ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!
138K subscribers
2.29K photos
4.67K videos
94 files
14.3K links
Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.

#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot
Download Telegram
​​Айтиладики:
Аллоҳ таоло жаннат аҳлини жаннатга киритишни хоҳласа, бир фариштани жаннатдаги ҳадя ва кийимлар билан юборади. Ўша кишилар жаннатга киришни хоҳлашса, фаришта уларга: “Тўхтаб туринглар, менда оламлар Робби томонидан ҳадя бордир”, дейди. Жаннат аҳллари: “У қандай ҳадя?” деб сўрашганида, фаришта шундай дейди: “Ўнта муҳр урилган мактуб бордир. Мактубда:
1. «Сизларга тинчлик-омонлик бўлсин!
Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолгувчи ҳолларингизда кирингиз».
2. «Ғам-ғуссалар сизлардан кўтарилган».
3. «Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат мана шудир».
4. «Сизларга кийимлар ва зийнатларни кийдирамиз».
5. «Биз уларни (ҳурларни) жуфти ҳалол қилиб қўйгандирмиз. Албатта, Мен бугун уларни сабр килганлари учун мукофотладим. Албатта, улар ўзлари ютуққа эришгувчилардир».
6. «Бугунги мукофотларингиз қилган тоатларингиз сабабидандир».
7. «Ёш йигитга айландинглар, абадий қаримайсизлар».
8. «Омонликда бўлдинглар, сизларга абадий хавф етмайди».
9. «Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар билан бирга бўлинглар».
10. «Арш соҳиби Карим ва Раҳмон сифатли Аллоҳнинг ҳузуридан макон топдинглар»”, деб ёзиб қўйилган.
Сўнгра фаришта: “Тинч-омонлиқда жаннатга киринглар”, деб айтади. Улар жаннатга кириб:
“Биздан ғам-қайғуни кетказган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин. Албатта, Роббимиз ўта мағфиратли ва ўта шукр қилгувчидир. Бизларга берган ваъдасини рост қилган ва бизга бу ерни мерос қилиб берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Энди ундан хоҳлаган жойимизни оламиз», дедилар. Бас, амал қилувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши бўлди.

Агар Аллоҳ дўзах аҳлини дўзахга киритишни хоҳласа, уларга бир фариштани юборади. Унда ҳам муҳр урилган ўнта мактуб бордир. Унда:
1. «Дўзахга киринглар, у ерда абадий ўлмайсизлар ҳам, тирилмайсизлар ҳам, чиқмайсизлар ҳам».
2. «Азобга шўнғинглар, сизларга роҳат йўқдир».
3. «Раҳматимдан ноумид бўлдинглар».
4. «Абадий ғам-ғусса билан хафаликка киринглар».
5. «Кийимларингиз олов, овқатларингиз заққум, ичимликларингиз қайноқ сув, ётадиган нарсаларингиз ва ўранадиганларингиз ҳам ўтдандир».
6. «Бугунги жазоларингиз менга қилган гуноҳларингиз сабабидандир».
7. «Ғазабим сизларга дўзахда абадий бўлсин».
8. «Тавба ва надомат қилмасдан, катта гуноҳларга қасд этганингиз учун сизларга лаънат бўлсин».
9. «Дўзахдаги якинларингиз абадий шайтонлардир».
10. «Шайтонга эргашганинглар, дунёни хоҳлаб, охиратни тарк қилганинглар учун мана шу (дўзах) мукофотдир»”, деб ёзиб қўйилган.

