрдим: қартайганидан қошлари кўзлари устига тушиб қолган бўлса-да, кўчаларда ёш қиз-жувонларга тегажоқлик қилиб, уларга кўз қисиб юрарди..!!

========

Ё Раб! Ўзинг барчамизни фитнадан асрагин, солиҳ бандаларга озор бериб қўядиган кишилардан қилма! Хотимамизни хайрли қил.
Омин, омин...

✍🏻Сайфуллоҳ Носир

@Solihlar_taratgan_nurlar
ЕРУ ОСМОННИ ЛАРЗАГА КЕЛТИРУВЧИ ЖАВОБ!

Ҳижрий 96 йил! Ёки шунга яқин замон!
Мадинада Рамозон ойи кириб, барча шоду хуррам бўлиб, ҳамма ибодатга бел боғлаган замон!
Беш маҳал, Масжидун набавийда одамларга имом бўлиб, намоз ўқиб берадиган, Мадина ҳокими Умар ибн Абдулазиз аср намозини ўқиб, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга салом бериш учун равзанинг қибла томонига ўтар экан, бир кишининг нон еб ўтирганини кўриб қолди. Унинг ёнига бориб:
- Сен мусофирмисан? деб сўради
- Йўқ!
- Бемормисан?
- Йўқ!
- Унда рамозонда, кундузи нон ейишдан уялмайсанми? Тағин Расулуллоҳ (с.а.в)нинг равзаларининг ёнида-я! деди.
- Эй Ҳоким! Одамлар йил 12 ой таом топиб, бир ой рўза тутади. Мен эса 11 ой ейишга нарса топа олмасдан рўзани ният қиламан. Энди таом топганимда рамозонни деб таомни ўтказиб юборсам, бу нафсимга зулм бўлмайдими!?» деди.
Унинг бу жавоби Умарнинг тилини ушлаб қўйди. Бу фақирга унсус қараб турган, Умар ибн Абдулазизнинг ёноқларидан ёш томчилари думалаб, сақолига тушар эди.

✍🏻Расулжон Тошпўлат

Каналга уланиш👇🏻
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

6-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
БУ УММАТНИНГ ЭНГ ОМОНАТЛИ КИШИСИ!
#Улуғлар_Ҳаётидан

Ҳижрий 15 йил!
Абу Убайда (р.а) Қуддусни фатҳ қилган вақт. Мадинадан халифа Умар ибн Хаттоб (р.а) Қуддусга чақирилди. Умар (р.а) мусулмонларнинг Қуддусдаги фаолиятлари билан танишганидан кейин, Абу Убайда ибн Жарроҳ (р.а)нинг хизматкорлари:«Эй Амирал Мўминин! Тушлик вақти бўлди, сизга таом келтирайликми?» деди. Умар (р.а)дан олиб келинглар деган ишорани олгач, хизматкорлар:«Эй Амирал Мўминин! Сизга амиримиз Абу Убайданинг таомини олиб келсинми, ёки аскарларнинг таоминими?» деб сўрашди. Бундан ғазабланган Умар:«Ҳали Абу Убайда ўз аскарларидан алоҳида овқат қилиб ейдиган бўлганми?» деб хаёл қилдида:«Менга аввал аскарларнинг таомини олиб келинглар» деб буюрди. Аскарларнинг таомини олиб келишган эди, қараса икки хил овқат. Бири гўштли шўрва, яна бири «сарид» (гўштли димлама) экан. Буни кўриб Умар ибн Хаттоб (р.а):«Менга амирларингиз, Абу Убайда ибн Жарроҳнинг таомини олиб келингларчи» деди. Кейин у зотга бир оз қотган нон билан озгина сут олиб келишди. Буни кўрган Умар ибн Хаттоб (р.а), Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг Абу Убайда ибн Жарроҳ ҳақида айтган сўзларини эслади ва ўзини йиғидан тўхтата олмай:
قال رسول الله صلي الله عليه و سلم لِكلِّ أُمَّةٍ أمينٌ ، وأمينُ أمتي أبو عبيدَةُ بنُ الجرَّاحِ
«Ҳар бир умматнинг энг ишончли кишиси бўлади. Умматимнинг энг ишончлиси, Абу Убайда ибн Жарроҳдир» деб айтгандилар. Эй Абу Убайда! Аллоҳнинг расули бу гапларида нақадар ҳақ сўзни гапирган экан-а!» дедида туриб, Абу Убайда ибн Жарроҳ (р.а) ни қучоқлаб, бағрига босиб қўйди!

