Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
10.6K subscribers
25K photos
3.03K videos
6 files
7.57K links
murojaatlar va korupsiya xolatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanbi-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.me/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
🏛🏛🏛 Шайхонтоҳур тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган 299 мактабида Катта Жарариқ ва Янги Жарариқ маҳаллалари фукаролар йиғини ёшларини бандлигини таъминлаш, бўш вақтидан унумли фойдаланиш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш масалалари бўйича учрашув ўтказилди.

📌 Учрашувда ёшларни қизиқтирган йўналишлар бўйича ўқув курсларига йўналтирилди. Шунингдек вақтинчалик ишсиз ёшларни бўш вақтидан унумли фойдаланиш мақсадида ўқув курсларига йўналтириш белгилаб қўйилди..


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
🔹 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сонли қарорига кўра, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони таъсис этилган.

Бунга кўра туманимизда истиқомат қилувчи 50 йиллик фаолияти давомида иқтисодиётни турли жабҳаларида самарали меҳнат қилган Шайхонхонтоҳур тумани 4-сонли стоматология поликлиникасининг Фахрийси 100дан ошиқ шогирдлар устози Субханова Раъно Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
♻️Шайхонтоҳур туман ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси, туман ИИОФМБ билан ҳамкорликда туманда жойлашган умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида "ДАВОМАТ" ва "ТИҒ" тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Мазкур тадбир давомида ўқувчилар томонидан кийиниш маданиятига амал қилмаган ҳамда ўқувчининг ёнидан ўткир тиғли жисмлар аниқланган тақдирда, уларнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилади.

Ҳурматли ота-оналар фарзандингизга бефарқ бўлманг!.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Нодира Умарова шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Умарова Нодира Нигматуллаевна 1969 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат педагогика институти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академияси (ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси)ни тамомлаган.

2018 йилдан ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи мономарказ директори бўлиб ишлаган.

#tayinlov

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌳 12 хилдаги 10 минг туп манзарали дарахт кўчатлари, уларни экишга жалб қилинган ўнлаб махсус техника ва юзлаб мутахассислар – пойтахтда илк маротаба “Яшил макон” Тошкент шаҳар манзарали дарахтлар кўргазмаси ўз ишини бошлади.

Тафсилотлар ҳақида воқеа жойидан тайёрланган махсус репортажимизда ҳикоя қиламиз.
———

🌳 Десять тысяч саженцев 12-ти видов декоративных деревьев, десятки машин спецтехники, задействованных в посадке, и сотни специалистов, — в столице открылась выставка декоративных деревьев «Яшил макон».

Подробнее — в нашем специальном репортаже с места событий.

#yashil_makon

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site
DIQQAT: TA’MIRLASH ISHLARI TUFAYLI SHAYXONTOHUR, UCHTEPA TUMANLARINING AYRIM JOYLARIDA TABIIY GAZ TA’MINOTI VAQTINCHA TO’XTATILADI

Shayxontohur tumani "Kõkcha" mahallasi hamda Qõrğoncha kõchasida joylashgan gaz quvurlarida aniqlangan gaz sizib chiqish holatini bartaraf qilish ishlari rejalashtirilgan. Shu sababli, 2022-yil 11-mart kuni soat 10:00 dan 18:00 gacha Shayxontohur tumanining "Yangi shahar", "Katta hovuz", "Ipakchi", "Qõrğoncha", "Istirohat", "Gulobod", mahallalarida, Uchtepa tumanining "Boltaboyeva" mahallasida hamda ushbu manzillardagi ulgurji iste'molchilarida tabiiy gaz ta'minoti vaqtincha tõxtatiladi.

Ta’mirlash ishlari tugatilgandan so’ng, tabiiy gaz qayta tiklanadi.


✍️ “Hududgaz Poytaxt” gaz ta’minoti filiali matbuot xizmati
Mehribonlik uyidagi bolalarga quvonch ulashildi.

Shayxontohur tumani “Komolon” MFY Hokim yordamchisi tashabusi bilan ko’p yillik tajribaga ega stamatologiiya klinikasida O’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi A.P.Xlebushkina nomidagi 22-son Mehribonlik uyida tarbiyalanayotgan 4 nafar bolalarga bepul tibbiy yordam ko’rsatildi.

✍️ Shayxontohur tumani hokimligi
Matbuot xizmati