Солиҳлар таратган нурлар
#Ҳадис #топишмоқ Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни ***** ***** қилиб қўяди. Юлдузча ўрнидаги 2 сўзни тўлдиринг⁉️ Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻@senior_i_bot…
#жавоб
Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди",деганлар.
Тўғри жавоб берганлар:
Убайдуллоҳ ✅10-балл
Мусаббиҳа✅10-балл
Умму Муҳаммад✅10-балл
Фирдавс✅10-балл
Маржона✅10-балл
Асрорбек✅10-балл
КАРИМОВ_Т_7771✅10-балл
Ал- Жазеэра✅10-балл
Баҳодир✅10-балл
Орифжон ✅10-балл
Аллоҳ сизларга манфаатли илм берсин, дийнни яхши тушунадиган бандаларидан қилсин🤲
@Solihlar_taratgan_nurlar

ТЕКИН КЕЛГАН САВОБ
Ҳикоя қилишларича, Шақиқ Балхий раҳимаҳуллоҳ бир куни таҳажжуд намозини ўқий олмади. Шунда яқинлари унга:
- Саҳардаги вирдингизни қила олмадингиз, - дейишди.
- Қила олмаганим билан Балх аҳлидан минг киши ҳаққимга салавот-эзгу амаллар йўллади, - деди у киши.
- Қандай қилиб? - таажжубланди яқинлари.
- Улар кечаси билан ибодат қилиб чиқишди, - деди у зот. - Эрталаб бўлгач эса, мени ғийбат қилишга тушдилар.
📚Табақотул ҳанобила, 2/215.
========
Ҳаққига нолойиқ сўзлар айтилаётган кишилар ғазнасига ана шундай муфт савоблар тушиб туради.
* * *
Муфт - текин, форс тилидан кириб келган сўз.
Араб тилидаги муфтийга алоқаси йўқ.
©Сайфуллоҳ Носир

#Эътироф
«Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишлари, қозонган зафарлари, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом инсонларнинг энг буюгидир. У киши ҳам Пайғамбар, ҳам нотиқ, ҳам даъватчи, қонуншунос, жангчи, қалблар ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом-раҳбар, давлат арбоби, ер юзининг йигирмата минтақасида исломий салтанат қура олган Муҳаммад алайҳиссалом ана шундай зот эди! Унга ҳеч қайси буюк инсон тенглаша олмайди! Наҳотки, у ўлчовларга сиғса?!»
©Альфонс де Ламартин, фаранг олими
Манба: islom.uz
👉🏻@Solihlar_taratgan_nurlar

#Кун_ояти
У Кунда (мўминлар) юзлари яшнаб, Роббларига боқурлар» (Қиёмат сураси, 22-23-оятлар).
Дунёдаги энг ҳузурбахш нарса – Аллоҳни ҳақиқий маънода танишдир.
Охиратдаги энг ҳузурбахш нарса – Аллоҳнинг жамолини кўришдир.
Изоҳ: Дарҳақиқат, аҳли жаннат учун Парвардигоримизнинг дийдорига етишдан суюклироқ нарса йўқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳнинг жамолини кўрганда юзларнинг янада яшнаб, мунаввар бўлиши табиий ҳолдир. «Саҳиҳул Бухорий»да ворид бўлган ушбу ҳадиси шариф ҳам мазкур оятини таъкидлайди: «Яқинда Роббингизни худди мана шу тўлин ойни кўриб турганингиздек аниқ кўрасизлар».
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
👉🏻 Каналга уланиш 👈🏻

