#Ибрат
Аллоҳнинг неъматларини санаб адоғига етолмайсан
Ғассон айтади: «Басралик дўстларимиз шундай дейишди: «Бир киши Юнус ибн Убайднинг олдига келиб, ҳоли танглиги, турмуши ғам-ташвишли эканидан шикоят қилди. Юнус: «Шу кўриб турган кўзларингни 1000 динорга сотасанми?» деди. У: «Йўқ» деди. «Эшитиб турган қулоқларингни 1000 динорга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Гапираётган тилингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Уриб турган юрагингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки қўлингни 100 мингга сотасанми?» деган эди, яна «Йўқ», деди. «Икки оёғингни-чи?» деган эди, яна «Йўқ», деди. Шунда Юнус: «Аллоҳ таоло сенга юз минглаб неъматлар ато қилибди-ю, сен бўлса шикоят қилиб ўтирибсан», деди.
«Солиҳлар гулшани» китобидан📚
Манба: islom.uz
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar

#Мутафаккирлар
Ҳар бир гапига қиёматда ҳисобот беришини ўйлаган одам жуда камгап бўлиб қолади. Айниқса, ўзгалар ҳақида гапиришдан қўрқади. Чунки тонгла ҳисобот бор.
✍🏻Сайфуллоҳ Носир
@Solihlar_taratgan_nurlar

4 Ҳадис
Абдуллоҳ домла
Исломий хулқларни жамлаган, тўртта Ҳадис❗️
🎙Устоз Абдуллоҳ домла
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
🎙Устоз Абдуллоҳ домла
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Гўзал амал❕
"У зот сизларнинг қайси бирингиз энг гӯзал амални қилувчи эканингизни синаш учун ӯлим ва ҳаётни яратди" (Мулк сураси, 2-оят)
Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятдаги “энг гӯзал амал” лафзини “амалнинг энг холиси ва энг тўғриси”, деб тафсир қилдилар. Шунда унга:
- Эй Абу Али, “амалнинг энг холиси ва энг тўғриси” нима? - деб сўрашди.
У:
- Агар амал холис бўлса-ю, лекин тўғри бўлмаса, ёки тўғри бўлса-ю, лекин холис бўлмаса, у то холис ҳамда тўғри бўлмагунча қабул қилинмайди. Холис амал бу Аллоҳ учун қилинган амалдир. Тўғри амал эса суннатга мувофиқ қилинган амалдир, - деб жавоб бердилар.
Ҳакимлардан яна бирлари айтган экан: "Тааммул қилинг! Аллоҳ таоло "энг кӯп амал" демади, балки " энг гӯзал амал" деди".
"Ҳикматлар чашмаси"дан📚

ОХИРАТ ТАДОРИГИГА ҚАНЧА ВАҚТ АЖРАТАМИЗ?
Тобеинлардан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сизни (охиратдан) тўсиб қўювчи дунё ишларидан узоқ бўлинг. Чунки дунёнинг иши кўп. Бир эшикни очса, унинг ортидан ўша иш ўн эшикни очиб тураверади" (яъни, натижада охират ишларидан узоқлашиб, дунёга машғул бўлганингизни билмай қоласиз).
* * *
Абдуллоҳ ибн Авн раҳимаҳуллоҳ (имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг тенгдоши, имом Ҳасан Басрийнинг шогирди) айтади:
"Сизлардан бурунгилар охират ташвишидан ортган вақтларини дунё учун сарфлар эдилар, сизлар эса, дунё ташвишидан ортган вақтларингни охират учун сарф этмоқдасизлар".
Бу - ўша имомлар вақтидаги ҳолат... Оллоҳ таоло бизнинг ҳолимизга раҳм қилсин...
✍🏻Сайфуллоҳ Носир
Каналга уланиш 👇🏻

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббатнинг самараси
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
Каналга уланиш👇🏻
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Аллоҳим бизни ҳам яхши кўрганларимиз билан бирга қилгин

