#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики банда биродарига ёрдам берар экан, Аллоҳ ўша бандага ёрдамчидир», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
@Solihlar_taratgan_nurlar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Қуръон
🎤Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид қори: Эронда бўлиб ўтган Қуръон мусобақасидан
©SaboqlarUz
https://telegram.me/Solihlar_taratgan_nurlar

#Ибрат
АЖАЛ ДЕНГИЗИГА ШЎНҒИГАН ҒОВВОС! ТОРИҚ ИБН ЗИЁД!
Ҳижрий 92 йил! Андалусиянинг фатҳи!
7 000 та жангчи билан Гибралтар буғозидан Андалусияга сузиб ўтган Ториқ ибн Зиёдни Вандаллар подшоси РОДЕРИК 100 000 аскар билан кутиб олди! Шунда Ториқ ибн Зиёд жангчиларига қараб:«Олдимизда денгиздек душман, Ортимизда душмандек денгиз бор! Ҳар иккисига юрсак ҳам бизни ажал қарши олиши мумкин! Лекин бирида Аллоҳга осий бўлиб ўлиш бор. Бошқасида Аллоҳга итоат қилиб ўлиш бор! Сизларга қацси бири афзал?» деганда, жангчилар:«Эй Ториқ! Сен бизни Аллоҳнинг тоатига бошла, албатта бизни жасорат устида топасан» дейишди. Шунда жанг бошланди. Аллоҳнинг нусрати ила, 7 000 + 5 000 = 12 000 Аскар, 100 000 кишилик қўшинни ер тишлатди!
✍🏻Тошкент ислом инсетутининг ҳадис ва ислом тарихи фанидан ўқитувчиси Росулжон Тошпўлатов

Forwarded from Олий Маъҳад | Расмий
#Рамазон_2021 #Таровеҳ #Хатми_Қуръон #Масжидлар
Бу йил Рамазонда масжидларда таровеҳ намозлари ўқилади
Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилиб, Қуръон хатм қилинади.
Ўтган йили коронавирус пандемияси сабаби бу улуғ неъматдан ҳамюртларимиз бахраманд бўлолмадилар.
🌙 🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси бу йил юртимиз масжидларида таровеҳ намози ўқилишини маълум қилди.
Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларда хатми Қуръонлар сони ортиб бормоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.
Қувонарлиси, бу сафар 1370 дан зиёд масжидда хатми Қуръон ўтказилади.
🔸Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом, бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади, деганлар (Имом Табароний ривояти).
🔗t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎤Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажиид
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга саловат саломлар мақтовлар ёғилсин🌸
t.me/Solihlar_taratgan_nurlar

#Ақл_Заковат
«СУВДАГИ ОДАМНИ ҚУТҚАРИШ УЧУН СЎЗГА ЭМАС, СУЗИШГА УСТА БЎЛИШ КЕРАК! СУДДАГИ ОДАМНИ ҚУТҚАРИШ УЧУН СУЗИШГА ЭМАС, СЎЗГА УСТА БЎЛИШ КЕРАК!»
(Жалолиддин Абдулборий)
Ҳижрий 122 йил! Ёки шунга яқин давр!
Басранинг буюк қозиси «Иёс Аз-Закий» га бир хамр ичишга ружуъ қўйган киши келиб:
- Эй Иёс! Хамрнинг ҳукми нима? деб сўради.
- Хамр харом!
- Сув ҳалолми, харомми?
- ҳалол!
- Хурмочи?
- Ҳалол!
- Эй Иёс! Унда қандай қилиб, ҳалол нарсалар жамланиб харомга айланиш мумкин?
- Эй Деҳқон! Мен бир ҳавуч сув билан сени урсам, сув сени оғритадими?
- Йўқ!
- Унда бир ҳавуч тупроқ олиб урсам оғритадими?
- Йўқ!
- Унда бир ҳавуч сомон олиб урсам оғритадими?
-Йўқ!
- Агар мен мана шу учаласини бир бирига қориб, гувала қилиб, уни Қуёшда қуритиб, кейин сени урсам оғритадими?
- Эй Иёс! У гувала нафақат оғритади, балки мени ўлдириши ҳам мумкин!
- Унда сен шуни билки, ҳалол нарсалар ҳам бўлак бўлак бўлганда бошқа нарса, бир-бирига аралашганда бошқа нарсадир!» дедилар!
✍🏻Тошкент ислом инсетутининг ҳадис ва тарих ўқитувчиси Росулжон Тошпўпалов

