Ушбу канални ўчирамиз
77 subscribers
39.7K photos
7.99K videos
83 files
5.02K links
Download Telegram
Forwarded from BOTIRJON YUSUPOV
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ХТБ тасарруфидаги 180-А сонли умумтаълим тармоқ мактабида 2-ноябр куни мактаб директори Д. Н. Тухтаева, ММИБДЎ М. М. Камаретдинова, касаба уюшма раиси Н. Н. Собирова, мактаб кутубхоначиси Д. Акромова, она тили ва адабиёти ўқитувчилари иштирокида  ,, ЁШ КИТОБХОН" танлови бўлиб ўтди. Танловда мактабнинг 9-10-11 синфнинг билимдон ўқувчилари ўзаро беллашдилар, ғолиб ўқувчилар мақтов ёрлиғи билан тақдирландилар.
Forwarded from Muzaffar.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабида санъатимизнинг севимли санъаткорлари, соҳибжамол актрисаларимиз:
1. Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Вазира Юнусова;
2. Ўзбек Миллий Академик драма театри ва кино актрисаси - Зебинисо Холиқова билан мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг ижодий учрашуви бўлиб ўтди.
Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактабининг директори - Шакархон Хасанова тадбирга масъул бўлди.
Шайхонтоҳур туманидаги 186-умумий ўрта таълим мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари - Ҳидоятхон Нурмуҳамедова ва мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси, журналист - Музаффар Муҳаммадназар ижодий учрашувни ташкиллаштиришди ва ўтказишди.
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 34-сонли умумтаълим мактабида 5 та муҳим ташаббуснинг 3 йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида:
📃 8-9-10-11- синфларнинг энг иқтидорли ўқувчилари сараланди, улар ўз синфлари номидан беллашувда қатнашдилар
📃 Беллашув 3 босқичда ташкил этилди
👍 Ўқувчилар томонидан power point дастури орқали берилган мавзуга намойиш тайёрлаш ва ҳимоя қилиш шарти иштирокчиларни барчасида кучли қизиқиш уйғотти
Беллашув якунига кўра ғолиблар аниқланди;
1- ўрин 9-б синф ўқувчиси Ҳақназаров
👍 2-ўрин 10-б синф ўқувчиси Эрнашхўжаев
👍 3-ўрин сохиби Комилхоновлар деб топилди.                                    👍 уларга эсдалик совғалари топширилди
👍 Беллашув мактабнинг информатика ва математика метод бирлашма раҳбари
Н.Лочинова  томонидан ташкиллаштирилди.
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
🔔Xorijiy tillar bo‘yicha onlayn olimpiadalar marafonining asosiy kuni!

🗓 Bugun 3-noyabr kuni soat 16:00 dan 21:00 gacha khiso.uz platformasida o‘quvchilar, talabalar va o‘qituvchilar o‘rtasida 🇺🇸 ingliz tili va 🇷🇺rus tili fanlaridan olimpiada o‘tkaziladi.

📌 Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishishni unutmang.

📹 Olimpiada ishtirok etish mutlaqo bepul!

➡️ Ro‘yxatdan o‘tish @khiso_uz_bot orqali amalga oshiriladi.

⬇️ Barcha o‘qituvchilar soat 21:00 da QR kodli sertifikat yuklab olishadi.

✝️ Telegram kanalga a'zo bo‘ling va olimpiadalardan eng birinchi xabardor bo‘ling: ➡️ @khiso
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳеч бир бандани Аллоҳ тўғри йўлидан адаштирмасин 🤲
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яқинда пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 82-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёт метод бирлашмаси томонидан ўтказилган қатор очиқ дарслар ва ёш мутахассислар учун семинар-тренинглар ҳақида хабар қилгандик.

🎥Тадбирлар тафсилотлари билан O’zbekiston 24 телеканалида намойиш этилган репортаж орқали танишинг.

🖌Тошкент шаҳар ХТББ Матбуот хизмати

👉Каналимизга уланинг ва дўстларингизга улашинг:
👉 https://t.me/ToshkentshaharXTBB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖐 Besh tashabbus olimpiadasi Toshkent shahar bosqichiga start berildi

🗓 Musobaqa va tanlovlarning Toshkent shahar bosqichlari quyidagi sanalarda o'tkaziladi:

🏓 Stol tennisi musobaqasi
🗓 7-noyabr 12:00
📍 O'zbekiston stol tennisi federatsiyasi

Shaxmat va shashka musobaqasi
🗓 8-noyabr 11:00
📍 O'zbekiston shaxmat federatsiyasi

⛹️ Voleybol musobaqasi
🗓 9-10-noyabr 11:00
📍 Toshkent irrigasiya va qishloq xo‘jaligini mexanizasiyalashtirish muhandislari universiteti

