Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун:
Ҳижрий:1442-йил Жумодул аввал ойининг 13-куни.
Милодий: 2020-йил 28-декабръ, душанба.


Ҳарорат-2 қуйуқ туман тушган!

Кунингиз энг яхши гуноҳсиз солиҳ амалларга тўла кунларингиздан бўлсин!
🤲

@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Кун_Ҳадиси

Имом Молик роҳмтуллоҳи алайҳ ривоят қиладилар:

Исо алайҳиссалом марҳамат этганлар:

"Сиз ўзингизни Тангри ўрнига қўйиб инсонларнинг гуноҳларига боқмангиз! Қул эканингизни билиб, ўз гуноҳларингизга боқингиз!" (📖Муватто)

Изоҳ:
Инсонларни гуноҳлари туфайли ҳисобга тортувчи Аллоҳ таолодир.
Қулга лойиқ ҳол ўз гуноҳларини кўриб, бошқаларнинг гуноҳлари билан машғул бўлмасликдир
.
@Solihlar_taratgan_nurlar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Аҳли илмлар Росулуллоҳнинг меросхўрлари бўладилар. Улар Росулуллоҳга нозил бўлган нарсаларни Илоҳий нур ила, биз кўра олмаган жойларини кўришади тушунишади! Аллоҳ уларни Улуғ қилиб қўйган!
Шунинг учун ҳам уларни ҳақорат қилиш, мазаҳ қилиш инсоннинг иймонини йўқотишга сабаб бўлади!


☝️(Ефирни 04:20
минутидан)(Бу бола) Устоз Аброр Мухтор Алий Жонли тарзда иқтидорли имомларга дарс бераётганларида тинмай безовта қилиб уларни ўзича одамлар олдида обрўсизлантирмоқчи бўлганга ўхшайди? Лекн Аллоҳ уни ўзининг тили билан йўқ обрўсини умуман йўқ қилиб ташлади!
Хуллас йилнинг энг ўзи билан ўзи келишолмай қолган одамини видеода кўринглар! Аллоҳ сақласин ундай бефаросат бўлиб қолишдан.

t.me/solihlar_taratgan_nurlar
#Росулуллоҳнинг_аҳлоқлари

Онамиз Ҳазрати Оиша разияллоҳу анҳо айтадилар:

Расулуллоҳ ўзларига етган зулм учун ҳеч кимдан қасос олмадилар. Балки ҳаммани афв қилиб, гуноҳларидан кечар эдилар. Ўз оилаларига, бошқа ҳеч бир одамга тил, қўллари тегмай дунёдан ўтдилар. Кишилар билан қилган муомалалари, уларга қилган яхши одатлари ҳаммага ёқимлик эди. Расулуллоҳ билан суҳбатлашган кишилар:

«Расулуллоҳ ҳеч кимни биздан ортиқ яхши кўрмасалар керак», деб ўйлашар эди».
Тарихи Муҳаммадий📖
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Ҳикмат
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
Агар қадарни (танлашни) инсонга таклиф этилганда эди, у ҳам Аллоҳнинг унга танлаган қадарини танларди.

Яъни пешонасига ёзилганининг сирлари ва фойда-зарарлари кўрсатилиб танлаш ҳуқуқи берилганда, Аллоҳнинг ўзига қанчалар меҳрибон эканини биларди ва ўзига айнан Аллоҳ танлаган қисматни танларди.
©Мубашшир Аҳмад
@Solihlar_Taratgan_nurlar
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун:
Ҳижрий:1442-йил Жумодул аввал ойининг 14-куни.
Милодий: 2020-йил 29-декабръ, сешанба.


Ҳарорат - 4

Кунингиз энг яхши гуноҳсиз солиҳ амалларга тўла кунларингиздан бўлсин! 🤲
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
#Зикр_Дуо
Ҳаммамиз бирга Аллоҳни зикр қилайлик!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким эрталаб ёки кечқурун:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ

«Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», (Аллоҳга ҳамд айтиш билан Уни айбу нуқсонлардан поклаб ёд этаман), деб юз марта айтса, қиёмат куни бирор киши ундан афзал бўлмайди. Фақат ана шу киши айтганидек ёки ундан ошириб айтсагина, бўлиши мумкин», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Пайғамбаримиз_Ўгитлари
Ибн Аббос розияллоҳу: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.

"Биродаринг билан Жанжаллашма, уни мазах қилма. Ва бажаролмайдиган, қўлингдан келмайдиган нарсани ваъда қилма!"
(Термизий ривояти.)
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Росулуллоҳнинг_зийракликлари
Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга борганларида у ерда икки кишини кўрдик. Бири Уқба ибн Муайтнинг мавлоси, бири эса қурайшлик бир киши эди. Қурайшлик қочиб кетди, лекин Уқба ибн Муайтнинг мавлосини тутиб олдик. Ундан “Неча кишисизлар?” деб сўрадик. У: “Жуда кўпчиликмиз”, деди. Мусулмонлар ундан қавмининг сонини аниқ айтишни талаб қилишди, ҳатто уришди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб боришди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан “Қавмнинг сони қанча?” деб сўрадилар. У яна: “Аллоҳга қасам, улар жуда кўп”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг сони қанчалигини айттириш учун ҳаракат қилдилар, у бош тортди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Улар қанча туя сўйишяпти?” деб сўрадилар. У: “Ҳар куни ўнтадан”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Улар минг киши экан. Тахминан, ҳар юзта одамга битта туя сўйилади”, дедилар.
«📖Солиҳлар гулшани»
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Кун_ҳадиси
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг бандаларидан шундай кишилар борки, улар пайғамбарлар эмас, шаҳидлар эмас. Бироқ қиёмат куни бўлганда Аллоҳ таоло томонидан уларга берилган мақом ва манзилларга пайғамбарлар ҳам, шаҳидлар ҳам ҳавас қиладилар», дедилар.