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Яҳши сўзнинг шарофати. (Бўлган воқеа)
Яхши хулқ, икки дунёда яхшилик келтиради!
«Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби
🎙Устоз Абдураҳманов Яҳё Убайдуллоҳ ўғли
©Hanafiy.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Яҳши сўзнинг шарофати. (Бўлган воқеа)
Яхши хулқ, икки дунёда яхшилик келтиради!
«Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом хатиби
🎙Устоз Абдураҳманов Яҳё Убайдуллоҳ ўғли
©Hanafiy.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Дўстлар
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир“ (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
“Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бири киши:
– Эй Раббим, фалончи ҳамроҳим қаэрда, фалончи дўстим қаэрда? Уни жаннатда кўрмаяпманку? – дейди. Шунда унга:
– У дўзахда! – дейилади. Шунда ҳалиги киши:
– Эй Раббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти, – дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
– Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди? Унинг солиҳ амали борми? – дейдилар.
– Йўқ! – деб жавоб берилади.
– Унда, шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими? – дейдилар.
– Йўқ! – дейилади.
– Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими? – дейдилар.
– Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди – дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва: “Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас, қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлсаю бизлар ҳам мўминлардан бўлсак“, дейдилар. (Шуаро, 100-102).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам бўладиган дўстлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар, иззат соҳиби(буюк Аллоҳ)дан “Эй Роббимиз, дунёда биз билан бирга намоз ўқиган, рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз“деб сўрашади! Аллоҳ таоло “дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар“– деб марҳамат қилар экан.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: “Мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар“ – дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир. Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ “Агар жаннатда мени орангизда топмасангиз: “Эй Роббимиз, фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди, денглар“ дедилару йиғладилар...
Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин🤲🏻
Мени ҳам эслаб қўйинглар биродарларим.
Дўсларингизга ҳам улашинг !

Пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббат қандай зиёда бўлади❗️
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби
🎙Устоз Салоҳиддин домла
Манба: islom.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби
🎙Устоз Салоҳиддин домла
Манба: islom.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
Кунларнинг бирида бир киши Ҳасан Басрий ҳазратларининг ҳузурига келиб:
– Ҳазратим, Аллоҳ йўлида бизга ёрдам беринг! – деб ёлборди. Имом Ҳасан Басрий:
– Қандай дардинг бор? Сенга қандай ёрдам қилай? – деб сўради. Ўша киши шундай деди:
– Менинг жуда ақлли бир қизим бор, ўша қизимга нимадир бўлдики, кеча-кундуз тинмай йиғлайди, Қуръон ўқийди ва яна йиғлайди, кўз ёши тўкавериб, кўзлари яхши кўрмай қолди, энди кўр бўлиб қоладими, деб қўрқяпман. Сиздан ўтиниб сўрайман, бизникига бориб, унга насиҳат қилиб қўйсангиз. Ҳасан Басрий рози бўлиб, ўша одамнинг уйига бордилар. Унинг қизига:
– Қизим, нега йиғлайсан? Йиғлайверсанг, кўздан ажраб қолишинг мумкин. Илтимос қилсам, йиғлашинг сабабини айтасанми? – деди.
Қиз: – Ҳазратим, мен соппа-соғман, ҳеч қандай дардим ҳам йўқ. Кўзларимнинг кўр бўлишига икки сабаб бор. Бу кўзларимиз охират дунёсида Аллоҳ таолони ё кўради, ё кўрмайди. Агар кўзларимиз Ҳақ таолони кўриш неъматига эришса, бунинг учун мингларча кўз Уни кўрмоққа фидо бўлсин. Агар кўрмаса, у ҳолда Аллоҳ таоло Ўз Зотини кўришга муносиб этмаган кўзларни кўр килсин. Аллоҳни кўрмайдиган кўзни нима киламан? – деди.
Ҳасан Басрий бу жавобдан жуда таъсирланди, ҳаяжонга тушди, кўзларидан ёш жаласи қуйилди. Сўнг бундай деди: «Насиҳат қилгани келган эдик, ўзимиз насиҳат олдик, ҳаким бўлиш учун келган эдик, ҳакимимизни топдик».
📚"Ҳасан Басрий" китобидан олинди

