Sirdaryo.uz
6.73K subscribers
19.2K photos
3.46K videos
27 files
12.5K links
Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali

http://sirdaryo.uz/
fb.com/sirdaryohokimligi
instagram.com/sirdaryohokimligi

Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Ishonch telefoni: 67 225 29 82
Pochta: Sirdaryochatuz@gmail.com

Guliston shahar I.Karimov 60 uy
Download Telegram
Деҳқон хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олинг.

➤ Боёвут туманида 65 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманида 23 та (кўриш)
➤ Гулистон туманида 3 та (кўриш)
➤ Сардоба туманида 2 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманида 4 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманида 17 та (кўриш)
➤ Ховос туманида 17 та (кўриш)

Teleram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё вилоятининг экспорт ҳажми ошди

Жорий йилнинг январь-май ойларида вилоятда жами экспорт ҳажми 154,8 млн долларга тенг бўлди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 132,1 фоизга ўсиш суръатига эга бўлди.

Экспорт таркибида энг катта улуш озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (58,9 фоиз), асосан материал турига қараб классификацияланган саноат товарлари (27,8 фоиз), турли хил тайёр буюмлар (5,7 фоиз), кимёвий воситалар (3 фоиз), ноозиқ-овқат хомашё (2,1 фоиз), машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (1,5 фоиз) ҳамда бошқа маҳсулотлар (1 фоиз) ҳисобига тўғри келди.

Teleram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Биз бир бутун Ўзбекистонмиз!

Teleram | Facebook | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар, олимлар ва талабалар диққатига!

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Шаҳло Турдикулова ОТМларига қабул жараёнларини ташкил этиш ҳамда янги ўқув йилига тайёргарлик билан танишиш, олимлар ва талабаларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш ҳамда абитуриентларга қабул жараёнлари тўғрисида маълумот бериш мақсадида сайёр қабул ўтказади.

Қабул бугун соат 11:00 да Сирдарё Ёшлар технопарки биносида бўлиб ўтади.

Манзил: Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Сирдарё Ёшлар технопарки

Teleram | Facebook | Instagram
Вилоят аҳолисига электр энергия етказиб бериш сифати яхшиланмоқда

Жорий йилнинг 6 ойида вилоят бўйича 241 дона трансформатор пункти ва 686 км электр узатиш тармоғи мукаммал, 530 дона трансформатор пункти ва 1 306 км электр узатиш тармоғи жорий таъмирланди.

Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Вохид Ибодуллаев ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сирдарё ҳудудий филиали раҳбари иштирокида ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Унда ОАВ вакиллари, журналист ва блгерлар иштирок этди.

Teleram | Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 6 ойи давомида вилоятимиз аҳолисига 7 826,16 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

Истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб бериш икки босқичда амалга оширилмоқда. Дастлаб газни қайта ишлаб чиқариш заводларидан суюлтирилган газ 9 та "MAN" русумли махсус автотранспортлар воситалари ёрдамида вилоятимиз ҳудудига ташиб келтирилади. Кейин ҳудудлардаги 3 та газ тўлдириш шохобчалари орқали вилоятимиз аҳолисига маиший газ баллонларида етказиб берилади. Бунда 21 та ўрта ҳажмли "ISUZU" ва 1 та сиғими 320 дона маиший газ баллонга мўлжалланган "CHAKMAN" русумли автотранспорт воситалари хизмат кўрсатади.

Техникалар тўлиқ GPS кузатув мосламаси билан жиҳозланган ва уларнинг ҳаракат йўналиши реал вақтда кузатиб борилади.

Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Вохид Ибодуллаев ҳамда “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали раҳбари иштирокида ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Teleram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ишлари ҳажмида ўсиш кузатилди

Жорий йилнинг январь-май ойларида вилоятда 1 134,8 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Ўсиш суръати ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 101,1 фоизни ташкил қилди.

▪️Бинолар ва иншоотларни қуриш – 68,8 фоиз;
▪️Фуқаролик қурилиш объектларини қуриш – 25,3 фоиз;
▪️Ихтисослаштирилган қурилиш ишлари – 5,9 фоиз.

Қурилиш ишларининг 76,7 фоизи кичик ташкилотлар ва микрофирмалар, 14,5 фоизи норасмий сектор ва 8,8 фоизи йирик норасмий пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилган.

Бу ҳақда вилоят ҳокими ўринбосари Вохид Ибодуллаев иштирокида ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Teleram | Facebook | Instagram
Forwarded from Sirdaryo / Official
Янги тайинлов

Байзақов Адхам Абдуллаевич
— Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Cирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Байзақов мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари лавозимида фаолият олиб борган.

@SirdaryoOfficial
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Sirdaryo / Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 360 градусда қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилади

Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам бир қанча қоидабузарликларни аниқлайди:

🔹ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
🔹ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;
🔹светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
🔹йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;
🔹йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
🔹йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
🔹давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.

@SirdaryoOfficial
Оқолтинда кофе ёки салқин ичимлик ичиб китоб ўқиш мумкин бўлган зиё маскани иш бошлади

Туманнинг “Кўркам диёр” маҳалласида замонавий “Book cafe” очилди. Унда энг сара ва янги чоп этилган адабиётларни сотиб олиш билан бирга, шу ернинг ўзида мутолаа қилиш ҳам мумкин.

Эътиборлиси, дўконнинг ўқув зали одатдагига ўхшамайди. Яъни ушбу ўзига хос кафе-кутубхонада китоб ўқиш билан бирга кофе ва салқин ичимликлар истеъмол қилиш мумкин.