Бир киши улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг поябзалларини ўғирлаб кетди. Шунда у киши: "Аллоҳим! Агар у муҳтож бўлса, олган нарсасига барака бергин. Агар муҳтож бўлмаса, шуни охирги гуноҳи қилгин", дедилар.
Қизиқ, биз уларни ўринларида ўша одамни ҳаққига дуо қила олармидик? Нақадар гўзал хулқ!
✍🏻@ttunchiroq
каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Бир киши улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг поябзалларини ўғирлаб кетди. Шунда у киши: "Аллоҳим! Агар у муҳтож бўлса, олган нарсасига барака бергин. Агар муҳтож бўлмаса, шуни охирги гуноҳи қилгин", дедилар.
Қизиқ, биз уларни ўринларида ўша одамни ҳаққига дуо қила олармидик? Нақадар гўзал хулқ!
✍🏻@ttunchiroq
каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Она
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: “Аллоҳнинг юзта раҳмати бўлиб, улардан (фақат) битта раҳматни жин, инсон, ҳайвон ва ҳашоратлар орасига туширган. Шу сабаб улар ўзаро шафқатли бўладилар ва меҳр кўрсатадилар, ваҳший ҳайвон боласига шафқатли бўлади. Аллоҳ тўқсон тўққиз раҳматини (заҳира қилиб) олиб қўйди ва у билан қиёмат кунида (мўмин) бандаларига раҳм қилади”
(Бухорий, Муслим, Термизий, Ибн Можа, Аҳмад, Табароний “Кабийр”да ривоят қилган).
__________________________
Аллоҳ, энг кўп мехр-шавқатни шубхасиз оналаримизга берган!
Аллоҳим ота-оналаримизга раҳим қилгин, Улар бизни кичиклигимиздан мехр-шавқат билан тарбия қилгандларидек раҳим қилгин!
Омин!

#Ҳикмат
"Ризқ тақсим қилиб бўлингандир. Ёмон гумон қилиш манфаат бермайди. Ҳар нарсани тамаъ қилаверадиган киши камбағалдир. Борига қаноат қиладиган киши эса бойдир".
©Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
✍🏻Абдуссами Хайруллоҳ

#Маълумот
Набавий ҳадисларнинг энг машҳур ровийлари❗️
1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу. 5374 та ҳадис ривоят қилган.
2. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу. 2630 та ҳадис ривоят қилган.
3. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу. 2286 та ҳадис ривоят қилган.
4. Уммул мўминийн Оиша розияллоҳу анҳо. 2210 та ҳадис ривоят қилган.
5. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу. 1660 та ҳадис ривоят қилган.
6. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу. 1540 та ҳадис ривоят қилган.
7. Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу. 1170 та ҳадис ривоят қилган.
8. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу. 848 та ҳадис ривоят қилган.
9. Абдулллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу. 700 та ҳадис ривоят қилган.
10. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу 537 та ҳадис ривоят қилган.
11. Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу. 536 та ҳадис ривоят қилган.
Манба:© www.arabic.uz

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтдилар:
Роббисига холис бўлган киши худди қум устида юрган кишига ўхшайди. Қадам товушларини эшитмайсан, лекин унинг изини кўрасан.
✍🏻@arabicuz

Гўдаклигида вафот этган болаларнинг ота-оналари...❗️
Гўдаклигида вафот этган болаларнинг ота-оналари Аллоҳ таолонинг ҳузурида эътиборга олинади. Аллоҳ таоло иккалаларининг сабри учун уларни мағфират қилишни хоҳлайди. Лекин нима сабабли уларни мағфират қилади? Болаларини уларга шафоатчи қилиб кечиради.
Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан саҳиҳ ҳадис ворид бўлган. У зот айтадилар: “Албатта ёш бола жаннат эшигига тиралиб олиб, ҳатто ота-онасини жаннатга киргазмагунча кирмай туриб олади”.
Яъни жаннат эшигига осилиб, ўрнидан қимирламай, у ерга чалқанча ётиб олади. Гўёки у эътироз билдириб айтади: “Эй Раббим, ота-онамни мен билан бирга жаннатга киргазмагунингча ёлғиз ўзим кирмайман”.
Энди бу меҳрибонликнинг масдари қаерда? Бу ғамхўрликни ушбу боланинг қалбига Раббимиз солиб қўймадими?!
Демак, ота-она Аллоҳнинг ҳузурида эътиборга олиниб, уларнинг сабри сабабли Аллоҳ уларни кечириб юборади. Албатта, бу нарса боланинг эҳтиромидан бўлади. Бола жаннат эшигига осилиб олиб: “Эй Раббим, мен ота-онамсиз жаннатга кирмайман”, – дейди.
Бас, шундай экан, шафоат ҳақиқатда бор нарса. Лекин шуни билингларки, қайсидир солиҳларнинг шафоати Аллоҳ таоло раҳматининг бир бўлагидир.
©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг суҳбатларидан
✍🏻Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ЯХШИ КЎРИШ
Улуғ тобеинлардан Абу Муслим Хавлоний раҳимаҳуллоҳ ҳикоя қилади:
Ҳимс масжидига кирдим. Қарасам, пайғамбар алайҳиссалом асҳобларидан тақрибан ўттиз нафар кекса ўтирибди. Улар орасида бир йигит.. киприклари қуюқ, жилмайганда оппоқ тишлари ярқираб кетади.. сукутга чўмган.. бирор нарсада иккиланиб қолишса, унга юзланиб сўраб олишади..
- Бу киши ким? - деб сўрадим ёнимда ўтирган кишидан.
- Муоз ибн Жабал, - деб жавоб берди.
Бирдан унга қалбимда муҳаббат пайдо бўлди. Одамлар тарқаб кетгунча улар билан бирга бўлдим. Кейинги гал масжидга эрта бордим. Кирсам, Муоз ибн Жабал бир устун ортида намоз ўқиётган экан. Кейин менга гапирмай сукут қилди. Мен ҳам намоз ўқидим. Кейин кийимимга ўраниб тиззамни қучоқлаб ўтирдим. У яна сукут қилиб гапирмади. Мен ҳам гапирмай жим ўтиравердим.
- Аллоҳга қасамки, сизни яхши кўраман, - дедим охири.
- Нима учун? - деди.
- Аллоҳ таборака ва таоло йўлида яхши кўраман, - дедим.
Кийимимдан ушлаб, ўзига бироз тортиб турди-да, деди:
- Хурсанд бўлаверинг, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман:
"Менинг жалолим йўлида (яъни, мен учун ва мени деб) бир-бирини яхши кўрганлар учун нурдан иборат минбарлар бўлади, уларга пайғамбарлар ва шаҳидлар ҳавас қиладилар".
Аллоҳ таоло барчамизни ана шундай дўстлардан қилсин.
Омин.
✍🏻@Sayfulloh_Nosir