“Охират кунига тайёргарлик” китобидан.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​​​Мисвокнинг фойдалари ҳақида илмий хулоса

Замонавий тиббиётнинг илмий хулосасига кўра, мисвокнинг қуйидаги фойдалари бугунга келиб аниқланди:
1. Таркибида фтор моддаси бўлган мисвок тишлар емирилишининг (кариеснинг) олдини олади.
2. Мисвок хлор моддасига эга бўлгани учун тишлардаги турли ранг, кир, доғларни кетказади.
3. Унинг таркибидаги силикат моддаси тишларни яхшигина оқартиради.
4. Мисвокдаги фосфор моддаси тишни чиритувчи бактериялардан ҳимоялайди.
5. Триметиламин ва дармондорилар милкларни ёрилишдан асрайди, жароҳатларни тузатади ва тишларнинг соғломлигини таъминлайди.
6. Энг асосийси, тамаки ва нос чекишни ташловчиларга яхши ёрдам беради.


Манба: islom.uz

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​Юриб кетаётиб 2 сонияда 300 та ҳасанага эга бўлиш

Сиз йўлда юриб кетаётганингизда 2 сонияда 300 та ҳасана (савоб)га эга бўлишингиз мумкин. Шунингдек, телефонда ҳам бунга эришиш имконига эгасиз. Бунинг учун мусулмон дўстингиз (ёки бегона) билан учрашганда, телефон орқали сўзлашганда “Хайрли тонг!”, “Хайрли кеч!” дейиш ўрнига “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ", дейишингиз кифоя. Шунда сизга 300 та ҳасана (савоб) ёзилади. 30х10=300. Чунки бир яхшилик ўн баробар кўпайтириб берилади.

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб: "Ассалому алайкум”, деб салом берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саломга алик олдилар. У ўтирди. Шунда, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўнтa (яъни, салом берувчига ўнта яхшилик ҳосил бўлди)”, дедилар. Сўнгра бошқаси келиб: “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи”, деб салом берди. Унга алик олдилар ва у ўтирди. У зот: “Йигирмата (яъни, салом берувчига йигирмата яхшилик етди)”, дедилар. Сўнгра бошқаси келиб: “Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ”, деди. Унга алик олдилар ва у ўтирди. Шунда ул зот: “Ўттизта (яъни, салом берувчига ўттизта яхшиликни савоби ҳосил бўлди)”,дедилар”
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

«Фазилатли амаллар» китобидан.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖАБРОИЛ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ КЕЛИШЛАРИ ҲАҚИДА

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.

2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.

3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин.
Сабр ва намоз.

4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)

5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва охиратни.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЛИМДАН ВАЪЗ-НАСИҲАТ ОЛМАГАНЛАРГА

Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​ФАРИШТАларнинг исмлари ва Аллоҳнинг амри билан уларга юклатилган вазифалар қуйидагилардир:

1. Жаброил алайҳиссалом – набий ва расулларга ваҳий олиб боришга муаккил қилинган, вазифа берилган.

2. Исрофил алайҳиссалом – қиёмат куни Сурни пуфлаш иши топширилган.

3. Мийкоил алайҳиссалом – ёмғир иши топширилган.

4. Малакул мавт – Аллоҳнинг амри билан бандаларнинг руҳларини қабз қилиш иши топширилган.

5. Кироман котибийн – бандаларнинг яхши ва ёмон ишларини ёзиб қайд қилиб бориш иши топширилган.

6. Мусаббиҳун – эртаю, кеч тасбеҳ айтиб, Қиёмат кунигача бўшашмаслик топширилган.

7. Сайёҳун – зикр, Қуръон тиловати ва илм мажлисларига ҳозир бўлиш топширилган.

8. Ҳамалату Аршир Роҳман – Роҳманнинг аршини кўтариш иши юклатилган. Уларнинг сони саккизтадир.

9. Ризвон – жаннатнинг хазинабонлиги топширилган. Уларнинг ҳам ёрдамчилари бор.

10. Молик – дўзахнинг хазинабонлиги топширилган. Унинг ҳам ёрдамчилари бор. Уларнинг бошлиқлари 19 тадир.

11. Ҳафаза – бандаларни ёмонликдан муҳофаза қилиш топширилган.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳимаҳуллоҳ

Мубашшираҳмад Саҳифасидан

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​🕋 Америкада ёзадилар:

“Агар мусулмонлар бу ер юзида тавоф ёки намоз ўқишни тўхтатсалар, еримизнинг айланиши албатта тўхтайди, чунки маркази Қора тошда жойлашган ўта таъсирчан ўтказгичнинг айланиши электромагнит тўлқинлар тарқатади".