#Мутафаккирлар
Агар тилингга зикр оғир келиб қолган бўлса, сўзингда бефойда нарса кўпайиб кетса, аъзоларинг шаҳватларга мойил бўлса, ислоҳ қилиш йўлида тафаккур эшиги ёпилса, билгинки, гуноҳларинг катталашибди ёки қалбингда нифоқ хоҳиши яшириниб олибди.
Бундан қутулиш учун эса тавбага юзланиш, ўзни ислоҳ қилиш, Аллоҳга боғланиш ва Аллоҳнинг динида ихлосли бўлишдан ўзга йўлинг йўқдир. Ахир Аллоҳнинг қуйидаги оятини эшитмаганмисан?
«Албатта мунофиқлар дўзахнинг энг тубан жойида бўлурлар ва улар учун бирон мададкор топа олмайсиз! Фақат тавба қилиб, ўзларини ўнглаган ва Аллоҳга боғланиб дилларини Аллоҳ учун холис қилган зотлар – ана ўшаларгина мўминлар билан бирга бўлурлар». (Нисо сураси, 145-146-оятлар)
Бу оятда мўминлардан бўлурлар, деб айтмади. Балки “мўминлар билан бирга бўлурлар”, деб айтди. Билимдон бўлсанг бу ҳақда тафаккур қилиб кўр!
©Абулҳасан Шозилий.

Огоҳ бўлинг!
Арабларнинг “Ҳасан Табиби“.
Мала Али Курдистоний ким?
Ироқнинг Курдистон минтақасидан келган, одамларни даволашини даъво қилади. Ҳатто СПИД ва Саратон (рак) касалликларини ҳам даволашини даъво қилади.
Покистонлик беморларни қаердандир топиб, уларни бедаво дардлардан даволанганини эълон қилади. Кўзи кўрларнинг кўзини очишини, карларнинг қулоғини очишини даво қилади.
Фирибгарлиги исботини топгач Ироқ ҳукумати уни қўлга олиш ва жиноий жавобгарликка тортиш қарорини чиқаради. Жавобгарликка тортилишдан қўрққан “табиб“ Саудия Арабистонига кўчади. У ерда ҳам қайсидир покистонликнинг кўзини очгани ҳақида видео тарқайди. “Кўзи очилган кўр“ аслида кўр бўлмагани фош бўлади. Натижада Саудия ҳукумати машҳур “табиб“га нисбатан фирибгарлик бўйича жиноий иш очади ва уни Саудиядан депорт қилади.
Энди бизнинг ватанга қадам босибоқ қилган “кароматини“ кўринг. Ҳассада келган бир аёлни ҳассага таяниб эмас, қўлидан ушлаб юргизади ва каромат қилганини даво қилади. Ўйлаб кўринг, ҳассага таяниб юра олган одам бошқасининг қўлини ушлаб юра олади. Энди буни “каромат“ қилиб кўрсатиб, кўтар-кўтар қилиш тўғрими?!
Гўё Қуръондан оят ўқигандек бўлиб, одамларни чалғитишга ҳаракат қилади. Диққат билан видеоларини кўриб чиқинг.
Шунақа видеолари борки, таржима қилиб берсам, маза қилиб куласиз. Шунчалик ҳам фирибгар бўладими, дейсиз.
Аллоҳ таоло барчамизга басират берсин.
©Муҳаммад Одил Ҳамид