🏃‍♀️ Yengil atletika musobaqasi
🗓 11-noyabr 11:00
📍 Olimpia zahiralari kolleji

🏀 Stritbol musobaqasi
🗓 12-noyabr 11:00
📍 Toshkent shahridagi Singapur menejmentni rivojlantirish instituti sport majmuasi

🏋️‍♀️ Milliy kurash musobaqasi
🗓 14-noyabr 11:00
📍 Xalqaro kurash federatsiyasi

🏋️‍♂️ Street Workout musobaqasi
🗓 15-noyabr 11:00
📍 Milliy Gvardiya sport majmuasi

📘 Yosh kitobxon tanlovi
🗓 16-noyabr 11:00
📍 Alisher Navoiy nomidagi O'zbekiston Milliy Kutubxonasi

🖥 Kibersport musobaqasi
🗓 16-noyabr 11:00
📍 “Ciberium” internet klubi

🪕 Xalq va zamonaviy cholg‘u asboblari tanlovi
🗓 21-22-noyabr 11:00
📍 O‘zbekiston Davlat Konservatoriyasi

💃 Yoshlar “Raqs" festivali
🗓 23-24-noyabr 11:00
📍 O‘zbekiston Davlat Konservatoriyasi

⁉️ “Zakovat” intellektual o‘yini
🗓 25-noyabr 11:00
📍 “Zakovat” binosi

🎭 “Quvnoqlar va zukkolar” tanlovi
🗓 26-noyabr 11:00
📍 Toshkent shahar yoshlar markazi

❗️Diqqat, o'zgaruvchan ob-havo va boshqa texnik sabablarga ko'ra joylashuv va vaqtlarda o'zgarish bo'lishi mumkin. Bu haqida musobaqa o'tkazilishidan 1 kun oldin xabar beriladi.

📺 Tanlov va musobaqalarni o'tkazish tartibi, qoidalar va boshqa ma'lumotlarni 📺 YouTube sahifamizdagi qo'llanmalar orqali bilib olishingiz mumkin.

Telegram sahifamiz @yoshlarplatformasi

🕊Telegram📱Facebook📱Instagram📺YouTube🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсон онасидан кўрмаган, ололмаган меҳрни узоқ излайди ва афсуски тополмайди.
Кўнгли кемтик бола ҳар шамолда парчаланадиган, тўзиб кетадиган мўрт бўлиб қолади. Ҳаёт синовларида кучли, бардам туриш учун қийналади.
Шунинг учун, болангизни бошқалардан кўра доно, одобли бўлишга мажбурлаб уни меҳрингиздан бебаҳра қолдирманг.
Қатъиятли, қаттиққўл бўлинг, лекин буларданда ортиқроқ МЕҲРИБОН она бўла олинг.

Эсингизда бўлсин, онаси севмаган кишини ҳеч ким севмайди...!

https://t.me/Shayxontohur_TXTB
— Фарзандимиз бирор иш қилмоқчи бўлса, "Тегма, қўлингдан келмайди, бузиб қўясан, масаллиқни увол қиласан..."
— Мактабда ўқувчи икки бетлик иншо ёзади, педагог қизил ручкада тўртта хатони белгилаб қўяди...

Биринчи навбатда ота-она, ўқитувчилар авлодларни руҳиятини, ўзига ишончини  пасайтириб юборади. Ўша 4 та хатони "қизил" ручкада белгиламанг, 2 бет ижодини қадрланг, 96 та тўғрисини кўрсатинг, хатоларини ўзи англаб олади!

Хато қилишдан чўчитманг, қилган хатосидан хулоса қилиб тузатишни ўргатинг! Болалар улғаяди, онг остида ўзига ишонч паст бўлади. Хаётида бирор тўсиққа учраса, тамом, кўз олдига 96 та ютуғи эмас, 4 та хатоси келаверади!

Омадсизлигига атрофдагиларни айблайди! Энг дахшатлиси, бир умр бирга яшаган жуфтини барча яхшиликларини, биргина хатоси туфайли унутиб, "Сиз билан яшаб нима кўрдим?!" дейишгача боради.

Наргиза Қурбонова

https://t.me/Shayxontohur_TXTB
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
132-maktab va institut hamkorligi

5 muhim tashabbus ijrosini ta'minlash maqsadida Shayxontohur tumanida joylashgan 132-o'rta ta'lim maktabi 🎭 teatr jamoasi va TKTI Menejment va kasb ta'limi fakulteti 🎭 teatr studiyasi o'rtasida tashkil etilgan bellashuvi "Mahalla" telekanalida

@Maktab132_hayoti
Forwarded from Alisher Sadullaev
⚡️10-11 noyabr kunlari Samarqandda Turkiy davlatlar tashkilotining birinchi sammiti o‘tkaziladi

Sammitda Yevroosiyoning muhim strategik hududlarida joylashgan turkiy dunyo mamlakatlari rahbarlari ishtirok etishi ko‘zda tutilgan.

