Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Ibn Mas’ud raziyallohu anhu: "Boylik, behojatlikni nikohdan qidiringlar! Zero Alloh taolo: "Agar (ular) kambag‘al bo‘lsa- lar, Alloh ularni o‘z fazli bilan boyitur" – degan-ku!", der ekanlar. (Tafsirut Tabariy. 19-jild, 166-bet).
Manba: Azon.uz
«Ёмон макр эса, фақат ўз эгасига қайтадир» (Фотир сураси 43-оятдан)
© Abdussami Xayrulloh
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуллоҳ домланинг оталарини жанозалари! Аллоҳ раҳматига олган бўлсин🤲
Биз ҳам қани энди ота онамизга шундай шараф олиб бера олсак. Бунинг учун биз ҳам Аллоҳ учун ҳалқимизга кўп ҳизмат қилишимиз ва жуда кўп меҳнат қилишимиз керак
!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Либос борасида

Устозларимиздан жуда кўплари костюмларини узунроқ кийишга уринишарди. Шимлари ҳам ўртача кенгликда бўларди. Мақсадлари тана шакли билинмаслигига эришиш эди. Ҳа, шундай эди.

Бугунги кунда ёпиштириб шим кийган, танасининг шаклини билинтириб юрган эркакларни кўрганимда устозларимизнинг кийинишларидаги одоб эсимга тушаверади.

Намоз асносида кенг шим, кенг шалварларда бўлиш, шундай либосларда саждага бориш янада қулайроқ бўлади.

Бундан ташқари, биз номаҳрам аёлларнинг юзига ҳам, танасига ҳам, тор кўйлагу шимларига ҳам қарашимиз мумкин бўлмаганидек, улар ҳам бизга қарамасликларининг чорасини кўришимиз керак.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Нур сурасида шундай марҳамат қилган:

قُل لِّلْمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أَبْصَارِهِمْ وَيَحْفَظُوا فُرُوجَهُمْ ذَلِكَ أَزْكَى لَهُمْ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا يَصْنَعُونَ

"Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир" (30-оят).

Аллоҳ таоло кейинги оятда бундай марҳамат қилган:

وَقُل لِّلْمُؤْمِنَاتِ يَغْضُضْنَ مِنْ أَبْصَارِهِنَّ وَيَحْفَظْنَ فُرُوجَهُنَّ وَلَا يُبْدِينَ زِينَتَهُنَّ

"Сен мўминаларга айт: Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар..." (31-оят).

Аёлларга эркаклар эътиборини тортадиган тарзда кийиниш таъқиқланганидек, биз ҳам уларнинг эътиборини тортмаслигимиз керак.

Шунинг учун тор, ёпишган либосларнинг ўрнига кенгроғини кийишга уринайлик!

Аёллардан фитналанмаслигимиз керак бўлганидек, улар ҳам биздан фитналанишмасин!

Аллоҳ таоло барчамизни иффатли бандаларидан айласин
!

Нозимжон Ҳошимжоннинг саҳифасидан
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Васвасалар_Ҳақида 6-қисм

Инсон амал қилишга мукаллафдир

Баъзи бир кишилар бир вақтлар дунёдан узилиб, мазза қилиб, ажойиб бир кайфиятда намоз ўқишганлари ҳозирда эса, ўша кайфиятни топа олмаётганларини айтишади. Яхши билиб олиш керакки, бундай кайфият ихтиёрий нарса эмас, балки у беихтиёр содир бўладиган нарсадир ва инсон уни ҳосил қилишга ҳам мукаллаф эмас. Амални қабул бўлиши ҳам унга боғлиқ эмас. Нажот топиш ҳам унга мавқуф эмас. Инсон амал қилишга мукаллафдир. Уни суннатга мувофиқ адо қилиш қилмаслигига мукаллафдир. Модомики, Аллоҳ таоло Ўз фазли карами ила амалга муваффақ қилган экан, унга шукр қилиш керак.
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(3)
Умар розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Ҳой! Албатта, Набийингиз салаллоҳу алайҳи васаллам:
Албатта, Аллоҳ бу Китоб билан баъзи одамларни юксалтиради, бошқаларини пастлатади» деганлар»
.
Имом Муслим ва Ибн Можа ривоят қилишган.
«Қуръонни улуғлаган уни уқиб тадаббур амал қилган инсонларни Аллоҳ албатта юксалтиради Ўзига яқин қилади!».
t.me/Solihlar_tartgan_nurlar
#Кун_Ҳикмати

Бугун мусулмонлар фақат дунёси учун ташвишланмоқдалар!