Ташаббускор тадбиркор Муроджон Ўлжабоевнинг айтишича, бу ерда 3 та доимий иш ўрни яратилди. Ҳозирча токчалар 200 га яқин адабиётлар билан тўлдирилган. Бепул Wi-Fi тизими ҳам бор. Келгусида интернет орқали зарур адабиётларни топиш ва харид қилиш имконини берувчи электрон ўқув қурилма ҳам ўрнатилиши режалаштирилган.

Teleram | Facebook | Instagram
Июль ойида пенсия ва нафақа тўловлари учун 121,6 млрд сўм пул молиялаштирилди

Нақд пулсиз шаклда (банк карталари) пенсия ва нафақа олувчи қарийб 72 минг нафар фуқарога 77,5 млрд сўмлик пенсия ва нафақа пуллари уларнинг банк пластик карталарига тўлиқ юклаб берилди.

Айни вақтда Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан нақд шаклда пенсия ва нафақа олувчи 45 минг нафар фуқарога тўланиши лозим бўлган 44,1 млрд сўм маблағ график асосида уйма-уй юрган ҳолда етказиб берилмоқда.

Teleram | Facebook | Instagram
Сирдарё рақамларда

▪️Сирдарё иссиқлик станцияси томонидан ўтган 6 ой давомида 8,03 млрд. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

▪️Йил бошидан “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминоти филиали ҳамда унинг шаҳар ва туман газ идоралари томонидан турар жойлардаги 12 338 та газ жиҳозлари профилактик, 14 881 таси техник кўрикдан ўтказилди.

▪️Янги ўқув йилида вилоятдаги мавжуд 308 та мактабнинг 1-синфига 17 768 нафар ўқувчи қабул қилиниши кутилмоқда.

Teleram | Facebook | Instagram
e-auksion.uz платформаси орқали кўчма савдо жойларини 3 йилга ижарага олинг!

➤ Оқолтин туманида 106 та (кўриш)
➤ Боёвут туманида 206 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманида 87 та (кўриш)
➤ Гулистон туманида 76 та (кўриш)
➤ Сардоба туманида 146 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманида 98 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманида 80 та (кўриш)
➤ Ховос туманида 94 та (кўриш)
➤ Гулистон шаҳрида 232 та (кўриш)
➤ Ширин шаҳрида 92 та (кўриш)
➤ Янгиер шаҳрида 390 та (кўриш)

Teleram | Facebook | Instagram
3 та туман (шаҳар) маданият ва туризм бўлимига "Дамас" автомобили топширилди

“Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Маданият ва туризм вазирлиги томонидан Сирдарё, Ховос тумани ва Гулистон шаҳар маданият ва туризм бўлимига махсус автотранспорт воситаси (Damas) топширилди.

Teleram | Facebook | Instagram
Sirdaryo viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov e'lon qilindi

Davlat fuqarolik xizmatchilari vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Sirdaryo viloyatidagi quyidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov e'lon qilindi:

▪️Boyovut tumani soliq inspeksiyasi: Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish sektorida ishlarni tashkil qilish sho'basi davlat katta soliq inspektori;

▪️Boyovut tumani soliq inspeksiyasi: Buxgalteriya sho'basi bosh hisobchisi;

▪️Sardoba tumani soliq inspeksiyasi: Sayyor soliq tekshiruvlari sho'basi davlat bosh soliq inspektori;

▪️Xovos tumani soliq inspeksiyasi: Jismoniy shaxslarga xizmat ko'rsatish sho'basi davlat bosh soliq inspektori;

▪️Xovos tumani soliq inspeksiyasi: Jismoniy shaxslarga xizmat ko'rsatish sho'basi davlat katta soliq inspektori;

▪️Yoshlar ishlari agentligi Guliston shahar bo'limi: Mahallalardagi yoshlar yetakchilari faoliyatini muvofiqlashtirish va yoshlarning bo'sh vaqtini mazmunli tashkil etish bo'yicha bosh mutaхassis;

▪️Yoshlar ishlari agentligi Sirdaryo tumani bo'limi: Mahallalardagi yoshlar yetakchilari faoliyatini muvofiqlashtirish va yoshlarning bo'sh vaqtini mazmunli tashkil etish bo'yicha bosh mutaхassis;

▪️Oqoltin tumani maktabgacha va maktab ta'limi bo'limi: Tovar-moddiy qimmatliklar hisobi bo'yicha buxgalter;

▪️Sayxunobod tumani qurilish va uy-joy kommunal xo'jaligi bo'limi: Arxitektura va qurilish sohasi bo'yicha bosh mutaxassis.

❗️Arizalar 10.07.2023 yil soat 23:59 gacha qabul qilinadi.

▪️ Agentlikning Sirdaryo viloyati filiali — 67-225-14-93
Инфографика: Сирдарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази инфографикасида Сирдарё вилоятининг сўнгги 6 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги натижалари келтирилган.

📈 2017-2022 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 6,8 трлн сўмдан 18,1 трлн сўмга ошди ва реал ўсиш суръати 26 фоизга етди.

🔺Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 48,9 фоизга кўпайиб, 20,7 мингтага етди ва 105 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

👆Ушбу давр мобайнида вилоятда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар 3,9 млрд доллар инвестициялар ўзлаштириш имконини берди.

📈 Ташқи савдони эркинлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган чоралар натижасида 2022 йил якунлари бўйича вилоят экспорти ҳажми 327,8 млн АҚШ долларига етди.

Teleram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бозорларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди

Teleram | Facebook | Instagram