Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
- Бу машинани солиғини тўлаганмисан?

- Хўш қандай тушунтирсам экан.
Мени рестораним бор.
Ишлаб топган пулимдан,яъни харидорларнинг чекидан ҚҚС тўлайман.
Кейин хисобимдан Коммунал тўловлар ва бошқа хизматларга уларнинг даромад солиғини қўшиб тўлайман.
Кейин хисобимдан ишчиларимга уларнинг даромад ва бошқа солиқларини қўшиб тўлайман.
Кейин бошқа сотиб олган хомашёларни солиқлари билан қўшиб тўлайман.
Ҳамма тўловларидан ортиб қолган пулни шахсан ўзимга дивиденд қилиб ечиб олсам яна солиқ тўлайман.
Хамма солиқлардан ортган пулимга машина олганимда яна солиқ тўлайман.
Номер олсам яна тўлайман.
Суғуртачиларнинг даромад солиғини қўшиб суғурта қиламан.
Қуйган бензинимдан ҳам солиқ тўладим.
Энди сенга ҳам тўлайман....

- Ие жинни бўлиб қолибдику бу бола..

©Саид Комил М. Холхўжа
КЎЗ БИЛАН СУҲБАТ

-- Нега йиғламайсан, эй бадкор кўзим,
Беҳуда кулмоқни бунча суюрсан?
-- Менку тайёрдирман йиғлашга доим,
Юрагингга айтгил, менга буюрсин
!

Хайрулла Ҳамидов саҳифаларидан


t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ
Аллоҳдан ҳаё қилишнинг намунаси❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти

Аллоҳ таоло Раъд сурасида марҳамат қилади:

الَّذِينَ آمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكْرِ

اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ

«Улар иймон келтирган ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлардир. Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!» (28-оят).

Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканини яхши биладилар. Аллоҳдан ўзганинг қўлидан ҳеч нарса келмаслигини ҳам яхши биладилар. Бу дунё-ю у дунёнинг саодати Аллоҳнинг ихтиёрида эканини яхши биладилар. Шундай бўлганидан кейин нега Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасин?!

«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топур!»

Бу оромнинг нелигини уни тотиб кўрганларгина биладилар. Иймонсизлар қалб ороми нима эканидан бутунлай бехабардирлар. Улар ер юзидаги энг бадбахт одамлардир. Дунёдаги энг бахтли одамлар эса Аллоҳ томон йўналганлар, ҳидоят топганлар, иймон келтирганлар ва қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топганлардир.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ.
Манба: islom.uz

@Solihlar_taratgan_nurlar
02 Фиқҳ-ул Акбар
Шайх Алоуддин Мансур
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
2-дарс


🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

Бошқаларга ҳам улашинг❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Audio
🎙Тушларимга киринг ё Росулуллоҳ
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉🏻#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришда Абу Бакрнинг олдида киммиз?

Макка фатҳи куни Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг оталари Абу Қуҳофа мусулмон бўлди. Кўзи ожиз бўлиб қолган бу қариянинг мусулмон бўлиши анча кечиккан эди. Абу Бакр Сиддиқ оталари Исломга кирганини айтиб, байъат қилдириш учун у кишини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Бакр! Кекса отангизни уйда қолдирсангиз бўлар эди.
Олдиларига ўзимиз борардик», дедилар. Шунда Абу Бакр Сиддиқ: «Эй Аллоҳнинг Расули, бунга сиз ҳақлироқсиз», дедилар. Ўша кунларда Абу Бакр кўп йиғладилар. Шунда одамлар:
«Энг хурсанд бўладиган кунда ҳам йиғлайсизми? Ахир отангиз мусулмон бўлиб, дўзахдан нажот топди-ку?» дейишди. Абу Бакрнинг жавобларига эътибор беринг
.

«Ҳозир отам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилганидан кўра Абу Толиб байъат қилса кўпроқ хурсанд бўлар эдим. Чунки бундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўпроқ хурсанд бўлардилар».


Имом Аҳмад ва Табароний ривояти

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

Аллоҳни севасизми?

Бошқаларга ҳам улашинг!

Каналга обуна бўлиш учун
👇🏻
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ўтган қисмларини ўқиш учун ёзув устига босинг!👉🏻#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат
Қайси фазилат кимда бўлгани яхши?

Парҳезкорлик яхши нарса, лекин уламоларда бўлгани яхшироқ.

