Sirdaryo Xabarlari
108K subscribers
48.6K photos
20.7K videos
71 files
55K links
@Sirdaryo — Тезкор ва ишончли хабарлар ✓

📡 Оммабоп янгиликлар
🔥 Расмий хабарлар

📌 Реклама: @SirdaryoAdmin

📩 Мурожаат учун: @SirdaryoBOT
Download Telegram
⚡️ Ходимлар қуйидаги ҳолларда таътилни узайтириш ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга:

— вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида;
— ҳомиладорлик ва туғиш таътили муддати бошланганда;
— йиллик таътил ўқув таътилига тўғри келиб қолганда;
— давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганда, башарти қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатларда бундай вазифаларни бажариш учун ходимни ишдан озод этиш назарда тутилган бўлса.

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
⚡️ Татаристоннинг Набережне Челни шаҳридаги беш қаватли турар-жой биносида кучли портлаш содир бўлди (видео)

Дастлабки маълумотларга кўра, 4 қаватдаги хонадонда газ ускунасидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги сабаб газ портлаган — 4 киши яраланган, шу жумладан 2 бола ҳам, болалар вайроналар остидан қутқарилган ва касалхонага ётқизилган

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
​​⚡️ Ижтимоий тармоқларда, Сирдарё туманидаги 35-мактабда тўртинчи ва иккинчи синф ўқувчилари бир синфда дарс ўтилаётганлиги айтилмоқда — расмий изоҳ берилди (видео)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 140- сонли Қарорнинг 4-боб 28-бандида Кам комплектли умумтаълим муассасаларида (филиалларда) бошланғич синф ўқувчилари қуйидаги ҳолларда битта синфга бирлаштирилиши мумкин:

— ўқувчилар сони 8 нафаргача бўлган I — IV синфлар;
— ўқувчилар сони 12 нафаргача бўлган учта бошланғич синф;
— ўқувчилар сони 24 нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар) ўқувчилари битта синфга бирлаштирилиши мумкин.

Сирдарё туманидаги 35-умумтаълим мактабда ҳозирги кунда жами 91 нафар ўқувчи бор. Шундан 1-4-синфларда 38 нафар, ҳамда 5-11-синфларда 53 нафар ўқувчилар таълим олмоқда. Мактабнинг 1-3-синфларда 18 нафар, ва 2-4-синфларда эса 20 нафар ўқувчилар қўшиб ўқитилаётганини маълум қиламиз.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
⚡️ Афғонистонда Маршал Дўстум иштирокида Афғонистон миллий қаршилик Олий кенгаши тузилгани эълон қилинди.

Маълум қилинишича, кенгаш таркибига Абдураб Расулий Сайёф, Муҳаммадюнус Қонуний, Ато Муҳаммад Нур, Абдулрашид Дўстум, Муҳаммад Муҳаққи ва бошқа сиёсатчилар кирган. Кенгаш баёнотида «Афғонистон давлати ноаниқлик, монополия ва коррупция натижасида қулаб тушиб, бепарволик ҳамда нотўғри бошқарув оқибатида нотинчликларга дуч келди», — дейилади. Қайд этилишича, кенгаш аъзолари Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилмоқчи. Бироқ таъкидланишича, агар бошқа тараф ва унинг издошлари бундай қарорга рози бўлмаса, курашнинг иккинчи қисми (ҳарбий ҳаракатлар)га ўтишга мажбур бўлинади.

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
⚡️ Президент Солиқ кодексига қўшимча киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Унга кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинадиган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек уларни Ўзбекистонга олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Рус тилида сўзлашиш гуноҳми? Тил билиш — илм!

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
⚡️ Бухорода ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган футбол бўйича Республика биринчилигида — Аббос Эргашев мураббийлигидаги сирдарёлик ўсмирлар 3-ўринни қўлга киритишди (фото)

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида “Футболимиз келажаги Сенинг қўлингда” шиори остида Республика биринчилиги ўтказилди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни Бухоро вилояти, 2-ўринни Наманган вилояти ва 3-ўринни Сирдарё вилояти жамоалари қўлга киритишди.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар Марказий кенгаш томонидан диплом, медал ва қиммат баҳо совғалар (замонавий телевизор, велосипед ва спорт анжомлари) билан тақдирландилар.

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
⚡️ O'zLiDeP Сирдарё вилояти Кенгаши вилоятимиз аҳолиси ва меҳмонларини 26 октябрь куни соат 17.30да Гулистон шаҳридаги Марказий ўйингоҳида бўлиб ўтадиган партиявий шоу-тадбирига таклиф этади

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Сирдарёда "Янги Ўзбекистон эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида тадбирлар ташкил этилди

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg
⚡️ Гулистон туманининг 25 та маҳаллаларида “ҳоким ёрдамчиси” лавозимига эълон қилинган очиқ танлов асосида туман ҳокими Сайдимқул Бегимқулов номзодлар билан суҳбат ўтказди (фото)

Номзодларга қўйиладиган асосий талаблар сифатида олий маълумотли, иқтисодиёт соҳасида камида 2 йил меҳнат стажига эга бўлган, маҳалланинг шарт-шароитини яхши биладиган, тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тажрибасига эга бўлиши лозимлиги қайд этилган. Ушбу талаблар асосида вилоят ва туман ташкилотларидан 30 нафар раҳбар ходимлар танлаб олинди.

Каналга уланиш:👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFIGsEorgDufPpS2gg