✍🏻Расулжон Тошпўлат

Каналга уланиш👇🏻
http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

7-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

Бир куни амирал мўминин Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анху (Абу Убайда) Омин ибн Жаррох розияллоҳу анҳунинг уйларига борди. Қараса, деворда осилган қилич, пасда бир отнинг эгари ва тахорат олишга идиш ва бир пақир бор эди.

Ҳазрати Умар: «Эй Абу Убайда! мен сени одамларга бошлик килдим. Ўзинга бирор нарса олсанг болмайдими», деди.

Абу Убайда: булардан бошка яна нима керак? Овқатимни егани косам, киримни ювгани пақирим, тахорат олгани идишим ва Аллох йўлида жиход қилгани қиличим ва отимга эгар бор. Ўзи шундоқ ҳам дунёга берилиб кетдик деди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Эй Абу Убайда сиздан бошка хаммани дунё озгартириб юборди деб, йигладилар».

✍🏻Алий

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ҲИКМАТЛИ СЎЗ ҲАР ДОИМ ҲАКИЙМНИНГ ТИЛИДАН ЭМАС, БАЪЗАН БОШҚАЛАР ТИЛИДАН ҲАМ ЯНГРАЙДИ!

Ҳижрий 248 йил!
Отасини ўлдириб, унинг тахтига ўтирган халифа Мунтасир, 1 йилча муддат подшоҳ бўлганидан сўнг Хижомачига қон олдирмоқчи бўлди. Халифанинг душманлари, шу хижомачини ёллаб, унинг баданини тиладиган асбобига заҳар суркаб қўйди. Халифа қон олдирганидан кейин заҳарланганини билиб қолди. Оғриқ кучайиб, жон талвасага келар экан, Халифа Мунтасир:«АЛЛОҲГА ҚАСАМКИ, БОТИЛНИНГ ЭГАСИ ҲЕЧ ҚАЧОН АЗИЗ БЎЛМАЙДИ. АГАРЧИ ОЙ УНИНГ ПЕШОНАСИДА ЯРҚИРАСА ҲАМ!
ҲАҚ ЭГАСИ ҲЕЧ ҚАЧОН ХОР БЎЛМАЙДИ. АГАРЧИ ДУНЁ УНИНГ УСТИГА ҚУЛАСА ҲАМ!»
деди ва жон топширди.

✍🏻Расулжон Тошпўлат

Kanalga ulanish👇🏻
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

8-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳадис

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким жаннатга кирса, неъмат ичра ҳузурланади, ночор бўлмайди, кийимлари ҳам эскирмайди, навқиронлиги ҳам йўқолмайди. Жаннатда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, инсон қалби ҳис этмаган нарсалар бор».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Аллоҳим, бизларга жаннатда яшашни насиб қил!

@Solihlar_taratgan_nurlar
​Рамазон ойида ёш болаларни рўза тутишга қизиқтириш:

«Илгари Шом аҳли ёш болаларга рўза тутишни ўргатиб, уни «миноранинг зинаси» деб аташарди. Демак, ёш бола аввал бомдоддан пешингача рўза тутади.
Сўнг пешиндан асргача рўза тутади. Кейин асрдан то қуёш ботиб, катталар билан бирга оғиз очгунича рўза тутади. Биринчи рўза тутган куни бола учун махсус дастурхон ёзилади. Бу дастурхон «ифторлик дастурхони» деб номланади. Дастурхонга турли хил таомлар, шарбатлар ва ҳар хил ширинликлар, ўша пайтда пишган мева-чевалар қўйилади. Ҳамма боланинг атрофига тўпланиб, уни мақтаб, олқишлайди. Сўнг унга қандай қилиб Аллоҳга ҳамд айтишни ўргатиб, Аллоҳнинг ҳузурида қандай ажрлар борлигини тушунтиришади. Ифтор бўлганини билдирувчи замбарак отилгунича шундай қилишади. Бундай байрам дастурхони ёш болаларни рўзага қизиқтиришнинг муҳим воситаларидан биридир».

©Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

9-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Сиқилма!

Сиқилма! Хафалик ибодатдан заифлаштириб, илмдан қолдиради, тушкунликка олиб боради, ёмон гумонга чорлайди ва умидсизликка йўлиқтиради.
Сиқилма! Хафалик ва безовталик руҳий дардларнинг асоси, асаб орқали келадиган касалликларнинг манбаи ҳамда парокандалик, васваса ва изтиробнинг моддасидир.
Сиқилма! Ахир сенда Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхшилик, келгусида самара берувчи манфаатли ишлар бор-ку?
Сиқилма! Бекорчиликдан диққинафас бўлма! Намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ёз, ишла, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит!

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Улуғлар_Ҳаётидан

ВАҲШИЙНИНГ БЎЙНИНИ СИНДИРГАН ТАҚВО!

Ҳижрий 262 йиллар!
Бу даврда Мисрда, асл Бухоролик Аҳмад ибн Тулун подшоҳ бўлган. У замонда Мисрда энг тақводор, ўз замонасининг билимдони ва зоҳиди Шайх Абул Ҳасан (асл исми Буннон ибн Муҳаммад) яшар эди. Бир куни мана шу шайх Аҳмад ибн Тулунга қарши ёқмайдиган фатвони чиқариб қўйди. Буни эшитган подшоҳ, Аҳмад ибн Тулун тезда шайхга аскарларини юбориб, уни саройга олиб келишга буюрди. Шайхни саройга олиб келгач, Аҳмад ибн Тулун шайхдан фатвосини қайтиб олишни сўради. Шайх эса бундан бош тортди. Ўша пайтдаги Мисрлик ҳукмдорларнинг урфига кўра, бир неча ҳафта оч бўлган шерни қафасга солиб, подшоҳга итоат қилмаган кишини шернинг қафасига киритиб юборар ва унинг шерга тириклай ем бўлишини бутун халққа томоша қилдириб, шу йўл билан халқни подшоҳга қарши чиқишдан қайтариб турар эди. Аҳмад ибн Тулун ҳам шайх Абул Ҳасанни мана шундай қилмоқчи бўлиб, барча халқнинг олдида, бир неча ҳафта оч турган шернинг қафасига киритиб юборди. Шер аввал, худди ямламай ютадигандек важоҳат билан шайхга ташланди. Аммо шайхни бир ҳидладида, дарров важоҳати синиб, юввош бўлиб, думини ликиллатганича қафаснинг четига бориб ётиб олди. Шайх эса хотиржам, икки ракаат намоз ўқиб, салом бергач, узун вақт дуо қилиб турди. Аҳмад ибн Тулун шайхни қафасдан чиқариб, эҳтиром кўрсатди. Ва шайхдан:«Шер биринчи сизга ташланган вақтингизда нима хаёлингизга келди?» деди. Шайх Абул Ҳасан хотиржам ҳолда: «Мен шу пайтгача шернинг сўлаги ҳақида ҳеч бир китобда ўқимаган эканман. Шер менга қараб келаётган вақтида, унинг сўлаги кийимимга тегса бенамоз қиладими, йўқми? деган масалани ўйлаб қолдим!» деди. Бу воқеадан сўнг шайх Абул Ҳасаннинг халқ орасидаги этибори янада зиёда бўлди. Аҳмад ибн Тулун ҳам шайх Абул Ҳасан вафот этгунга қадар катта эҳтиром кўрсатди!

АЛЛОҲГА БЎЛГАН ҚЎРҚУВ - ҲАР ҚАНДАЙ ВАҲШИЙ УЧУН ТИЛСИМДИР!