Сахийлик яхши нарса, лекин бойларда бўлгани яхшироқ.
Адолат яхши нарса, лекин амирларда (бошлиқларда) бўлгани яхшироқ.

Сабр яхши нарса, лекин камбағалларда бўлгани
яхшироқ.

Тавба яхши нарса, лекин ёшларда бўлгани яхшироқ.

Ҳаё яхши нарса, лекин аёлларда бўлгани яхшироқ.


©Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Каналга обуна бўлиш учун
👇🏻
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#РИВОЯТ

• Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳудан ривоят қилинади: «Қуръонни ўқиган (ёд олган) ҳофиз кўксида нубувват мақомини жамлабди, фақат унга ваҳий келмаган холос».

©️ Имом Табароний, Имом Ҳоким, Имом Байҳақий роҳимаҳумуллоҳлар лафзларида бироз ихтилофлар билан ривоят қилишган.
• Имом Мунзирий роҳимаҳуллоҳ «Тарғиб ва тарҳиб»да: «Бу ҳадиснинг санади саҳиҳ ёки ҳасан ва ёки шунга яқин», деган.
• Ҳадис Ҳасан Басрий роҳимаҳулоҳнинг мурсалларидан ҳисобланади.

#МАНСАБ

Барча мансаблар оддий бўлиб қолади, Қуръон ҳофизи мансабига эришганинг пайт!

©️ Маҳбубий

@Solihlar_taratgan_nurlar
03 Фиқҳ-ул Акбар
Шайх Алоуддин Мансур
#Фиқҳ-ул Акбар шарҳи
3-дарс

🎙Шайх Алоуддин Мансур роҳимаҳуллоҳ

аввалги қисмларни топиш учун ёзув устига босинг👉🏻#Фиқҳ

Бошқаларга ҳам улашинг❗️

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Дуо
Мусулмон киши ўзи ва ота-онасини дуо қилганда бошқа мусулмон биродарининг ҳаққига ҳам: «Аллоҳумма, иғфирлий вали ваалидайя ва лилмуслимийна вал муслимаат» (Аллоҳим! Ўзимнинг, ота-онам ҳамда мусулмон ва муслималарнинг гуноҳларини мағфират қилгин!) деб дуо қилиши лозим. Баъзи солиҳ салаф уламолар бу дуони ҳар куни айтиб, бардавом бўлишни таъкидлаганлар.
@Solihlar_taratgan_nurlar
Биродарларим ушбу канал сизларга ёқадими? Манфаатли канал деб ҳисоблайсизм?
Anonymous Poll
36%
Манфаатли
9%
Унчалик эмас
27%
Яхши канал
64%
Менга ёқади Аллоҳ рози бўлсин
Forwarded from Deleted Account
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

Бир мазҳабни (йўлни) ушламасликнинг хатарлари ҳақида!

🎙Устоз Аброр Мухтор Алий

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Tafsir, Asr surasi
Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh
🎙Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Роҳимаҳуллоҳ

Аср сурасининг тафсири

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ҳадиси
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Банда таом еб, бунинг учун ҳамд айтса ва ичимлик ичиб, бунинг учун ҳамд айтса, Аллоҳ ундан рози бўлади»
дедилар.
Имом Муслим ривояти.
©Arabicuz

Бу ҳадисни тушунган одам бир бурда нонни еб, ортидан шукур ҳамд айтиб қанча хурсанд бўлади шундай эмасми?

@Solihlar_taratgan_nurlar
#Савол

Бадр ғазотидан олдин «Эй Аллоҳ, қай биримиз Сенга маҳбуброқ ва ҳузурингда мақбулроқ бўлсак, бугун унга ёрдам бер», деб дуо қилган ким?

A)Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам;

Б)Абу Жаҳл ибн Ҳишом;

Г) Абу Суфён ибн Ҳарб.

Жавобингизни 👉🏻@Senior_i_bot га исмингиз ва белгилаган вариантингиз билан ёзиб қолдиринг!

Жавоблар кечки пайт эълон қилинади!

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳдан фақат бизга яхшилик етади!

🎙Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ

©Abdussami Xayrulloh

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ғазабланмаслик
Фозил қори
🎙Фозил Қори роҳимаҳуллоҳ

Ғазаб ва ҳусни-хулқ ҳақида!

Бошқаларга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун
👇🏻
@Solihlar_taratgan_nurlar