- Нарх-наво ошиб кетса ташвишланаяптилар;
- Меҳнат қилиш озайса ташвишланаяптилар;
- Дарёлар қуриб қолса ташвишланаяптилар;
- Баъзи моддалар йўқолса ташвишланаяптилар.

• Лекин, иймонлари заифлашишидан ташвишланмаяптилар!
• Намозлари Аллоҳни рози қилмаслигидан ташвишланмаяптилар!
• Бомдод намозига ухлаб қолишаётганидан ташвишланмаяптилар!

Абадий йўлингиз учун ташвишланмоғингиз лозим! Бу дунё фоний - йўқ бўлувчидир.

Дунё - ундан яхши ҳам, ёмон ҳам озуқаланадиган ўткинчи маҳсулотдир.
Охират эса, унда Адолатли Подшоҳ ҳукм ўқийдиган чин ҳақиқий ваъдадир!

✍️ Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ҳафизаҳуллоҳ
©Abdussami Xayrulloh🤲🏼
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ойдан ҳам гўзалсиз ё Росулуллоҳ
Дунёни ёртдингиз нурингиз ила
Залолатга ботган эди бу дунё
Қуёш ҳам сиз каби ёрита олмас эди
Сиз келдигиз Аллоҳдан Раҳмат бўлиб
акс ҳолда биз сизсис нима қила олар эдик
Умматим деб ўттингиз бу дунёдан
Ота онам фидо бўлишсин сизга ё Росулуллоҳ
.

t.me/Solihlar_tartatgan_nurlar
Хафа бўлма!

Хафа бўлма: Чунки хафалик ибодатдан заифлаштириб, жидду жаҳддан тўхтатиб, муваффақиятсизлик томон йўллайди. Бундан ташқари ёмон гумонга чақириб шумликка тушириб қўяди.
Хафа бўлма: Чунки хафалик ва безовталик нафсий касалнинг асоси, асаб аламларини манбаси, тубанлик, васваса ва изтиробларни моддасидир.
Хафа бўлма: Чунки сен билан бирга Қуръон, зикр, дуо, намоз, садақа, яхши иш ва мева берувчи фойдали амаллар бордир.
Хафа бўлма: Бўш ва ишсиз қолиш орқали хафаликка таслим бўлма! Уни ўрнига намоз ўқи, тасбеҳ айт, китоб ўқи, ишга машғул бўл, меҳмон кут, зиёрат қил ва фикр юрит
.
Парвардигорларингиз: «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман», деди. (Ғофир-60)
Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз. Зотан, у ҳаддан ошувчи кимсаларни (яъни эл кўзига кўрсатиш учун риёкорлик қилувчиларни) севмас.! (Аъроф-55)
«Аллоҳга — У зот учун динни холис қилган ҳолингизда дуо-илтижо қилингиз» (Ғофир -14)
(Эй Муҳаммад), айтинг: «Аллоҳ, деб чорлангиз, ёки Раҳмон Меҳрибон, деб чорлангиз. Қандай чорласангизлар-да (жоиздир). Зеро, У зотнинг гўзал исмлари бордир». (Исро-110).

O'kinma!📖
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
УЛУҒЛАР ОРЗУСИ

Яҳё ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Дунёдан икки нарсани орзу қиламан: Ёзуви чиройли Қуръон ва уни ўқигани тинч уй".

Мубашшир Аҳмад саҳифаларидан.

Бу саҳифани ўқиб Аллоҳнинг мана бу оятлари ёдимга тушди:
«Эй, хотиржам нафс! Роббинга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жаннатимга киргин!». (Фажр сураси 27-30-оятлар).

Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. Шунинг учун, у «мутмаъинна» - «Ҳотиржам нафс» деб аталади.
Руҳий тарбия📖
Аллоҳдан ўзимизга шундай хотиржам нафс сўрайлик🤲
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_Ояти
Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас. (Зумар сураси 54-оят)

Тафсир:
«Азоб келиши»ни ўлим соати етиши деб тушуниш лозим. Яъни, ўлим соати етгунча одам тавба қилиб Аллоҳга қайтиши, иймонли бўлиб, яхши амаллар бажариши ва ёмон амаллардан четланиши керак. Аллоҳ таолога буткул таслим бўлиб, ўзини Унга топшириши лозим. Бундай одам, албатта, гуноҳ ишлардан тийилади.
Аммо, ўлим кўзига кўринганда қилинган тавба қабул бўлмайди, сўнгги дамда келтирилган иймон фойда бермайди.
«Сўнгра сизга ёрдам берилмас.»
Азоб (ўлим) келгандан сўнгра сизга ҳеч қандай ёрдам берилмайди.!