Ҳазрати Абу Бакрнинг муҳаббатлари
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
Каналга уланиш👇🏻
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
Каналга уланиш👇🏻
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Молик ибни Динорнинг тавбаси
Молик ибн Динор дарсларининг бирида ўзлари ҳақида айтган нарсани эслатади. Молик ибни Динор солиҳларнинг улуғларидан бири бўлган.
Хўп, Молик ибн Динор ким эди? У миршаб бўлиб, ичкиликка муккасидан кетган киши эди. У ўзининг тавбага кириш сабабини эслаб айтади:
“Бир куни бозорда одамларни назорат қилиб, ўз ишим, яъни миршаблик билан шуғулланаётган эдим. Узоқдан икки кишининг тортишаётганини кўриб қолдим. Улардан бирининг қаҳри қаттиқ, иккинчиси эса кучсиз ва қўлида матоси бор эди. Англадимки, анави кучли одам нариги ожиздан ғолиб келиб, матосини тортиб олаётган эди. Уларга яқинроқ бордим. Ожизнинг: «Сен билан қиёмат куни Аллоҳ ҳисоблашади, мен бозорга Расулуллоҳнинг ушбу сўзларига таяниб чиққан эдим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам; «Кимки бозорга бориб мато сотиб олса ва (уйга) келиб нарсаларидан биринчи қизларига берса, Аллоҳ таоло уни қиёмат куни неъматлантирсин», деганлар. Ҳа, сен қизларимнинг қувончини саробга айлантирдинг, бунинг учун сени Аллоҳ қиёмат куни сўроққа тутади», деяётганини эшитдим.
Ушбу ожиз кишига нисбатан қалбимда кучли меҳр-шафқат пайдо бўлди. Агар ушбу ожизга ёрдам бериб, нариги кучлини инсофга чақирсам, эҳтимол Аллоҳ гуноҳларимни кечириб, мени мағфират қилар, дедим ўзимга ўзим. Ҳалиги қаҳри қаттиқ одамни сўкиб, ундан матони олдим ва ожизга бердим. Юзидаги қувончни кўриб, уни чақирдим ва дедим:
– Сенга бир аҳдим бор, уни сендан Аллоҳ ҳам сўрайди. Уйингга бориб, олиб борган нарсангдан қизларинг қувонганини кўрганингда, улардан менинг ҳаққимга дуо қилишларини сўрагин. Уларга Молик ибн Динорнинг ҳаққига дуо қилинглар дегин”.
У гуноҳи кўп осий одам эди. Лекин нафснинг хатолари зоҳирида бўлиб, ботинида эса жўшқин қалб Аллоҳнинг фазлу марҳаматига ва Унинг кечириб, афв қилишига йўналган эди. Ушбу инсон яхши томонга ўзгарди, Аллоҳ азза ва жалла унинг тавбасини қабул қилди. Натижада ичкиликка муккасидан кетган Молик ибн Динор минглаб дарсликлар ташкил қилган Аллоҳ таолонинг авлиёларидан бири бўлмиш Молик ибн Динорга айланди.
©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
✍🏻Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси
@imombutiyrahimahulloh

