#Ҳикмат
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.
Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ
@Solihlar_taratgan_nurlar

#Янгилик
Покистонда Қуръон ўрганиш учун қарор эълон қилинди
Лаҳор ноширлар уюшмаси ушбу қарорни Покистон конституцияси руҳига ва мамлакатнинг орзу-умидларига мос равишда таърифлаган. Бу ҳақда News International хабар берди.
Ассоциация президенти Малик Қудретуллоҳ ва бошқа бир қатор расмийлар 28-декабрь, душанба куни қилган чиқишларида: «Судя Шаҳид Воҳид бошчилигидаги Лаҳор Олий суди судяларининг қарори бу тарихий қарор ва Бош вазир Имрон Хоннинг мамлакатни Мадина модели асосида қуриши ҳақидаги қарори », дея таъкидлади.
Шунингдек, улар қуйидаги баёнотларни беришди: «Ҳукуматнинг вазифаси ушбу қарорни тегишли қонунчилик билан амалга ошириш ва уни чин дилдан амалга ошириш учун чоралар кўриш ҳамда мансабдор шахслар гуруҳи ҳукуматни Қуръонни сифатли қоғозга барча босмахоналар учун арзон нархларда сифатли қоғозга туширишга ишонтиришди».
Бир неча ой олдин Покистоннинг Панжоб штати ҳукумати давлат университетларида Қуръон таълими ва таржимаси мажбурий эканлигини эълон қилган эди.
Хуршид Маъруф тайёрлади
Манба: Иқна

#Ибрат
Тушкунликка тушманг
Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади:
Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман:
Биринчиси ғам-ғуссага ботган одам. У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн» (Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва ғам-ғуссадан нажот бердик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 87, 88-оятлар)
Иккинчиси катта зарар етган одам. У қандай қилиб Айюб алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Иннии, массанияд-дурру, ва анта арҳамур-роҳимийн» (Менга оғир зарар етди. Аммо Сен раҳм қилувчиларнинг энг раҳмлисисан) деган дуосидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва унга етган зарарни кетказдик» демоқда-ку! (Анбиё сураси, 83, 84-оятлар)
Учинчиси даҳшатга тушган одам. У қандай қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ мусулмонларнинг «Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал-вакил!» (Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот қандай яхши вакил!) деган ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила қайтдилар, уларга асло зарар етмади» демоқда-ку!
(Оли Имрон сураси, 173, 174-оятлар)
Тўртинчиси одамларнинг макрига алданган киши. У қандай қилиб Мусо алайҳиссаломнинг Қуръондаги «Ва уфаввиду амрии илаллоҳ. Инналлоҳа басийрун билъибаад» (Ишимни Аллоҳга топширдим. Албатта, Аллоҳ бандаларни кўриб турувчидир) деган сўзидан ғафлатда қолади? Ахир У Зот бу оятнинг кетидан «Аллоҳ уни уларнинг ёмон макридан сақлади» демоқда-ку? (Ғофир сураси, 44, 45-оятлар
Хайрли тун!🌙🌚
@Solihlar_Taratgan_Nurlar

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ !
Бугун: Ҳижрий 1442-йил Жумодул Аввал ойининг 18-куни.
Милодий: 2021-йил 2-шанба
Ҳарорат-6
Кундузи 0 даражагача кўтарилади?! Валлоҳу аълам
Кунингиз хайрли барокатли ўтсин 🤲

#Зикр_Дуо
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:
سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ
«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Ҳаммамиз бирга Аллоҳни зикр 100марта айтайлик! Айтиб бўлтб пастдаги тасбиҳ тугмасини босинг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаёт ҳикмати кўрсатуви
«Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етади»
© AzonTV
@Solihlar_taratgan_nurlar
«Кимки Аллоҳга таваккул қилса, бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етади»
© AzonTV
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат
Раҳмдиллик муҳаббатдан чуқурроқ, софроқ ва покизароқ туйғудир. Раҳмдиллик юксак ва мураккаб инсоний ҳисдир. Унда муҳаббат бор, фидокорлик бор. Унда кечиримлилик бор, карам бор.
Ҳаммамиз башарий хилқатимиз ҳукмига кўра муҳаббатга қодирмиз. Аммо раҳмдиллик эса фақат озчилигимиз қўлидан келади.
Мустафо Маҳмуд, "Маймунлар асри" китобидан
©Мубашшир Аҳмад
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