15 та университетнинг тадқиқот натижаларига кўра, Ҳажар-ул Асвад жуда юқори металл таркибига эга бўлиб,  одатдаги пўлатдан 23 000 баробар юқори даражага эга.

Ердан келаётган жуда ёрқин нурни кўрган баъзи астронавтлар унинг Ҳарам ёки Каъбадан  таралаётганини билишди.

Ҳажар-ул Асвад минглаб километрларча радиусдаги  масофага етиб борадиган микрофон каби ишлайди.

Профессор Лоуренс Э. Ёсеф - Фле Уиппл шундай деб ёзган эди: “Биз  ҳақиқатан ҳам мусулмонлар олдида қарздормиз, чунки тавоф ва намоз ўз вақтида супер ўтказгични йиғади“.

Субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, ла илаҳа, иллаллоҳ, Аллоҳу акбар.


Интернет манбалари асосида тайёрланди.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​Гуноҳларни ювувчи айрим осон ибодатлар

• Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:

"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

• Овқатдан сўнг ювинг:

"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

• Кийим кийиш асносида ювинг:

Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".

• Ҳар кунингизда ювинг:

"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

• Ҳар намоз ортидан ювинг:

"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "субҳаналлоҳ", 33 марта "алҳамдулиллаҳ", 33 марта "аллоҳу акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".

Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган. Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.

Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ерни, Сомон йўлини, Денгизни кўряпсизми? Қаранг, коинот қанчалик чексиз... Биз эса унинг кичик бир заррасичалик эмасмиз, лекин доимо нималарнидир талашамиз, бахслашамиз худди бутун коинот бизникидек ва биз унда абадий яшайдигандек....
​​
Аллоҳ сизни осмонлардек юксак, тоғлардек мустаҳкам, ердек хокисор, денгиздек сахий, тун каби сатр - парда, қуёшдек нурли, қаерга борсангиз, баҳор ёмғиридек ёқимли, фойдали қилсин!

🤲Сиз учун осмонлар - у ердан мўл - кўл ризқ чиқарсин!

🌙Тундаги ибодатлар хайрли ўтсин!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
❗️ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ каналининг кузатувчилари диққатига.

Маълумотларнинг кўплиги туфайли каналимизга айрим
дуолар ва зикрларни жойлашнинг имкони бўлмаяпти. Шунинг учун махсус “Намоз ва Дуолар” каналини очдик.

Каналга аъзо бўлинг ва кузатиб боринг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☝️Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
Жалолиддин Румий

🌹🎊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🌺ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ
🌸ВА БАРАКАТУҲ!

🌸Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга эришганларга янги кун муборак!

☝️Эрта тонгдан бомдод
намозини адо этиб, яқинларингиз, ўзингиз учун қилган дуоларингиз ижобат бўлсин!🤲
Хайрли амалларда бардавом бўлинг!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​🤲 Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман...

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар тонг отса ва кеч кирса:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَجْأَةِ الْخَيْرِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فَجْأَةِ الشَرِّ

«Аллоҳумма инний асалука мин фажатил хойри ва аъузу бика мин фаж`атиш шарр», деган дуони ўқир эдилар.

🤲 Маъноси: Аллоҳим, тўсатдан яхшилик бўлишини Сендан сўрайман ва тўсатдан ёмонлик бўлишидан Сендан паноҳ тилайман.

Ибн Сунний ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​​​ҲАЁТБАХШ ЎГИТЛАР

Оиз Қаранийнинг “Маҳзун бўлма” номли Китобида қуйидаги тавсиялар келтирилган:

1️⃣. Иймон билан яхши ишлар пок ҳаёт сиридир. Бу икковини қўлга киритиш учун ҳаракат қилинг.

