Sirdaryo.uz
6.85K subscribers
19K photos
3.43K videos
27 files
12.4K links
Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali

http://sirdaryo.uz/
fb.com/sirdaryohokimligi
instagram.com/sirdaryohokimligi

Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Ishonch telefoni: 67 225 29 82
Pochta: Sirdaryochatuz@gmail.com

Guliston shahar I.Karimov 60 uy
Download Telegram
Гулистон шаҳридаги “Хумо” савдо мажмуаси авто-тураргоҳида Республикамизнинг турли ҳудудлари, шу билан бирга, қўшни Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган 100 га яқин спорт автомобиллари иштирокида «Drift show caravan» лойиҳаси ташкил этилди.

Сирдарёда илк бор ўтказилган мазкур лойиҳанинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Шохрух Исакулов иштирок этиб, барча автоспорт ихлосмандларини мото ва авто дрифт чиқишларидан завқ олишга чақирди.

Шу ернинг ўзида вилоят ҳокимлиги ҳамда Авто-мото туризм ассоциацияси ўртасида келгусида бу каби спорт тадбирларини биргаликда ташкил этиш, шунингдек, Сирдарё вилоятини "off-road" туризм марказига айлантириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Спорт тадбири давомида DJ’ларнинг жонли чиқишлари, тюнинг автомобиллар кўргазмаси, тест-драйв, дрифтлар ва турли хилдаги кўнгилочар дастурлар йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram
Сизларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёрмиз — вилоят ҳокими тадбиркорларга табрик йўллади

20 август - Тадбиркорлар куни муносабати билан ушбу соҳага алоқадор барча юртдошларимизни самимий муборакбод этиб, ўзимнинг чуқур ҳурмат ва эзгу тилакларимни билдираман.

Президентимиз таъбири билан айтганда Тадбиркорлар! Сизлар ҳар бирингиз қаҳрамонсиз, фидойисиз. Жонажон Ватанимиз иқтисодиётини ривожлантириш, иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллаларни обод этишда Сизларнинг ҳиссангиз катта.

Бугунги кунда Сирдарё вилоятида 11 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг 1 241 га яқини жорий йилнинг олти ойи ичида рўйхатдан ўтгани эътиборга олинса, ўзининг иш юритиш салоҳиятини ҳаракатга келтириш истагидаги юртдошларимиз сафи анчагина кенг эканлиги намоён бўлади.

Буни, биринчи навбатда, муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан жойларда қулай бизнес муҳити, хусусан, зарур инфратузилма яратилганлиги, истиқболли лойиҳалар ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлиги билан боғласа тўғри бўлади. Шу ўринда айни пайтда вилоят ялпи ҳудудий маҳсулотида тадбиркорлик субъектларининг улуши 61,3 фоиз, аҳоли бандлигида 72 фоизга тўғри келаётганлиги имкониятлар кўлами, айни йўналишларда марраларни янада каттароқ олишга асос бўлади.

Аслида тадбиркорга тўсиқ бўлаётган биргина ҳолат ҳам ортиқча. Шу нуқтаи назардан ҳафтанинг ҳар сешанба куни шахсан ўзим бошчилигимда тадбиркорлар учун ўтказилаётган қабулларда масаланинг айни жиҳатига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳурматли тадбиркорлар, Сирдарё вилояти ҳокимлиги бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга хайрихоҳлигингиз, соҳада татбиқ этилаётган янгиликларни ўзлаштиришдаги тиришқоқлигингиз, ҳалол меҳнатингизни қадрлаган ҳолда Сизларни қўллаб-қувватлашга ҳамиша тайёрлигини яна бир бор таъкидламоқчиман.

Ҳаёт синовларида тобланган, сўзида ҳам, ишида ҳам қатъийлик, мардлик ва ташаббускорлик уфуриб турган Сиз азизларни байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, фаолиятингизга муваффақият, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат ва соғлик-омонлик тилайман!

Акмалжон Махмудалиев,
вилоят ҳокими.

Telegram | Facebook | Instagram
e-auksion.uz платформаси орқали 2 920 та ер участкаси мулк ва ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди

➤ Оқолтин туманида - 359 та (кўриш)
➤ Боёвут туманида - 369 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманида - 199 та (кўриш)
➤ Гулистон туманида - 126 та (кўриш)
➤ Сардоба туманида - 441 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманида - 442 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманида - 104 та (кўриш)
➤ Ховос туманида - 452 та (кўриш)
➤ Гулистон шаҳрида - 160 та (кўриш)
➤ Ширин шаҳрида - 9 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳрида - 259 та (кўриш)

Telegram | Facebook | Instagram
Вилоят ИИБда янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Абдуллаев Ойбек Турғунович — Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида;

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси магистратура битирувчиси подполковник Абдуназаров Ширзод Набиевич вилоят ИИБ ЖХХ бошлиғининг ўринбосари – Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида иш бошлади.

Telegram | Facebook | Instagram
Айни вақтда Сирдарё вилояти бўйича 13 298 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатаётган бўлса, шундан 1 407 таси жорий йилнинг 7 ойи давомида ташкил қилинган.