Тафсири_Ҳилол китобидан.
Каналга кириш👇
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
ЖУМА ГУНОҲЛАРИМИЗ УЧУН КАФФОРАТ

Абу Ҳурайра роизияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Модомики кабира гуноҳлардан тийилсангиз, жума намози кейинги жума намозигача орадаги гуноҳларга каффорат бўлади”. Ибн Можа ривояти

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

©Botirjon_Tojiboev
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жумъа куни менга салавотни кўпайтиринглар.
Албатта, менга етказинглар ва мен эшитурман», дедилар».
Шофеъий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1.Жумъа куни пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бошқа кунлардагидан кўпроқ салавот айтиш лозимлиги.
2.Айтилган саловотлар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга етказилиши.
3.Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саловотларни эшитишлари.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг жаннатда менга энг яқин бўладиганларингиз, менга салавотни кўпроқ айтадиганларингиздир. Бас, ёруғ кеча ва нурли кунда менга саловот айтишни кўпайтиринглар», дедилар.
Шофеъий ва Байҳақий ривоят қилишган. Аллоҳ билувчироқ.
Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги «ёруғ кеча»дан мурод жумъа кечаси, «нурли кун»дан мурод жумъа кунидир.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш ила жаннатда У Зот соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўла олиш мумкунлиги.
2. Жумъа куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ салавот айтиш кераклиги.

«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ва саллим»
Маноси: Аллоҳим Саййидимиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васалламга), оилаларига ва саҳобаларига саловот юбор».
Ҳадис ва ҳаёт 📖
#Ибрат
Мисвар ибн Махрама ҳикоя қилади: 

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни пичоқлашгач, ҳушларидан кетдилар. Саҳобалар: “У кишини намоздан бошқа нарса билан уйғота олмайсизлар”, дейишди. Атрофдагилар: “Эй мўминларнинг амири, намоз ўқиб бўлинди, уйғонинг”, дейишлари билан Умар розияллоҳу анҳу ўзларига келиб, “Ё Аллоҳ! Намоз ўқишим керак, намозни тарк қилган кишининг Исломдан насибаси йўқ”, дедилар. Кейин намоз ўқидилар, ҳолбуки, жароҳатларидан қон оқиб турарди”.
"Solihlar gulshani📖"
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Но_умид_бўлманг
🎙Аллома Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий Роҳимаҳуллоҳ:
Тавба
ҳақида❗️

Abdussami Xayrulloh tarjimasi.
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Қуръон_аҳлига_қирқта_хушхабар(4)
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ таоло «Кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман дейди. », дедилар»


Аллоҳ каломининг бошқа каломларга нисбатан фазли, Аллоҳнинг маҳлуқотларига нисбатан бўлган фазли кабидир!.
Имом Термизий ривоят қилган.
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Васвасалар_Ҳақида 7-қисм
👆Ўтган қисмларни ўқиш учун устига босинг!
Кайфият мақсад ҳам эмас, ихтиёрий ҳам эмас

Кишилар ҳажга борсалар одатда Каъбани кўрганларида ажойиб бир кайфиятга тушиб қоладилар. Гоҳо йиғлагиси, гоҳо хурсандлигидан кулгиси келади. Бундай ҳолатни топа олмаганлар эса, шундай жойларга келиб ҳам қалбим эримади, йиғи келмади, шайтон устимдан ғолиб бўлиб олган экан ва бошқача кайфитни ҳис қила олмадим деб ўзларини ўзлари маломат қилишади. Аслида гап бундай кайфиятни пайдо бўлишида эмас. Бундай кайфиятни содир бўлмагани учун инсон Аллоҳ таоло ҳузурида паст мақомда бўлиб ҳам қолмайди. Башартики амал суннатга мувофиқ бўлар экан, у мақбул ва ажрга эгадир. Аллоҳ таолога олиб борувчи йўл битта сироти мустақимдир. Сироти мустақим Аллоҳ таолонинг Қуръони ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари кўрсатган йўлдир. Амал шу иккисига мувофиқ бўлса, манзилга олиб боради. Йўлда кетилаётганда турли хаёллар ва васвасалар келадими, йиғлаш каби кайфият содир бўладими, бўлмайдими мазза бўладими, бўлмайдими унинг фарқи йўқ.
Manba: fiqh.uz
@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ИСРОФ

• Бугун битта номерга сарфланган пулга бир минг икки юзта хонадонга икки ҳафталик рўзғор қилиб берса бўляпти!
• Агар ҳар бир хонадонда учта инсон бўлса, демак бу билан уч минг олти юзта мискиннинг икки ҳафталик эҳтиёжини қондирган бўлади.
• Кўзни очинг!
• Исрофдан сақланинг!
• Исрофгарлар шайтоннинг биродаридирлар, шайтон эса Роббисига кофир бўлган! Исро сураси, 27-оят.

