ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.29K photos
4.67K videos
94 files
14.3K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
❗️ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ каналининг кузатувчилари диққатига.

Маълумотларнинг кўплиги туфайли каналимизга айрим
дуолар ва зикрларни жойлашнинг имкони бўлмаяпти. Шунинг учун махсус “Намоз ва Дуолар” каналини очдик.

Каналга аъзо бўлинг ва кузатиб боринг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
Жалолиддин Румий

🌹🎊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌺ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ
🌸ВА БАРАКАТУҲ!

🌸Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга эришганларга янги кун муборак!

☝️Эрта тонгдан бомдод
намозини адо этиб, яқинларингиз, ўзингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин!🤲
Хайрли амалларда бардавом бўлинг!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​🤲 Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман...

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَجْأَةِ الْخَيْرِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فَجْأَةِ الشَرِّ

«Аллоҳумма инний асалука мин фажатил хойри ва аъузу бика мин фаж`атиш шарр», деган дуони ўқир эдилар.

🤲 Маъноси: Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман ва тўсатдан ёмонлик бўлишидан Сендан паноҳ тилайман.

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1️⃣. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2️⃣. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3️⃣. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4️⃣. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5️⃣. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6️⃣. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7️⃣. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8️⃣. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9️⃣. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

1️⃣0️⃣. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

1️⃣1️⃣. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

1️⃣2️⃣. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

1️⃣3️⃣. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

1️⃣4️⃣. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

1️⃣5️⃣. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

1️⃣6️⃣. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

1️⃣7️⃣. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

1️⃣8️⃣. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

1️⃣9️⃣. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

2️⃣0️⃣. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

2️⃣1️⃣. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

2️⃣2️⃣. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

2️⃣3️⃣. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

2️⃣4️⃣. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

2️⃣5️⃣. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

2️⃣6️⃣. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

2️⃣7️⃣. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради.

2️⃣8️⃣. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Уч нарсанинг ечими йўқ:

1. Дангасалик аралашган камбағаллик;
2. Ҳасад эгаллаб олган адоват;
3. Такаббурлик аралашган жаҳолат.


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИСЛОМ НИМА?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Қизларимиз учун қимматли маслаҳатлар

🌺Қизгинам, қуйидаги ўн хислатни адо этсанг, оилада масъуд ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар:

✔️ Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт.
✔️ Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар.
✔️ Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда хунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.
✔️Эрингнинг бурнига ҳушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат хушбўйлик сезсин.
✔️Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан, дастурхон сол.
✔️ Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди.
✔️Хожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир.
✔️ Эрингнинг қариндоши ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан хожангни ҳурмат қилган бўласан.
✔️Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан.
✔️Хожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, хожанг хафа бўлганда хурсанд кўринишдан, у қувонган пайтда ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАФАККУР ИЛА ЎҚИЛГАН НАМОЗ

Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Саодат калитлари:

Саломатлик истайсанми?
● Марҳамат, рўза тут!
Юзинг нурли бўлишини истайсанми?
● Марҳамат, кечаси қоим бўл!
Фаравонлик истайсанми?
● Қуръон ўқи!
Бахт-саодат истайсанми?
● Намозларни ўз вақтида адо эт!
Кушойиш истайсанми?
● Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин!
Ғам-ғуссанг аришини истайсанми?
● Доимо дуода бўл!
Машаққатдан қутулишни истайсанми?
● «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгадан на қудрат, на қувват бор»)!
Барака истайсанми?
● Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт!
Ҳеч бир қийинчиликсиз ҳасанотларга эга бўлишни истайсанми?
● Марҳамат, мана шу ҳикматни дўстларингга жўнат!