Саҳобалар сўрашди: «Эй Аллоҳнинг расули! Бизга хабар беринг, ким улар?»

Жаноб соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: «Улар ўзаро қариндошлик учунгина эмас, мол-давлатдан манфаатдор бўлиш учун эмас, балки Аллоҳ учун муҳаббат қўйганлардир. Аллоҳга қасамки, уларнинг юзлари нурдир. Улар нур узрадирлар. Инсонлар хавфда бўлганда улар хавфда бўлмаслар. Инсонлар қайғуда бўлганларида улар қайғуда бўлмаслар».

Сўнг тиловат қилдилар
:

«Огоҳ бўлингким, Аллоҳнинг дўстларига хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Улар иймон келтирганлар ва тақво қилганлардир. Уларга ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам хушхабар бор. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартириш йўқ. Ана ўша улуғ ютуқдир» (Юнус сураси, 62–64-оятлар).
@Solihlar_taratgan_nurlar
Жанобимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак узуклари🌝
@Solihlar_taratgan_nurlar
Айтилиши-ча, "Канада савдо масканларидан биридаги намоз ўқиб чиқиш" жойи.
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат
Зозон Киндийнинг тавбаси:
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни у киши Куфанинг бир кўчасидан ўтдилар. Қарасалар фосиқ йигитлар жамланиб, ичиб ўтиришибди. Уларнинг ичида Зозон исмли қўшиқчи бўлиб, у қўшиқ айтмоқда. Унинг овози гўзал эди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни эшитиб:
«Қандай ҳам гўзал овоз, агар Аллоҳнинг каломини қироат қилгандами?!» дедилар ва ридоларини бошларига ёпиб олиб, ўтиб кетавердилар. Зозон У зотнининг овозларини эшитиб:
«У ким эди?» деб сўради.
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Аблуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу» дейишди.
«Нима дедилар?» деб сўради.
«Қандай ҳам гўзал овоз, агар Аллоҳнинг каломини қироат қилгандами?!» дедилар, дейишди.
У ўрнидан турди ва мусиқа асбобини ерга уриб синдирди. Сўнгра тезлаб бориб, у кишига етиб олди. Сочиқни бўйнига ўраб олиб йиғлай бошлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу уни қучоқлаб олдилар ва икковлари бирга йиғлашди. Сўнгра Зозон: қандай қилиб «Аллоҳ таоло Муҳаббат қўйган инсон Абдуллоҳ ибн Масъудни яхши кўрмай бўлади?!» деди.
Зозон Аллоҳ таолога гуноҳларидан тавба қилди ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳуни этагларини тутди. Қуръони Каримнидан таълим олди. Керагича илм ўрганди ва илмда имом бўлди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ва бошқалардан ҳадис ривоятлар қилди
.
@Solihlar_taratgan_nurlar
#Пайғамбаримизга_Муҳаббат

Эртага Ҳабибимга етишаман!

Билол розияллоҳу анҳу вафот этишга яқин бўлиб қолдилар. У кишининг аҳллари айтар эди: «О, қандай мусибат!»

Ўзлари эса: «Оҳ, қандай роҳат! Эртага ҳабибим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг суҳбатларига етишаман!» дер эдилар.

Ўлим аччиғи ҳаловатга айланган эди. Бу бир иймон ҳаловати эдики, у ҳақда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат бергандилар:

«Кимда уч нарса бўлса, иймоннинг ҳаловатини топур:

1) Аллоҳ ва расули унинг учун бошқа ҳаммасидан маҳбуб бўлмоғи;

2) Бир кишини яхши кўрса, фақат Аллоҳ учунгина яхши кўрмоғи;

3) Куфрга қайтмоқликни гўёки ўтга тушишни ёқтирмагани каби ёқтирмаслиги».
Manba: islom.uz
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун:
Ҳижрий:1442-йил Жумодул аввал ойининг 16-куни.
Милодий: 2020-йил 31-декабръ, пайшанба.


Ҳарорат - 4

Кунингиз яхши ўтсин ! 🤲
@Solihlar_Taratgan_Nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Ким бир инсоннинг хожатини чиқарса Аллоҳ ҳам унинг хожатида бўлади! Яхшиликлар гуноҳларни ўчиради қалбни поклайди! Яхшилик қилиш қандай гўзал!
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат
Юрган эканмизда қорбобоғим оппоқ деб болаликда!🤦🏻‍♂
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Муҳаммад ибн Ҳанафийя раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Қадр-қиймати ўзи учун муҳим бўлган кишининг наздида дунё арзимас - қийматсиз бўлмоғи керак".
Яна шундай дейдилар :
"Аллоҳ таоло сизларга нарх ўлароқ Жаннатни қўйди. Ўзингизни арзонга сотиб юборманг"
.

@Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ ҳаммамизга шунақа ақилли фаросатли шириндан шакар фарзандлар ато этсин. Ота онасига раҳмат.
@Solihlar_taratgan_nurlar