#Инфографика

Telegram | Facebook | Instagram
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Россиянинг "ImpaktBio" компанияси бош директори Андрей Кирик бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Унда Янгиер шаҳридаги кичик саноат зонаси ҳудудида метанотроф синтез қилиш орқали оқсил ва оқсил-полимер маҳсулотларни ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Мазкур лойиҳага Россия компанияси томонидан 20 миллион АҚШ доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция йўналтириш режалаштирилган. Натижада, 56 та янги доимий иш ўрни яратилади. Корхонада 260 тонна биомасса хомашёси қайта ишланиб, 130 тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Мулоқот давомида ажратиладиган ер майдони, ҳудуднинг иқтисодий ва инвестициявий имкониятлари, инфратузилма ва логистика шароитлари ҳақида делегация аъзоларига маълумот берилди. Вилоят ҳокими лойиҳани қисқа муддатда ҳамкорликда кўриб чиқиш ҳамда уни амалга ошириш бўйича ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини маълум қилди.

Telegram | Facebook | Instagram
Гулистон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчиларининг барчаси талаба бўлди

Мактаб интернати директори Ғолибжон Бозоровнинг маълумотига кўра, бу йил интернатни тамомлаган 24 нафар битирувчининг барчаси тест синовларидан муваффақиятли ўтган. Уларнинг 23 нафари давлат гранти, 1 нафари эса тўлов-шартномаси асосида олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.

Шунингдек, мактаб интернети битирувчилари ОТМга кириш кўрсаткичи бўйича республикада 3-ўринни эгаллаган.

Telegram | Facebook | Instagram
Vakant lavozimlarga ochiq tanlov e'lon qilindi

Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Sirdaryo viloyatidagi quyidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov e'lon qilindi:

▪️Sirdaryo viloyati qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi boshqarmasi: Tuman (shahar)lar qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi bo'limlari faoliyatini muvofiqlashtirish sho'basi boshlig'i;

▪️Guliston shahar hokimligi: "Do'stlik" mahallasidagi hokim yordamchisi;

▪️Agrosanoat majmui ustidan nazorat qilish inspeksiyasi Sirdaryo tumani bo'limi: Bosh mutaxassis.

❗️Arizalar 26.08.2023 yil soat 23:59 gacha qabul qilinadi.

▪️ Agentlikning Sirdaryo viloyati filiali — 67-225-14-93

Telegram | Facebook | Instagram
Мусабаев Собиржон Темирович Сирдарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

C.Мусабаев мазкур тайинловга қадар Сирдарё тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Telegram | Facebook | Instagram
Бугунги кунда вилоятда 18 та кичик саноат зонаси фаолият юритмоқда

Ўтган йиллар давомида Сирдарё вилоятида 18 та кичик саноат зонаси ташкил этилган. Уларда 785,9 миллиард сўмлик 71 та лойиҳа жойлаштирилиб, 1 893 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Шундан бугунги кунда қиймати 104,9 миллиард сўмлик 34 та лойиҳа ишга туширилган ва 513 та иш ўринлари яратилган. Шунингдек, мазкур корхоналар томонидан йилига 50 минг долларлик экспорт ва 2 миллиард сўм солиқ тушумлари таъминламоқда.

Йил якунига қадар вилоятдаги мавжуд КСЗларида қиймати 2 миллион доллар бўлган 6 та лойиҳа жойлаштирилади ва 120 та янги иш ўрни яратилади. Бунинг учун КСЗларидаги 359 та лотдан иборат 78,8 гектар ер майдони электрон онлайн-аукционга савдосига қўйилган.

КСЗлари инфратузилмасини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, йил бошидан буён Сирдарё, Ховос, Оқолтин, Мирзаобод, Гулистон, Сайхунобод туманлари ҳамда Гулистон, Янгиер шаҳар кичик саноат зоналарида 6 миллиард 590 миллион сўмлик ташқи муҳандислик тармоқлари қурилди.

Telegram | Facebook | Instagram
Гулистон шаҳридаги янги "Call-markaz" ишга таклиф қилади

⚡️Агар сиз Сирдарё вилоятида истиқомат қилсангиз, UniCall компанияси барча рус тилини биладиганлар учун янги лойиҳани бошланганини мамнуният билан эълон қилади.

Тажрибангиз бўлмаса барчасини ўзимиз ўргатамиз!

Талаблар:
- Рус тилини мукаммал билиш, нутқ нуқсонларисиз равон сўзлашиш;
- Компютердан фойдалана олиш (тажрибали фойдаланувчи);
- Грамматик хатоларсиз чиройли нутқ.

💸Маош: 3.500.000 дан 4.500.000 гача

Ва энг муҳими, биз сиздан иш тажрибасини талаб қилмаймиз, балки ўзимиз ҳаммасини ўргатамиз! Агар сиз бизнинг жамоамизга қўшилишга тайёр бўлсангиз, биз сизни кутмоқдамиз!

📞 Қўшимча маълумот учун телефон: 97 140 50 99

Telegram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоятда сувга сакраш бўйича Республика турнири бўлиб ўтди

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Фармонига кўра "Дўстлик" ордени билан тақдирланган Гулистон шаҳридаги «Agro Youth» ишлаб чиқариш кооперативи директори Барчиной Усманова фаолияти ҳақида

Telegram | Facebook | Instagram