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​​​МАНГУЛИККА РАҒБАТ

Сувайд ибн Ҳорис ривоят қилади:
“Биз етти киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларига қавмимиз номидан вакил бўлиб келдик. Биз кириб борганимизда биздан Жаноб (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўрадилар:
– Сизлар кимларсиз?
– Бизлар мўминлармиз, – жавоб бердик.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилиб яна савол бердилар:
– Ҳар нарсанинг ҳақиқати бўлгай. Сизларнинг мўминлигингиз ҳақиқати недур?
– Ўн беш хислатдур. Бештасини барча пайғамбарлар имон келтиришимизга буюрганларидур. Бештаси – сиз буюрган амаллар. Бештаси эса, бизга жоҳилиятда ёмон кўрган ишларимиздур.
– Пайғамбарлар буюрган беш хислат қайсидур?
– Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва ўлгандан сўнг қайта тирилишга имон келтириш.
– Мен буюрган беш амал қайси?
– “Ла илаҳа иллаллоҳ” демоғимиз, беш маҳал намоз ўқимоғимиз, закотни адо қилишимиз, рамазон ойи рўзасини тутмоғимиз ва имкон бўлганда Байтуллоҳни тавоф қилиб ҳаж қилмоғимиздур.
– Жоҳилиятда ҳамроҳ бўлиб, тарк қилганингиз қайсидур?
– Кенгчиликка шукр, қийинчиликка сабр, тақдирга розилик, ҳар қандай ожизлик ҳолида рост гапириш ва адоватни тарк қилиш.
– Сизлар олимлар ва донолардурсиз. Бу фаҳмларингиз билан пайғамбарлар каби бўлишга яқинсизлар. Агар шу айтганларингиздек бўлсаларингиз, сизларга яна беш хислатни зиёда қилгайман, шу билан йигирма бўлур: ўзларингиз емайдиган молни жамламанг. Ўзингиз яшамайдиган бинони қурманг. Эртагаёқ сизларга насиб бўлмайдиган нарсаларни деб хусуматлашманг. Аллоҳга тақво қилингки, Унга қайтурсиз ва Унинг ҳузурида тўпланурсиз. Шундай нарсаларга рағбат қилингки, сизлар оқибатда етишурсиз ва ўша неъматлар билан мангу қолурсиз”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Киши онаси ёки синглисини яхши кўрса, хотинига нисбатан муҳаббатига путур етади дегани эмас. «Қалб дўкондир, унда ҳаммага жой бор», деган содда сўз айни ҳақиқатдир.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​​​Бугун қайси сурани ўқимоқчисиз?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким кечаси «Иза зулзилатил арзу...» сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек бўлади. Ким «Қул йа аййуҳал кафирун»ни ўқиса, Қуръоннинг тўртдан бирини ўқигандек бўлади. Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, Қуръоннинг учдан бирини ўқигандек бўлади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Манба: islomuz

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
❗️ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ каналининг кузатувчилари диққатига.

Азиз Онажонларимиз, мунис опа-сингилларимиз учун ОНАЛАР каналини очдик. Бу канал сизга манфаатли бўлади деган умиддамиз!

Каналга аъзо бўлинг ва кузатиб боринг! 👇👇

https://telegram.me/joinchat/VF7yJfM3pt06WWja
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍀🎊АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🎊🍀

🤲Шу хатни ўқиётган ҳар бир кишини, Каъбатуллоҳни тавоф қилишлик неъмати билан сийлагин Аллоҳим! Амин.

🤲Марҳаматли Роббимдан:
•Cўрасангиз икром қилишини,
•Гуноҳ қилсангиз муҳлат беришини
•Истиғфор айтсангиз мағфират қилишини сўрайман!
• Ишингизга, молингизга, вақтингизга ва оилангизга Аллоҳ таоло барака берсин!

🍃🌹ХАЙРЛИ КУН!🌹

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​ЗИКР ҚИЛ

Аллоҳга қасамки, мен ҳар куни бомдод намозидан сўнг "Астағфируллоҳ"ни юз бора, "Ла илаҳа иллаллоҳ"ни юз бора, "Аллоҳумма солли алаа Муҳаммадин ва алаа aлиҳи ва соҳбиҳи васаллим"ни юз бора, "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллоҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар" ни юз бора, "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм"ни юз бора, "Ла ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ"ни юз бора, "Ҳасбияллоҳу ва ниъмал вакил"ни ҳам юз бора зикр этаман.

Бу зикрларга бир соатнинг учдан бири, яъни, йигирма дақиқача вақт кетади.

Бас, эй сен, ўзингга доимо Аллоҳни зикр этишни лозим тутгин. Шунда Аллоҳ таоло сенга мададларини ато этади.

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
🐝 Мўмин мисоли – асалари каби

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг мисоли асалари кабидир. У фақат покиза нарсаларни ейди ва (ўзидан) пок нарсаларни қолдиради”, дедилар.

🍯 Асалари фақат покиза нарсага қўнади ва ўзидан фақат пок нарса қолдирар экан, Сиз ҳам асалари каби бўлинг. Сиздан фақат яхшиликлар қолсин!

🌹 Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!
🤲 Аллоҳ таоло бугунги қиладиган жамики дуо ва ибодатларингизни қабул этсин!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АВТОМОБИЛЛАРНИНГ ТЎХТАШ ЖОЙЛАРИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, бундай уй хонадон аҳлига кенг бўлади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қуръон ўқилган уйга фаришталар келади, шайтонлар ундан узоқ бўлади. Бундай уй ўз аҳлига кенг бўлади, яхшилиги кўпаяди, ёмонлиги камаяди.
Қуръон ўқилмайдиган уйга шайтонлар келади, фаришталар қочади, бундай уй ўз аҳлига тор бўлади, унинг яхшилиги кам бўлади, ёмонлиги кўп бўлади» (Имом Муҳаммад ибн Наср Марвазий ривояти).

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган. Шунинг натижада, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади. У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади. Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
Шунинг учун ҳомиладор аёлларнинг вақтида ва тўйиб овқатланиши ўзларининг келажакда соғлом бўлишларида жуда муҳим.
Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежизга: "жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Биласизми?

Тадқиқотларга кўра, уч ёшгача боланинг бош миясидаги ҳужайраларнинг 70-80 фоизи ривожланиб бўлади. Шунинг учун уч ёшга қадар боланинг ривожланишига кўпроқ эътибор қаратиш зарур.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334