Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi
5.51K subscribers
358 photos
359 videos
676 links
Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi
Download Telegram
Юртдошларимизни тартибга чақиришга бел боғлаган жамоатчиликнинг фаол вакилларига миннатдорчилик изҳор этамиз!

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий ролик: Тинчлик учун бир кун...

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yoʻllarda bolalarni asraylik!
———
Йўлларда болаларни асрайлик!

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
2021 йилнинг 16 июль куни Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани прокуратураси биносида, фуқаро ва ички ишлар органи ходими ўртасида содир бўлган зиддиятли видеотасвир Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан ўрганилмоқда.

Ходимнинг ҳаракатлари қўшимча равишда тўлиқ текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Жорий йилнинг 19 май куни соат тахминан 04:00 ларда Сергели тумани Янги Сергели ва ТХАЙ кўчалари кесишмасида жойлашган ку́прик остида д/р 01 V 010 LB бўлган “Lacetti” ҳамда д/р 01 G 179 NB бўлган “Captiva” русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида ЙТҲ содир бўлган. “Captiva” транспорт воситасини бошқарган ноъмалум шахс воқеа жойидан яширинган.

Аниқланишича д/р 01 G 179 NB бўлган “Captiva” транспорт воситаси 1982 й.т., Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқаро М.Б.га тегишли бўлиб, хозирда суриштирув органларидан яширинганлиги сабабли, фуқарога нисбатан маҳаллий қидирув эълон қилинган. ЙТҲга учраган транспорт воситасини ҳам топиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан жамоатчиликка қўшимча равишда ахборот берилади.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Жорий йилнинг 21 май куни соат тахминан 15:30лар чамасида, Қирғиз Республикаси Баткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистон Республикасининг Сўх тумани ҳудудига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юкланган, д/р 02 КG 899 РС бўлган трейлер автотранспортининг тормоз ускунаси ишдан чиқиб, ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Қирғиз Республикаси «Чечме» чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон Республикаси «Чашма» чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомашиналарга урилиб, уларга шикаст етказган.

Автоҳалокат натижасида, бирламчи маълумотларга кўра, 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон Республикаси, қолган 8 нафари Қирғиз Республикаси фуқароси) вафот этганлар.

Жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилиши таъминланган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Жорий йилнинг 20 майдан 21 май кунига ўтар кечаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида тунги хизматга жалб этилган Самарқанд шаҳар ИИБ Патруль-пост хизмати ходимлари, Мирзо Улуғбек кўчасида қўшни мамлакатдан республикамизга меҳмонга келган сайёҳларни шахсини текшириш жараёнида қўпол муносабатда бўлиб, хизмат вазифасини ва махсус-техник воситаларни қўллаш ваколатини суиистеъмол қилганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Текширув якунига кўра, қонунчиликка зид ҳаракат қилган барча ходимларнинг ҳамда фаолиятга масъул раҳбарларининг хизматдан бўшатилиши ва жавобгарлик масаласи кўриб чиқилади.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
В ночь с 20 на 21 мая т.г. сотрудники Патрульно-постовой службы УВД г. Самарканда, привлечённые для несения службы в ночное время, в процессе проверки личности туристов на улице Мирзо Улугбека, грубо нарушая нормы профессиональной этики, злоупотребили служебным положением и полномочиями по применению специальных технических средств.

В настоящее время по данному факту Службой личной безопасности МВД Республики Узбекистан совместно с органами прокуратуры проводится служебная проверка.

Руководитель Пресс-службы МВД Ш.Гиясов

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 56 прим 1-моддаси. Жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда йўлларни тўсиб қўйган фуқароларга нисбатан чора кўрилди

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ходимларга куч ишлатиб махсус воситаларни олиб кетган шахслар ушланди

©️ "Milliy TV" телеканали "Millar" информацион дастури

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларимизга эътиборли бўлайлик...

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
«Барча уринишлари беҳуда кетган» Daryo.uz ахборот портали мухбири Отабек Қўлдошевга, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига кўра “Оммавий ахборот воситаларига терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз суриштирув ёки дастлабки тергов материалларини эълон қилиш тақиқланишини”, эслатиб ўтамиз.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот маконидаги суиистеъмолчиликларга барҳам бериш ёхуд очиқлик шароитида хизмат олиб бориш тартиби

ИИВ расмий "YouTube" каналида 7-июнь соат 19:00 да

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Жорий йилнинг 20 май куни Тошкент вилояти Оҳангарон тумани Ўзар қишлоғи ҳудудидан ўтган “Нурафшон-Оҳангарон” автомобиль йўлининг 52 км.да Оҳангарон йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, “ВАЗ-2121” русумли давлат рақами 10 Н 526 ЕА бўлган автомашина ЙҲХБ инспекторлари томонидан текшириш учун тўхтатилганида, ҳайдовчи 1995 й.т. Ғ.Ш.нинг автотранспорт бошқариш учун меъёрий ҳужжатлари йўқлиги аниқланган.

