Shayxontohur tuman hokimligi Matbuot xizmati
10.6K subscribers
25K photos
3.03K videos
6 files
7.57K links
murojaatlar va korupsiya xolatlari aniqlanganda xabar berish uchun murojaatlar dushanbi-juma kunlari soat 10.00dan 17.00gacha qabul qilinadi https://t.me/shayxontohur_matbuot_xizmati
Download Telegram
Қиш-баҳор ойларида бозорларда мева-сабзавотлар нархи барқарор бўлиши учун сақлаш ва ташиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш зарурлиги таъкидланди.

Бу масалалар бўйича лойиҳалар бўлса, уларга барча шароитлар яратиб берилиши кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, бугунги кунда четдан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган 140 миллион доллар узоқ муддатли маблағлар банкларда ҳалигача ўзлаштирилмаган. Яна 330 миллион доллар тайёр кредит линиялари йил бошидан бери ҳаракатсиз турибди.

На банклар, на лизинг компаниялари раҳбарлари, на ҳокимлар бу маблағларни тадбиркорларга бериш бўйича жон куйдирмаяпти”, деди Президент.

Вилоят ҳокимларига бир ой муддатда ушбу маблағларни ўзлаштириш бўйича ўзининг лойиҳаларини тақдим этиш топширилди.

Янги лойиҳаларни ишга туширишда “Агролизинг” акциядорлик жамияти умуман ишламаётгани танқид қилинди, унинг фаолиятини тўлиқ трансформация қилиб, деҳқон ва фермерларга молиявий кўмакчи бўладиган тизимга айлантириш топширилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига:

– келгуси бир йилда ҳудудларда маҳсулотни сақлаш бўйича 200 минг тонна қувватларни ишга тушириш;

– 100 миллион доллар ҳисобидан интенсив боғлар ва сабзавотчилик, сақлаш омборлари, қадоқлаш ва қайта ишлаш лойиҳаларини бошлаб, тадбиркорларга лизингга беришни йўлга қўйиш;

- барча вилоятларда иссиқхона эгаларига енгилликлар бериш бўйича қарор лойиҳасини киритиш;

- аграр соҳада молиялаштириш, кредит, лизинг ва суғурта тизимини тўлиқ янгилаш бўйича қарор лойиҳасини тақдимот қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Бунда, тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.

Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича:

- хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади;

- томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.

Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи И.Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|Twitter
"Аграр соҳада белгилаб олган катта ислоҳотларимизни жадал амалга ошириш биринчи навбатда ушбу соҳа раҳбарлари Ғаниев, Хаитов, янги вазир Воитов ва ўринбосарлари фидойилигига боғлиқ.

Бандликни кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ҳам биринчи галда қишлоқ хўжалигидаги ўсишга боғлиқлигини улар тушуниши керак", деди Президент.

Лекин, Бош вазир ўринбосари Ш.Ғаниев, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов ҳали эскича ишлаётгани, баландпарвоз рақамларга берилиб кетгани танқид қилинди.

Соҳа раҳбарларининг вазифаси Президентга катта-катта рақамлар билан ҳисобот бериш эмас, қишлоқдаги деҳқон, фермер масаласини ҳал қилиш, оғирини енгил қилиш экани кўрсатиб ўтилди.

Лекин, муҳим ишлар четда қолиб, қўшиб ёзишлар, номаъқул ишлар кўпайиб бораётгани қатъий танқид остига олинди.

Йўл қўйган камчиликлари учун қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Тешаев лавозимидан озод этилгани, вазир ўринбосари Ш.Мирзаевга ҳайфсан берилгани айтиб ўтилди.

"Бундан буён Ғаниевдан ҳам, Хаитовдан ҳам, янги вазир Воитовдан ҳам жуда қаттиқ сўров бўлади", деди Президент сўзининг якунида.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
✔️ РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни кеча "Халқ овози" телеграм каналида шайхонтоҳур тумани Ипакчи кўчасида йўлнинг бир қисмида носозлик юзага келганлиги юзасидан танқидий материал эълон қилинган эди.

Мазкур масала юзасидан Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги
Ипакчи кўчасидаги муаммо назоратга олинганлигини ҳамда юзага келган носозлик тез кунларда тўлиқ бартараф этилишини маълум қилади.


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлаш ва захирасини яратиш масалалари бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
10.09.2022

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани

📍Брифинг

● Мавзу: Шайхонтур туманида ёшларни спортга жалб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар

● Вақти: 16:00

● Иштирок этади: Абдураимов Жамшид Турсунбаевич - Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўлими бошлиғи

● Тадбир жойи: Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси


✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📍Тошкент яна бир нуфузли анжуманга мезбонлик қилади!

2022 йил 8-9 сентябрь кунлари пойтахтимизда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити бўлиб ўтади.

Парламентлараро иттифоқ 200 га яқин мамлакатларнинг парламентларини бирлаштирган бўлиб, мулоқот учун энг йирик майдон ҳисобланади.

МДХ мамлакатлари орасида Ўзбекистонда илк бор ташкил этилаётган мазкур саммитда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар ҳамда ҳамкор халқаро парламент ташкилотларининг аёл раҳбарлари иштирок этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from Toshkent mahallalari
⚡️"Маҳалланинг пиру бадавлати", кўрсатувнинг навбатдаги сони.
👉
https://www.youtube.com/watch?v=20xtGqTcHAY
🧹 Шайхонтоҳур тумани маҳаллаларида ободонлаштириш ишлар ташкил этилмоқда.

Жараёнда дарахтлар тартибга келтирилмоқда. Болалар майдончалари ўт ўланлар ҳамда чиқиндилардан тозаланмоқда.

Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💠 Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллалар ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, инфратузилма объектларини таъмирлаш ҳамда аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоли масалаларни бартараф этиш юзасидан Тошкент шаҳар прокурори У.Б.Қосимов ҳамда туман сектор раҳбарлари Гулобод маҳалласидаги холат ҳамда маҳаллада жойлашган ижтимоий соха объектларини кўздан кечирдилар.

✍️ Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Forwarded from Bayonot.uz
Бугунги кунда дунёда 5 миллиардга яқин одам, яъни ер шари аҳолисининг 63 фоизи интернетдан фойдаланади. ШҲТ давлатларида бу кўрсаткич 2 миллиарддан ортиқни ташкил этади ва бу дунё аҳолисининг 27 фоизини англатади. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 27 миллиондан ортиқ ёки мамлакат аҳолисининг қарийб 80 фоизига тенг.

Технологиялар ривожи, маълум қолиплардан чиқиш нафақат жамиятнинг олдинга силжиши, балки янги хавф-хатар ва таҳдидларнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Евроосиё ҳудудининг 60 фоизини эгаллаган ва дунё аҳолисининг ярми истиқомат қилувчи мамлакатларни бирлаштирувчи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти учун ахборот хавфсизлиги масалалари нафақат минтақавий, балки халқаро аҳамиятга эга.

Самарқандда бўлиб ўтадиган саммит доирасида ҳам ШҲТ маконида инсон ҳуқуқлари ва қонун устуворлигини таъминлаш шароитида ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги таҳдидларга қарши кураш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва ШҲТнинг иқтисодий ривожланиш йўлидаги ҳамкорлиги қай даражада?

Тарих фанлари доктори бу бўйича фикр билдирди

Батафсил — bugun.uz/157987

РасмийLIVEДайжест