#Нафсимга_ўгитлар
Имтиҳон турли кўринишда ҳамманинг бошида бор. Аммо ҳеч қачон тушкунликка тушма. Келган еридан давом эттириб кетавер.
Давоси: Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.
Чумолидан ўрнак ол: судраб кетаётган донини олиб қўйсанг, ўша заҳоти қайрилиб, бошқа донни излаб кетаверади. Дод-вой солиб ўтирмайди.
@Solihlar_taratgan_nurlar

Имом Шинқитий ўғлига шундай насиҳат қилди:
"Эй ўғилчам, Қуръонга доим боғлангин ва уни ҳаргиз унутмагин! Сени Қиёмат кунида икром қилиш байрами кутиб турибди. У дунё байрамларига ўхшаган эмас! Ўзингни хато қилишдан сақлагин! Зеро, сенга Қиёмат кунида "Ўқи, қироат қил ва кўтарил!" деб айтилади!".
Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ
Зикр нима? Доимо Аллоҳ таоло билан бирга бўлиш!
©Абдуссами Хайруллоҳ
@Solihlar_taratgan_nurlar
Зикр нима? Доимо Аллоҳ таоло билан бирга бўлиш!
©Абдуссами Хайруллоҳ
@Solihlar_taratgan_nurlar
Бутун дунёга "жар" солинг, эшитмаган ўғил-қизимиз қолмасин
@RUSTAMJONDOMLAA
⚠️ ДОЛЗАРБ
🎙 Устоз Рустамжон домла
🗣 Эшитмаган ўғил-қизимиз қолмасин!
Тарқатинг❗️
@Solihlar_taratgan_nurlar
🎙 Устоз Рустамжон домла
🗣 Эшитмаган ўғил-қизимиз қолмасин!
Тарқатинг❗️
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oxiratdagi hisob❗️
🎙Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
Ijtimoiy rolik
Manba:Islom.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
🎙Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
Ijtimoiy rolik
Manba:Islom.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Рашк туфайли...
Бир куни жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳоблар билан суҳбатлашиб ўтиргандилар. Кейин уларга қарата шундай дедилар:
– Тушимда жаннатни кўрдим. Бир аёл кўркам ва улуғвор бир қаср ҳовлисида ўзига оро бериб турарди. Мен фаришталардан: «Бу қаср кимники?» деб сўрадим. Улар: «Умар ибн Хаттобникидир», дейишди. Шунда мен Умарнинг ниҳоятда рашкли эканлигини эслаб, қасрдан нари кетдим.
Умар ибн Хаттоб (р.а.) Расули акрамнинг (с.а.в.) бу гапларини эшитиб, тўлқинланиб кетганидан ҳўнграб йиғлаб юборди ва йиғи аралаш шундай деди:
– Ё Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, келиб-келиб сиздан рашк қилармидим?!
©Islom.uz

“Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир”.
©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
Таржимон: 🎤Абдуллоҳ Ғуломов.
@Solihlar_taratgan_nurlar
©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
Таржимон: 🎤Абдуллоҳ Ғуломов.
@Solihlar_taratgan_nurlar
Бир ишчи дорихонага бориб, сотувчидан "Сизда цемент учун малҳам борми?" деб сўради.
Сотувчи уни масхара қилиб, "Бор, бизда тош ва темир учун ҳам малҳам бор. Хориждан келтирилган, сифатлисини истайсизми ёки ўзимизда чиққан, оддийсиними?" деди.
Ишчи "Менга хорижда ишлаб чиқарилган, сифатлисини беринг" деди.
Сотувчи масхара оҳангида "Униси қиммат-да" дедию, қаҳқаҳа отиб кулворди.
Ишчи сотувчига қўлларини кўрсатиб, "Мен цемент билан ишлайдиган ишчиман. Қўллларимга цемент қолдиқлари ёпишиб, дағал бўлиб қолгани учун кичкина қизимнинг юзини силай олмаяпман. Агар сизда шу дағалликнинг кетишига сабаб бўладиган малҳам бўлса, берсангиз. Пулини бир амаллаб тўлайман" деди.
Бу гапни эшитган сотувчи жим бўлиб қолди, ишчининг олдида ўзини ҳақир санади. Чунки у анчадан бери фарзандларини бағрига босмаган, эркалатмаган эди.
Чинакам фақирлик ҳамёнларнинг бўшлиги эмас, балки қалбларнинг бўшлигидир.
©Nozimjonuz