Ҳақиқий бахт
Бу бўлган воқеани менга устозим ҳикоя қилиб бергандилар. 2013 йилнинг ёзида устозимизнинг Исҳоқжон исмли шогирдлари ўз оналарини даволатиш мақсадида Наманган шаҳридаги шифохоналардан бирига ётқизадилар. Оналари шифохонанинг икки кишилик даволаш хонасига жойлашадилар. У кишининг шериклари вилоятнинг чекка туманларидан келган кекса бир аёл бўлади. Исҳоқжоннинг оналари тақволи, художўй аёл эдилар. Шериклари эса кун бўйи “Даракчи”, “Бекажон”, “7х7” каби газеталарни ўқиб, вақтини ўтказарди. Бир хонада ётиш асносида бир-бирлари билан қалинлашиб, дугона бўлиб қолишади. Икковлон даволаниб ётган кунларнинг бирида Исҳоқжоннинг оналари шериклари – тумандан келган кекса аёлдан “Калимангизни биласизми дугонажон?” деб сўрайдилар. У аёл “Йўқ” деб жавоб беради. Бу гапни эшитган Исҳоқжоннинг оналари эса “Вой бечора, сизга қандай ёрдам берсам экан-а?!” деб куйинадилар. Бир оз ўйланиб ётганларидан кейин ҳалиги туманлик аёлга “Келинг, иккаламиз биргаликда калима айтамиз. Баҳонада сиз ҳам ўрганиб оласиз” дейдилар. У аёлга бу таклиф маъқул келиб, икки дугона биргаликда калима айтишга тушиб кетишади: “Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳу...” Калимасини илк бор айтган туманлик аёлнинг қўлидан газетаси тушиб кетади. Исҳоқжоннинг оналари қарасалар у аёл жим бўлиб қолибди. Дарҳол ҳамшираларни чақирадилар. Бироқ меҳрибон Аллоҳ таоло ўша аёлнинг охирги сўзи шаҳодат калимаси бўлишига Исҳоқжоннинг оналарини сабабчи қилиб бўлган эди. У аёл ўша калимани айтиши биланоқ бу дунё билан осонгина хайрлашиб, охиратга йўл олган эди. Ҳа азизлар, Аллоҳ таоло ўша бандасининг охирги сўзи шаҳодат калимаси бўлишини ирода қилгани учун ҳам ўзининг туманидаги шифохоналарда даволанмай шаҳарга келишни, келганда ҳам Исҳоқжоннинг онларидек тақволи, солиҳа аёл билан бирга ётишни насиб қилди. Иккала аёл ҳам том маънода ҳақиқий бахтга эришган эдилар. Бирлари шаҳодат калимасини айтиб жон берган бўлса, иккинчилари ўша шаҳодат калимасининг айтилишига бевосита сабабчи бўлган эдилар. У аёл вафот этганидан сўнг орадан бир неча ой ўтиб, Исҳоқжоннинг оналари ҳам беморликлари сабабли бу дунёни тарк этдилар. Аллоҳ таоло икковларини ҳам раҳматига ғарқ этиб, охиратда улкан мукофотлар билан сийласин. У зот барчамизга чиройли хотима насиб этсин. Сўнгги нафасимизда тилимизга шаҳодат калимаси келишини осон қилсин, омин!
✍🏻Нозимжон Ҳошимжон

Бизнинг Саҳобалардан қандай фарқимиз бор!
Умар (р.а)нинг бир гаплари бор:«Агар осмон иккига ёрилиб, бир томонида жаннат, яна бир томонида дўзах кўрсатилса ҳам менинг иймоним қилт этмайди» деганлар!
Бизга кўрсатилса нима қилган бўлардик?........
Фарқимизни шундан билиб олаверайлик.

БУЮК РОББИМНИНГ МАРХАМАТИНИ КЎРИНГ!
Энг заиф бандасининг арзимас яхши амали учун ҳозирланган мукофотни таърифлаб:«Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган жаннатга шошилинглар....» деб марҳамат қилди.
Ваҳоланки, осмон 7 қават. Ҳали инсон боласи 1-осмоннинг кенглигини идрок қила олгани йўқ. Энди ақл идрок қила олмайдиган КЕНГЛИКДАГИ жаннат неъматларини тасаввур қилганмисиз!?
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади:
«Жаброил (а.с) Роббисидан жаннатни сайр қилишга изн сўради. Унга изн берилди. Кўп қанот соҳиби Жаброил (а.с) қанотлари (икки қанотини ёйса, машриқ ва мағрибни қоплаб олади) ёрдамида жаннатнинг устида узоқ учди. Кейин жаннат посбонларидан:«Мен жаннатнинг охирига етдимми?» деб сўради. Шунда жаннат посбонлари:«Ҳали Абу Бакр Сиддиққа берилган жойнинг ярмига етганинг йўқ» дейишди!
✍🏻Тошкент ислом инсетутининг ҳадис ва ислом тарихи фанидан ўқитувчиси Росулжон Тошпўпалов
Каналга уланиш👇🏻

Har bir savolga javob berish uchun 2 daqiqa vaqt ⏳
Savollar 15 ta.
Vaqt tugaganidan keyin kelgan yoki òzgartirilgan javoblar qabul qilinmaydi ❌
Javob bilan birga savol raqamini ham yozishingizni iltimos qilib qolaman.❗️

Стоп⛔️
Жавоб: Ro'za arab tilida "siyom" deb atalib, bir narsadan o'zini tiymoqlikni bildiradi.

2-Савол❓
Alloh taolo baqara surasida:
"Ey iymon keltirganlar, sizlarga ham, huddi sizdan oldin o'tganlarga farz qilinganidek, ro'za farz qilindi, shoyadki......
Nuqtalar o'rnidagi oyatning ohiridagi so'zni to'ldiring!
Жавобини👉 @Senior_I_bot га юборинг!

Жавоб: Shoyadki "taqvo" qilsangiz degan.
Buday deb Alloh taolo: Ro'zadan ko'zlangan Asosiy maqsadni ham bayon etib qo'ymoqda.