Расулжон Тошпўлат

Каналга уланиш👇🏻
https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_суҳбатлари

10-кун 2014-йил

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур

🎤Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

© islom.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ботил ахлининг доимги иши масхара бўлади.


🎙Хасанхон Яҳё Абдулмажид

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Каронавирусдан сақланамиз деб куни сӯвиғида ҳам таровеҳни кӯчада ӯқидик. Шомалаб қолмасликга ҳам нимадир ӯйлаб топинглар(иссиқ жойда ўтирган)”комиссия азолари” илтимос.

каронавирус бӯлдинг нимаю, шамоладинг нима бир хил ку)))
#Ибрат Ўқишга эринманг!

Мени йиғлатган рост тарих. Ислом нақадар гўзал, мусулмонларнинг ахлоқи қанчалар гўзал!

-----------------

«Абул Ос мен билан гаплашганда тўғри сўзлади ва ваъда берганида менга ваъдасининг устида турди».(Муҳаммад соллаллоҳу алайхи васаллам.)

Абул Ос Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига нубувват юборилишидан олдин келди ва:

“Катта қизингиз Зайнабга уйланмоқчиман“, деди. (Одоб)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

“У изн берсагина никоҳинга бераман“, дедилар. (Шариат) Ва Зайнаб розияллоҳу анҳонинг олдиларига кириб: “Холангни ўғли ёнимга келиб, исмингни айтди… Сен унга жуфт бўлишга розимисан?“, дедилар.

Зайнаб юзларини тўсиб табассум қилди. Зайнаб розияллоҳу анҳо Абул Осга кучли муҳаббат қиссасини бошлашлик учун турмушга чиқди. Ва у кишидан Али ва Умома исмли фарзанд кўрди.

Сўнг нубувват юборилгандан кейин катта мушкуллик юзага келди. (Ақийда).

Абул Ос сафарда эди, қайтиб келса аёли Исломни қабул қилибди.

Зайнаб розияллоҳу анҳо унга:

“Менда сизга буюк хабар бор“, деди. Эри бироз туриб, сўнг Зайнабни ёнидан кетди.(Эҳтиром)

Зайнаб розияллоҳу анҳо бундан даҳшатга тушди ва эрига: “Отам Набий бўлиб юборилдилар. Мен эса Исломга кирдим“, деганча уни ортидан борди.

Эри: “Мени аввал огоҳлантирдингми?“, деди.

Зайнаб розияллоҳу анҳо: “Мен отамни ёлғончига чиқара олмасдим. Ва отам ҳам ҳеч қачон ёлғончи бўлмаганлар. Улар Содиқ ва Амин бўлган зотлар. Исломга кирган ёлғиз мен эмас, онам ва сингилларим ҳам Исломга кирган. Амакимнинг ўғли Али ибн Абу Толиб, амакингиз ўғли Усмон ибн Аффон, дўстингиз Абу Бакр Сиддиқлар ҳам Исломга кирган“, деди.

Эри: “Лекин мен одамлар АбулОс қавмидан бош тортди, ота-бобосининг динига куфр келдириб хотинини рози қилишга кетди дейишларини хоҳламайман. Ва отанг ҳам муттаҳам инсон эмас“.

Сен узр сўраб, Исломга кириш учун бироз ўйлаб кўрмайсанми? (Аниқ сўзлашув)

Зайнаб розияллоҳу анҳо:

“Мен узр сўрамасам ким мени узримни қабул қиларди? Лекин мен сизнинг аёлингизман, кучим етканча ҳаққа бошловчингизман“.

Зайнаб розияллоҳу анҳо ушбу гапига 20 йил вафо қилиб яшади.

Абул Ос ўзини куфрида давом этди. Сўнг Зайнаб онамиз ҳижрат қилиб кетди. Отаси Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули, менга эрим билан қолишга изн берасизми?“, деди. (Муҳаббат)

Оталари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бунга изн бердилар. (Раҳмат)

Улар Бадр ғазотигача Маккада яшадилар. Сўнг Абул Ос Қурайш қўшини сафида урушга чиқишга қарор қилди.