Audio
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
8-дарс
🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ
аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Фиқҳ
Бошқаларга ҳам улашинг❗️
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

"Мени танидингизми?", деб ёши улуғларни қийнаманг ва хотираларини синаманг!
Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги тана оғриғини унутиш алами билан кучайтирманг!
Агар уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Салом беринг, исмингизни айтинг ва ўзингизни танитинг, бўлди. Улардаги тана оғриғини унутиш алами билан кучайтирманг!
Агар уларнинг хотираси хиёнат қилган бўлса, сизнинг одобингиз хиёнат қилмасин!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти
Ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи❗️
Аллоҳ таоло Жума сурасида:
«Эй Муҳаммад! Ва улар тижорат ёки ўйин-кулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгидан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», – деб айт» (11-оят).
Дунё ташвишини деб, ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, кейин ризқ топишда Ўзи ёрдам беради.
Имом Байҳақий ўзларининг «Сунан» китобларида Жобир ибн Самурадан ривоят қилган ҳадисда айтилади: «Пайғамбар алайҳиссалом жума куни шом намозида «Қул йаа айюҳал каафируун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқир эдилар, хуфтон намозида эса Жума сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқирдилар». Бу далил Жума сурасининг шарафи нақадар улуғ эканини кўрсатади.
Муаллиф:✍🏻Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Роҳимаҳуллоҳ
Манба© Islom.uz

#Кун_Ҳадиси
Энг улуғ неъмат❗️
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон жаннат аҳли жаннатга кирса, Аллоҳ таоло уларга: «Бирор нарсани зиёда қилишимни хоҳлайсизларми?», дейди. Улар: «Эй Аллоҳ, сен бизнинг юзларимизни оппоқ қилдинг, жаннатингга киргиздинг ва дўзахингдан паноҳ бердинг, (яна бошқа неъматларинг ҳам борми?)» дейишади. Шунда Аллоҳ таоло жамолини кўрсатиш учун пардани очади. Бас, уларга Роббиларининг жамолига назар солишдан маҳбуброқ неъмат йўқлигини (билишади)», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
©Hadis.islom.uz
Риёзус солиҳийн 📚

