Солиҳлар таратган нурлар
21 subscribers
233 photos
232 videos
1 file
525 links
🌙Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бу каналда сиз Ислом оламида ўчмас из қолдирган солиҳлар ҳаётидан ибратлар, кунлик Қуръон ва Ҳадислардан баҳраманд бўласизлар иншааАллох!
Download Telegram
#Ҳадис

Роулуллоҳнинг биродарлари

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий саллаллоҳу алайҳи васалламдан умра ибодатини адо қилиш учун изн сўрадим. У Зот изн бериб: «Эй биродарим, дуоингда бизни ҳам унутмагин», дедилар. Умар (р.а): бу калима (сўз) ўрнига бутун дунёни менга берилганда ҳам масрур қилмас эди», деди.

Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар. Термизий ҳасан, саҳиҳ ҳадис деганлар.

http://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ёзувли_расмлар

Гуноҳ-маъсият қилганингда қалбингда хижиллик сезсанг, билгинки, ҳали қалбингда нур бор экан. Агар ўша нур бўлмаганида, бу хижилликни сезмаган бўлар эдинг.

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Уламоларнинг_шафоъати
Аброр Мухтор Алий
Уламолар қандай қилиб,шафоат қиладилар?

🎤Аброр Мухтор Алий

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
ИТОАТНИНГ ОЛИЙ ЧЎҚҚИСИ!

Ҳижрий 5 йил!
Ҳижоб фарз бўлди!
Ҳижоб ояти энди нозил бўлиб, ҳали тарқалиб улгурмаган вақт! Ансория аёллардан бири ўзининг зарур юмиши билан кўчага чиқиб, уйидан 50 метрча узоқлашган эди, узоқдан бир кишининг:«Эй Муслима аёллар! Ҳижоб фарз бўлди! Рўмолларингизни ёпинингизлар! деб бақириб, «Нур» сурасининг 31-оятини тиловат қилаётганини эшитди. Шунда ҳалиги Ансория аёл ерга чўккалаб ўтирди. Икки қўлини бўйнининг орқасига қилди ва бошини икки тиззаси билан беркитиб:«Уйимдан менинг ёпинчиғимни олиб келинглар» дея бақира бошлади. Шунда ёнларидан ўтаётганлардан бири:«Ана! Уйинг бир қадамку! Уйинга кириб ёпиниб олсангчи!?» деганида:«АЛЛОҲГА ҚАСАМКИ, АЛЛОҲНИНГ БУЙРУҒИНИ БАЖАРМАСДАН БИР ҚАДАМ ҲАМ ЮРМАЙМАН» деди!

✍🏻Ислом институтининг ҳадис ва ислом тариҳи ўқитувчиси Расулжон Тошпўлатов

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Мутафаккирлар

Айрим хатоларга оғиб баъзи гуноҳларни қилаётганларини кўрганинг учун, мажлисларда тилингни узун қилиб ғийбат қилаётган одамларинг ҳолини яхши биласанми ўзи? (нега уларни ғийбат қиласан?).
Ёки Аллоҳ ва улар ўртасида боғланган сирли ришта орқали уларни қутқариб олишига ишонмайсанми?
Ёки эртага сенинг ҳолингдан афзал ҳолатга хатолари сабабидан кўтарила олмаслигига ишончинг комилми?

Мана шу, бандаларига одоб билан муомалада бўлишимизни ҳукм қилган оламлар Роббисининг йўлидир.


©Имом Бутий роҳимаҳуллоҳ сўзларидан.

✍🏻Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar
#Ибрат

Шамол учириб юборган пуллар

Африкадаги қишлоқлардан бирига янги имом тайинланади. Ақида ва фиқҳий масалаларда билими етарли бўлган бу имомни ўзига тўқ оилалардан бири ифторликка таклиф қилади.

Имом кетгач уй бекаси хонада турган пулни йўқолганини сезади. Ҳеч қаерда пул йўқ. Хонада эр, хотин ва имомдан бошқа одам бўлмаган. Эр ҳам имомдан бориб пул ҳақида сўрашга истиҳола қилади.

Орадан бир йил ўтиб Рамазон ойи уни яна ифторликка чақирадилар.

Шунда эр имомдан сўрайди:

- Тақсир сўнгги пайтларда сизга бўлган муносабатим ўзгарганини сезмаяпсизми?

- Нега ундай деяпсиз?

- Ўтган йили кетганингиздан кейин хонадан пул йўқолган?!

Буни эшитган имом йиғлаб юборади.

- Нега йиғлайсиз, сиздан шубҳаланганимгами?

Имом кўзида ёш билан туриб жавонда турган Қуръон тагидаги пулни олиб кўрсатади:

- Ўшанда шамол туриб пулларни учириб юборди. Уларни йиғиб Қуръон тагига бостириб қўйдим. Мен сизнинг шубҳаланганингиз учун эмас, бир йил давомида қўлингизга Қуръон олмаганингиздан йиғлаяпман, биродар!