#ТАЪЛИМ
«Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдан ўн олти йил илм ўргандим. Ҳадис ва фиқҳга астойдил эдим. Оиламиз камбағал, отам илм халқасида кун ўтказишимга у қадар рўйхушлик бермасдилар. Бир куни у менга: «Абу Ҳанифанинг илм билан машғул бўлишига имкони етарли, мол-дунёси кўп. Аммо бизда имкониятлар тор, сен дарсга бормай менга қараш!»,- дедилар. Мен отамнинг айтганини қилиб, кўп дарсларга боролмай қолдим. Абу Ҳанийфа роҳимаҳуллоҳ мени халқада камнамо бўлиб қолганимни сезиб, сўраб-суриштирибдилар. Имкон топиб бир дарсга борганимда: «Нега бизнинг халқага келмай қўйдинг?!»,- деб сўрадилар. Мен отам шуни истаганини, оилавий қийинчилик туфайли отамга қарашяпганимни айтдим. Дарс тугаб, ҳамма кетаётганда Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳ мени қолишимни айтдилар. Ёлғиз ўзим қолгач менга бир ҳамён бердилар ва: «Буни оиланга ишлат, қачон тугаса менга билдириб қўй, аммо дарсни қолдирма!»,- деб таъкидландилар. Қарасам ҳамёнда юз дирҳам бор экан. Кейин дарсларга қатнашиб турдим, орада яна сўрамасам ҳам юз дирҳам бердилар. Шу тарзда мендан хабар олиб турдилар, мен бирор марта пул сўрамадим, аммо у зот гўё сезгандек пулимиз тугаш арафасида ўзлари пул берардилар. Бу ҳолат мен бой бўлиб кетгунимча давом этди...»
©️ Яъқуб ибн Иброҳим Ансорий (Абу Юсуф) роҳимаҳуллоҳ
• Бу воқеаликни таржима қилар эканман Ҳазрат роҳимаҳуллоҳ эсимга тушиб кетдилар... 😢
• У зот ҳам шогирдларини ҳолидан хабар олиб турардилар, касал бўлса бориб кўрардилар, муаммоларини то ечилмагунча суриштирар, ташвишда шерик бўлардилар.
• Дасрда вазифа буюрсалар: «Мен ўзим бу таржимани ёки мақолани бир кунда ёзиб ёки таржима қилсам бўлади, аммо сизлар ҳам бу улуғ ишга кўникинглар, насибадор бўлинглар дейман. Дин бир кишининг ишимас, уни Аллоҳ Ўзи суйган бандаларига юклаб қўяди. Бу масъулият ва шарафни хис қилинглар!»,- дердилар...*
• Аллоҳим! Динингга хизмат қилган улуғ зотларни Ўзинг Фирдавсда жамолингга меҳмон қил!
• Биз ғарибларни ҳам нажот топганлар зумрасига дохил айла!
• Омин!
• Омин!
• Омин!
* Юз дирҳам бугунги ҳисобда ўн миллион сўм атрофидаги маблағ
©️ Аброр Мухтор Алий

#Ҳикмат
Абу Дардо розияллоҳу анҳу:
- Кўпчилик одамларнинг "Сина, безасан" эканини топдим.
Яъни, одамларни яхшилаб синамагунингча чин юзини билолмайсан экан. Билганингда эса, кўпидан безиб қолар экансан.
📚Нуайм ибн Ҳаммод, Зуҳд китоби, 1/61

#Ҳадис #топишмоқ
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилаган, саҳиҳ ҳадисда:
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар :
«Токи мени отангиздан ҳам, болангиздан ҳам, барча одамлардан ҳам яхшироқ кўрмас экансиз, бирортангиз **** **** олмайсиз»
Юлдузча ўрнидаги сўзни тўлдиринг⁉️
Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻@senior_i_bot га ёзиб, қолдиринг!
@Solihlar_taratgan_nurlar
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилаган, саҳиҳ ҳадисда:
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар :
«Токи мени отангиздан ҳам, болангиздан ҳам, барча одамлардан ҳам яхшироқ кўрмас экансиз, бирортангиз **** **** олмайсиз»
Юлдузча ўрнидаги сўзни тўлдиринг⁉️
Жавобингизни ва исмингизни 👉🏻@senior_i_bot га ёзиб, қолдиринг!
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббатнинг зиёда бўлишининг сабаблари
Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби:
🎙Устоз Салоҳиддин домла
📍Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh majmuasi
Манба: © islom.uz
Telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar