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддаси 1-қисми билан электрон маъмурий баённома расмийлаштириб, автотранспорт воситасини вақтинчалик жарима майдонига жойлаштириш учун, Оҳангарон тумани, Ойбулоқ қишлоғи ҳудудида, ЙҲХБ инспектори бошқарувида ҳаракатланиб кетаётганида, олд ўриндиқда ўтирган фуқаро Ғ.Ш. автотранспорт эшигини очиб, ўзини автомашинадан ташлаб юборган. ЙҲХБ инспекторлари томонидан фуқаро Ғ.Ш.га биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига етказилганда, унга “Бош мия очиқ жароҳати, бош мияга қон қуйилиши оғир ҳолати, бош мия силжиши” ташхиси қўйилган.

Жорий йилнинг 6 июнь куни соат 23:00 ларда фуқаро Ғ.Ш. Тошкент шахрида жойлашган 39-сонли шифохонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан текширув ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан ҳолат тўлиқ ўрганилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар, “ҳайдовчи аёвсиз калтакланган” каби ёлғон маълумотларни тарқатмаслигини сўраймиз.

Ёлғон шов-шув кўтариш ортидан каналингизга подписчик йиғишни бошқа вақтга қолдиринг.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook
Жиноят билан боғлиқ ахборот ўйинчоқ эмас ёхуд қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди

Охирги вақтларда турли ижтимоий тармоқ фаоллари, айрим жиноятлар билан боғлиқ ҳолатларни ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳаракатларини «арзон шов-шув»га айлантириб, нохолис ва тасдиқланмаган ахборот тариқасида тарқатаётганликларини гувоҳи бўляпмиз.

Бир нечта фаоллар билан шахсан ўзим гаплашиб, нима учун тасдиқланмаган хабар тарқатаётганликларини сўраганимда, ҳақиқий ҳолат аён бўлмасада, мурожаатчиларни бир томонлама маълумотларига таяниб, постларида у ёки бу изоҳларни ёзганликларини баҳона қилишмоқда.

Шу сабабдан ижтимоий тармоқ фаолларига қуйидагиларни эслатиб ўтишни лозим топдик,

1) Агар сиз, постингизда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари «урди, калтаклади, чора кўрмади, ишни ёпди-ёпди қилди», деган мазмундаги изоҳ ёзсангиз, билингки, сиз ходимларни жиноят содир қилганликда, яъни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг XV бобида кўрсатилган ҳаракатларни (205-модда. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, 206-модда. Мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 207-модда. Мансабга совуққонлик билан қараш, 208-модда. Ҳокимият ҳаракатсизлиги ва ҳоказо) содир этганлигида айблаяпсиз.

Қайтараман, сиз жиноят ҳақида хабар тарқатяпсиз! Хабарингиз тасдиқланмаган тақдирда, сизга нисбатан, Жиноят кодексининг 237-моддаси, яъни жиноят тўғрисида била туриб ёлғон хабар тарқатиш билан жиноят иши қўзғатилиши мумкин. Бунда сизни маълумотни текширмаганлигингиз, мурожаатчини гапига таяниб ахборот тарқатганлигингиз баҳона бўла олмайди.

Сабаби, Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасига кўра, сиз текширилмаган, бузиб талқин этилган ёки сохталаштирилган ахборотни тарқатишга ҳаққингиз йўқ. Сиз, жамоатчилик назорати субъекти сифатида мурожаатчилардан келиб тушаётган маълумотларни текшириб, сўнг тарқатишга мажбурсиз. Қонунни билмаслик эса жавобгарликдан озод қилмайди.

2) Постларингизда, турли обуначиларингиздан келган фуқароларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ, яъни оилавий келишмовчиликлар ортидан келиб чиққан жанжаллар, номусга тегиш, ўз жонига қасд қилиш ва ҳоказо хабарларни тарқатишингиздан олдин, иштирокчилардан рухсат сўрашингиз шарт.

Сиз фуқароларнинг ҳаракатлари ҳақида хабар тарқатиб, улар хоҳламаган шахсий маълумотларини ошкор бўлишига сабабчи бўляпсиз. Шахсга оид барча маълумотлар махфий ҳисобланади (шу жумладан, фуқароларнинг юз кўриниши, уларнинг идентификацион белгисидир). Шахсга ёки унинг қадр-қимматига боғлиқ маълумотни тарқатиш ниятингиз бўлса, унинг ўзидан ёки қариндошларидан рухсат олишингиз шарт.

Қайтараман, шахсга оид маълумотларни тарқатиб, сиз Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги (15-моддаси), «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги (13-моддаси), «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги (12 прим 1-моддаси) қонунларини бузган ҳисобланасиз. Шахсга оид маълумотлар жамоатчиликка тарқатадиган хабар эмаслигини эсингизда тутинг.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан, шов-шув ортидан қувиб, билиб-билмай сохта ахборот тарқалишига ёки фуқароларнинг ҳуқуқлари поймол бўлиб қолишига сабабчи бўлмаслик учун, обуначилардан келиб тушган маълумотларни, эринмасдан, масъуллар орқали текшириб, сўнг ахборот сифатида тарқатиш зарур эканлигини таъкидлаймиз.

Ахборот тарқатиш борасидаги қонунчиликка риоя қилинг.

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсов

Telegram | Instagram | Twitter | Facebook