2️⃣. Илм-маърифат талабида бўлиб, ҳамиша китоб ўқишни йўлга қўйинг. Чунки китоб мутолааси ғам-ташвишни кетказади.

3️⃣. Одамларга яхшиликнинг ҳамма турини раво кўринг, эзгулик улашишда бардавом бўлинг. Шунда кўнглингиз шод бўлади.

4️⃣. Шижоатли бўлинг, журъатсизлик, қўрқоқликни тарк этинг. Ғайратли бўлиш қалбга роҳат бағишлайди.

5️⃣. Қалбингизни ҳасад, гина-кудурат, ахлоқсизлик, ғирромлик каби иллатлардан покланг.

6️⃣. Назар солиш, гапириш, эшитиш, одамларга аралашиш, ейиш-ичишда меъёр бузилишига йўл қўйманг.

7️⃣. Самарали ишлар билан банд бўлинг. Шунда хафаликни унутасиз.

8️⃣. Бугунги кун ҳудудида яшанг, ўтиб кетган ёки энди келадиган кунларни унутинг.

9️⃣. Кўриниши, ризқи, саломатлиги, бойлиги, илми ўзингиздан пастдагиларга қаранг, улардан ибрат олинг.

1️⃣0️⃣. Эътиборингизни қўрқинчли хаёлларга, ёмон фикрларга қаратманг, уларга боғланиб қолманг.

1️⃣1️⃣. Ғазаб қилманг, сабрли бўлинг, ғазабингизни ичингизга ютинг, ҳалим, бағрикенг бўлинг. Чунки инсон умри жуда қисқа.

1️⃣2️⃣. Неъматлар кетишидан, бало-офатлар келишидан асло чўчиманг, балки Аллоҳга таваккал қилинг.

1️⃣3️⃣. Ҳаётингизни соддалаштиринг, дабдабали яшашдан четланинг. Чунки дабдабали ҳаёт руҳ учун азобдир.

1️⃣4️⃣. Сиз ҳақингизда айтилган ёмон сўзлар ҳеч қачон сизга зарар бермайди, балки ўша сўзни айтган кишига зиён етади.

1️⃣5️⃣. Бирон кишидан раҳмат кутманг, яхшиликни Аллоҳ розилиги учун қилинг.

1️⃣6️⃣. Фойдали режалар тузинг, ғамингизни унутиш учун ўша режа билан машғул бўлиб, фикр юритинг.

1️⃣7️⃣. Ҳар қандай ишни ўша заҳоти битиришни ўрганинг, бугунги ишни эртага қўйманг.

1️⃣8️⃣. Ўзингизга муносиб фойдали амални ўрганинг, ўзингиз роҳат оладиган ишни бажаринг.

1️⃣9️⃣. Бировнинг хатосига, миш-мишларга, турли гап-сўзларга эътибор бераверманг.

2️⃣0️⃣. Пиёда юринг, спорт билан шуғулланинг, соғлиғингизга аҳамият беринг, чунки соғ танда соғлом ақл бўлади.

2️⃣1️⃣. Танқидлардан саросимага тушманг, бардам бўлинг. Шуни билинг: танқидлар қийматингизни ўлчайдиган мезондир.

2️⃣2️⃣. Ҳамма нарса Аллоҳнинг тақдири билан бўлади. Шуни асло ёддан чиқарманг.

2️⃣3️⃣. Ёмон тасодифлар рўй бериб қолишига шай туринг. Балки сизда содир бўлаётган нарсалар яхшилик бўлиб чиқар.

2️⃣4️⃣. Мусибатлар кўзга малҳам, қалбга қувватдир.

2️⃣5️⃣. Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик ҳам бор.

2️⃣6️⃣. Жиддий, самара берадиган ишларни ўзингизга вазифа қилиб олинг, бекорчиликдан четланинг.

2️⃣7️⃣. Қасос олишга бўлган уринишингиз, бировларга нисбатан адоватингиз фақат ўзингизга зарар келтиради.