#Латифа
Хотинидан қўрқмайдиган эркак)
Бир одам юзта қўй, юзта эчки ҳайдаб кетаётиб йўлда учраган одамдан, хотинингиздан қўрқасизми, йўқми, деб сўраб, қўрқаман, деганга эчки, қўрқмайман, деганга қўй бериб кетаверибди, сафари охирлай деганда юзта қўйи билан қолган экан, ўйланиб кетётса бир шопмўйлов, забардаст одам уйидан чиқиб турган эмиш, ака, хотинингиздан қўрқасизми, йўқми, дебди бизнинг бой, ие эркак киши ҳам хотинидан қўрқадими, мен хотин ғиринг деса, ундоқ қиладурмон, бундоқ қиладурмон, деган экан, бизнинг сайёҳ, э олинг, мана шу юзта қўй сизга, деса эркак ўйланиб туриб, шошма, хотиндан сўраб чиқай, дермиш.
Suyarqul Ostonaqul
🤣🤣🤣

#Ҳадис #топишмоқ Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривоят қилаган, саҳиҳ ҳадисда: Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар : «Токи мени отангиздан ҳам, болангиздан ҳам, барча одамлардан ҳам яхшироқ кўрмас экансиз, бирортангиз **** **** олмайсиз» Юлдузча…
#жавоб
Бухорий роҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Токи мени отангиздан ҳам, болангиздан ҳам, барча одамлардан ҳам яхшироқ кўрмас экансиз, бирортангиз мўмин бўла олмайсиз» деганлар.
Тўғри жавоб берганлар:
Робия ✅10-балл
Мусаббиҳа✅10-балл
Умму Муҳаммад✅10-балл
Фирдавс✅10-балл
Маржона✅10-балл
Асрорбек✅10-балл
Омина ✅10-балл
Муҳайё 10-балл✅
Илмингиз зиёда бўлсин🤲🏻
Барча иштирокчиларга раҳмат!

Ваҳб ибн Мунаббаҳдан ривоят қилинади: «Ўз замонасининг бир фозил олими одамларни мажбурлаб чўчқа гўшти едирадиган подшоҳнинг ҳузурига келди. Одамлар улуғ олимнинг бу ишини (яъни чўчқа гўштини мажбуран ейишини била туриб келганини) ёмон кўришди. Подшоҳнинг миршаббошиси олимга ёрдам бермоқчи бўлиб, «Менга бир эчки келтиринг, уни ҳалоллаб сўяман. Подшоҳ менга гўшт келтир деса, ўша эчкининг гўштини олиб келаман, ўшани ейсиз», деди. Олим бир эчкини сўйдириб, миршаббошига берди.
Подшоҳ ҳақиқатдан ҳам миршаббошига чўчқа гўшти олиб келишни буюрди. Миршаббоши олимнинг ўзи берган эчки гўштини олиб келди. Подшоҳ олимга уни ейишни буюрди, лекин у бош тортди. Миршаббоши олимга кўзи билан гўштнинг ўзи берган гўшт эканини ишора қилиб, еяверинг деди. Лекин олим гўштни емади. Подшоҳ миршаббошига уни қатл қилишни буюрди. Ноилож уни қатл қилиш учун олиб кетаётган миршаббоши йўлда сўради: «Мен берган ўша эчки гўшти эди, нега уни емадингиз? Ё бошқа гўшт деб ўйладингизми?». Олим: «Берган гўштингиз ўзим берган эчки гўшти эканлигини билдим, лекин чўчқа гўштини емоқчи бўлганлар «Фалончи еган-ку» деб, мени намуна қилиб ейишларидан қўрқдим. Улар мени мисол қилишади, уларга фитна бўлиб қоламан», деб жавоб берди. Миршаббоши уни қатл қилди».
📚Солиҳлар Гулшани

Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ сўзлари:
Аллоҳнинг ўзи бандаларини кузатиб турувчи эмасми?
Таржимон: ✍🏻🎙Абдуллоҳ Ғуломов
Манба: ©Azontv
@Solihlar_taratgan_nurlar
Аллоҳнинг ўзи бандаларини кузатиб турувчи эмасми?
Таржимон: ✍🏻🎙Абдуллоҳ Ғуломов
Манба: ©Azontv
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Тарқатинг
Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани Дўстобод шаҳрида Марказий жомеъ масжиди барпо этилиши мўлжалланмоқда.
Марҳум Хайруллоҳ домла Турматов туман Марказий жомеъ масжиди қурилиши учун Республика диний идораси томонидан тасдиқлатиб, қурилиши учун тасдиқ бўладиган ҳужжат тайёрлаб қўйган эканлар! Аллоҳ таоло у кишидан рози бўлсин, масжид қурганнинг савобини ато этсин.
Ҳозирда яхши ва масжид учун қулай жой топилган. Ҳозирги эгаси ерни сотиб олишдан мақсад масжид қурилиши учун эканлигини эшитиб нархини тушириб 70.000 $ этиб белгилади.
Азизлар, шу ерни олиб берган ёки сотиб олишда катта ҳисса қўшган одамга ўша масжид номини бериш ҳуқуқи берилади!
Аллоҳнинг байти учун эҳсон қилиб, номаи аъмолингизга ҳасанотлар қўшиб олинг!
Усмон ибн Аффондан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Ким Аллоҳдан савоб умидида битта масжид қурса Аллоҳ таоло унга жаннатда шунга ўхшаган бино қуради”, деганларини эшитганман”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Аллоҳнинг байти қурилишига ҳисса қўшиб, жаннатда ўзингиз учун кўшк ҳозирланг, савоб ишдан четда қолманг!
Авлодларимиз дуосида эсланадиган солиҳ кишилардан бўлайлик!
Эй жаннатда қасрга эга бўлишни истаган мусулмонлар, савоб ишдан четда қолманг!
Мурожаат қилиш учун ишончли ва масъул бўлган инсон: 977123077-Маъмуржон ака
UZCARD: 8600 0201 5510 9791 ИСАКОВ МАМУРЖОН УСМАНОВИЧ
VISA CARD: 4187 8000 3056 1591 ИСАКОВ МАМУРЖОН УСМАНОВИЧ
"Янги маҳалла" масжиди ҳисоб-рақами:
2021 2000 4005 7295 6003 ИНН 202640280
МФО: 00773 АТ Халқ Банки Дўстобод филиали

#ЗАКОВАТ
• Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг Тоифда жуда сермаҳсул боғи бор эди.
• Ундан катта миқдорда фойда оларди.
• Бир куни Муовия розияллоҳу анҳу Амр ибн Осни чақириб:
- Эй Амр! Сенга бир илтимос айтсам қиласанми?!- деди.
- Албатта қиламан, фақат ундан кейин менинг ҳам бир илтимосим бор, сиз ҳам уни бажарсангиз бўлди-, деди Амр розияллоҳу анҳу.
- Ҳўп-, деди, Мовия ўзининг илтимосини айтди:
- Эй Амр! Тоифдаги боғингни менга бер!
- Майли, сизга бердим-, деди Амр.
• Муовия розияллоҳу анҳунинг кўзлари яшнаб кетди ва:
- Аллоҳ таоло ажрингни берсин, жуда хурсанд қилдинг. Энди ўзингни илтимосингни айт!- деди.
- Эй Муовия, боғимни ўзимга қайтаринг!- деди Амр кулимсираб. 😊
©️ Таржимон Аброр Мухтор Алий