#Долзарб
Мудом кафеда кундалик
ўтиришингда, каллангда ҳеч вақо йўқ ҳолатда бўлар экансан, маймунга айланиб қолиш хавфи остидасан.
Шу пайтда атрофингдаги дунё даҳшатли илмий мусобақада атом сирларини очиш, ажойиботлар саноатида моддани бўйсундиришда беллашаётибди.
Демак кучлилар кучайиб, заифлар заифлашаверади.. то қолоқлар маймун даражасига, балки ундан-да тубанликка тушгунча.
Мустафо Маҳмуд, "Шайтон ҳукм қилмоқда" китобидан

#Кун_Ҳадиси
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Бир Ҳурмо устуни бор еди. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам (хутба пайти бориб,) унинг ёнида турар эдилар. Пайғамбаримизга минбар қуриб берилганда у устуннинг олдидан узоқлашдилар.Шунда у ҳурмо устуни ҳудди гўдак инграб йиғлагандек йиғлай бошлади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ушлаб юпатиб бағирларига босгандилар, у ҳудди ёш гўдак каби инграб турган жойида жим бўлиб тинчиб қолди. У Зот «ўзи эшитиб юрган зикр учун йиғлади» дедилар.
Бухорий ривоятлари.
Ҳасан Басрий шу ҳадисни айта туриб наҳотки шу ҳурмо ёғочичалик бўлолмасак дер эканлар.😭
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar

#Умар_ибн_Хаттоб
Одамлар оч қолиб, мен тўқ бўлсам, қандай ҳам ёмон ҳокимман! деб айтган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эдилар!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Одамлар оч қолиб, мен тўқ бўлсам, қандай ҳам ёмон ҳокимман! деб айтган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу эдилар!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!
Илм нури ҳайъати узтозимиз Абдуллоҳ домланинг падари бузрукворларининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Ушбу мусибат муносабати билан марҳумнинг барча оила аъзолари, фарзандларига хусусан узтозимиз Абдуллоҳ домлага самимй ҳамдардлик билдирамиз.
Аллоҳ таоло бу бандасининг охират сафарини хайрли қилиб, гуноҳларни мағфират қилсин, фарзандлари ва оила аъзоларига сабру жамила ато қилсин.
🤲🏻🤲🏻🤲🏻🤲🏻
Жаноза эртага (3 январь) Ўш шаҳри Боқий масжидида пешин намозидан кейин ўқилади.

#Васвасалар_Ҳақида
Қилинаётган сажда фақат Аллоҳ учун
20 аср тариқат машойихларидан доктор Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ ҳузурига бир киши келиб: «Мен жуда ёмон тушкунликка тушиб қолдим. Қачон бошимни саждага қўйсам миямга шаҳвоний ва нафсоний хаёллар ҳужум қилмоқда. Қилган саждам нима бўлар экан деган хаёлга бораяпман. Бундан қандай қутулишим мумкин» деди. Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ: «Сенингча бу сажданг қандай сажда деб ўйламоқдасан?» деди. У киши: «Менинг қилган саждам шаҳвоний хаёллар туфайли нопок сажда бўлса керак» деди. Шунда Ҳазрат: «Аллоҳ таоло улуғ ва пок зот. Унинг учун аъло даражадаги сажда қилиниши керак бўлса нопок саждангни мен учун қилган бўлармидинг?» деди. Шунда у киши тавба, тавба мен ҳаргиз сиз учун сажда қилмайман деди. Ҳазрат: «Шундай экан сен қилаётган сажда Аллоҳ таоло учун қилинаётган сажда экан ундаги беихтиёр шахвоний ва нафсоний хаёлларга парво қилмагин. Сен бу қилинаётган сажда Аллоҳ таоло учун қилинаётганига қарагин» дедилар.
Манба: fiqh.uz

#Шерият
Абу Фирос Ҳамдоний номли шоир ёш ўлиб кетганига қарамай, аббосийлар даврининг машҳур шоирларидан ҳисобланади (37 ёшида жанглардан бирида қатл этилган).
Унинг румлар қўлида асирда эканида Сайфуд давлага жўнатган қасидаларидан бирида жумладан шундай дейди (таржима):
Аччиқ бўлсин майли ҳаётим,
Майли, барча бўлсин норизо.
Ўчсин майли ҳар ерда отим,
Янграмасин тилларда асло.
СЕНдан хушлик келса бас фақат,
Кифоядир Сендан ризолик.
Зеро, содиқ бўлса муҳаббат,
Бир пул эрур дунёю борлиқ..
Тупроқ узра яралмиш ҳар кас,
Тупроқ эрур, ўзгача эмас.