Аллоҳга бўлган ишонч, кимлар эришадиган мартаба❗️
©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
✍🏻Таржимон: Абдуллоҳ Ғуломов
@ImomButiyRahimahulloh
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
✍🏻Таржимон: Абдуллоҳ Ғуломов
@ImomButiyRahimahulloh
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Фарзандингизга Аллоҳни танитинг, Қуръон ўқитинг. Шунда сиздан кейин ҳаққингизга дуо қилиб юради.
©Муҳаммад Одил Ҳамид
@Solihlar_taratgan_nurlar
©Муҳаммад Одил Ҳамид
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикоя
Ҳидоят топган одамнинг Ҳикояси❗️
Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир, жонга оғриқ беради.
Машинамдан тушдим. Кайфиятим бузилди. Ўтган ҳафта бир талабани туртиб юборган эдим, контрактини тўлашга шантаж қилганди. Бу ҳам бир талаба бўлса керак, деб ўйладим.
Машинамга разм солдим. Устага олиб борса, тузатса бўлади, харажати кўп эмас.
Нарироқда йигит ерда қўли билан судралганча юришга ҳаракат қиларди.
– Тузукмисан?
– Ҳа, узр, кўрмай қолдим...
– Шифохонага олиб бораман, кетдик.
– Йўқ, шошиляпман, кетаверинг, даъвоим йўқ.
– Жинни эмасмисан, мабодо? Юр, ҳеч бўлмаса, уйинггача олиб бораман.
– Машинангизда олиб борасизми?
– Йўқ, опичлаб оламан. Албатта, машинамда олиб бораман-да!..
– Унда, илтимос, мени анави масжидгача олиб боринг, кеч қоляпман.
– Калланг жойидами? Бир ўлимдан қолдинг, қанақа масжид яна?
– Жумага кеч қолмай, деб шошилган эдим, сизни кўрмай қолдим...
Уни машинамга ўтказдим. Оёғи бироз лат ебди. Аммо оғриққа жим сабр қиларди.
Бир бекат наридаги масжидга келдик. Одам тумонат. У раҳмат, деганча машинадан тушди. Оқсоқланиб кета бошлади. Бироз виждоним қийналди. Ортидан бориб, қўлидан ушлаб, юра бошладим. Таҳоратхонага кирдик. У ичкарига кириб кетди.
Мен ортга қайтмоқчи ҳам эдим, бир инсон "Биродар, келинг, мана таҳоратхона бўш" деди. Уялиб кетдим. Нима қилишни билмай кирдим. Ичкарида таҳорат олиш қоидаси илинган қоғозга қараб таҳорат олдим.
Одам кўп, бировнинг биров билан иши йўқ.
Азон янгради. Умримда бундай гўзал куйни эшитмаган эдим. Қулоқларим остида янграса, ичимда нимадир ўпирилар эди.
"Мен ҳам намоз ўқисам бўладими?" деб сўраганимда, инсонлар "Шу ёшда ҳам намоз ўқишни билмайсизми?" деб жеркишса керак, деб ўйлаган эдим. Ундай бўлмади. Одамлар қувонч билан ёнларидан жой ажратдилар. Бир инсон тавсиясига кўра олдимдаги инсон нима қилса мен ҳам такрорлайдиган бўлдим.
Умримда илк бор масжидга киришим эди.
Намоз бошланди. Шунақанги роҳатланардимки, танамдаги бу ҳисни аввал туймаганим боис, ўзимдан ҳайрон бўлардим. Ичимда нимадир порлагандай бўларди.
Ортимизда бир инсон кўзида ёш билан намоз ўқир, мен эса, нега шунча йил бирон марта сажда қилмаганимдан, нега бу инсончалик ихлос билан намозда турмаганимдан уялардим.
Намоз тугаши билан ортимга ўгирилдим. Бу ўша – мен туртиб юборган йигит эди.
Шу бола менинг ҳидоятимга сабабчи бўлди. Нимадир бўлди, билмайман, шу болага меҳрим тушди.
Намоздан сўнг уни масжид дарвозаси олдида кутиб олдим. Мажбурлаб шифохонага олиб бордим. Керакли дориларни олдим. Йигитни уйига ташлаб, ўзим ишимга равона бўлдим.
Шу кундан бошлаб ҳаётим ўзгарди. Масжиддаги ҳаловатни истай бошладим. Уйда ўзим намоз ўқий бошладим.
Дўконга бориб бир нечта диний адабиётлар олиб келдим. Динимни ўрганишни бошладим.
Бу орада мендаги ўзгаришлар оиламга ҳам таъсир қилди. Фарзандларим уйдаги китобларни ўқиб, Исломга қизиқа бошлашди.
Қизим: "Отажон, ҳижобга кираман", деганида олам қадар севиндим.
Бироздан сўнг "Ота, бир дона ҳам узун кўйлагим йўқ экан. Бари калта экан" деб маҳзун бўлганида, ичим зил кетди. Шунча йил қизимнинг иффатига аҳамият ҳам бермаган эканман. Бўғзимга нимадир тиқилди.
Қизим билан дўконга келдик. У истаган либосларни олдим. Қизим дўкондан аврати ёпиқ ҳолда чиқди. Умримда бу қадар кўчада мағрур юрмаган эдим.
Умрим бизнес, пул кетидан қувиш билан ўтган экан.
Ҳозирда оилам намозхон. Оиламизда барака бор.
Қизим ва аёлим авратларини ёпишгач, қизимга совчиларнинг қатори узилиб қолди. Танишларимнинг бари дунёвий бўлгани учунми, келганлар қизимни ҳижобда эканидан таажжубланарди. Ўзим ҳам ибодатсиз оилага қиз беришни истамадим. Мен каби умри жоҳилликда ўтсинми?
Кунлардан бир куни совчилар келди. Диндор оиладан сўраб келишибди. Қувондим! Аллоҳга ҳамд айтдим.
Совчилар келаси сафар куёвни олиб келадиган бўлишди. Ўзим савол-жавоб қилганим маъқул-да...
Совчилар келди.
Не кўз билан кўрайки, куёвбола менинг қахрамоним, ҳидоятим сабабчиси, мен машинада туртиб юборган ва мени масжидга етаклаган ўша йигит эди.
https://azon.uz/content/views/bir-yigitni-mashinada-urib-yubordim