2️⃣8️⃣. Сизга етадиган барча мусибатлар сабаб гуноҳларингиз кечирилади.

📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Уч нарсанинг ечими йўқ:

1. Дангасалик аралашган камбағаллик;
2. Ҳасад эгаллаб олган адоват;
3. Такаббурлик аралашган жаҳолат.


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИСЛОМ НИМА?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Қизларимиз учун қимматли маслаҳатлар

🌺Қизгинам, қуйидаги ўн хислатни адо этсанг, оилада масъуд ва бахтиёр ҳаёт кечирасизлар:

✔️ Қаноат соҳибаси бўл, ундан ҳайиқиб тур. Эринг уйга нима кўтариб келса, хушфеъллик ва одоб-назокат билан қабул қилиб ол, ташаккур айт.
✔️ Эрингга ҳамиша итоатда бўл, амрларини яхшилаб тингла ва бажар.
✔️ Эрингнинг назари тушадиган жойларга эътибор қил. У сенда хунуклик кўрмасин. Уй ичи ва ҳовлини ниҳоятда озода ва тартибли тут.
✔️Эрингнинг бурнига ҳушёр бўл. Димоғига сендан ёмон ҳид кирмасин, фақат хушбўйлик сезсин.
✔️Овқатни вақтида тайёрла, асло кечиктирма. Эринг уйга келиши билан, дастурхон сол.
✔️ Унинг уйқу вақтини, уйғониш пайтини билиб ол. Чунки очлик ва уйқунинг бузилиши эркакларнинг ғазабини қўзғайди.
✔️Хожангнинг моли ва ашёсига эътиборли бўл, исроф қилма, авайлаб асра! Чунки унинг мол-дунёси сеникидир.
✔️ Эрингнинг қариндоши ва яқинларини иззат-ҳурмат қил. Бу билан хожангни ҳурмат қилган бўласан.
✔️Эрингнинг сирларини бошқаларга айтувчи бўлма, унинг ишончини йўқотасан.
✔️Хожангнинг амрига осий бўлма, унинг динга тўғри келадиган барча буйруқларини адо қил. Шуни яхши билиб олки, хожанг хафа бўлганда хурсанд кўринишдан, у қувонган пайтда ғамгин бўлишдан ўзингни эҳтиёт қил!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАФАККУР ИЛА ЎҚИЛГАН НАМОЗ

Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ


Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
​​ҒИЙБАТНИНГ ЗАРАРЛАРИ

1. Ғийбатчи дўзахда сассиқ ва ифлос нарсаларни еб, азобланади.
2. Ғийбатчи қабрида Аллоҳ таолонинг азобига дучор бўлади.
3. Ғийбатчидан иймон нури ва Ислом асари кетади.
4. Ғийбат қилинган шахс кечирмагунича ғийбатчининг гуноҳи кечирилмайди.
5. Ғийбат бардавом ёмонликдир.
6. Ғийбат озор, зарар, хусумат ва нафрат сабабчисидир.
7. Ғийбатчи пасткаш шахсдир.
8. Ғийбат одамлар орасидаги муҳаббат ришталарини узувчи омилдир.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
Саодат калитлари:

Саломатлик истайсанми?
● Марҳамат, рўза тут!
Юзинг нурли бўлишини истайсанми?
● Марҳамат, кечаси қоим бўл!
Фаравонлик истайсанми?
● Қуръон ўқи!
Бахт-саодат истайсанми?
● Намозларни ўз вақтида адо эт!
Кушойиш истайсанми?
● Истиғфор ҳамроҳинг бўлсин!
Ғам-ғуссанг аришини истайсанми?
● Доимо дуода бўл!
Машаққатдан қутулишни истайсанми?
● «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгадан на қудрат, на қувват бор»)!
Барака истайсанми?
● Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айт!
Ҳеч бир қийинчиликсиз ҳасанотларга эга бўлишни истайсанми?
● Марҳамат, мана шу ҳикматни дўстларингга жўнат!

Ҳикматлар саодатга етаклар китобидан.

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334