ЙИҒЛАГИМ КEЛАДИ
Бир нарсага жуда хайрон қоляпман: интернетда бачкана, ўлдим-куйдим, очиқ-сочиқ.. видео, расм ёки бошқаларини миллионлаб одамлар кузатишаркан. Биргина мисол, яқинда You Tubeдан фойдаланишни бошладим. Ундаги қўшиқчи ёки «қизиқчиларни» видеоларини 30-40 миллион марталаб кўрилган. Диний мавзуга тегишли суҳбатларни 1 миллион марта кўрилганини кўрсангиз, дўппингизни осмонга отаверинг.. Диний мавзулар, миллат ғами, умматни бой ва фаровон яшаши учун тинмай харакат қилаётган устоз ёки бошқа инсонларни сухбатларини нега шунақа миллион марталаб эшитмаймиз?! Нега уларни видео ёки постларига «лике»лар босиб, тарқатиб ташламаймиз?! Нега миллатни таназзулга юз тутиши учун, қашшоқ бўлиши учун, яна қайта мустамлака бўлиши учун сабаб бўлаётган бачканаларни, отарчиларни, актрисаларни қўллаб-қувватлаймиз?! Уларни тарқатамиз?! Буларни ёзиб, ичим ёниб кетди.
Азизлар, кимни тамошо қилаётганизга, кимни қўллаётганизга яхшилаб эътибор қилинг! Зеро, дунёда жавоб бермасангиз ҳам охиратда албатта жавоб берсиз!!!
©Сардорхон Қўқоний

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди. Сўнг:
بِاسْمِكَ رَبِّي وَضَعْتُ جَنْبِي وَبِكَ أَرْفَعُهُ إِنْ أَمْسَكْتَ نَفْسِي فَارْحَمْهَا وَإِنْ أرْسَلْتَهَا فَاحْفَظْهَا بِمَا تَحْفَظُ بِهِ عِبَادَكَ الصَّالِحِينَ
«Бисмика роббий вазоъту жамбий ва бика арфаъуҳу, ин амсакта нафсий фарҳамҳа ва ин арсалтаҳа фаҳфазҳа бима таҳфазу биҳи ъибадакас солиҳийн», деб айтсин», дедилар.
(Маъноси: Эй Раббим, Сенинг исминг билан ётдим ва Сенинг исминг билан тураман. Агар менинг руҳимни олсанг, унга раҳм қил. Агар уни қўйиб юборсанг, худди солиҳ бандаларингни сақлаганингдек, уни ҳам ҳифзу ҳимоянгга ол.)
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ҳайрли тун🌚🌙

Бугун: Ҳижрий 1442-йил Жумодул Аввал ойининг 19-куни.
Милодий: 2021-йил 3-январь Якшанба
Ҳарорат-6
Кундузи 0 даражагача кўтарилади?! Валлоҳу аълам
Кунингиз хайрли барокатли ўтсин 🤲
Бугун: Ҳижрий 1442-йил Жумодул Аввал ойининг 19-куни.
Милодий: 2021-йил 3-январь Якшанба
Ҳарорат-6
Кундузи 0 даражагача кўтарилади?! Валлоҳу аълам
Кунингиз хайрли барокатли ўтсин 🤲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙Устоз Саййид Раҳматуллоҳ
Одамлар намоз борасида беш қисимга бўлинадилар❗️
©Mehrob.uz
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
Одамлар намоз борасида беш қисимга бўлинадилар❗️
©Mehrob.uz
t.me/Solihlar_Taratgan_Nurlar
Солиҳлар таратган нурлар
#Васвасалар_Ҳақида Қилинаётган сажда фақат Аллоҳ учун 20 аср тариқат машойихларидан доктор Абдулҳай роҳимаҳуллоҳ ҳузурига бир киши келиб: «Мен жуда ёмон тушкунликка тушиб қолдим. Қачон бошимни саждага қўйсам миямга шаҳвоний ва нафсоний хаёллар ҳужум қилмоқда.…
#Васвасалар_Ҳақида 2-қисм
Васвасаларда ҳам ҳикмат бор
Биз каби кишилар ўқиётган намозларимизда васваса ва ёмон хаёлларнинг келиши ҳам бир ҳикматдир. Чунки ундай васвасаларсиз хушуъ, ҳузуъ билан намоз ўқишни бошласак хаёлимизга биз улуғ мақомларга етишиб қолдик деган фикрлар келиб, қалбимизда ужб ва мутакаббирлик каби хислатлар пайдо бўла бошлайди. Бизнинг мисолимиз араб шоирларидан бири айтган «тўқувчи икки ракат ўқиб, ваҳий кутишни бошлади» деган шеъридаги тўқувчига ўхшайди. Бизга ҳам хушуъ хузули намоз ўқиш ҳосил бўлса Аллоҳ таоло паноҳ берсин Маҳдийликни даъво қилиб қолармидик. Шунинг учун бу васваса хаёлларни ҳам Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва раҳмати деб қабул қилиш керак.
Манба:fiqh.uz