Аёли эса отасига қарши урушиши керак эди. Зайнаб онамиз йиғлаганча: “Аллоҳим мен қуёш чиқиб ўша кунда болаларим етим қолишидан ёки ўзим отамни йўқотишдан қўрқаман“, деди. (Ҳайрат ва умид)

Абул Ос ибн Робия бориб, Бадр ғазотида иштирок этди.

Уруш тугади Абул Ос эса асирга олинди. Буни хабари Маккага етиб келди.

Зайнаб онамиз: “Отамга нима қилди“, деди.

Унга: “Мусулмонлар ғалаба қозондилар“, дейишди.

Аллоҳга шукр айтиб саждага йиқилди.

Сўнг: “Эримга нима қилди“, деди.

Уни қайнотаси асирга олдилар.

Зайнаб онамиз: “Мени эримни озод қилишга бораман“, деди. (Ақл ва эҳтиёткорлик)

Лекин Зайнаб онамизда эрини озод қилиш учун берадиган ҳеч нарса йўқ эди. Бўйнидаги онасини туморини ечди ва Абу Ос ибн Робиянинг укасига бериб уни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга юборди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам фидяларни олиб, асирларни қўйиб юбориб ўтирган эдилар. Туморни кўриб: “Бу кимнинг фидяси?“, дедилар.

“Бу Абул Ос ибн Робиянинг фидяси“, дейишди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Сўнг: “Бу Хадичанинг тумори“, дедилар. (Вафо)

Сўнг ўринларидан туриб: “ Эй инсонлар, бу кишини асир олгандик, уни озод қиламизми? (Адолат).

Агар унга туморни қайтариб берилса, (рози бўласизми)қабул қиласизларми? (Раҳбарнинг тавозеъси)

Улар: “Ҳа, эй Аллоҳнинг Росули“, дедилар. ( Қўшиннинг одоби)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам туморни қайтариб бердилар ва: “Зайнабга айт, Хадичанинг туморига бепарволик қилмасин. (Кофир бўлишига қарамай ахлоқига ишонч билдириш)

Сўнг унга:
“Эй Абул Ос агар сени асир қилганида нима қилардинг“, деди. Сўнг ўзини четга олди ва: “Эй Абул Ос Аллоҳ таоло менга мўмин билан кофирнинг орасини ажратишни буюрди. Менга қизимни қайтариб берасанми?“, дедилар.

У: “Ҳа“, деди. (Эркаклик)

Зайнаб онамиз эрини кутиб олишга Макка дарвозаси ёнига чиқди ва эри уни кўрган заҳоти:

“Биз кетамиз“, деди.

Зайнаб онамиз: “ Қаерга“,деди.

У: “Мен кетмайман, аммо сен отангни олдига кетасан“, деди. (Ваъдага вафо)

Зайнаб онамиз: “Нега?“, деди.

У: “Орамиз ажралиши учун, отангни олдига бор!“, деди.

Зайнаб онамиз: “Мен билан кетиб Исломга кирасизми?“, деди.

У: “Йўқ“, деди.

Зайнаб онамиз болаларини олиб Мадинага томон кетди. (Итоат)

6 йилгача Зайнабга совчилар келди, лекин эрим қайтиб қолар деган умидда уларга рад жавоб бераверди. (Вафо)

6 йилдан сўнг Абул Ос Маккадан Шомга карвон билан кетди. Сафар пайти саҳобалардан бир гуруҳига дуч келди ва карвонини йўқотди.

Зайнаб онамизнинг уйини сўраб келди ва бомдод пайти эшигини таққилатди. (Ишонч)

Эрини кўриб: “Мусулмон бўлиш учун келдингизми?“, деди. (Умид)

У: “У қочиб келдим“, деди.

Зайнаб онамиз: “Мусулмон бўлмоқчимисиз?“. (Қатъият ва мажбурлаш)

У: “Йўқ“.

Зайнаб онамиз: “Қўрқманг. Холамнинг ўғли ҳуш келибсиз. Али ва Умоманинг отаси хуш келибсиз. (Фазл ва адолат).