O‘zbekiston tashkilotning muhim a’zolaridan biri hisoblanadi. Shu paytga qadar davlatimiz rahbari tomonidan ilgari surilgan 30 dan ortiq tashabbusning aksariyati amaliyotga joriy etilgan.

@alisher_sadullaev
Forwarded from 39-maktab YANGI BAHOLASH
Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги «2022-2026 йилларда Халқ таълимини ривожлантириш бўйича Миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-134-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Шайхонтоҳур тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 39-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Таълим-тарбия тизими: тараққиётнинг янги босқичи" мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
⚡️ Ўқув-семинар Шайхонтоҳур туманидаги мактаб директорлари ва ўринбосарлари салоҳиятини оширишга, таълим сифатини янада юқори даражага кўтаришга ҳамда келгусида долзарб вазифаларни белгилаш мақсадида ўтказилди.
❗️ Шунингдек, семинарда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан таълим сифатини оширишдаги долзарб масалалар ва вазифалар мавзуларида ўқув маърузалари ва тренинглари билан иштирок этишди.
Forwarded from KHISO| Rasmiy kanal
“Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasining 3-mavsumining 2-bosqichida qatnashishni unutmang!

🏃‍♂️ Olimpiada Innovatsion rivojlanishi vazirligi, Innovatsiyalar Milliy ofisi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida matematika fanidan o‘tkaziladi.

🗓 Olimpiada bugun 13-noyabr kuni soat 10:00 dan 22:00 gacha khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida oʻtkaziladi.

🖥 Olimpiadaga @khiso_uz_bot orqali roʻyxatdan oʻtish shart!

Olimpiada 1-sinfdan 8-sinfgacha boʻlgan oʻquvchilar qatnashishi mumkin. Batafsil qoidalar va olimpiada oʻtkazilish tartibi.

💡
Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan batafsil tanishib chiqing: 👉 YO‘RIQNOMA

Telegram kanalga a'zo bo‘ling va olimpiadalardan eng birinchi xabardor bo‘ling: 👉 @khiso
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япония ривожининг оддий сирлари

▪️ Японияда бошланғич синфларга токи олтинчи синфгача "Ахлоқ томон йўл" дастури остида дарс ўтишади. Бунда ўқувчилар фақат ахлоқ ва кишилар билан муомалани ўрганишади.

▪️ Биринчи синфдан учинчи синфгача имтиҳон бўлмас экан. Чунки бу вақтда мақсад тарбия қилиш, тушунчаларни ундириш ва шахсиятни шакллантиришдир.

3. Японлар бой бўлишига қарамасдан уларда хизматкорлар йўқ. Уй ва болаларга ота-она масъул бўлади.

4. Япон ўқувчилари устозлари билан бирга хар куни 25 дақиқа мактабни тозалаш билан шуғулланишади. Бу уларни тозаликка ҳарис бўлиб, камтарин бўлиб ўсишларига ёрдам беради.

5. Япон ўқувчилари мактабга ўзлари билан зарарсизлантирилган тиш чўткасини олиб боришдари керак. Овқатдан сўнг тишларини ювиш учун. Улар ёшликдан саломатликларига эътиборли бўлишга кўниктирилади.

6. Мактаб мудирлари ўқувчилардан ярим соат олдин овқатланишади. Бу билан овқат болаларга зарар берадими йўқми, шуни аниқлаб беришади. Улар ўқувчиларни Япония келажаги деб билишар, уларни ҳимоя қилиш лозим деб эътиқод қилишади..

👉 https://t.me/Shayxontohur_TXTB
Forwarded from Baxrom Bakiyev
Ҳурматли обуначилар. Кутубхона сайтига кўплаб турли сохаларга оид ресурслар жойлаштирилган. Улардан Сиз кутубхона сайтига кириб, эркин, рўйхатдан ўтмасдан фойдаланишингиз мумкин.
🌐asosiy saytimiz www.pedkutubxona.uz
https://t.me/pedkutubxona/4045
https://www.facebook.com/Respublikailmiykutubxonasi
https://www.instagram.com/respedkutubxona/
Дўстларингизга, яқинларингизга ҳам юборинг.
Forwarded from Baxrom Bakiyev
📢 “Kitob.uz” Respublika bolalar elektron kutubxonasi platformasida umumiy o'rta ta'lim maktablarining 1-11-sinf o'quvchilari uchun mo'ljallangan barcha darsliklarni yangilangan formatda topishingiz mumkin.

🖥 “Kitob.uz”ni kuzatishda davom eting, siz izlagan barcha darslik va kitoblar doimiy ravishda joylab borilmoqda!

📞 71 2020909
🌐
itsm.uz I 📒Facebook I Telegram I 📹Instagram I 📹YouTube