©️ Аброр Мухтор Алий

• Мен эҳтиёжманд мискин, отасиз қолган етимларни қаердан топсам бўлади, дейсизми?!
• Марҳамат, шу рақамлар билан боғланинг!
👇👇👇

• UzCard: 8600 5504 5320 9141 Salimov Jaxongir
• MasterCard: 5130 2500 0106 8082 Salimov Jaxongir
• Нақд пул учун:
+998998567004 Хуршид
• Мурожаат учун:
+998998812118 @tokhirovshokirkhan
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий Роҳимаҳуллоҳ

Аллоҳ бизни севади.

Ундан ўзга илоҳ йўқ - Аллоҳга қасамки, албатта, Аллоҳ бизни яхши кўради.
У бизни яхши кўради. Чунки, У бизни Ўзини танишлик неъмати билан икром қилди.
У бизни яхши кўради. Чунки, У бизни Ўзининг олдида (ибодатда) туришлик неъмати билан эҳтиром қилди.
У бизни яхши кўради. Чунки, У бизни Ўзига сажда қилдириб қўйди.
Эй дўстим, Аллоҳ сени яхши кўришини билганингдан кейин Унинг муҳаббатини бошқанинг муҳаббатига алмаштирасанми? Унинг севгисини бошқанинг севгисига ўзгартирасанми?
Аллоҳнинг муҳаббати сенинг қалбингда тўлиб тошиши лозим.
Агар қалбингни Аллоҳ азза ва жалланинг муҳаббати назорат қилиб бошқарса ушбу бегона нарсалар муҳаббатининг зулматлари (қалбингдан) қувилиб йўқ бўлади. Қалбингда бошқа нарса сиғадиган жой қолмайди.

Абдуллоҳ Ғуломов Таржимаси

Обуна бўлинг холис тавсиям👇
t.me/imombutiyrahimahulloh
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қатъиятли бўлиш кучлиликдандир!"

🎙 Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий

©Abdussami Xayrulloh sahifalaridan
t.me/Solihlar_Taratgan_nurlar
Солиҳлар таратган нурлар
"Қатъиятли бўлиш кучлиликдандир!" 🎙 Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий ©Abdussami Xayrulloh sahifalaridan t.me/Solihlar_Taratgan_nurlar
👆Юқоридаги видеони кўриб ичимдан шу сўзлар ўтди.

Яхши амалларда юриб сўнг бир гуноҳ иш қилиб қўйдингизми но умид бўлманг! Янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қилинг! Шунда Аллоҳ бандам ҳаракат қилди. Мен учун сабр қилди. Шайтон ва ҳаввойи нафси билан тинмай курашди. Энди унга Ўз томонимдан мадад бераман деб, иншааАллоҳ жаннат йўлини сизга осон қилади!
Ёки ўзингизга маҳбуб бир нарсага эриша олмадингизми? Унутманг сизни Аллоҳ синаяпти! Сизга унданда яхшиси бўлишини хоҳлаяпти ва ўзи томон чорлаяпти ва у нарсага сизнинг қалбингиз боғланиб қолишини хоҳламаяпти. Чунки Аллоҳ банданинг қалби Ўзидан бошқага боғланиб қолишини хоҳламайди бу Аллоҳнинг рашки! Ҳожатмандлик Аллоҳга мухтожлигимиз белгисидир! Қанчалик Аллоҳга муҳтожлигимизни исҳор этсак Рўбарўйимиздан Аллоҳни топамиз!
Фақат сиз тўхтаб қолманг ортга қайтманг!
Аллоҳ айтган: «мўмин бўлсангиз устунсизлар».
Лекин дангаса қатъийятсиз ишёқмасга ҳеч нарсани ваъда қилмаган. Имом Ғаззолий айтганларидек: Албатта фарзандлик бўлишни хоҳлаган банда уйланиши керак!
Уйланиш учун эса турли синовлар машаққатлар бор. Унинг учун эса ҳаракат сабр керак!
Уламолар айтишган сен илм учун борингни берсанг илм сенга ўзидан озгина беради. Биз боримизни бердикмики у бизга берса машшақатга сабрли бўлайлик ИншааАллоҳ марра бизники!
Таслим бўлманг биродарларим