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам одамларга бомдод намозини ўқиб берганларидан сўнг масжид ортидан бир овоз келди. “Абул Ос ибн Робияни ҳимоямга олдим“. (Ижобий)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен эшитаётган нарсани эшитяпсизми?“, дедилар.

Одамлар: “Ҳа“, дейишди.

Зайнаб онамиз: “Эй Аллоҳнинг Росули Абул Ос ибн Робия узоқдан келсак, холамнинг ўғли, яқиндан келсак болаларимнинг отаси. Мен уни ҳимоямга олдим“, деди.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирпас жим турдилар ва: “Эй одамлар бу кишини асир олгандик. Албатта бу киши менга гап айтди ва устидан чиқди. Менга ваъда бериб унга вафо қилди. Агар рози бўлсангиз унга молини қайтаришса ва агар рози бўлмасангиз юртига қайтади. Бу менга яхшироқ. Агар бош тортсангиз ўзингиз биласиз. Ҳақ сизларникидир, у сабаб сизларни зўрлаш йўқ. ( Маслаҳат)

Одамлар: “Биз Зайнаб қилган ишни қилдик“, дедилар.

Сўнг у зот Зайнабни уйига бордилар: “Эй Зайнаб унга чиройли хизмат қил, жой бер, чунки у холангнинг ўғли, фарзандларинг отаси. Лекин унга яқинлашма. У сенга ҳалол эмас“, дедилар. ( Раҳмат ва шариат)

Зайнаб онамиз: “Хоп Аллоҳнинг Росули“, деди.

Уйга кирди ва Абул Ос ибн Робияга: “Эй Абул Ос ажрашганимиз сизга оғир бўлдими? Исломга кириб биз билан қолмайсизми?“, деди. (Муҳаббат ва умид)

У: “Йўқ, молларимни олиб Маккага қайтаман“, деди ..

Маккага етай деганда тўхтади ва: “Эй одамлар, мана сизларнинг молларингиз. Кўринглар бирор нарса қолиб кетмаганмикан?“, деди. (Омонат).

Одамлар: “Раҳмат сенга, чиройли вафода намуна бўлдинг“, дедилар. (Фитрат, Табиат).

У: “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ягона, гувоҳлик бераманки Муҳаммад унинг Росулидир“, деди. (Аллоҳнинг ҳидояти ва неъмати)

Сўнг Мадинага тонгда кириб борди. Ва Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламни ёнларига бориб: “Эй Аллоҳнинг Росули кеча менга омонлик бердингиз, бугун Исломни қабул қилиб келдим. Гувоҳлик бераманки, Аллоҳ ягона, Гувоҳлик бераманки Муҳаммад унинг Росулидир“, деди. (Чиройли нарса билан қайтиш)

Абул Ос ибн Робия: “Эй Аллоҳнинг Росули изн берсангиз Зайнабни қайтариб олай?“, деди. (Оила ва муҳаббат)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни қўлидан тутиб: “Мен билан юр“, дедилар. Зайнаб онамизнинг уйини олдига келиб, эшигини таққилатдилар ва: “Эй Зайнаб холангнинг ўғли сени қайтариб олиш учун келди, уни қабул қиласанми?“, дедилар. (Ота ва бошлиқ)

Зайнаб юзини тўсиб табассум қилди. (Ризо ва адабийлик)

Ушбу воқеадан бир йил ўтиб Зайнаб онамиз вафот этди. Абул Ос жуда қаттиқ йиғлади. Уни кўрган одамлар Росулуллоҳга уни қийналиб кетганини айтишди.

У эса: “Эй Аллоҳнинг Росули дунёга Зайнабсиз тоқат қилолмайман (яшолмайман)“, деди. (Умр йўлдош)

Зайнаб онамизнинг вафотидан бир йил ўтиб у ҳам вафот этди. (Арваҳул мужаннада)

✍🏻Маннобжонова Робия таржимаси

Abdurrouf Abdurroshiyd саҳифаларидан олинди

@Solihlar_taratgan_nurlar