Azon
Бир йигитни машинада уриб юбордим...
Кунларнинг бирида машинамда кетаётганимда бехосдан бир йигитни туртиб юбордим. Тормозни босишга улгурдим, аммо барибир темир: жонга оғриқ беради.
09 Фиқҳ-ул Акбар
Шайх Алоуддин Мансур
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
9-дарс
🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ
аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Фиқҳ
Бошқаларга ҳам улашинг❗️
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
9-дарс
🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ
аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Фиқҳ
Бошқаларга ҳам улашинг❗️
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Латифа
Йўлда кетаётган икки эсипаст киши бир зукко кишини кўриб қолишди. У иккиси ҳалиги кишини устидан кулмоқчи бўлиб, бири унинг ўнг томонидан, бошқаси эса чап томонидан келди ва иккиси биргаликда: "Сиз нодонмисиз ёки аҳмоқ?" деб савол беришди. Зукко киши хотиржамлик билан "Мен иккаласининг ўртасидаман" деб жавоб берди.
©Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан олинди

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолавҳа #Савол_жавоб
“Қустантиния албатта фатҳ этилажак. Унинг амири қандай ҳам яхши амирдир! Бу қўшин қандай ҳам яхши қўшиндир!”.Ҳадиси ҳақида...
🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад Домла
Каналга уланиш учун 👇
@ummatuz
@muttaqiynuz
@Solihlar_taratgan_nurlar
“Қустантиния албатта фатҳ этилажак. Унинг амири қандай ҳам яхши амирдир! Бу қўшин қандай ҳам яхши қўшиндир!”.Ҳадиси ҳақида...
🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад Домла
Каналга уланиш учун 👇
@ummatuz
@muttaqiynuz
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шайхим
🎙 Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Омадсизлик ва иши юришмаслик
Ўтган қисмни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Омадсизлик_ва_иши_юришмаслик
2-қисм
©Saboqlaruz
@Solihlar_taratgan_nurlar
🎙 Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Омадсизлик ва иши юришмаслик
Ўтган қисмни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Омадсизлик_ва_иши_юришмаслик
2-қисм
©Saboqlaruz
@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АсмаулҲусна
"АСМАУЛ ҲУСНА"
"Аллоҳнинг гўзал исмлари"
Ар-Роҳман исми 2-қисм
🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад
Аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#АсмаулҲусна
©Muallim media
@Solihlar_taratgan_nurlar
"АСМАУЛ ҲУСНА"
"Аллоҳнинг гўзал исмлари"
Ар-Роҳман исми 2-қисм
🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад
Аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#АсмаулҲусна
©Muallim media
@Solihlar_taratgan_nurlar
Қиз фарзанднинг фазилати❗️
1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо шундай сўзлаб берди:
«Бир аёл икки қизи билан олдимга нарса сўраб келди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Унга ўшани берган эдим, уни икки қизига бўлиб берди. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирган эдилар, буни у зотга айтиб бердим. Шунда у зот: «Ким мана шу қизлардан бирортасини қарамоғига олса ва уларга яхшилик қилса, улар унга дўзахдан парда бўлишади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.
2. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки қизни балоғатга етгунича тарбиялаб-ўстирса, Қиёмат куни мен билан (мана бундай) келади» деб, бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар».
Имом Муслим ривояти.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қизларни (турмушга узатишда) мажбурламанглар, чунки улар мунис ва бебаҳодирлар», дедилар.
Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимда учта қиз ёки учта опа-сингил бўлса ёки икки қиз ёки икки опа-сингил бўлса, улар билан гўзал муносабатда бўлса ва улар ҳақида Аллоҳдан қўрқса, у киши учун жаннат бўлур», дедилар.
Ибн Ҳиббон ривояти.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Кимнинг учта қизи бўлса, у киши уларга сабр қилса, ўзининг маблағидан едирса, ичирса ва кийинтирса, Қиёмат куни унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар.
Ибн Можа ривояти.
©www.arabic.uz