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳ шиалар билан мунозара қилиш учун масжидга борадилар. Аҳли суннадан ёлғиз ўзлари. Ичкарига кираётганларида оёқ кийимларини ўзлари билан бирга олиб кирадилар. Уларнинг ёнларига бориб ўтирадилар.
Шиалар: Оёқ кийимингни нега қўлингга олиб олдинг? Ташлаб келсанг бўларди, дейишади.
Аҳмад ибн Ҳанбал: Эшитишимча, Расулуллоҳнинг даврида шиалар пайғамбарни ва саҳобаларининг оёқ кийимларини ўғирлашар экан, деб жавоб берадилар.
Шиалар бунга чидай олмай: Нега туҳмат қиляпсан? У даврда шиа эътиқоди бормидики ўғирлик қилишса? деб Ҳанбалнинг гапларини инкор қилишади.
Аҳмад ибн Ҳанбал: Мана мунозарага ҳам ҳожат қолмади. Расулуллоҳнинг даврида бўлмаган бу динни (фирқани) қайси бирингиз ўйлаб топди? - дейдилар.
Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!
✍🏻Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
@Solihlar_taratgan_nurlar
Шиалар: Оёқ кийимингни нега қўлингга олиб олдинг? Ташлаб келсанг бўларди, дейишади.
Аҳмад ибн Ҳанбал: Эшитишимча, Расулуллоҳнинг даврида шиалар пайғамбарни ва саҳобаларининг оёқ кийимларини ўғирлашар экан, деб жавоб берадилар.
Шиалар бунга чидай олмай: Нега туҳмат қиляпсан? У даврда шиа эътиқоди бормидики ўғирлик қилишса? деб Ҳанбалнинг гапларини инкор қилишади.
Аҳмад ибн Ҳанбал: Мана мунозарага ҳам ҳожат қолмади. Расулуллоҳнинг даврида бўлмаган бу динни (фирқани) қайси бирингиз ўйлаб топди? - дейдилар.
Аллоҳ у кишидан рози бўлсин!
✍🏻Абдуллоҳ Раҳим таржимаси
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Жаннатни қўлга киритган савдогар❗️
🎙Устоз Нуриддин домла
Манба:©Vakillik.uz
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Жаннатни қўлга киритган савдогар❗️
🎙Устоз Нуриддин домла
Манба:©Vakillik.uz
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
Шайх Муҳаммад Ғаззолий ҳикояси❗️
Хамр ичишга одатланиб қолган бир кишига “Аллоҳга тавба қилмайсизми?” дедим. У менга синиқлик билан қаради-да, кўзларидан дув-дув ёш оқиб, шундай деди: “Менга инсоф тилаб Аллоҳга дуо қилинг”.
Унинг аҳволини кўриб, қалбим эриб кетди. Албатта, унинг кўзидан қуйилаётган ёшлар Аллоҳнинг буйруғига итоатсизлик қилганини ҳис этиш, шу ишларига хафа бўлиш ва солиҳ инсон бўлишга интилиш натижаси эканлиги кўриниб турибди. Албатта, у мўмин, аммо, ёмон иллатга мубтало бўлган. У офиятни истаяпти ва ушбу офиятга яқинлашиш учун мендан ёрдам сўраяпти. Мен ўзимга-ўзим шундай дедим: Гоҳида менинг ҳам аҳволим мана шу одамникидек ёки ундан-да ёмонроқ бўлади. Тўғри, мен ҳеч қачон хамр ичмаганман. Чунки, мен яшаган муҳит хамр деган нарсани танимас эди. Лекин мен кўпинча ғафлат хамридан истеъмол қилиб қўяман. Ўша ғафлат мени Роббимдан бурилишимга, Унинг ҳақларини унутишимга сабаб бўлади. Мана бу хамр ичувчи одам ўз нуқсонига йиғлаяпти, аммо мен ва менга ўхшаган кишилар ўз нуқсонларимизга ҳеч йиғламаймиз. Ўзимизни алдаб юраверамиз”.
Кейин хамр ичишни ташлаши учун мендан дуо сўраган кишига юзландим ва унга: Келинг, иккаламиз ўзимиз учун биргалашиб дуо қиламиз:
ﺭﺑﻨﺎ ﻇﻠﻤﻨﺎ ﺃﻧﻔﺴﻨﺎ ﻭﺇﻥ ﻟﻢ ﺗﻐﻔﺮ ﻟﻨﺎ ﻭﺗﺮﺣﻤﻨﺎ ﻟﻨﻜﻮﻧﻦ ﻣﻦ ﺍﻟﺨﺎﺳﺮﻳﻦ
“Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни кечирмасанг ва бизга раҳим қилмасанг, аниқ зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз”. (Аъроф сураси 23-оят)
Азизлар, ушбу дуони доим такрорлаб, Роббимиздан бизни кечиришини, бизга раҳим қилишини сўрайлик. Зеро, барчамиз гуноҳкормиз, ўзимизга кўп зулм қилганмиз. Аллоҳ барчамизни зиён кўришдан асраб, ҳақиқий нажотга эришган бандаларидан қилсин, омин!
✍🏻Нозимжон Ҳошимжон
Манба:©islom.uz

