Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Аёлларнинг қўлига қараб яшайдиган «алфонс»лар, ва ўз меҳнати билан пул топмай бошқаларга боқиманда бўлиб яшаётганлар ҳақида❗️

🎙Аброр Мухтор Алий

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ لِأُمَّتِي مَا حَدَّثَتْ بِهِ أَنْفُسَهَا مَا لَمْ يَتَكَلَّمُوا أَوْ يَعْمَلُوا بِهِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ менинг умматимдан, модомики, гапирмасалар ёки қилмасалар, кўнглидан ўтказганини кечиб юборди», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадиси шарифларида Аллоҳ таоло томонидан ўз умматларига қилинган катта фазлу карам ҳақида сўз юритмоқдалар. Демак, мусулмон одам бир гуноҳ иш қилишни кўнглидан ўтказса, лекин бу ҳақда гапирмаса ёки уни амалга оширмаса, Аллоҳ таоло кечиб юборар экан. Агар Аллоҳ таоло хоҳласа, юқоридаги нарса учун ҳам жазолаши мумкин эди. Лекин Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига марҳамат кўрсатиб, улардан бу нарсани кечиб юборди. Бу ҳам Ислом динининг афзалликларидандир.
©islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#АсмаулҲусна

"АСМАУЛ ҲУСНА"

"Аллоҳнинг гўзал исмлари"

Ар-Роҳман исми

🎙Устоз Исҳоқжон Муҳаммад


Аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#АсмаулҲусна

©Muallim media

@Solihlar_taratgan_nurlar
06 Фиқҳ-ул Акбар
Шайх Алоуддин Мансур
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
6-дарс

🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Фиқҳ

Бошқаларга ҳам улашинг❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#саловат_айтайлик

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина
Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн.

Маноси:
(Ё Аллоҳ Саййидимиз ҳазрат Муҳаммадга, у зотнинг оилалари (аҳли) га ва жамиъи саҳобаларига раҳмат айла, салом айла ва барчаларини муборак-барокотли қил!)

Биродарларим ушбу саловатни ўн маротаба айтиб тасбиҳ тугмасини босинг!

Аллоҳ дарожатингизни кўтарсин Жуманинг ҳайри ва барокати сизларга оилангизга ёғилсин🤲
Жума муборак азизлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар.

Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчироқ.

Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жумъа кечаси, «нурли кун»дан мурод жумъа кунидир.

Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкунлиги.

2. Жумъа куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги.

"Ҳадис ва ҳаёт»📚 китобидан.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибратли_ривоят

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ бир шаҳарга сафар қилдилар. Шаҳар масжиди олдига бориб, унда ухламоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади.

- Шунда имом: "Ундай бўлса мен масжид ёнида, мана бу қадамларим остида ухлайман" дедилар.

- Қоровул яна ўрнидан туриб, имомни масжиддан узоқлаштириш учун судрай бошлади. Мана шу пайт бир нонвой ҳолатни кўриб, имомни уйида тунашга таклиф қилди. Уйидалик пайтида имом, нонвойнинг хамир қориш асносида истиғфорни кўп айтаётганини кузатдилар.

- Шунда имом Аҳмад ундан: "Истиғфорнинг самарасини ҳеч топдингми?", деб сўрадилар.

- Нонвой: "Нима дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди. Илло битта дуоим берилмади", деди. Имом, у дуо нима экан, деб сўрадилар. У "Аҳмад ибн Ҳанбални кўрайин" деган дуойим, дея жавоб қилди.

- Шунда имом Ибн Ҳанбал: "Мана олдингга судраб олиб келиндимку!", дедилар.

"Солиҳлар гулшани" китобидан.

Таржимонлар Абдулҳамид Зайриев. Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
.

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Янгилик

Филиппинда «Халқаро ҳижоб куни» парламент томонидан маъқулланди

Филиппин вакиллар палатаси мамлакатда ҳар йили 26 январь кунини «Халқаро ҳижоб куни» деб эълон қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллаган. Бу ҳақда sun star манбасига таяниб, iqna нашри хабар берди.

Мамлакат парламентининг 203 аъзоси 8249 қонун лойиҳасини ёқлаб овоз беришди ва ушбу қонун кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Депутатлар Ансар ад-Дин Абдул Малик Адиёнг ва Амихилда Сангкопан  томонидан тақдим этилган лойиҳанинг мақсади, мусулмонларнинг рўмол ўраб юришнинг фазилати ва  рўмол ўраган аёлларга нисбатан камситишларга барҳам бериш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, мусулмон аёлларнинг диний бурчларини бажаришда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сабр-тоқат ва қадр-қимматнинг рамзи сифатида рўмол ўрашни тарғиб қилиш ва бағрикенгликни, турли хил турмуш тарзини қабул қилиш лойиҳанинг мақсадлари ҳисобланади.

Шунингдек, давлат идоралари, мактаблар ва хусусий секторлар ушбу тадбирни ҳар йили 1 февраль кунида нишонлашга тарғиб этилди.