Манба: AlQuran.uz

https://t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг орамизда, бизга тасалли берадиган Пайғамбар йўқ эди, деймиз.😔

©Абу Бакр Сифил ҳафизаҳуллоҳ

@Solihlar_taratgan_nurlar
Bir do'stimiz yangi kanalni yo'lga qo'yibdilar. Alloh manfaatli qilib, Alloh ko'p ajr-savoblar yozsin. Sizlar ham kirib ko'ringlar.👇🏻
t.me/HamdAytishniOrganamiz
InshaaAlloh ertaga viktorina o'tkazamiz!
Soat nechchida qilamiz?
Anonymous Poll
20%
20:30
35%
21:00
45%
21:30
#Ибрат

АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА БЎЛГАН ИТОАТНИНГ ЭНГ ЮКСАК НАМУНАСИ!

Ҳижрий 3 йили! Уҳуд жанги!
Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг синглиси София, мусулмон жангчиларнинг ярадорларига сув ичириб, ярасини боғлар экан, ўрни келса қўлига қилич олиб, акаси Ҳамза каби, мушрикларнинг устига ташланиб қолар эди. Ўғли Зубайр Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида душманга қарши шердай ҳамла қиларди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам, ҳам амакиси, эмикдоши бўлган Ҳамза ибн Абдулмутталибнинг қорни ёрилиб, жигари суғурилган ва қулоқ бурни ваҳшиёна мусла қилинганини кўриб, ўзларини тутиб туролмасдан ўксиб-ўксиб йиғладилар. Шу пайт Ҳамза (р.а)нинг жияни Зубайр ҳам тоғасининг бу ҳолатга дош беролмасдан йиғлади. «Ҳамза ўлдирилди!» деган қичқириқни эшитган синглиси София ўликларни оралаб, акасининг бурдаланган жасади томон келаётганини кўрган Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам Зубайрга:«Эй Зубайр! Онангни қайтар, акасини бу ҳолатда кўрмасин» дедилар. Зубайр онасининг олдини қўли билан тўсиб:«Онажон! Бу томонга ўтманг!» дейиши билан онаси уни уриб, ерга йиқитдида, гўё олдидан тоғ чиқса, парчалайдиган важоҳат ила йўлида давом этди. Ўғли туриб, яна олдини тўсган эди, яна уриб йиқитди. Шунда онасини қайтаришдан умиди узилган Зубайр:«Онажон! Бу менинг гапим эмас! Расулуллоҳ сизни келмасин деб айтдилар» деди. Ўғлининг бу гапини эшитган София худди ток ургандек жойида қотди ва ўғлига қараб:«Расулуллоҳ мени келмасин деб айтдими?» деди. Ўғлидан «Ҳа» деган жавобни эшитгач, гарчи акасининг жасадига боришга бир-неча қадам қолган бўлсада, турган жойидан бир одим ҳам олдинга силжимасдан:«Акажон! Энди Дийдор қиёматга қолди! Аллоҳнинг ҳузурида кўришамиз!» деб ортга қайтди. Аллоҳнинг қадарига бўйин эгди. Кўзларидан селдек қуйилиб келаётган ёшларини арта-арта Мадинага кетди!
БУ - РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА БЎЛГАН ИТОАТНИНГ ЭНГ ЮКСАК ЧЎҚҚИСИ ЭДИ!

t.me/Solihlar_taratgan_nurlar
Quyosh chiqgan kunlarning eng yahshisi, ayyomlarning sayyidi, miskinlarning haji bo'lgan Juma ayyomingiz qutlug' va brokatli bo'lsin!

Allohumma solli va sallim va barik alayh
21:30 da viktorina boshlanadi, inshaaAlloh.

Har bir savolga javob berish uchun 2 daqiqa vaqt

Savollar 15 ta.

Vaqt tugaganidan keyin kelgan yoki òzgartirilgan javoblar qabul qilinmaydi

Javob bilan birga savol raqamini ham yozishingizni iltimos qilib qolaman.❗️
Bismillahir rohmanir rohiym
1-Савол

Namozdan keyin, siz-u biz Oyatul kursiyni o'qiymiz.
Rosululloh: Oyatul kursiyni har bir farz namozdan keyin, qiroat qilganga, qanday mukofot beriladi deganlar?

Жавобини👉 @Senior_I_bot га юборинг!
Стоп⛔️
Жавоб: Oyatul Kursiyni o'qisa, uni jannatga kirishidan faqatgina o'lim (o'lmagani) to'sib turadi deganlar.
2-Савол
Hadisda: O'zimiz yahshi ko'rgan narsani, birdorimizga ravo ko'rmagunimizcha kim bo'lolmasligimiz aytilgan?

Жавобини👉 @Senior_I_bot га юборинг!
Стоп⛔️
Жавоб: chinakam mo'min bo'lolmaysiz deyilgan.
3-Савол
Buhoriy rivoyat qilgan Hadisda:
Rosululloh: Munofiqning 4 alomatini aytganlar ularni yozing!

Жавобини👉 @Senior_I_bot га юборинг!
Стоп⛔️
Javob:
1.omonatga hiyonat
2.yolg'on so'zlaydi
3.shartnoma tuzsa, shartida turmaydi.
4.urushib qolsa, kek saqlaydi va noxaqlik qiladi.
4-Савол

Buhoriy rivoyat qilgan hadisda:
Rosululloh: Laylat ul-qadr kechasining haqligiga ishonib, Allohdan savob umidida ibodat qilib chiqsak, qanday hushxabar mukofot borligini aytganlar?

Жавобини👉 @Senior_I_bot га юборинг!