Ҳазрати Умарнинг муҳаббатлари
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
Каналга уланиш👇🏻
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
Каналга уланиш👇🏻
https://Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Шунинг учун Аллоҳ дунёни ғам-ташвишларга тўлдирган
Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий
#Ҳикмат #Бутий
Шунинг учун Аллоҳ дунёни ғам-ташвишларга тўлдирган
©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
✍🏻Таржимон: 🎙Абдуллоҳ Ғуломов
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Шунинг учун Аллоҳ дунёни ғам-ташвишларга тўлдирган
©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
✍🏻Таржимон: 🎙Абдуллоҳ Ғуломов
Каналга уланиш👇🏻
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
...Покиза эмасмисан, қизим?
#Воқеий_ҳикоя
Азҳар уламоларидан бири кўчага юмуш учун камдан-кам чиқар, фақат ишга - Азҳарга бориб келар, қатнайдиган ери уй - масжид, уй - Азҳар эди.
Бир куни шом намозига бироз фурсат қолганда кўнгли атрофни кезишни тусади ва маҳалла четидаги извошчилардан бирини тўхтатиб:
- Мени бироз кездир, - деди.
Йўлда атрофни томоша қилиб кетаркан:
- Шом яқинлашди, бирор масжид ёнида тушир, - деди извошчига.
Извошчи шум одам эди. Қоҳира кўчаларидан биридаги исловотхоналардан бири олдида тўхтаб:
- Анави ерда масжид бор экан, саҳнида курси ҳам бор, - деди!
Баъзи маҳалла масжидлари ташқаридан масжидлиги сезилмайди. Бу ҳам шундай масжидлардандир, деб ўйлаб олим исловотхона саҳнидаги курсига чўкиб, шом азонини кута бошлади.
Кун ботди, азондан дарак йўқ. Шу пайт бир аёл исловотхонага келди. Курсида ўтирган салобатли шайхни кўриб, ийманиб саҳннинг орқароғига ўтиб, унинг кетишини кута бошлади.
Олим азон айтилавермагач, аёлга ўгирилиб:
- Қизим, шом вақти қисқа, муаззин ҳам келмади. Кел, орқада тур, иккимиз жамоат билан ўқиймиз, - деди.
Аёл лол бўлиб қолди. Нима дейишни билмас, олимга қандай жавоб қайтаришга ҳайрон эди.
Аёлнинг индамай турганини кўрган олим уни аёллардаги узрли ҳолда бўлса керак, деб ўйлаб:
- Йўқса, покиза эмасмисан, қизим? - деди.
Бу гап аёлга жуда қаттиқ таъсир қилди. Қалбининг туб-тубига чўкиб кетган иймонни қўзғаб юборди, устини бузуқлик моғори қоплаган иффатини силкитди...
Ўпкаси тўлиб, кўзидан ёш отилганича ўзини олим оёғи остига отди...
- Мен...мен... - деди йиғлаганча... Кейин бу ернинг қандай жой эканини олимга англатди...
Олим содиқ тавба қилган бу аёлни Азҳарнинг аёллар бўлимига бошлаб кетди..
* * *
Субҳаналлоҳ..
Бу воқеий ажиб ҳикоядан бир қанча ибрат олсак арзийди..
Жамоат намози баракаси.
Ҳидоят нури фазилати.
Яхшиларга яқин бўлиш хислати.
Қалб намозга боғланган бўлиши хосияти.
Чин тавбанинг катта гуноҳларни ҳам ювиб юбориши...
✍🏻©Сайфуллоҳ Носир