Хуршид Маъруф тайёрлади

Манба: Iqna.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

@Solihlar_taratgan_nurlar
ДЎЗAХ ХИТОБИ

Бировнинг сўзини таҳлил қилинглар,
Бировни чайнанглар ёппаси бўлиб.
Бировнинг айбини кўра билинглар,
Ошкора айлангиз тошиб ва тўлиб.

Ётнинг қайғусида яшанг ҳар асно,
Ҳар лаҳза тотингиз ғийбат таъмини.
Aсло ўзингизни ўйламанг, асло,
Тушмоқчи бўлсангиз бағримга мени!

©Хайрулла Ҳамидов

@Solihlar_taratgan_nurlar
07 Фиқҳ-ул Акбар
Шайх Алоуддин Мансур
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
7-дарс

🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Фиқҳ

Бошқаларга ҳам улашинг❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шайхим
🎙 Устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

#Омадсизлик_ва_иши_юришмаслик

1-қисм


©Saboqlaruz

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Нафсимга_ўгитлар

Имтиҳон турли кўринишда ҳамманинг бошида бор. Аммо ҳеч қачон тушкунликка тушма. Келган еридан давом эттириб кетавер.
Давоси: Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Чумолидан ўрнак ол: судраб кетаётган донини олиб қўйсанг, ўша заҳоти қайрилиб, бошқа донни излаб кетаверади. Дод-вой солиб ўтирмайди.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Имом Шинқитий ўғлига шундай насиҳат қилди:

"Эй ўғилчам, Қуръонга доим боғлангин ва уни ҳаргиз унутмагин! Сени Қиёмат кунида икром қилиш байрами кутиб турибди. У дунё байрамларига ўхшаган эмас! Ўзингни хато қилишдан сақлагин! Зеро, сенга Қиёмат кунида "Ўқи, қироат қил ва кўтарил!" деб айтилади!".

Абдуссами Хайруллоҳ саҳифаларидан


@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

Зикр нима? Доимо Аллоҳ таоло билан бирга бўлиш!

©Абдуссами Хайруллоҳ

@Solihlar_taratgan_nurlar
Бутун дунёга "жар" солинг, эшитмаган ўғил-қизимиз қолмасин
@RUSTAMJONDOMLAA
⚠️ ДОЛЗАРБ

🎙 Устоз Рустамжон домла

🗣 Эшитмаган ўғил-қизимиз қолмасин!

Тарқатинг❗️

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oxiratdagi hisob❗️

🎙Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

Ijtimoiy rolik

Manba:Islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Рашк туфайли...

Бир куни жаноби Расулуллоҳ (с.а.в.) асҳоблар билан суҳбатлашиб ўтиргандилар. Кейин уларга қарата шундай дедилар:
– Тушимда жаннатни кўрдим. Бир аёл кўркам ва улуғвор бир қаср ҳовлисида ўзига оро бериб турарди. Мен фаришталардан: «Бу қаср кимники?» деб сўрадим. Улар: «Умар ибн Хаттобникидир», дейишди. Шунда мен Умарнинг ниҳоятда рашкли эканлигини эслаб, қасрдан нари кетдим.
Умар ибн Хаттоб (р.а.) Расули акрамнинг (с.а.в.) бу гапларини эшитиб, тўлқинланиб кетганидан ҳўнграб йиғлаб юборди ва йиғи аралаш шундай деди:
– Ё Аллоҳнинг Расули, ота-онам сизга фидо бўлсин, келиб-келиб сиздан рашк қилармидим?!


©Islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Бандаларимдан шукр қилувчилари оздир”.

©Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

Таржимон: 🎤Абдуллоҳ Ғуломов.

@Solihlar_taratgan_nurlar
Бир ишчи дорихонага бориб, сотувчидан "Сизда цемент учун малҳам борми?" деб сўради.

Сотувчи уни масхара қилиб, "Бор, бизда тош ва темир учун ҳам малҳам бор. Хориждан келтирилган, сифатлисини истайсизми ёки ўзимизда чиққан, оддийсиними?" деди.

Ишчи "Менга хорижда ишлаб чиқарилган, сифатлисини беринг" деди.

Сотувчи масхара оҳангида "Униси қиммат-да" дедию, қаҳқаҳа отиб кулворди.

Ишчи сотувчига қўлларини кўрсатиб, "Мен цемент билан ишлайдиган ишчиман. Қўллларимга цемент қолдиқлари ёпишиб, дағал бўлиб қолгани учун кичкина қизимнинг юзини силай олмаяпман. Агар сизда шу дағалликнинг кетишига сабаб бўладиган малҳам бўлса, берсангиз. Пулини бир амаллаб тўлайман" деди.

Бу гапни эшитган сотувчи жим бўлиб қолди, ишчининг олдида ўзини ҳақир санади. Чунки у анчадан бери фарзандларини бағрига босмаган, эркалатмаган эди.

Чинакам фақирлик ҳамёнларнинг бўшлиги эмас, балки қалбларнинг бўшлигидир.

©Nozimjonuz

@Solihlar_taratgan_nurlar
Audio
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
8-дарс

🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Фиқҳ

Бошқаларга ҳам улашинг❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar